Вторник, 24-05-14, 11:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 2 » Ўзбекистонда инқилоб бўлмайди!
10:40
Ўзбекистонда инқилоб бўлмайди!

Ўзбекистонда инқилоб бўлмайди!


Тўлқин Қораев, Швеция

2011 йил кўпгина диктаторлар учун қайғулик йил номи билан таърихга кирадиган кўринади. Йил бошиданоқ Тунис, Миср, Ливия сингари, кўп йиллардан бери мустабид режимлар ҳукмронлик қилиб келган мамлакатларда эл ўз елкасидан ўз раҳбарларини улоқтириб ташлай бошлади. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, халқнинг муҳтарамдир, азиздир, ёки қандайдир бир бошқача ном билан улуғланадиган зотлари халқнинг қаршилигага учради. Диктаторларга қарши бош кўтарилган йил ҳам бўлди.

Айни дамларда Ливияда Муаммал Каъддафини ҳокимиятдан кетказиш учун жанглар бормоқда. Қирқ йилдан ортиқ ҳокимиятда давру даврон сурган бу полковник ҳали бери ҳокимиятни қўлдан бермоқчи ҳам эмас. Ўзбеклар бунақа нусхаларга қарата ўзининг ҳикматлик иборалари бирида шундай сифат беради: ўндан тўққизини уриб бирига ҳам умид қилиб туради. Муаммар Каъддафининг бу инжиқлиги эса онги бутун дунёни ниҳоятда ажаблантирмоқда. Халқ унга нафратини тўкиб солиб турган бир пайтда, диктаторнинг ўзи ҳеч тап тортмасдан "халқим мени севади” дея баёнот беради. Ҳукмдорга нисбатан бўлган муҳаббат халқ манифестларда, ёки "кет, давринг битди” деган баёнот чақириқларда билинадими? Акс ҳолда у нега ўзини халқнинг муҳаббатига сазовор бўлган раҳбар деб ўйлайди? Бу телбаликдан бўлак нима бўлиши ҳам мумкин?

Форс кўрфазидаги мамлакатлардан Баҳрайнда, Ливанда давм этаётган халқ норозилиги чиқишлари, тағин бўлса кечагина (28 февраль 2011 йил) бу сингари норозиликларнинг Уммон султонлигида ҳам бошланиб кетганлиги халқларнинг диктаторларга қарши кураши занжир реакцияси тимсолида ривожланаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳолатни баъзи ахборот тарқатувчи агентликлар "домино эффекти” деб ҳам аташмоқда.

Албатта ҳар қандай золим диктатор борки, бугунги кунларда улар ҳам мана шу хилда, эгаллаб турган лавозимларидан шармандовор қувилиб қолмаслигидан ташвишга тушишган. Аммо ҳамма ҳам ташвишланиши шарт эмас экан. Масалан, Шимолий Кореяни бунақа турдаги инқилоб кутмаяпти. Хитойда ҳам содир бўлиши даргумон. Бизнинг Ўзбекистондачи? Ёки қўшнимиз бўлган Туркманистондачи? Йўқ, йўқ ва яна йўқ!

Ҳа, бу бизнинг Ўзбекистон! Халқи қўйдай ювош бўлган, бир парча нону сувга ҳам қаноатланиб кетаверадиган халқи бор Ўзбекистон бу. Узоқни кўра биладиган оқил ва доно бир соҳиби бор Ўзбекистон бу! Бунда барчамиз учун ҳурматлик ва азиз бўлган зот Ислом Абдуғаниевич Каримов, мана йигирма йилдирки ҳукмрон бўлган диёр бу. Эли "эгилган бошни қилич кесмайди” деб бутун авлодлари бош эгиб ўтиб кетаётган ва ўла қолса ҳукмдорига қараб бирор аччиқ сўз ҳам айта олмайдиган инсонлари бор юрт бу! "Топганинг тўйга буюрсин” деб бутун умрини тўю маъракаларда ўтказиб юборадиган халқи бор ўлка бу! Хўш, бу юртда ҳам норозилик тўлқинлари чиқиб қолиши мумкинми? Йўқ албатта!

Ислом Абдуғаниевич бу кунларда бўлаётган турфа инқилоблардан ташвишга тушганлиги гумон остида бўлсада, у киши инқилобий ҳаракатлар бошланиб қолса нима қилишлари керак? Мана шу масалада Ўзбекистон элининг миллий минталитетидан келиб чиқиб зарурий тадбирлар қўлланилса Ислом Абдуғаниевичнинг пичоғо мой устида қолади. Бу тадбирлар нималардан иборат?

Мустақил Ўзбекистонмиз мустақил бўлганидан бери ўз фуқароларига ноинсоний муносабатлар кўрсатиши ва қийноқлар кўлами билан дунё мамлакатлари орасида етакчилик қилиб келаётган давлатдир. Агар мана шу етакчиликни Муаммар Каъддафи қилганидан борми, ҳозир ҳузур-ҳаловат билан конякни симариб тахти равонида ўтирган бўларди, худди бизнинг юртбошига ўхшаб. Лекин унинг тахти равонига жаноза тайин ва яқин. Биз эса ҳаммамиз учун ҳурматлик ва азиз инсон бўлган зоти олийимизни сақлаб қола олишимиз керак ва шарт.

Инқилоблар ичида қолган яқин шарқ мамлакатларида аввало коррупция масаласи ўртага чиқаяпти. Ўзбекистон гарчи дунё мамлакатлари ораси ўзининг коррупциялашгани даражаси билан тўртинчи ўринни қўлдан бермай келаётган бўлсада, қуйироқдаги мамлакатлар тўпаланг кўтариб юборишгани ажабланарлик албатта. Албатта биз ўзбеклар учун бунинг ажабланарлик жойи ҳам йўқ аслида. Уларда пора бериш учун пуллари қолмагандир балки. Мумкин ҳукмдорлари бизнинг Ислом Абдуғаниевичдан кўра кўпроқ пул талаб қилаётгандир. Хулласи калом, масаланинг бу томони биз учун муҳим эмас. Муҳими, Ислом Карим ҳазратларини қандай қилиб бу синовлардан соғ омон олиб чиқиш ва тағин йигирма йиллик ҳукмронликни у кишига қўшқўллаб топшириб қўйиш – мана бу масаланинг муҳим жиҳати.

Бу у кишининг қанчалар тадбиркор эканликларига боғлиқ албатта. Агар инқилобий ҳаракатлар бошланиб қолгудай бўлса Ўзбекистон президенти нима қилмоғи керак? Гарчи, бу оғир масала бўлсада, унинг ечими жуда ҳам жўн. Тўрттагина новвосни сўйиб элнинг олдига дастурхон ёзиши лозим бўлади. Элимиз юқорида эслаб ўтганимиздек, тўю маъракаларга ўч ва шундан келиб чиқиб эл танийдиган санъаткорлардан бир қанчаси дастурхон атрофида рақс тушиб, қўшиқ куйлаб туришса айни муддао бўлади. Боз устига элни кулдирадиган масқарабозлар, Ислом Абдуғаниевичга мўлтираб тикилиб, кўзида ёш билан шеърлар ўқийдиган шоирлар иштирок этишса нур устига аъло нур бўлади. Масалан, бутун умрини раҳбарларга хушомад қилишга бағишлаб юборган юмшоқ супурги шоиримиз Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовлар юртбошининг обрўсини ортиргандан ортириб беради. Агар шундай тадбир қилинадиган бўлса, Тунисда бошланган "домино эффекти” Ўзбекистонда дамини олади.

Эҳтимол, араб ўлкаларида бундай тадбирлар ўтказиш имкони бўлмагандир. Ёки халқ бошилар дкеймизми, миллатбошиларми, бизнинг Юртбошидек ақли расо эмасдир. Ким билсин, балки бунақа супиргисифат шоирлари йўқмикан. Ҳар қалай, бундай тадбир қўлланилган тақдирда ҳам, мумкин халқлари бунақа "саҳоватларга” парво ҳам қилмас. Лекин бу бизнинг Ўзбекистон ва бизнинг қорни тўйганида оч қолиши мумкинлигини ҳам унутадиган элимиз бор. Шундан келиб чиқиб қўрқмай айтишимиз мумкин: Ўзбекистонда инқилоб асло бўлмайди! Тўй бўлади, томошо бўлади, лекин ҳукмдорнинг биров мушугини ҳам "пишт” лдея олмайди.

www.yangidunyo.com

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 986 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz