Среда, 24-05-15, 07:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 5 » Намоз Нормўмин:"Ислом динига асосланган фуқаролик ва дунёвийлик жамияти қурайлик"
19:55
Намоз Нормўмин:"Ислом динига асосланган фуқаролик ва дунёвийлик жамияти қурайлик"

Намоз Нормўмин:"Ислом динига асосланган фуқаролик ва дунёвийлик жамияти қурайлик"

Намоз Нормўмин ўзи асос солган islomshuro.com веб сайти орқали Ислом даъвати билан шуғулланади

Шифокор, собиқ мухолифат фаоли ва Ислом даъватчиси Намоз Нормўмин bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб берди.

Намоз Нормўмин 1957 йилда Сурхандарё вилоятининг Денов туманида дунёга келган, айни вилоятнинг Қумқўрғон туманида вояга етган.

Ўрта мактабни битиргач, Тошкентда Тиб Институтида таълим олган.

Намоз Нормўмин Тиб Институтидан сўнгра 13 йил давомида Тошкент, Киев ва Термиз шаҳарларида жарроҳ бўлиб ишлаганини айтади.

"Сиёсатга 1987 йилдан қизиқа бошладим. 1990-95 йилларда ЭРК партиясининг Сурхондарё вилояти котиби эдим. Исломни ўрганишдан олдин комсомол, миллатчи ва демократлик йўлларидан ўтдим. Алҳамдуллаҳ, Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан Ҳақ йўл-Ислом динини ўргандим ва ўрганишда давом этмоқдаман. Шу билан бирга бутун мусулмонларнинг вазифаси бўлган динимизга даъват масаласида сайъи ҳаракатлар қилмоқдаман," деб ёзади Намоз Нормўмин ўзи асос солган islomshuro.com саҳифасида.

У Ислом динини ўрганишига "хорижда Ҳақ йўлга хизмат қилувчи" инсонлар сабаб бўлишганини таъкидлайди.

"Улар билан бирга 5-6 йил чамаси исломий китобларни ўзбек тилига ўгириш ва тафсир ҳозирлаш билан машғул бўлдик. Менинг бу ишдаги вазифам таржимонлик ва муҳаррирликка ўхшаш (матнларнинг хатосини текшириш) вазифалар эди," дея илова қилади Намоз Нормўмин.

У мақсади "турли хато йўллардан воз кечиб, Исломга қайтишни истаган биродарларимизнинг динимизни содда ва оддий тилда ўрганишларига ҳисса қўшишдан иборатдир," деб айтади.

Намоз Нормўмин ҳозирда Норвегияда яшаб, ижод қилмоқда. Уч фарзанди ва икки невараси бор.

Унинг сўнгги китоби - "Имон шуъбалари" 2010 йилда турк тилида нашр қилинган.

Намоз Нормўминнинг ўзбек тилида шунингдек "Ҳақ ва ботилнинг чегарасида", "Соф ва содда Исломга даъват" китоблари нашрга ҳозирлаб қўйилган.

Исломнинг илғор уламоларидан Юсуф Қардовийнинг "Тавҳиднинг ҳақиқати" китобини ўзбек тилида нашрга ҳозирлаган.

Тўлқин, Вашингтон: Ўзбекистонда жамиятдаги ҳар қандай ғайриоддий кўринишга "Ғарбона" деб салбий қараш шаклланган. Мана сиз ғарб давлатларида кўп йиллардан бери яшайсиз. Ҳақиқатдан ҳам барча ёмонликлар ғарбдан келадими?

Намоз Нормўмин: Саволни яхши тушунмадим. Ғайриоддий кўриниш, дейилганда нима назарда тутилаяпти? Агар кийиниш ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида гап борадиган бўлса, баъзиларнинг ғарбона кийинишга, турли модага эргашишлари маълум бўлган бир воқеаликдир. Умумий қилиб айтадиган бўлсак, ғарб турмуш тарзининг, кино ва санъатининг бутун дунёга таъсири катта. Афсуски бундай таъсирнинг асосий жиҳатларини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан мусбат деб бўлмайди...

Аминжон, Нъю-Йорк: Мисрда инқилоб бошланганда сиз буни "ана Исломий инқилоб бошланди," деб ёздингиз. Лекин мана маълум бўлдики, бу Исломчиларнинг эмас демократларнинг инқилоби экан. Бутун араб дунёси сиз айтган Исломга қайтишдан тўйиб, орқасига қайтиб, сиз "куфр" дейдиган демократияга қайтмоқда. Сизнингча, биз араблар босиб ўтган йўлни қайтадан босиб ўтишимиз керак эканда? Ундан кўра бугуннинг ўзи демокартияга ўтсак бўлмайдими?

 

Намоз Нормўмин: Сиз айтаётган масаладаги асосий хато замонамизда араб дунёсида ва умуман мусулмон дунёсидаги мавжуд ижтимоий-сиёсий тузумларни ҳақиқий Исломий тузумлар, дея баҳолашдир. Яъни бугун араб дунёси мен айтаётган Исломга қайтишдан тўйиб, демократияга қайтаяпти деб айтолмайман. Чунки, бу мамлакатлардаги тузумлар ҳақиқий маънода Исломга амал қилмайдиган, золимона оилавий қиролликлар ва диктаторликлардир. Ва бундай диктаторликларни сиз айтаётган ғарб демократик тузумлари қўллаб қувватлаб келмоқда. Менинг ҳар қандай диктатурага ва руҳонийликка қарши эканлигимни мақолаларимни ўқиб ўрганишингиз мумкин. Мен айтаётган тузум Ислом динига асосланган фуқаролик ва дунёвийлик тузумидир. Бундай тузумнинг асоси Қуръонда ва Суннатда мавжуддир. Бизнинг вазифамиз эса уни ўрганиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш учун ҳаракат қилишдир...

 

Акром, Наманган: Намоз ака, сизни мақолаларингизни доимо ўқиб бораман. Анча бамаъни гапларни ёзасиз. Сизга саволим, айтингчи, Ўзбекистон халқида ҳам Миср ва Ливиядаги сингари инқилоблар қилиш салоҳияти борми? Олдиндан раҳмат.

Намоз Нормўмин: Биродарим, дунё ишларининг Аллоҳ таолонинг иродаси ва назоратида эканлигига жуда кўп инсонлар эътибор бермайдилар. Ҳолбуки Совет режимининг қулаши фақат Аллоҳ таолонинг иродаси билан амалга ошди. Ислом дунёсига келадиган бўлсак, кўпчилик ўзгаришларни Туркия, Покистон каби давлатлардан кутаётган эди. Тунисда бундай ўзгаришлар бўлиши, улар бошлангунча, ҳеч кимнинг ақлига ҳам келмаганди. Аммо Аллоҳ истагандан кейин ҳар қандай ўзгаришнинг дарвозалари ўз-ўзидан очилади. Аммо бу биз мусулмонлар паловни еб, чойни ичиб ётсак ҳам бўлаверади, дегани эмас. Шундай экан биз ҳам ўз зиммамизга тушган вазифаларни албатта бажаришимиз керак. Бугунга келиб шу нарса маълум бўлдики, Ислом динига оид масалалар ҳал бўлмасдан дунёнинг бирор жойида тинчлик ва барқарорлик бўлмайди. Шундай экан, аввалги вазифамиз динимизни соф ва содда ҳолида иложи борича тезроқ ўрганишимиз керак бўлади. Мен Ўзбекистонда ҳам яқинда ўзгаришлар бошланишига жону кўнгилдан ишонаман. Фақат бу ўзгаришлар Тожикистондаги каби фуқаролар уруши, Қирғизистондаги каби қонли демократик ўйинлар шаклида бўлмаслиги керак. Ислоҳотларнинг заминида илм, имон, маърифат, дунё ва охиратга оид қадриятларнинг ўзаро мутаносиблиги ётиши керак, деб ўйламайман...

Бахтиёр Ҳасан, Кливленд, Қўшма Штатлар: Насронийларга сизни муносабатингиз ва Ўзбекистонда насронийлар тазйиқ остида қолаётганига қандай қарайсиз?

Намоз Нормўмин: Насронийлик Исо (ас) келтирган тавҳид динининг таҳриф этилган (бузилган) шаклидир. Исо (ас) ҳазрати Марямнинг ўғлидир.

"Масиҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса, сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар сол. (Биби Марям бинти Имрон Аллоҳнинг айтганларини, амру фармонини тасдиқловчи–сиддиқадир. Содиқ, пок бир бандадир. Бу кишини ҳам «она Худо» деб эътиқод қилиб бўлмайди. Демак, Масиҳ ибн Марямни ҳам, унинг онаси Марям сиддиқани ҳам "худо" деб эътиқод қилиш хатодир.)" (Моида сураси, 75-оят)

Бошқа динлар вакиллари орасида Исломга яқин бўлганлар насронийлардир. Бу Қуръони Каримнинг насронийлар ҳақидаги ҳақиқатларидан биридир. Шунинг учун ҳам Исломи жамиятларда насронийларга аҳли китоблар сифатида муносабат қилинади, уларга ўз эътиқодларга кўра яшаш ҳуқуқи берилади. Бугун Ўзбекистонда нафақат насронийларга халқимизнинг бутунига зулм қилинмоқда.

 

Ҳоқон, Америка: 1. Нимага Ислом динига кириш мажбурий, ундан чиқишга бизга рухсат йўқ? 2. Ақатталу фисабилиллаҳ! – Оллоҳ йўлида одам ўлдирингиз. ("Бақара” сураси,190-оят); Кофирларни ҳар ерда кўрсангиз ўлдиринг! ("Тавба” сураси 123 оят) Шу оятларни шарҳлаб беринг.

 

Намоз Нормўмин: Ислом динига кириш мажбурий дейишингиз тўғри бўлмаса керак. Бу ҳақда Бақара сурасининг 256 оятининг бошланғич қисмини ўқиб ўрганишингиз мумкин. Бақара сураси 190 оятининг тўлиқ маъноси қуйидагичадир:

"Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг. Ва тажовузкор бўлманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас”. (Бақара сураси 190)

Тавба сураси 123 оятининг тўлиқ маъноси қуйидагичадир:

Эй иймон келтирганлар, сизга яқин бўлган кофирларга қарши жанг қилинг. Улар сиздаги шиддатни кўрсинлар. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир. (Тавба сураси 123)

Жанг майдонида бир-бирларига душман тарафлар орасида ўлганлар ва ўлдирадиганлар бўлиши ўз-ўзидан маълумдир. Фақат Аллоҳ таоло жиҳод майдонида ҳам мусулмонларга қарата "Сиз тажовузкор бўлманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас”. (Бақара сураси 190)”, дея марҳамат қилгандир.

 

Хон Эрка, Тошкент: Биламизки, Ислом дини биз туркийларни қатлиом қилиш ҳисобига, зўр ва қилич билан кириб келгандир! Намоз ака, сиз ҳам зўравонликни тарғиб қиласизми?

 

Намоз Нормўмин: Бу масаладаги тарихий маълумотлар тўғрисида сиз билан ҳамфикр эмасман. Ислом дини то бошланишдан даъват билан бошлаган ва асосан инсоният орасида даъват йўли билан тарқалгандир. Сиздан илтимос, менинг интернет саҳифамдаги мақолаларни бошдан охирагача ўқиб чиқсангиз. У ерда зўровонликга тарғиб қиладиган бирор сўз ёки давъатни топа олмайсиз...

Жэйсон, Жейсон: Намоз Нормуминга савол: миллатчилик ва дин ўртасида фарқ қанчалик?

 

Намоз Нормўмин: Дин дейилганда Исломни назарда тутган бўлсангиз керак. Чунки Аллоҳ таолонинг наздида тек Ҳақ дини Исломдир. (Оли имрон сураси 19). Ислом дини Аллоҳ таолонинг пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)га ваҳий йўли билан нозил қилган илоҳий низомидир. Бу илоҳий низом еру осмонларнинг ва улар орасидаги барча махлуқотнинг ҳаётини мукаммал шаклда тартибга солади. Миллатчилик эса ирқчилик, қабилачилик каби жоҳилият одатларидандир. Инсонларга ирқига, яшайдиган ҳудудига қараб баҳо бериш Исломнинг усули эмасдир. Ислом динига кўра инсонларнинг Аллоҳ наздида устун бўлганлари тақво соҳибларидир.

 

Исломжон, Осло: Ассалому алайкум! 1. Номоз ака Ўзбекистонда инқилоб бўлмайдими ёки бўладими? 2. Сиз мухолифатга қанчалар ишонасиз?

Намоз Нормўмин: Саволингизнинг биринчи қисми наманганлик биродаримиз Акромжоннинг саволи билан айнидир. Мен юқорида бу саволга жавоб берганман. Мухолифат масаласига келадиган бўлсак, бугун халқимизнинг тамоми мавжуд режимга мухолифдир. Шу билан бирга режим мухолифларининг ишларини кўнгилдагидек деб айта олмайман. Демократик мухолифат ўз ичида бирликни сақлай олмади. Айни манзарани мусулмонлар ичида ҳам кўришимиз мумкин. Лекин биз, эътиқодимизга кўра, Аллоҳ таолонинг ёрдамидан умид кеса олмаймиз. Ҳозирги вазифа халқимизнинг Ислом динини соф ва содда тезроқ ўрганишидир. Менинг фикримча, бизнинг бутун ҳатти- ҳаракатларимизнинг натижаси шунга боғлиқдир. Сафларимизда имонли, ибодатли, ахлоқли ва бутун соҳаларда мутахассис биродарларимиз нақадар кўп бўлса, мақсадга эришишимиз шу қадар қулай бўлади, деб ишонман.

Имкониятдан фойдаланиб, саволларда кўрсатилмаган баъзи масалаларда ўз фикримни билдирмоқчи эдим,

Ўзбекистондаги бугунги ижтимоий-сиёсий вазият ҳақида

Ватанимиз мустақилликка эришгандан кейин ижтимоий-сиёсий соҳани шакллантиришнинг асоси ҳисобланадиган мафкура соҳасида бир бўшлик пайдо бўлди. Яъни, мамлакат бошқарувида ғоясизлик ва ақидасизлик синдроми ўзини кўрсатди. Мамлакатни бошқараётганлар "Ўзбекистон келажаги буюк давлат" деган шиорни ўртага отиш билан бу бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилдилар. Аммо бу келажаги буюк давлатнинг ақидаси, яъни мафкураси қандай бўлади, деган саволга ҳокимиятдагилар жавоб бера олмадилар. Бирор ақидага ёки мафкурага эга бўлмаган одамга ташқаридан мафкура ўргатиш қулай эмаслиги ўз ўзидан маълум. Мамлакат раҳбарияти эски коммунистик режимнинг фарзандлари бўлгани учун уларнинг Ислом динига ва мусулмонларга душманлик назарини билан қарашлари ғоят табиий эди. Айни пайтда ғарб давлатларида мавжуд бўлган демократик тамойиллар ҳам уларнинг манфаатларига зид эди. Чунки бу тамойилларга амал қилинадиган бўлса, кўпфикрлилик ўртага чиқарди. Натижада мавжуд ҳукуматнинг ҳеч бир ишга ярамаслиги ўз-ўзидан маълум бўлиб қоларди. Мана шундай вазиятда ҳозирги раҳбарият ҳокимиятни бир кишида жамлашнинг энг қўрқинч йўлини танлади. Мамлакатда ўтказилаётган сиёсатни ўзи ҳеч қандай ақида ва мафкурага эга бўлмаган бу раҳбарнинг ҳар қандай ақида ва мафкура вакилларини йўқ қилишга уриниши, дея баҳолаш мумкиндир. Натижада бутун халқ мавжуд тузумнинг қулига айлантирилди, миллионларча инсонларнинг ҳаёти бузилди, ўнмингларча инсонлар зулм ва қийноқ кўрди, мингларча бегуноҳ инсон режим тарафидан қатл қилинди....

Демократияга ва ғарб давлатларида мавжуд бўлган демократик жамиятлар ҳақида

Демократия аввало халқга олий ҳокимият эга бўлиш ҳаққини беради. Ўзбек мухолифат партияларидан бири таклиф қилаётган Конституция лойиҳаси ҳам "Биз Ўзбекистон халқи Олий ҳокимиятининг эгаси сифатида..." деган сўзлар билан бошланади. Халқнинг Олий ҳокимиятининг эгаси бўлиши унга ёки унинг сайланган вакилларига ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг бутун соҳларида мутлақ қонунлар қўйиш ҳаққини беради. Шу билан бирга демократияда дин ва давлат ишларини бир-биридан ажратиш унинг асосий қонунларидан биридир. Яъни, Олий ҳокимиятга эга бўлган халқ диннинг, шу жумладан Ислом динининг ҳам ижтимоий-сиёсий асосларини рад қилган ҳолда, инсон ақли ва тажрибасига кўра "эркин" жамият туза олади. Бундай имон маҳрум бўлган "эркин" жамиятларга эга бўлган ғарб давлатларида аввало инсон шахсининг, қолверса оила ва умуман жамиятнинг қандай маънавий ва ахлоқий таназзулга учраганини инсофли киши дарров эътироф қилади. Шу билан бирга демократия ҳукуматни тузиш соҳасида ҳам инсонларга эркинликлар бериши маълум. Мана шу хусусларни эътиборга олиб айтишимиз мумкин: Демократиянинг олий ҳокимиятни Аллоҳа таолога эмас, халқга беришга уриниши Исломга зиддир. Аммо Ислом дини Олий Ҳокимиятнинг Аллоҳ таолога оид эканлигини асос олиш билан бирга ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқини мусулмонларнинг ўзига бергандир. Яъни, Исломда ҳукуматни шакллантириш учун сайловлар ўтказиш, бу жараёнда инсонларга сайлаш, сайланиш, фикр, танқид эркинлигини каби "демократик" қоидалар нисбий маънода бордир. Фақат бу эркинликларни тадбиқ қилиш илоҳий қонунлар чегарасида бўлиши керак. Масалан, инсонлар ақидасида ширк, нифоқ, куфр унсурлари бўлмаслиги керак. Ижтимоий соҳада илоҳий адолат асос олиниши керак. Инсонларнинг эътиқодлари, жонлари, ақли, мол-мулки, ирси ва номуси Ислом қонунларига кўра ҳимоя қилиниши керак. Иқтисодда судхўрликга ва порахўрликга рухсат берилмаслиги керак....

Мусулмонлар ичида ҳам турли йўналишлар, фирқалар ва жамоатлар ҳақида

Қуръони Каримда мусулмонларнинг бир уммат эканлиги ва уларнинг турли фирқаларга бўлиниши жоиз эмаслиги марҳамат қилингандир. Бунга далил истаганлар "Оли Имрон" сурасининг 103 ва 105-оятларини ва шунга ўхшаш бошқа оятларни ўқишлари мумкиндир. Шу билан бирга саволда кўрсатилгандек, баъзи мусулмонлар ўзбошимча турли фирқа ва жамоатлар тузиб олганлар. Бунинг асосий сабаби шу фирқа ва гуруҳларга бўлинганларнинг динимизни яхши билмасликлари, деб ўйлайман. Масалан, "Ҳизбут-таҳрир"чилар ўзларини Исломий сиёсий фирқа вакиллари, деб атайдилар. Биринчидан, Ислом дини сиёсий фирқа эмас, бутун коинот ва махлуқотнинг ҳаётини тартибга соладиган илоҳий низомдир. Иккинчидан, "Ҳизбут-таҳрир," деган ном на Қуръонда на да Суннатда зикр қилингандир. Учичиндан, Исломий давлат ёки халифалик тузиш Ислом динининг ақидаси эмас, аксинча динимизда ўрни бўлган бир воситадир. Ислом динининг асоси тавҳид ақидаси, бу ақидага кўра қилинадиган солиҳ амаллар, юксак аҳлоқ, илму-маърифатдир. Инсонлар мана шундай илоҳий қадриятларга эга бўлгандан кейингина сиёсий масалалар ҳақида сўз юритиш навбати келади. Яъни, сиёсат Ислом динининг биринчи асосий моддаси эмасдир. Демак, мусулмонларнинг шиори ҳам аввало Исломий давлат қуриш эмас, ҳақиқий маънода мўмин-мусулмон бўлишдир. Исломни яхши билган кишилар мана шу йўналишда ҳаракат қилсалар мақсадга мувофиқ бўларди...

 

Яна мусулмонлар орасида турли тасаввуфий тариқотлар мавжудлиги ҳаммага маълум. Ислом дини ҳақиқатан ҳам инсон нафсининг тазкиясини, яъни уни кибр, риё, ҳасад, ёлғон, нифоқ (мунофиқлик) каби салбий хусусиятлардан поклашни талаб қилади. Фақат бундай покланиш диндаги бирор тариқатнинг ёки гуруҳнинг "мутахассислик" соҳаси эмасдир. Бундай покланиш бутун мусулмонларга фарздир, фақат сўфийларга эмас. Иккинчидан, нафсини тазкия қилиш билан инсон руҳонийлик даражасига кўтарилмайди. Яъни, хато ва гуноҳлардан пок, Аллоҳ таоло ва ўзи орасида парда кўтарилган муқаддас зотга айланмайди. Афсуски баъзи сўфийлар ўз эътиқодларининг натижасини мана шундай "фаришта" сифат кишиларга айланишда деб билганлар ва биладилар. Улардан баъзилари бундай покланиш натижасида Аллоҳ таолога "қўшилиб кетишларига", бу орқали илоҳий сирларга эришишларига, ғойибдан хабар олишларига ёки бошқаларга ғойибдан ёрдам беришларига ишонадилар. Ҳатто бу билан ҳаётда бўлганларнинг эмас, марҳумларнинг ҳам мана шундай "мўъжизалар" кўрсатишига ишонадилар. Буларнинг барчаси Исломнинг тавҳид эътиқодига зид бўлган ақида ва амаллардир. Демак, бундай жамоат ва тариқатларнинг динимизда ўрни бўлмаслиги ҳам ўз-ўзидан маълумдир...

Ислом динининг ақидавий ва ижтимоий-асослари ҳақида

1. Ислом менинг эътиқодимда ва тушунчамда Парвардигори Олам нозил қилган оламшумул бир низомдир. Бу илоҳий низом коинотнинг ва бутун махлуқотнинг ҳаёт тарзини тартибга солади. Бу низом айни пайтда бутун махлуқотнинг ўзаро мавжудлигида мутаносибликни пайдо қилади. Бошқача айтадиган бўлсак, инсонлар Ислом низомига кўра яшасалар ўзларининг фитратлари бузилмагани каби, табиат ва атмосферанинг фитрати ва мувозанати ҳам бузилмайди.

2. Ислом дини аввало Қуръони Каримда ва Муҳаммад (сав)нинг Суннатларида ўз аксини топган ҳаётий ҳақиқатлардир. Бу маънода Қуръони Каримнинг асоси ҳисобланадиган "Фотиҳа" сурасининг ушбу оятларининг маъносини яхши тушунишимиз керак бўлади: "Аъзубиллаҳи минаш-шайтонир-рожиим! Иҳдинос-сиротал мустақиим. Сироталлазина анъамта аълайҳим. Ғойрилмағдзуби аълайҳим володзоллин! Амин." Яъни, Эй Роббимиз бизларни Тўғри Йўлга бошлагин! Сенинг ғазабингга дучор бўлганларнинг ва тўғри йўлдан адашиб кетганларнинг йўлларига эмас. Тафсирларда Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлганлар ўз ҳавойи нафсларига эргашиб, таркиохиратни ихтиёр қилиб, моддапарастликга (материализмга) мукккасидан кетганларнинг ва тўғри йўлдан адашганлар эса таркидунёчиликга берилиб, руҳонийликга муккасидан кетганларнинг йўллари эканлиги айтилади. Маълум бўлгани каби бу икки йўл ҳам инсонларнинг фитратига мос эмасдир.

3.Юқорида айтилган ҳақиқатлардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки Ислом тузуми таркиохиратчиликка , моддапарстликка (материализмга) асосланган диктаторлик бўлмагани каби, таркидунёчиликга, яъни руҳонийликга асосланган тузум ҳам эмасдир. Ислом дини мана шу икки тарафнинг ҳаддан ошиб, инсон фитратини бузадиган йўллари орасидаги мўътадил ва айни пайтда инсонларнинг моддий ва маънавий талабларига жавоб бера оладиган ўзгармас илоҳий бир низомдир.

4. Яна юқорида айтилган ҳақиқатлар Ислом динининг ҳар қандай зўровонлик, диктаторлик, қироллик тузумларини рад қилишига далил бўла олади. Бу маънода Ислом бу диннинг қонунларига асосланган ва мусулмонлар фаол рол оладиган фуқаролик ва дунёвийлик тузумидир. Бу ерда албатта дунёвилик дейилганда ғарбдаги давлатларда мавжуд бўлган дин ва давдат ишларини бир-биридан ажратишни эмас, бу дунё ҳаётига оид ишларни Исломий қоидаларга кўра тартибга солишни назарда тутаяпман. Ислом ақидасига кўра, мутлақ ҳукм қўйиш ҳаққи Аллоҳ таолога оиддир. Мусулмонлар эса бу илоҳий ҳукмлар асосида ўз жамиятларини шакллантириш, ҳукуматларини тузиш, раҳбарларини сайлаш, бу мақсадда сайловлар ташкил қилиш, уларда қатнашиш каби ҳуқуқларга эгадирлар. Албатта бундай ижтимоий-сиёсий эркинликларнинг тамалида эътиқод, сўз, фикр, танқид эркинлиги, Исломнинг асосларига зид бўлмаган турли фуқаролик жамиятлари тузиш ва уларда иштирок этиш ҳуқуқлари ётади.

5. Ислом динининг инсонлардан асосий талаби тақводор бўлишдир. Яъни, соф эътиқод, яхши амаллар ва яхши ахлоқли, ихлосли, тўғрисўзли ва адолатли бўлишларидир. Бундай мусбат хусусиятларга эга бўлмаганларни Аллоҳ таоло севмагани каби, Унинг имонли бандалари ҳам севмайдилар.

6. Мен мана шундай соф ва содда эътиқод ва тушунчалардан келиб чиқиб, инсонларни ва жамиятни ислоҳ қилиш дастурини таклиф қилмоқчи эдим. Бу мақсадда интернетта www.islomshuro.com номи билан махсус саҳифа очганмиз. Муҳтарам радиотингловчилар ушбу йўналишдаги махсус дастуримизни ушбу саҳифамизнинг Кириш бўлимида ўрин олган"СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ” (Исломий фуқаролик ва дунёвийик жамияти ҳақида) номи билан ўқишлари мумкин.

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1452 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz