Среда, 24-05-15, 17:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 8 » Ўтинбоева “Жасорати учун” мукофотига номзод этиб танланган
13:18
Ўтинбоева “Жасорати учун” мукофотига номзод этиб танланган
Ўтинбоева "Жасорати учун” мукофотига номзод этиб танланган

 Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоева Америка ҳукуматининг "Жасорати учун" мукофотига номзод этиб танланган.
Ўтинбоева хоним 7 март куни Вашингтонга келади ва у ерда Президент Обама, давлат Котибаси Хиллари Клинтон ҳамда АҚШ ҳукуматининг бошқа расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.
8 март куни эса, Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоевага Американинг "Жасорати учун" мукофоти топширилади.
2007 йилдан бери ушбу мукофот жамият тараққиёти, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат учун кураш йўлида жасурлик кўрсатган таниқли аёлларга тақдим этилади. "Жасорати учун" мукофотига номзодлар дунёдаги АҚШ элчихоналари томонидан танланади. Ҳозиргача мукофот 27 давлатдан бўлган 37 аёлга берилган.
2009 йил ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева ҳам АҚШнинг "Жасорати учун" мукофоти билан тақдирланганди. Мукофот Тожибоева хонимга Америка Президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишел Обама ва давлат котибаси Хиллари Клинтон хонимлар томонидан топширилганди.
Мўътабар Тожибоева, Роза Ўтинбоева мазкур мукофатга лойиқ эмаслиги, аксинча бу "шармандали ҳол" эканини айтади.
"Бу мукофот айнан кўрсатилган жасорат учун, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жабҳаларида ўзини жонини фидо қилиб, ҳақиқат учун курашган инсонларга берилади. Менинг фикримча, АҚШ давлат департаменти ҳам, бошқа ғарб сиёсатчилари ҳам, Роза Ўтинбоева раҳбарлик қилаётган пайтда президентлик курсисига ўтирганидан кейин содир этилган, ўзбекларга қарши қилинган жиноятни унутмасликлари керак эди", дейди Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Тожибоева хоним.
BBCUZBEK.COM

 Мукофотга аниқлик киритаман.
                                                                  "Жасорат”- ўзи нима?
 Тарихдан биламиз-ки, ватани, яқинлари ва ҳалқини ҳимоясида ўз жонини фидо қилишга тайёр бўлиб, жасорат билан душманга қарши жанг қилган инсон, "жасоратли ёки жасорат кўрсатди”- дейилади. Одатда, жасорат кўрсатганлар кам ҳолатларда тирик қолишади. Кўп ҳолатларда, бундай инсонлар ҳалок бўлганлиридан кейин, унинг мукофоти яқинларига берилади.
 Бизнинг давримизда эса, Бишкек ва Ўш раҳбарлари тезлик билан тўпланишиб, ҳеч бўлмаганда 5-6 одам (раҳбарлар) ўз жонларидан қўрқмасдан, 11 июньда вертолет билан келиб бўлса ҳам, Ўш шаҳрининг уч тарафига қўнишиб, икки миллат ўртасига туришганда эди, Ўш шаҳри вайронага айланиб, минглаган одамлар халок бўлишмаган бўлар эди. Бундай олижаноб иш йўлида, ўша 5-6 одам ўлиб кетса ҳам "Не жалько” бўлар эди. Ана ўшандайларни, ҳоҳ тиригини, ҳоҳ қурбон бўлганини "Жасорати учун" мукофотига лойиқ деса бўлар эди.
 Бизнинг ҳолатимизда, ким ва нима жасорат кўрсатди?
Икки тараф, яъни бир тўп қирғиз ва ўзбек йигитлар 10 июньда Алай гостиницаси атрофида  уришишиб, қолган воқеалар ўшандан бошланибди, бунга ўзбеклар сабабчи эмиш. Бу қирғиз ҳукуматининг даъвоси. Ҳа майли, ўша бир тўп 15-20 ўзбеклар айбдор бўлсин. Мана энди бошқа нарса ҳақида мулоҳаза қилайлик: Ўша қуролсиз, икки тарафни олганда 30 чамасидаги йигитларни тўхтатиб, тарқатиб ёки қамаб ташлай олмаган ҳукуматни, қуролли кучларни, ҳуқуқ ҳимоя органларини ва ниҳоят давлат бошлиқларини, ўз номлари билан атаса бўлади-ми? Йўқ албатта.
 Бу июнь воқеасида икки нарса яққол кўриниб турибди:
Биринчиси; Қирғиз бошлиқлари, ҳудди ўзини эплай олмаган "чичқоқ гўдак болалар”.
Иккинчиси; Олдиндан, бир неча йиллар даъвомида атайин тайёрланиб келинган Террор ва Геноцид.
 Аммо, ўзларича "Биз ўзбектерди жендик” деб юрганларини инобатга олганда. Албатта, қуролланиб олишиб, қуролсиз ўзбекларни енгишнинг ўзи ҳам катта жасорат. Бу мукофотга мэр М.Мирзакматов ҳам лойиқ, президент Р.Ўтинбоева ўзи ёлғиз мукофотни эгаллаб кетмаслиги керак. Инсофдан бўлмайди. АҚШ ўз мақсадларига етишишди. Лекин, М.Мирзакматовни ҳам эсдан чиқаришмасин, уни ҳам чақиришсин.
 Аммо тарихни яна бир эсланг! Гитлер1940 йили 20 йил бир бирларига уруш очмаслик ҳақида пактга қўл қўйиб, Сталинни алдаган ва 1941 йили 22 июньда қўққисдан уруш очган ва "1 ойда Москвани оламан” деб, дунёга жар солган эди. Ўзи нима бўлди? Ўша воқеаларни, бизникига солиштиринг!
                                                  "Кутилмаган уруш ва биз ўзбектерди жендик”.
  Фикр билдирган:
                Ўш шаҳри, ҳуқуқ ҳимоячиси Гапиров Равшан Бердишевич 06.03.2011 йил.
 ravshanosh@mail.ru    www.gapirov.ucoz.com  (+996) 543 818 056.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 978 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz