Понедельник, 24-05-13, 22:56

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 2 » Бу шундайин севгики...
10:37
Бу шундайин севгики...

Бу шундайин севгики...

"Сизга ёзган бу мактубимни ўқиб, ҳайрон бўларсиз, балки. Чунки унда айтилган мулоҳазалар мендан чиққанига ишонмаслигингиз табиий. Ахир, сизнинг ёдингизда ўша-ўша шаддод, ҳамма нарсага кулиб қарайдиган, хаёли доимо сизда бўлган, фақат сиз учун кўзёш тўкадиган, бундан бошқа нарсаларни иккинчи даражали ҳисоблайдиган қиз сифатида қолганман... Орадан ўтган шунча вақт ичида сиз ўзгардингизми, йўқми, билмайман, аммо мен энди сизнинг тасаввурингизда қолгандан тамоман бошқа одамман.
Бугун ўйлайман – сизга бўлган туйғуларим ростдан ҳам севгимиди? Ахир, севги таъмасиз туйғу дегани эмасми? Агар шундай бўлса, нега яқинларингиз иккимизнинг ҳисларимизга, орзуларимизга тўсқинлик қилишганида индамай кета олмадим? Айрилиғимизга аввало сизни, қўйингки, бутун оламни айбдор қилдим? Чунки... ўша пайтдаги ҳолатим, тушунчаларим билан бундай мулоҳазаларга боришим маҳол эди. Наздимда барча изтиробларимнинг сабабчиси сиз эдингиз ва бунинг учун албатта даъво қилишим керак эди сизга...
Мен (беадад шукр) кейинроқ англадим – ҳақиқий муҳаббат нима, унга ким лойиқ, ким ёки нима учун кўзёш тўкиш, фидойиликка тайёр туриш керак... Менга буни қалбларини Аллоҳга, қўлларини умматга тутган, "Жаннатда севган севгани билан бирга бўлади, дея марҳамат қилган Расулуллоҳ (с.а.в.) таълим бердилар. У Зот (с.а.в.)ни ота-онаси, аҳли оиласи, бола-чақаси, нафсидан ҳам ортиқ севган, қалблари Аллоҳ ва Жанобимиз (с.а.в.)нинг муҳаббатлари билан лиммо-лим саҳобайи киромлар ўргатишди. Танасини бирма-бир кесиб олаётиб: "Ҳозир ўрнингда Муҳаммад бўлиб, сен соғ-омон қолишни истармидинг?” – дея сўраган мушрикларга: "Расулуллоҳ (с.а.в.)га ҳатто бир тикан санчилишини хоҳламайман”, деган Ҳубайб Ансорий каби ҳаёти-ю вафоти соф севгининг исботи бўлган зотлар англатишди. Аллоҳни севган, Расулуллоҳ (с.а.в.)га чин дилдан муҳаббат қўйганлари учун жазирама иссиқда устига қайноқ тош бостирилган Билол Ҳабаший, куннинг тиғида темир совут кийдирилган, ўтга тутилган Ҳаббоб ибн Арат сингари инсонлар тушунтиришди. Расулуллоҳ (с.а.в.) қаерда намоз ўқиган, дуо қилган бўлсалар, ўша ерда намоз ўқиган, дуо қилган, қай маконда туяларини икки марта айлантириб, чўктирган бўлсалар, ўша жойда худди шундай қилган Абдуллоҳ ибн Умарлар сабоқ беришди...
Бу номлар сизга нотаниш, шундай эмасми? Бир муддат аввал мен ҳам билмасдим. Ахир, тилу дилим эрта-ю кеч сизнинг номингиз билан банд бўлгач, қайдан ҳам танирдим бу исмларни. Ҳолбуки, улар ҳамма нарсага энг гўзал мисол, ўрнаклар билан тўлиқ бўлган, Саодат асри дея ном олган даврнинг ҳаммамиз танишимиз, севишимиз лозим бўлган кишилари...
Атрофга боқаман – тўрт томонда севишганлар, жуфт-жуфт йигит-қизлар. Уларнинг тушунчаларидаги муҳаббат неча йиллар аввал сиз ва менда бўлган тасаввурларнинг айни ўзи. Уларнинг ҳолати, ўзларини тутишларида ҳам кўринади бу. Ўйлашадики, севгининг гуноҳи йўқ, севишдингми, ҳамма нарса мумкин. Бугуни чиройли уларнинг, аммо эрталари-чи?..
"Мени эслайсанми?” Сиз кейин ҳам қўнғироқларингизда мени азобга соладиган шу саволни кўп сўрадингиз. Лекин бу – сизни эслаб, соғинишнинг азоби эмас... Сиз билан ўтган даврнинг гуноҳлари, хатолари, Аллоҳнинг тақиқларини бузиб, қазойи қадарга қарши исёнларимнинг изтироби...
Айрилиқнинг илк кезларида шундай бедор эдимки... Кеча-ю кундуз тинмай кўзёш тўкар, Аллоҳдан фақат сизни сўрардим. Дуоларим сўнгида бу синовларнинг ажрини бергайсан, иншааллоҳ, дердим ҳамиша... Ва Аллоҳ гўзал ажр ато этди. Менга сизни бермади, илло... ҳидоят берди, иймон ҳаловатини берди, хотиржамлик берди. Икки дунём учун хайрли муҳаббат ато этди – Ўзини танитди, қалбимга пайғамбарлар, солиҳ инсонлар севгисини эш қилди. Бугун яна севишни, севилишни истаётганим, Аллоҳдан сўраётганим ҳам бор гап. Лекин у ҳам тамом бошқа – Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муҳаббатларига лойиқ бўлган Хадича онамиз (р.а.)нинг севгилари каби... Ҳужраи саодат соҳибаси Оиша онамиз (р.а.)нинг муҳаббатлари сингари...”

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1016 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz