Понедельник, 24-05-13, 21:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 6 » Ўзбек миллатини қачон дунё ҳурмат қилади?!
14:56
Ўзбек миллатини қачон дунё ҳурмат қилади?!

Ўзбек миллатини қачон дунё ҳурмат қилади?!

Ўзбекларга ва дунё жамоатчилигига маълумки, ўзбеклар охирги 20 йил ичида уч марта қирғинга дучор бўлди. Ўш-Ўзган (1990 йил), Андижон (2005 йил), Ўш, Жалолобод (2010 йил). Ўш-Ўзган воқеалари собиқ совет даврига, собиқ СССР нинг парчаланиш даврига тўғри келганлиги учун бу қирғинни СССРни сақлаб қолиш учун Кремль томонидан уюштирилган деб баҳо бериш мумкин. Бу қўшимча тадқиқотларни тақозо қилади. Бу қирғинда камида 1200 киши ҳалок бўлган.(қирғинда қанча ўзбеклар, қанча қирғизлар қурбон бўлгани аниқ маълум эмас)[1] 2005- йилдаги Андижон қирғинида эса Ислом Каримов режимининг айтиши бўйича, 187 киши ўлдирилган. Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари қирғиннинг гувоҳи бўлган кишиларнинг маълумотларига асосланиб айтиши бўйича мингдан ортиқ намойишчи ўлдирилган.[2] 2010- йилдаги Ўш-Жалолобод қирғинида эса Роза Ўтинбоева бошчилигидаги қирғиз расмийларининг айтиши бўйича, 420 киши қурбон бўлган, Ўш-Жалолободлик ўзбекларнинг айтиши бўйича 2000 дан кўпрок ўзбеклар қирғин қилинган[3]. Афсуски, ўзбеклар бу учала қирғинда қанча ўзбеклар ўлдирилганлиги, ўлдирилганларнинг исм-фамилияси, туғилган йили, яшаш манзили ҳақида маълумотлар йиғиб дунё жамоатчилигига маълумот бера олмади, қолаверса ўзбеклар қирғинини Бирлашган Миллатлар Ташкилотида кескин қораланиб, Ҳалкаро Жиноят судида (бош кароргоҳи Ҳолландиянинг Ҳаага шаҳрида жойлашган) жиноий иш очилиб, қирғин ташкилотчилари, ижрочилари жазоланишига ва қирғин қурбонларининг оилаларига моддий – маънавий ёрдам беришга (товон пули) эриша олмади. Бу учала қирғинда ҳам қирғин қурбонлари экстремистлар, террористлар, диний фанатиклар сифатида Кремльдаги раҳбарлар томонидан, Ислом Каримов режими томонидан ва Роза Ўтинбоева бошчилигидаги қирғиз расмийлари томонидан дунё жамоатчилигига тақдим этилди. Лекин ўзбеклар ва дунё жамоатчилиги ҳам биладики, бу қирғинларнинг ташкилотчилари шу мамлакатларни бошқарган хокимият эгаларидир. Бу қирғинлар ташкилотчилари ва ижрочиларининг жазога тортилмаганликларининг асосий сабаби ўзбек миллатининг сиёсий кучга, сиёсий қудратга эга эмаслигидир.

Менинг фикримча, ўзбек миллатини сиёсий кучга ёки сиёсий қудратга эга бўлиши учун қуйидагиларга этибор бериш керак:

1. 2010- йилнинг ноябрь[4], декабрь[5],2011- йилнинг январь ойида [6,7] ва февраль ойида [8] чоп қилинган мақолаларда айтилганидек, босқичма-босқич 4 ишни, мухолифат кенгаши, мухолифат етакчиси, мухолифат маблағи ва мухолифат соя хукуматини шакллантириш керак.

Бу ҳақда олдинги мақолаларимда батафсил тўхталганимни ҳисобга олиб, қуйидагиларни таъкидлашни лозим топдим.

Босқичма-босқич бу 4 ишни амалга оширишда янги ҳаракат ёки янги партия шаклланмайди,тузилмайди. Фақатгина мухолифат кенгаши мавжуд сиёсий ҳаракатлар, партиялар, инсон ҳуқуқи ташкилотлари ва фуқаролик ташкилотларини жипслаштирувчи формат (қолип) бўлиб хизмат қилади. Образли қилиб айтганда, мухолифат кенгашини Бирлашган Миллатлар Ташкилотига( БМТ) қиёслаш мумкин. Яъни БМТга жаҳоннинг 193 мамлакати аъзо бўлган бўлса, мухолифат кенгашига Ўзбекистон фуқаролик жамияти ташкилотлари аъзо бўлади. Олдин чоп этилган мақолаларимда мухолифат кенгаши, мухолифат етакчиси, мухолифат соя хукумати қуйидаги олти йуналишда иш олиб бориши кўрсатилган эди:

1.Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат;

2. Юсуф Жумани озод қилиш.(ва бошқа сиёсий маҳбусларни ҳам);

3. Андижон қирғини;

4. Диктатор Ислом Каримов истеъфоси;

5.Ўш-Жалолобод қирғини;

6.Ўзбекистонни Турк кенгаши ваТурк ПА(Турк давлатлари парламент ассамблеяси) аъзо бўлишига эришиш.

Яна қўшимча қилиб ўтиш керакки, босқичма-босқич бу 4 ишни амалга ошириш давомида қуйидаги 3 мухолифатни кучсизлантирадиган муаммоларни ҳал қилишга тўғри келади:

    1.Мухолифат лидерлари Абдураҳим Пўлатов, Мухаммад Солиҳларнинг демократик эмаслиги сабабли бу партиялар лидерлигига демократик лидерларни сайланишига эришиш. Албатта, бу партияларни демократлаштириш шу партия аъзоларининг ташаббуси билан ҳал қилинади. [9]

    2.Ўзбек мухолифатининг дунёвий давлат ва ислом давлати қуришни тинч демократик йўл билан қуришни мақсад қилиб олган оқимларга бўлинганлигидир.(эслатиб ўтиш лозимки, қурол билан, куч билан, зўравонлик билан ислом давлати тузувчи ҳаракатлар ҳам бор , бунга Ўзбекистон исломий ҳаракати мисол бўла олади). Ўзбекистонда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида яшовчи кўпчиликми ёки озчиликми (буни мен аниқ билмайман) ўзбеклар Қуръон ва Хадис категориялари билан фикрлаб ўзлари яшаётган мамлакатларнинг конституциялари ва қонунлари борлигини унутиб қўймокдалар. Бу нарса шу мамлакат конституцияси ва қонунларининг обрўсизланишига олиб келади. Бу обрўсизланишга шу мамлакат президентларининг, рахбариятининг ўз мамлакатлари конституцияларини оғизда ҳурмат қилиб, амалда оёқ ости қилишлари ҳам катта ҳисса қўшмокда. Бунга Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев, Тожикистон президенти Имомали Рахмон, Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимухамедов ва Россия президенти Дмитрий Медведев ва премьер министри Владимир Путинларнинг фаолияти мисол бўла олади. Бу мамлакатлар хокимиятларининг(властей) ўзбекларнинг, ўзбек муҳожирларининг ҳуқуқлари оёқ ости қилинаётганлигига панжа остида қараётганликлари яққол мисол бўла олади.

    Шу мамлакатлар конституция ва қонунларини ҳурмат қилмайдиган, оёқ ости қиладиган давлат рахбарлари ва ислом давлати қурмокчи бўлган ўзбекларга шуни эслатиш лозимки, бу мамлакатлар БМТига ўз конституцияларини ҳурмат қилишни, БМТнинг ратификация қилинган пакт ва конвенцияларини ҳурмат қилиш ва амалда тадбиқ қилиш мажбуриятини олишган. Шу сабабли ўзбек демократик мухолифатининг дунёвий ва диний қаноти ўзаро шартнома тузиши керак. Бу шартноманинг моҳияти шундай бўладики, демократия бу ҳеч қандай идеология эмас, балким бошқарув усулидир. Ўзбекистонда (бошқа пост совет республикаларида ҳам) дин давлат ва маорифдан ажратилган.Яъни бу ниҳоятда ижобийдир. Дарҳақиқат, ислом дини давлат ва маорифдан ажратилмаса ёки бошқача айтганда ислом давлати қурилганда ислом дини шу мамлакат фуқароларига зўравонлик билан эътиқод қилишга мажбур қилган бўлиб чиқади. Бу ислом динида мажбурлаш йўқдир деган принципга зиддир.

    3.”Бирлик” ҳалқ ҳаракати партияси лидери Абдураҳим Пўлатов айтганидек, ўзбеклар Озодлик радио станциясига, Европа Иттифоқига, АҚШ, БМТ рахбарларига дод-вой қилиш ёки уларни айблаш амалиётидан воз кечиб, ўз эркинлиги ва ҳуқуқларини маданий формада, ғазаб билан, нафрат билан (бу сўзларни мен ижобий тўғри тушунишларингни ҳоҳлайман) ҳимоя қилишни ўрганишлари зарур ёки уларга буни мухолифат ўргатиши керак. Бунинг учун камида улар ўз эркинликлари ва ҳуқуқлари оёқ ости қилинганда судларга ва давлат рахбарларига мурожаат қилиб, ўз эркинлик ва ҳуқуқларини ҳимоя қила олмасалар Жин Шарпнинг (Gene Sharp) 198 зўравонликсиз, тинч йўл билан курашиш усулларини ўрганишлари керак. Бунинг учун улар камида пикет, митинг, кўча юришлари, иш ташлашлар ва ҳоказоларда қатнашиш даражасига кўтарилишлари керак.[10,11]

6-март, 2011-йил.

Абдужалил Бойматов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.Ошская резня. (1990) (http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9E%D1%88%D1%81%D0%BA%D0%B0%D1%8F_%D1%80%D0%B5%D0%B7%D0%BD%D1%8F_%281990%29)

2.HRW.Свинцовый дождь Андижанская бойня 13 мая June 6, 2005

(http://www.hrw.org/en/reports/2010/05/11-1)

3.HRW.Где справедливость? Межнациональные столкновения на юге Киргизии в июне 2010 г.August 16, 2010 (http://www.hrw.org/ru/reports/2010/08/16-0)

4.Абдужалил Бойматов.Мухолифат етакчиси ва мухолифат маблағи. 2010.(http://yangidunyo.com/?p=15791)

5.Абдужалил Бойматов. Яна мухолифат етакчиси ва мухолифат маблағи ҳақида. 2010.(http://yangidunyo.com/?p=16091)

6. Абдужалил Бойматов. Мухолифат кенгаши,мухолифат етакчиси,мухолифат маблағи ва мухолифат соя хукумати ҳақида баъзи фикрлар. 2011.(http://yangidunyo.com/?p=16413)

7. Абдужалил Бойматов.Ўзбек мухолифати қачон сиёсий кучга айланади? 2011.

(http://yangidunyo.com/?cat=101)

8. Абдужалил Бойматов.Араб мамлакатларидаги ҳалқ исёнлари,

ўзбек мухолифати ва диктатор Ислом Каримов истеъфоси ҳақида баъзи фикрлар. 2011.(http://yangidunyo.com/?p=17231)

9. Ботир Норбой. Баҳсда босиқроқ бўлайлик. 2011.(http://yangidunyo.com/?p=17641#respond)

10.Birdamlik Harakatinining Informatsion Sayti.ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА.(http://www.birdamlik.info/?p=15173)

11.Gene Sharp.FROM Dictatorship TO Democracy.May 2010. (http://www.aeinstein.org/organizations/org/FDTD.pdf)

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1296 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz