Вторник, 24-05-14, 10:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 3 » Ўшлик аёллар ноласи
08:48
Ўшлик аёллар ноласи
 Ўшлик аёллар ноласи                                            
Ўш пиримга ўт қўйишди, вайрон бўлди уйларимиз, энди мен не деб йиғлай.
Боғларимга ўт кетди, гули райҳон бўлди кул, энди мен не деб йиғлай.
Кимнингдур ёри ўлди, кимнингдур азиз фарзанди, энди мен не деб йиғлай.
Ўғил ўлиб ўртанди, ёри ўлиб аёллар ҳам бўлди тул, энди мен не деб йиғлай.

Бир кеча – кундузда гўзал Ўшим вайрон бўлди, энди мен не деб йиғлай.
Бу кулфатни тортишга, етармикин бардошим, энди мен не деб йиғлай.
Дардимизни кимга айтай, кимга фарёд қилиб, энди мен не деб йиғлай.
Йиғлаб – йиғлаб, кўзда ёшим қолмади – ку, энди мен не деб йиғлай.

Рахмат сизга биродарлар, қилган мурувватингиз учун
Рахмат сизга Аравонлик, берган нон-у тузингиз учун
Меҳри дарё Ўзганлигим, раҳмат сизга юртдошим
Маҳаллада ризқ улашди, меҳри дарё биродарлар.
                                                                                                                 Мамлакатхон.


               Ўш кўчалари
                                     1.
Кимга сўнги манзил бўлди бу кўчалар,
Кўз ёшларга, қонга тўлди бу кўчалар,
Ўлган билан бирга ўлди бу кўчалар.
Кўчаларга Қақшат деган номлар беринг,
Ваҳшат деган , Даҳшат деган номлар беринг!  
                                       2.
Чиқиб қаранг Сулаймон тоғ тепасига,
Аза тўни ташланган Ўш елкасига
Ўликларин ўраб ўзбек кўрпасига
Кўчаларга Ситам деган номлар беринг,
Алам деган, Мотам деган номлар беринг!
                                     3.
Шу эканда, ризқ узатган қўлни узмоқ,
Ўз Ватанин бўлишганни уйин бузмоқ,
Мана энди, қораларни қилмайин оқ,
Кўчаларга Бебурд деган номлар беринг
Бемурувват , Беқут деган номлар беринг!    
                                     4.
Номин беринг Мелис аталмиш зўрингизни
Олам танир, одамхўр у бўрингизни,
Йўқ! десангиз кавлаб қўяр гўрингизни.
Кўчаларга Зулм деган номлар беринг
Золим деган, Ўлим деган номлар беринг !
                                     5.
Қанча номус топталдия , қанча иффат,
Чимилдиқмас, гўрга кирди неча хилқат.
Сиздан ҳатто Шайтон лаъин қилар нафрат.
Кўчаларга Шаҳват деган номлар беринг
Ғорат деган, Офат деган номлар беринг.          
                              6.
Сартга ўлим деб битилган чор деворлар,
Шармисордир ёғса ҳам-ки оппоқ қорлар.
Асли сартга то Қиёмат қарзи борлар,
Кўчаларга Лаънат деган номлар беринг,
Ғафлат деган, Ғурбат деган номлар беринг !
                                     7.
Сизга ёқут, Раҳм, Шафқат  деган номлар,
Меҳр, Раҳмат, Оқибату Эҳтиромлар.
Токи давом этар экан қатлиомлар,
Кўчаларга Кулфат деган номлар беринг,
Зулмат деган Куфрат деган номлар беринг!      
                                  8.
Ўз дўстини кўксига тиғ урган сиз-ку,
Ўз халқини сартга қарши қўйган сиз-ку,
Ўз айбини бошқаларга йўйган сиз-ку,
Кўчаларга Ярлиқ деган номлар беринг ,
Зўравонлик, Зорлик деган номлар беринг!
                                     9.
Ўзбекларга тор келганда зиндонингиз,
Тилла билан тўлдимикин хумдонингиз,
Эл бошида турса агар нодонингиз,
Кўчаларга Ҳасрат деган номлар беринг,
Ҳавас ўлсин, Ҳасад деган номлар беринг!      
                                 10.
Путин деган ном берибсиз чўққингизга,
Суратин ҳам чизиб қўйинг кўксингизга.
Мана энди ўхшаяпсиз ўзингизга,
Кўчаларга Қўрқоқ деган номлар беринг,
Лаганбардор, Шалтоқ деган номлар беринг.
                                    11.
БТР да юрганларми қаҳрамонлар?
Масту-аласт, гиёҳванду беиймонлар,
Пул десангиз ўз онасин сотар жонлар!
Кўчаларга Нотавон деб номлар беринг,
Майли Қирғиз-қаҳрамон деб номлар беринг!       
                                12.
Токай бунда қотиллари қўрқмай сағир
Шеърларимдан хафа бўлманг ботса оғир,
Шаҳид кетган Ўшликларим ҳаққи ахир.
Кўчаларга Қаттол деган номлар беринг ,
Беюрагу , Баттол деган номлар беринг!
Кимга сўнги манзил бўлди бу кўчалар…                 
Кўз ёшларга, қонга тўлди бу кўчалар…
                                                                               Муаззам.

  Бу қалб нолаларини кимлар ёзган бўлсалар ҳам, юракдан отилиб чиққан, кўз ёшида ёзилган сўзлар экан. Менга келган электрон почтадан ўқиб, барча инсонлар ўқисин, мулохаза қилсин. Ҳақийқатни очиқ айтишдан ёки ҳаққи рост гувоҳлик беришдан ҳам қўрқиб, писиб ётган, айниқса эркаклик ғурурини йўқотганлар ўқисин деб, сизларга тарқатишга қарор қилдим.
  Шу кунларда "Дод, дод ва яна дод” демаган оила қолмаган бўлса керак. Қолганлари ҳам, қачон бизга навбат келар экан деб, дарвозалари тирқ этса, ўз уйларида ўтиришган жойларида бир ирғиб тушишмоқда. Кўчалардаги холатларни айтмайсизми, қирғиз телевидениясидан ўзбекларга айблар юклашларини кўраётган оддий қирғизлар ҳам, баъзилари ўзбекларни ҳақоратлаб кетишмоқда. Ўзбек эса, жим бўлиб, худди жинояткордек, бўйин эгишга мажбур бўлмоқда. Қирғиз давлати бошлиқлари, қандай қилиб бўлса ҳам ўзбекларни қоралаб, ўзларини оқлашмоқда. Давлат томонидан уюштирилган комиссиянинг июнь воқеалари бўйича ҳисоботини ҳам дунё эшитди. Комиссия аъзоларининг қанчалик илмсиз ва нодонликларини, ёш бола ҳам тушунган бўлса керак. Депутатлар мажлисидаги саволларни айтмайсизми, нима бало, бу депутатлар ақлдан озганларми? Бир депутат аёлнинг Бахтиёр Фаттаховга берган саволини ўқинг "Сиз биздаги ўзбекларга, Ўзбекистондаги қирғизларнинг аҳволини тушинтирдингизми? У қирғизлардан юқори лавозимда ишлаганлари, хаттоки трактор минганлари ҳам йўқ” деди. Фаттахов эса олди – қочди жавоб берди. Шунинг учун ўша депутат аёл, саволини бир неча марта қайтарди. Эх аттанг, ўша жойда мен бўлмай қолдимда. Ундай комиссияга мени чақиришармиди, уларга Фаттаховга ўхшаган тилини тишлаб қоладиганлар керак. Кейин эса "Мана комиссияда ўзбеклар ҳам қатнашди” деб даъво қилишмоқда. Юқоридаги саволга жавоб оддий: "Қирғизистонда ўзи, қирғизлар кўп нарсаларни ўзбеклардан ўрганишса, Ўзбекистондаги озгина қирғизлар миллионлаган ўзбекларга нимани ўргатишади? Лекин, Ўзбекистондаги қирғизларни ўлдириб ёндиришганлари йўқ-ку?”. Мана сизга саволга савол билан жавоб. Аммо, Фаттаховда шунчалар хужжат-далиллар бор эди-ки, у хужжатлар билан, Қирғизистондаги ўзбекларга нисбатан бўлган ва даъвом этаётган Террор ва Геноцидни, далиллаб қўйса бўлар эди. Фаттахов далилларни Бишкекка олиб борар экан деб, Ўшдаги ҳамма ўзбеклар асосий далилларни Фаттаховнинг № 18 магазин штабига топширишган. Қани ўша далиллар? Мен комиссия ҳулосасини ўқиб чиқдим, у жойда ўзбекларнинг ҳақиқий аҳволи ҳақида  ёзилмаган, ҳаттоки ўзбекларни айбдор қилиб қўйишибди. Депутатлар мажлисида ҳам ўзбекларни қоралаб ўтиришди. Оддий қирғиз ҳалқи ҳам, тушунмай ўшандай ўйлаб юришибди. Бундай ҳолатда, тинчлик ҳақида ўйлаш, ёруғликка қачон етар эканмиз деб, осмондаги юлдузга тикилиш билан баробар. Шунинг учун, ҳозирги кунда ҳам, ўзбекларни қамаш, қўрқитиб, уриб пулини олиш тўхтагани йўқ. Қайси бирини ёзаман ёки ўзбек экстремист ва террористларини ёзайми? Аллоҳ деган, тинчлик тарафдори бўлган ўзбек диндор одамларни ҳам, ҳудосизлар жиноятчиларга айлантиришмоқда. Ўзбекларга қарши ўйлаб топган нарсаларига, ақли расо одам ишонмайди. Ишониш учун, "параноидная шизофрения” асаб касаллигига учраган одам бўлиш керак. Ҳа майли ўзбеклар, яна озгина сабр қилинг! Яқин кунларда, ҳалқаро комиссиянинг текширув хулосасини  ўқийсиз. Комиссия ўз ишини тамомлаб, 25 февралда қирғиз ҳукуматига жўнатган. Қирғиз ҳукуматининг фикрини қўшиб, дунё ҳалқига эълон қилишади. Ҳудо хохласа, қирғиз давлат комиссиясининг заключениясига нисбатан, менинг заключениямни ҳам ўқийсиз. Кутинг! Менда олди-қочди гап бўлмаган, юридик аниқ далилли қилиб ёзганман ва керак жойда далиллаб ҳам бераман. Билиб олингким, ҳаммангиз қўрқиб, писиб олсангиз ҳам, мен ёлғиз қолмайман. Менинг ишонганим, суянганим Аллоҳим бор. Аллоҳ, ҳақийқатни айтиб, адолат қилгувчиларни ғолиб қилур.
 Қирғиз ҳукумати эса, шу кунларда олдиндан турган номларни, қирғизчага ўзгартиришиб,  Қирғизистонни қирғизлаштиришга ҳаракатлари катта. Мисолда; Ўшдаги ал-Буҳорий масжидини, Алай масжидига айлантириб қўйишмадими? Кўплаган ўзбекларнинг иш жойларини тортиб олишиб, номларини ўзгартиришди. Аммо, ишлатишолмай, яна ўзбекларни чақиришмоқда. Баъзи ўзбеклар, иложсиз боришиб, малайлик қилишмоқда. Лекин, шаҳардаги овқатланиш жойлари хувиллаб қолган.
 Шаръий қонун бўйича, ноқонуний босиб олинган жойда, намоз ўқиш ҳаромдир. Бу қонун, бошқа жойларга ҳам таълуқлидир. Демак, намоз ўқиш ҳаром бўлса, ноқонуний босиб олинган жойлардан сув ичиш ва овқат ейиш ҳам ҳаромдир. Шунингдек, "Кимки ўлик ерни тирилтирса, ер ўшаникидир”. Ўзбеклар адир жойларни шаҳарчаларга айлантиришмадими? Энди қандай қилиб у жойлар қирғизники бўлсин? Биз ҳаммамиз Худонинг ерида яшамаябмизми? Меҳнат қилинг, ерни жонлантиринг, ер сизники бўлсин.         Аллоҳу Акбар.
                                                                                                                                                       28.02.2011 й.                                 
 Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази
 Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056.     Гапиров Равшан Бердишевич
 ravshanosh@mail.ru     ravshan1955@gmail.com      www.gapirov.ucoz.com  

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1450 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz