Вторник, 24-05-14, 16:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 3 » Жон бериш машақкатлари
06:59
Жон бериш машақкатлари
Жон бериш машақкатлари
Улим Оллоҳ таолонинг барча махлуқотига ёзилган ҳукмдир. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), ҳеч шак-шубҳасиз, Сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар. (3умар сураси. 30-оят).
Ҳижрий ўн биринчи йил, ўн иккинчи Робиъул-аввал душанба куни тонгида одамлар масжидда Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг орқасида намоз ўқиётган эдилар. Шу пайт Оиша розияллоҳу анҳо ҳужрасининг пардаси кўтарилди ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам кўриндилар. Намозда саф тортиб турган мусулмонларга назар ташлаб, табассум қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу имомлик ўрнидан ортига тисарилди. Чунки у киши Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам намозга чиқмоқчи бўляптилар, деб ўйлаган эди. Одамлар у зотни кўриб шодланганлари учун намозларидан чалғиб қолаёздилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам эса, "намозларингизни давом эттираверинглар", деган маънода ишора қилдилар ва ҳужрага қайтиб, пардани туширдилар.
Одамлар намоздан қайтишар экан, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам соғайиб қолдилар, деб ўйлашар эди. Аслида эса мазкур назар саҳобалар билан видолашув назари эди.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қайтиб Оиша онамизнинг қучоқларига ёнбошладилар, онамиз у зотнинг бошларини бағрига босди. У зотни жон таслими машаққатлари чулғай бошлади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ёнларида турган идишдаги сувга қўлларини солиб, хўл қўллари билан юзларини силаб туриб шундай дедилар: "Ла илаҳа иллаллоҳ, албатта жон беришнинг машаққатлари бўлади". Бу ҳолатни кўрган қизлари Фотима розияллоҳу анҳо: "Воҳ, отам бунча азият чекмасалар", деб зорланди. Шунда у зот қизларига: "Бугундан кейин отанг ҳеч қандай азият кўрмайди", дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо айтади: Оллоҳ таоло менинг сўлагим билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сўлакларини жамлади -менинг олдимга Абдурраҳмон кирди. Унинг қўлида мисвок бор эди, мен эса Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бошларини бағримга босиб ўтирган эдим. У зот унга қарадилар. Мисвокни яхши кўришларини билганим учун: "Уни Сизга олиб берайми?", дедим. Бошлари билан ҳа, деб ишора қилдилар. Мисвокни берган эдим бироз қаттиқлик қилди. "Юмшатиб берайми?", дедим. Бошлари билан ҳа, дедилар. Юмшатиб берган эдим, бир неча бор тишларига юргиздилар. Ёнларида турган идишдаги сувга қўлларини солиб, юзларини силадилар ва: "Ла илаҳа иллаллоҳ, албатта ўлимнинг мастликлари, талвасалари бўлади", дедилар. Сўнг қўлларини тиклаб: "Энг Олий Зот дийдорига", деганларича жон таслим қилдилар ва кўтарилган қўллари қуйи тушди".
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотлари хабари одамлар ичида тарқалди. Абу Бакр розияллоҳу анху ҳам хабарни эшитиши билан отига миниб Сунҳдаги уйидан тезлик билан етиб келди. (У киши Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни тузалиб қолдилар, деб ўйлаб ўша ердаги уйига  кетган  эди).   Отидан тушиб,  ҳеч  кимга гапирмай, тўгри Оиша онамизнинг уйига кирди. Устига йўл-йўл тўн ёпинган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига келиб юзларини очди ва энгашиб ўпди. Сўнг йиғлаб туриб: Ота-онам Сизга фидо бўлсин. Оллоҳ Сизга икки бор ўлим бермайди. "Сизга ёзилган мана шу ўлимдан (бошқа энди  Сиз учун  ўлим  йўқ)".  Кейин Абу Бакр розияллоҳу анху ташқарига чикди. Умар розияллоҳу анҳу (Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларига     ишонгиси     келмай)     одамларга: Расулуллоҳ    соллоллоҳу    алайҳи    ва    саллам ўлмадилар.     Балки     худди     Мусога     ўхшаб Парвардигорининг    олдига    (гаплашиш    учун) кетдилар.  У  зот то  Оллоҳ мунофиқларни  йўқ қилмагунча ўлмайдилар, дер эди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу    анҳу    Умарнинг    олдига    келиб: Тинчланинг эй Умар, сукут қилинг, деди. Лекин у ҳаяжон билан сўзлашда давом этди. Абу Бакр Умарнинг   тингламаётганини   кўргач,   одамларга қараб  шундай  деди:  Аммо  баъд,  эй  одамлар, сизлардан ким Муҳаммадга ибодат қилаётган бўлса, Муҳаммад ўлди. Сизлардан ким Оллоҳга ибодат қиладиган бўлса Оллоҳ тирик, ўлмайдиган Зотдир. Оллоҳ таоло шундай деган: "Муҳаммад фақат бир Пайғамбардир,    холос.    Ундан    илгари    ҳам пайғамбарлар   ўтгандир.   Бас,   агар   у   (яъни, Муҳаммад   алайҳис-салом)   вафот   қилса   ёки ўлдирилса,      кетингизга     (куфрга)      қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Оллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Оллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди." (Оли Имрон сураси, 144-оят). Абу Бакр ушбу оятни тиловат қилгунга қадар одамлар бундай оят нозил бўлганидан бехабардек, эшитишлари билан улардан ҳар бири ушбу оятни такрорлаб, тиловат қила бошлашди.
Умар розияллоҳу анху айтди: "Оллоҳ номига қасамки, Абу Бакрнинг тиловатини эшитишим билан даҳшатдан оёқларим қалтираб, ўзимни кўтара олмай қолдим, ерга йиқилдим ва билдимки, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқатдан ҳам ўлибдилар".
Ровийлар ва аҳли илмларнинг иттифоқига кўра, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий ўн биринчи йил бошида, олтмиш уч ёшларида вафот этганлар. Маккада пайгамбарликдан аввал қирқ йил, пайғамбарликдан кейин ўн уч йил ва Мадинада ҳижратдан сўнг ўн йил яшаганлар.
Имом Бухорий Амр ибн Ҳарсдан ривоят қилади: Амр айтди: "Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам (мерос қилиб) олтин, кумуш, қул ёки чўри қолдирганлари йўқ. У зот фақат миниб юрган оқ ҳачирини, қуролларини ва ибни сабилларга садақа қилиб берган ерни қолдириб кетдилар".

Ибратли нукталар

Биринчи - Исломнинг ҳукми бўйича кишилар ўртасидаги бир-биридан афзаллик фақат солиҳ амал билан ўлчанади.
Усоманинг отаси Зайд ибн Ҳориса қул бўлиб. кейин     озод     қилинган.     Усома     юқорида айтганимиздек, ўн саккиз-йигирма ёш орасидаги ёш йигит бўлган. Шунга қарамасдан ёшлик ҳам, собиқ қуллик ҳам Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни катта бир ғазотда саҳобаларга Усомани амир қилишдан тўсмади. Агар мунофиқлар бундан ажабланган, бу ҳолатни ёқтирмаган бўлишса, Ислом учун бу оддий ҳолатдир. Чунки Ислом жоҳилиятнинг ана шундай инсонлар ўртасида тафовутни, тенгсизликни келтириб чиқарадиган мезон, миқёсларини йўқ қилиш учун келган. Эҳтимол, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Усомада бир хислатни илғагандирларки, ўша сабаб бу ғазотда уни лашкарбошиликка тайинлагандирлар. Бундай ҳолатларда мусулмонлар гарчи уларга ҳабаший бир қул амир қилиб тайинланса ҳам фақат бош эгиб, бўйинсунишлари вожиб. Шунинг учун Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифа бўлгандан кейин биринчи қилган иши Усоманинг лашкарини тайёрлаш бўлди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Усоманинг лашкарини ўзи пиёда юриб (Усома отга минган ҳолда) кузатиб қўйди. Шунда Усома у кишига: "Эй Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг халифаси ё отга миниб олинг ёки мен отдан тушай", деди. Абу Бакр: "Оллоҳ номига қасамки, сен тушмайсан, мен ҳам минмайман. Оёқларим бир соат Оллоҳ йўлидан чанг бўлса бўлмайдими?!", деди. Усома розияллоҳу анҳу бу ғазотдан ғалаба қозониб қайтди. Бу юриш мусулмонлар учун катта фойда келтирди.
Иккинчи - дам солиш:
Имом Бухорий билан Муслим ривоят қилган қуйидаги ҳадислар дам солишнинг дурустлигига далилдир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қачон бир касалликдан шикоятлансалар, ўзларига Қуръон ўқиб дам солар, кейин қўллари билан ўзларини силар эдилар...
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига гоҳида Қуръон ўқиб, баъзида дуо ва зикрлар билан дам солар эдилар. Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: Биздан бирор киши бетоб бўлиб қолса, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уни ўнг қўллари билан силаб туриб шундай дер эдилар: "Эй инсонлар Парвардигори мусибатни, касалликни кетказгин. Шифо бергин. Шифо берувчи Ўзингсан. Сенинг шифойингдан бошқа шифо йўқ. Касаллик қолдирмайдиган шифо бергин".
Дам солиш дуруст бўлиши учун аввало у Оллоҳнинг Каломи ёки исм ва сифатлари билан бўлиши шарт. Иккинчидан руқийя - дам солишнинг ўзи эмас, балки Оллоҳ таоло шифо беради, деб эътиқод қилиш шартдир. Яъни, унда ширкка далолат қилувчи сўзлар аралашмаслиги лозим.
Учинчи - Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг фазилатлари: Юқоридаги қиссадан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам наздидаги Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг хусусият ва фазилатларига тўрт далолат бордир:
Биринчи: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу: "Оллоҳ бандасига дунё гўзалликлари ва Ўз ҳузуридаги нарсадан танлаганини беришини (айтди). У банда эса У Зотнинг ҳузуридаги нарсани танлади", деб хитоб қилганларида Абу Бакр розияллоҳу   анҳу   у   зотнинг   нима   демоқчи бўлганларини англади ва шунинг учун йиғлаб: "Ота-онамиз Сизга фидо бўлсин", деди. У кишидан бошқа ҳеч ким Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хитобларидаги маънони илғамаган эди.
Иккинчи: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Молида ҳам, суҳбатида ҳам одамларнинг менга энг сахий, марҳаматлиси Абу Бакрдир...", деган сўзларидир. Бу абадий сўзлар бўлиб, тарихда бу каби сўзлар Абу Бакрдан бошқаси учун битилмаган.
Учинчи: Имом Муслим Оиша розияллоху анҳодан қилган ривоятдир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамизга айтдилар: "Менга отанг ва биродарим Абу Бакрни чақир, бир мактуб ззиб бераман. Чунки мен бирор киши умидвор бўлиб... мен лойиқроқман деб қолишидан қўрқаман, Оллоҳ ва мўминлар эса Абу Бакрдан бошқасига унамайдилар", дедилар. Бу ҳадис Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзидан кейин Абу Бакрни халифа қилиб сайлаганликларига хужжат деб, эътироф қилинади.
Тўртинчи: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакрни намозда ўринларига имом қилиб қўйишлари. Бу ишга фақат Абу Бакрни танлашда ва Оиша онамизнинг бу тўғридаги андишаларини рад қилишда қанчалик қаттиқ турганлари ўзингизга маълум.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳақидаги мазкур фикрлар у кишидан бошқа Умар, Усмон, Алий розияллоҳу анҳумлар каби саҳобаларнинг фазилатларидан ҳеч нарсани камайтирмайди. Уларнинг   ҳам   ўзларига   яраша   хусусиятлари, фазилатлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу каби бисёрдир.
Тўртинчи - Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз уммати билан видолашувлари: Уша душанба куни мусулмонлар бомдод намозига саф тортиб турган эдилар. Шу пайт Оиша онамиз хужрасининг пардаси кўтарилди. Унинг ортидан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам кўриндилар. Намозда саф тортиб турган мусулмонларга назар ташлаб, табассум қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу имомлик ўрнидан ортга тисарилди, у киши Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам намозга чиқмоқчи бўляптилар, деб ўйлаган эди. Одамлар у зотни кўриб хурсанд бўлганларидан саросимага тушиб қолаёздилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам эса намозингизни давом эттираверинг, деган маънода ишора қилдилар ва ҳужрага қайтиб, пардани туширдилар.
Демак, ана шундай соатда ҳам Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам умматларини ўйлаганлар. Оллоҳ таоло олдида хушуъ билан саф тортиб турган саҳобаларига қилган у зотнинг табассумли нигоҳларидан умматларига бўлган қалбларида тўлиб, тошган муҳаббатни кўришимиз мумкин.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам (ота-онамиз Сизга фидо бўлсин) ҳаёти дунёдаги умрларининг сўнгги дақиқаларини яшар эканлар, охирги марта саҳобаларига тўйиб қараб олишни ва ўзлари қолдириб кетаётган Ҳақиқатга - Ҳидоятга кўнгиллари    хотиржам    бўлишини    истадилар.
Натижада Оллоҳ таоло у зотни хурсанд қиладиган манзарани кўрсатди. Ҳатто бу манзара жисму жонларини ўртаб турган ўлим аламларига ҳам ғолиб келди. Хурсандлик, сурур, розилик у зотнинг юзларида порлаб кетганидан саҳобалар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бутунлай соғайиб кетибдилар деб ўйлашди. Лекин кейин билсалар, бу боқиш ўлим билан олишув олдидаги видолашув нигоҳи экан. Бу саҳобаларининг балки бутун умматларининг манзарасини у зотнинг зеҳнида чизиб берган охирги лавҳа экан. Токи бу лавҳа дунёда умматлари билан видолашув лаҳзаси билан Охиратда ҳавзи кавсар олдида кутиб олишлари лаҳзасини бир-бирига боғлаб турувчи восита бўлсин. Оллоҳ таолонинг Ҳикмати ана шу манзара намоз бўлишини хоҳлади. Оллоҳ таолонинг Иродаси ўша намоз охирги аҳд бўлишини хоҳлади. Келинг эй мусулмон биродарим, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан у зот табассум қилиб, рози бўлиб ажралганимиз аҳдни - намозни маҳкам тутайлик
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1404 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz