Вторник, 24-05-14, 01:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 6 » Шунақаси ҳам бўлар экан
15:49
Шунақаси ҳам бўлар экан
Шунақаси ҳам бўлар экан
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раиси Гулшан Қораевага нисбатан туҳматона бир вазият уюштирилиши мумкинлиги хусусида бир хабар тарқатилганди. Ундага мазмунга кўра, Гулшаннинг ногирон боласи учун у яшайдиган Маҳоллот маҳалла қўмитаси қарори бўлмаган ҳолда, ижтимоий маблағ ажратилган. Бунда унга тузоқ қўйилганлиги келтирилмаган хабарга тағин яна бир бор қайтиб Г. Қораеванинг мактубини эълон қиламиз.
1- март куни менинг уй телефонимга, Ҳалқ банки Қашқадарё вилоят бўлимидан бир ходим қўнғироқ қилиб қилиб, январ ойидан болаларим учун пул ўтганлигини ва олиб кетишим лозимлигини таъкидлади. Унинг таклифига кўра, мен бориб пулни олишим мумкин, ёки унинг ўзи уйимга келтириб беришга ҳам рози эди.
Шунда мен ўйланиб қолдим, ноябрь ойида маҳаллага фуқаролар йиғинига мурожат қилган бўлсамда, аммо бу масалан кўриб чиқишга масъул бўлган комиссия ҳали ҳануз йиғилмаган. Маҳаллада комиссия йиғинида 20 га яқин фаоллар, молия ёки биржа ходимлари ҳам иштирок этишади. Фақат улар лозим топсагина, нафақага пули олиш имкони туғилади, акс ҳолда кейинги йиғинни кутишга тўғри келади. Шу сабабли мени маҳалла фуқоролар йиғини комиссияга декабрдан то ҳозирги кунгача ҳам таклиф этилмаганман. Банк ходимининг телефон килганидан сўнг ажабландим, менга болаларимга ижтимоий таъминотдан маблағ ажратилиши мумкин бўлмаган ҳолат.
Маҳалла комиссияси тартиб – қоидаларини яхши биламан. Шу сабабли зудлик билан Маҳаллот маҳалла фуқоролар йиғинига сим қоқдим. Нариги томондан фуқоролар йиғини раиси Жума Ортиқов гўшакни кўтараркан, комиссия ҳали ҳам йиғилмаганини ва менга нафақа пули ажратилинмаганини билдирди ва Маҳбуба исмлик бошқа бир аёл билан гаплашишимни маслаҳат берди. Телефонни олган Маҳбубага ҳам шу саволни бердим ва нима учун нафақа пули ажратилиниши учун қарор берилган бўлса бехабар қолганлигимга ўз таажубимни билдирдим.
"Гулшан опа ноябрь, декабрь, январ ва февраль ойларида ҳам комиссия йиғилгани йўқ. Худо хоҳласа март ойида ҳам йиғилмайди”, – деб жавоб берди у.
Бу ҳолни сира тушина олмай бошим қотди. Ҳақиқатдан ҳам комиссиядан аъзолари йиғилмай туриб нафақа тайинланмайди. Бундан бир неча йил илгари (санаси аниқ эсимда йўқ) мени ногирон фарзандим гриппга чалинди. Мунтазам харорати кўтарилар, бирор ёққа чиқишнинг ҳам имкони йўқ эди. Махалла комиссиясининг йиғини ҳам айни шу кунга тўғри келди. Менга маҳалла котиби телефон қилиб, комиссияга йиғинига келишимни сўради. Аммо боламнинг бетоб бўлиб ётганлиги, ҳарорати борлиги сабаб, бора олмаслигимни айтдим. Уларнинг ўзларидан келиб аҳволни кўришларини ҳам сўрадим.
"Бўлмайди Гулшан опа, келмасангиз бу ой пулингиз ўтмайди. Кейинги ойга қоласиз” – деб жавоб берганди ўшанда Маҳбуба.
Боришга мажбур бўлгандим. Биламан, у ерда битта мен эмас, навбатга туриш керак, кўп вақт кетади. Юқоридаги ҳолатда эса бунақа дабдабалик комиссия йиғини ўтмаган ва менга ногирон болага қараётганим учун нафақа ажратилиниши мумкин эмасди.
Эртаси куни, яъни 2- мартда махалла котиби Маҳбуба уй телефонимга қўнғироқ қилиб мен учун нафақа пули ажратилинганини унутиб қолдирганини айтиб қолди ва тезда маҳаллага боришимни, у ерда мени банк кассирлари кутаётганлигини билдирди. Мен эса кечанги гапдан сўнг умуман ҳеч нарсага тушунмаганимни ва нега шу пайтгача бехабар эканлигим сабабларини сўрай бошладим.
"Сизнинг касал болангизни инобатга олиб ўтказиб юборган эканмиз”, – деди аниқлик киритиб махалла котиби Махбуба.
Айни ўша дамда фарзандим грипп билан оғриётганлиги учун бора олмаслигимни айтдим. Болага қараб турадиган киши йўқ эди.
"Банкга ўзим бориб оламан”, – жавоб бердим. Аммо эртаси куни ҳам бора олмадим. Банк ходими кутаётганини айтиб телефон қилди. Тағин эртаси куни боришимни айтдим. 4- март соат 11.30 ларда чамасида Халқ банки бўлимига бордим ва болаларим учун январь ва февраль ойлари учун ажратилган нафақа миқдорини олдим.
Юкоридаги ҳолатлар эса мен учун ҳамон ноаниқ қолмокда.
ЎИҲЖ дан: Ўзбекистонда кечаётган бугунги ҳолатдан келиб чиқиб қараладиган бўлса, кўплаб ҳуқуқбонлар, сиёсий диссидентлар ва ҳаттоки мустақил журналистлар ҳам турли бўҳтонлар билан қамоққа ташланган. "Таъмагирлик қилди” каби жиноят ишларининг очилиши одатий ҳолга айланиб бўлган. Юқоридаги ҳолатда эса ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят бўлими раиси эҳтиёткорлик қилганлиги равшанлашади. Бордию, биринчи чиқаришлариданоқ етиб борганида нима бўларди?
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 948 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz