Вторник, 24-05-14, 06:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 9 » СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ - 1
11:27
СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ - 1
 Ўз муносабатларингни билдиришларингизни сўраймиз.
СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ
(Исломий фуқаролик ва дунёвийлик жамияти ҳақида)
Бу ерда ёзилганлар ҳеч бир диний фирқанинг ёки гуруҳнинг расмий дастури эмас, аксинча Ислом динининг умумий қоидаларини таъриф этишга қаратилган ҳаракатдир. Шунингдек бу ерда келтирилган фикрлар мутлақ хулосалар эмас, динимизни ўрганиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш йўлидаги таклифлар ўрнида кўрилиши керак.
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
ЙЎЛИМИЗ ҲАҚИДА
1. Йўлимиз Ҳақ ва Ботилни бир-биридан ажратиш, яъни Тавҳид ақидасининг инсонлар қалбида ва жамиятда устун бўлишига олиб борадиган йўлдир.
2. Йўлимиз инсонлар ва жамият учун Аллоҳ таоло кўрсатиб берган ўрта (мўътадил) йўлдир.
3. Йўлимиз маслаҳат зарурий бўлган масалаларда Шўро асосида амал қилиш йўлидир.
4. Йўлимиз "Аҳли суннат вал жамоат” йўлида бўлганлар орасида фирқачиликни ўртадан кўтариш йўлидир.
5. Йўлимиз Ислом динини содда ва осон усулда тушуниш ва тушунтириш йўлидир.
Ислом динида бўлишнинг, яъни Ҳақ йўлда юришнинг шарти аввало ботил йўлларни рад қилишдир. Бу орқали киши ўзининг эътиқоди ва амалларини ислоҳ қилади. Шунинг учун биз аввало ботил ва бидъат йўлларни қисқача изоҳ қилишни лозим кўрдик.
УМУМАН ИСЛОМ ДИНИГА АЛОҚАСИ БЎЛМАГАН ЙЎЛЛАР:
А) Аҳли китоб ҳисобланадиган насронийлар (христианлар) ва яҳудийларнинг йўллари. Бу Мусо алайҳиссалом ва Исо алайҳиссалом келтирган илоҳий йўлни бузиб, Ҳақ йўлдан чиқиб кетган тоифаларнинг йўлидир. Бундай ботил йўлда юрганларнинг ва юраётганларнинг Ислом динига, яъни мусулмонлар юрадиган тавҳид йўлига ҳеч қандай алоқаси йўқдир.
Б) Буддизм ва ҳинд бутпарастликлари каби ботил эътиқодларга эргашганларнинг йўллари.
В) Материализмни (моддийликни), яккаҳокимликни ва ирқчиликни асос қилиб олган йўллар: капитализм (асоси хусусий мулкчиликдир), коммунизм (асоси хусусий мулкчиликни инкор этиб, умумий мулкчиликни жорий қилиш, динни афюн, деб билишдир), фашизм (асоси бир ирқнинг бошқа ирқлардан устунлиги ғояси ), демократия (асоси халқнинг мутлақ ҳокимиятга эга бўлиши, моддий қадриятларнинг устуворлиги, дин ва давлатни бир-биридан айиришдир), анархия (ҳар қандай ҳокимият шаклини, шу жумладан Аллоҳнинг ҳокимиятини ҳам тан олмаслик), турли кўринишдаги диктатуралар ( жамиятда якка шахсларнинг ёки алоҳида олинган тоифаларнинг мутлақ ҳокимиятининг устунлиги)
ИСЛОМДАН АЙРИЛИБ КУФР ЙЎЛИГА КЕТГАНЛАР
Буларга мисол Қодиёнийлар (ёки Аҳмадийлар) ва Баҳовийларнинг йўлларидир
АҲЛИ ҚИБЛАДАН ҲИСОБЛАНАДИГАН, АММО "АҲЛИ СУННАТ ВАЛ ЖАМОАТ" ЙЎЛИДАН ТАШҚАРИДА БЎЛГАН БИДЪАТ ФИРҚАЛАРНИНГ ЙЎЛЛАРИ
Буларга мисол: шиа, муътазила, хаворижлар, муржия ва шуларга ўхшаш фирқаларнинг йўлларидир. Айтиш керакки, бу фирқаларнинг ичида ""Аҳли суннат вал жамоат”  билан баъзи масалаларда бир хил фикрда бўлганлар ҳам бордир. Яна бу бидъат фирқалари ичида  очиқ шаклда куфрга кетганлар ҳам бор. Масалан, Али (ра)ни Илоҳ, деб эълон қилганлар ёки Жаброил (ас) адашиб кетди, аслида пайғамбарлик Муҳаммад (сав)га эмас, Алига (ра) тушиши керак эди, дейдиганлар.
Юқорида зикр қилинган ботил ва бидъат йўлларни рад қилгандан кейинги вазифамиз "Аҳли суннат вал жамоат" йўлида бўлганларни бирликка даъват қилишдир:
ЎЗЛАРИНИНГ "АҲЛИ СУННАТ ВАЛ ЖАМОАТ" ЙЎЛИДА БЎЛГАНЛИКЛАРИНИ ИДДОА ҚИЛГАН ҲОЛДА ТУРЛИ ФИРҚАЛАРГА БЎЛИНГАНЛАР
Ҳизбут-таҳрир ҳаракати, таблиғ жамоати, суннат йўлида эканликларини айтадиган сўфийлар ("Ваҳдати вужуд" ва шунга ўхшаш ботил йўлларга эргашмаганлар), Ихвон ҳаракати, Нур ҳаракати, Акромийлар, "демократ" мусулмонлар (Баъзи мусулмонларнинг ўзларини демократ, дея аташининг сабаби уларнинг Исломни бутун ҳақиқати билан билмасликлари ёки тақия қилишларидир (аслида мусулмон бўла туриб, зоҳиран ўзларини демократ қилиб кўрсатиш. Улар жамиятни исломий жиҳатдан ислоҳ қилишда ғарб демократик усулларига бош урадилар. Жоҳилия тузумларида турли фирқалар тузиб, яна жоҳилия қонунлари асосида сайловларга қатнашиш орқали ўз мақсадларига эришмоқчи бўладилар. Ислом уммати бу масалада ўта салбий тажрибага эгадир. Бундай ғайрисломий ислоҳ йўллари мусулмонларни исломий мужодала йўлларидан узоқлаштирмоқда, уларнинг янада кўпроқ фирқаларга айрилишига ва исломий шахсиятнинг таназзулига сабаб бўлмоқда)
АҲЛИ СУННАТ ВАЛ ЖАМОАТНИНГ АСОСИЙ СИФАТЛАРИ:
1. Аллоҳ таолони Қуръони Каримда ва Муҳаммад (сав)нинг саҳиҳ ҳадисларида таъриф этилган исм ва сифатлари билан таниш ва имон келтириш. Бу Исломнинг аввал бошдаги уч авлоди ҳисобланадиган салафи солиҳлар ва "Аҳли суннат вал жамоатни"  ташкил қиладиган тўрт ҳақ мазҳаб имомларининг эътиқодига эргашишни ва бу шаклда Аллоҳ таолога ягона Роб ва Илоҳ сифатида имон келтиришни билдиради. Бундай имон эгалари бирон ақидани ёки бирон кишининг сўзини Аллоҳ таоло нозил қилган тавҳид ақидасидан ва Аллоҳ таолонинг сўзидан устун кўрмайдилар. Аллоҳ таолога имон келтириш Аллоҳнинг Фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига, Охират кунига, яхшиликнинг ва ёмонликнинг қадарда борлигига имон келтиришни ҳам ўз ичига олади.
2. Муҳаммад (сав)ни таниш ва Муҳаммад (сав)ни Аллоҳ таолонинг сўнг пайғамбари, дея имон келтириш. Муҳаммад (сав)нинг Ислом даъватини ўрнак олиш ва унга эргашиш. Бирон кишининг сўзини Муҳаммад (сав)нинг сўзидан устун кўрмаслик ва Муҳаммад (сав)дан бошқа бирон кишини маъсум, яъни хатодан холи, деб билмаслик. Қуръони Карим ва Муҳаммад (сав)нинг Суннатларидаги ҳукмларни ўз ҳаётларида дастур қилиб олишлик.
3."Аҳли суннат вал жамоат”нинг сифатларидан яна бири, улар Қуръон ва саҳиҳ суннатга ўзларининг ақллари, райлари ва қиёсларини қарши қўймайдилар. Улар Аллоҳнинг дўстларини дўст ва Аллоҳнинг душманларини душман ўрнида кўрадилар.
4. Ширкни ва тоғутни рад қилиш:
5. Куфрдан сақланиш.
6. Нифоқдан (мунофиқликдан) сақланиш.
7. Кунда беш вақт намозни ихлос ва хушуъ билан ўқиш.
8. Қолган фарз амалларни (закот, рамозон рўзаси, ҳаж) мукаллафлик даражасида бажариш.
9. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалардан фойдаланиш, ҳаром қилган нарсалардан эса тийилиш.
10. Динимиз талаб қиладиган ҳолларда Шўро асосида иш юритиш, мусулмонларнинг раҳбарларини Шўроларда сайлаш ва шў йўл билан сайланган мўмин раҳбарларга итоат қилиш.
11. Исломий жамият шароитида инсонларнинг жонининг, динининг, молининг, ақлининг, наслининг ва номусининг Ислом ҳуқуқ қоидалари асосида муҳофаза қилиниши.
12. Исломий жамият шароитида иқтисоднинг, ижтимоий муносабатларнинг, оила ва мерос ҳуқуқининг, таълим ва тарбия ишларининг имон талабларига кўра ислоҳ қилиниши.
13. Муслима аёлларнинг ҳижобда бўлиши.
14. Катта ва кичик гуноҳлардан сақланиш. Қилган гуноҳлари учун тавба қилиб,  истиғфор айтиш.
15. Ислом ахлоқи билан ахлоқланиш. Яъни, Ислом динида ихлос, эҳсон, тақво, адолат, тўғрилик, сидқ, хушуъ, сабр каби сифатларга эришиш. Ота-онага, қариндош-уруғларга яхшилик қилиш. Мўмин мусулмонларни биродор ўрнида кўриб, улар билан яхши ишларда ўзаро ёрдамлашиш. Шу билан бирга ёлғон, туҳмат, ҳасад, кибир, риё, ғийбат каби салбий сифатлардан узоқ туриш.
16. Дунё ва охират қадриятлари орасида мувозанат қуриш, яъни бу қадриятларни бир-бирига зид кўрмаган ҳолда, мўътадил Исломий ҳаёт кечириш. Охират қадриятларини унутиб, дунёвийлик томонга оғишнинг оқибати моддапарастлик (материализм)дир. Дунёвий қадриятларни унутиб, охират қадриятлари томонга оғишнинг оқибати эса руҳонийликдир. Ислом  Қуръони Каримга ва Муҳаммад (сав)нинг Суннатларига асосланган ва мўмин-мусулмонларнинг бутун масалаларда фаол бўлишини талаб қиладиган фуқаролик жамиятидир. Бу жамиятнинг тақдирини руҳонийликка толиб бўлган "уламоларга” ёки подшоҳликка толиб бўлган "умароларга” бериб қўймаслик.
17. Юқорида санаб ўтилган барча амалларни Қуръони Каримда баён этилган ва Муҳаммад (сав)нинг Суннатларида кўрсатилган шаклда амалга ошириш. "Аҳли суннат ва вал жамоат” ичидаги асосий фиқҳий мазҳабларга, яъни ҳанафийларга, моликийларга, шофийларга ва ҳанбалийларга айни масофада туриш ва уларни мўмин-мусулмон биродарлар сифатида кўриш.
18. Исломий жамият шароитида дунёвий соҳаларда имонли юксак малакали мутахассислар етиштиришга ҳаракат қилиш. Бунинг учун мактаб ва маориф соҳасига алоҳида эътибор бериш. Мактабларда ҳам дунёвий ҳамда охират илмлари ўргатишни йўлга қўйиш. Имонли юксак малакали мутахассислар етиштириш учун олий мактабларнинг фаолиятига эътибор қаратиш.
19. Инсонларни Ислом динига даъват қилиш. Бундай даъват даъват этилувчининг даражасига қараб юқорида саналган моддалар бўйича амалга оширилади. Исломга даъват ҳар доим бўлгани каби замонамизда ҳам мўминларнинг асосий вазифасидир. Бунга "Амру бил маъруф ва наҳйи анил мункар”, яъни инсонларни яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш ҳам киради.
("Аҳли суннат вал жамоат”нинг сифатларини янада кенгроқ изоҳ қилиш мумкиндир. Биз ҳозирча мана шу асосий сифатларни эслатиш билан чегарландик. Чунки мақсадимиз Исломий ҳаётга қайтиб, динимизни аввал бошдан ўрганишни истаган биродорларимизга бу ҳақда содда ва қулай маълумотлар беришдан иборат. Инша Аллоҳ мўмин-мусулмон биродарларимизнинг маслаҳатлари билан "Аҳли суннат вал жамоат"нинг йўлини янада аниқроқ изоҳлашга ҳаракат қиламиз. Бундан мақсад, аҳли исломларнинг имон йўлида биргаликда ҳаракат қилишларига ҳисса қўшишдир).

БИРИНЧИ БЎЛИМ
"Айтинг: У Аллоҳ Бирдир...” (Ихлос сураси 1)
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
Ислом дини аввало Аллоҳ таолони бор ва бир, деб эътиқод қилишга асосланади. Бунга тавҳид эътиқоди ҳам дейилади. Тавҳид мавзуси Қуръони Каримнинг асосий мавзуси бўлиб, бу мавзу унинг оятларида ва пайғамбарлар қиссаларида аниқ (муҳкам) ҳолда марҳамат қилингандир.  Аллоҳ таоло Олий сифатларниннг Эгасидир. Инсон ақлининг Аллоҳ таолонинг Зотини тасаввур қилиши мумкин бўлмагани каби, Қуръони Каримда марҳамат қилинган Аллоҳнинг арши, курсийси, руҳи, қўли, юзи каби сифатларининг таъвили ҳам фақатгина Парқҳвардигоримизнинг Ўзигагина аёндир. Биз мусулмонлар Қуръони Каримнинг бу илоҳий сифатлар марҳамат қилинган оятларига унинг бошқа оятларига имон келтирганимиз каби шак-шубҳасиз имон келтирамиз.  Бу масаладаги турли таъвиллар ва уларга асосланган каломий баҳсларни бу ерда мавзу ўрнида кўрмадик. Зеро, мақсадимиз илмимиз ва тақвомиз даражасида инсонларни динимизнинг соф ва содда асослари билан таништиришдан иборатдир. Шубҳасиз, тавфиқ Аллоҳ таолодандир.
 1. Аллоҳ  таоло бордир. Аллоҳ таолонинг Зотини махлуқотнинг кўзи кўра олмайди ва инсонларнинг ақли тасаввур қила олмайди. Аллоҳ таолонинг Зоти мустақилдир, яъни Аллоҳ таоло Зотига ҳеч кимни шерик қилмайди. Бунинг маъноси Аллоҳ таоло ҳеч бир нарса ва кимсанинг ичида эмасдир. Ҳеч бир нарса ва кимса Аллоҳ таолонинг Зотида эмасдир.

"У Ҳайй (бор ва тирик бўлган) ва Қоюм (бутун борлиқларни Ўз иродаси ва идораси остида тутган) Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқдир” (Бақара сураси 255)

"Ҳеч нарса Унга (Аллоҳга) ўхшамайди” (Шўро сураси 11)
 
2. Aллоҳ таоло бирдир. Унинг Зотида, Роблигида (Парвардигори, Яратувчилигида)  Илоҳлигида, исм ва сифатларида шериги йўқдир.
"Айтинг: У Аллоҳ бирдир” (Ихлоc сураси 1)

 3. Аллоҳ Сомаддир, яъни бор бўлиш учун кимсанинг ёрдамига муҳтож эмасдир, аммо ҳар кимса ва ҳар нарса бор бўлиш учун Аллоҳ таолонинг ёрдамига муҳтождир.
"Аллоҳ Сомаддир” (Ихлос сураси 2)
 4. Аллоҳ туғмаган ва туғилмагандир, Яъни Аллоҳ таолонинг фарзанди бўлмагани каби унинг ота-онаси ҳам йўқдир. Туғилиш ва туғиш баъзи махлуқотларнинг сифатларидандир.
"У туғмаган ва туғилмагандир” (Ихлос сураси 3)
 5. Ҳеч бир нарса унинг тенги эмасдир. Яъни махлуқотлар ичида бирор кимса ёки нарса Аллоҳ таолога сифат, исм, буюклик, олийлик, илм, кўриш, эшитиш ва бошқа хусусиятлар бўйича тенг эмасдир. Бунинг маъноси Аллоҳ таоло ва махлуқот орасида бор бўлиш ва сифатланиш борасида қатъий чегара бордир. Аллоҳ таолонинг Зоти, исм ва сифатлари махлуқотнинг сифатларидан мутлақ даражада устундир. Ҳеч  бир нарса ва кимса Аллоҳ таолога ўхшамайди ва Аллоҳ таолонинг Зоти ҳам махлуқотларга ўхшамайди.
"Ҳеч бир нарса Унинг тенги эмасдир.” (Ихлос сураси 4)

 6. Аллоҳ таоло бошланиши ва охири йўқ олий Зотдир. У Зоҳир ва Ботиндир, яъни Аллоҳ таоло Ўзининг борлигини тасдиқлайдиган, кўринадиган ва кўринмайдиган аломатлар (оятлар) соҳибидир.

"Осмонлар ва ердагилар Унга тасбеҳ айтадилар (Унинг Зотининг поклигини ва шаънининг буюклигини айтадилар ва эътироф қиладилар). У Азиз ва Ҳакийм бўлган Зотдир.  Осмонлар ва ердагилар Унинг мулкидир. У тирилтиради ва ўлдиради.У Аввалдир ва Охирдир. У Зоҳирдир ва Ботиндир” (Ҳадид сураси 1-3)

 
8. Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг Яратувчисидир. Яратишнинг маъноси йўқдан бор қилишдир.

"Сизнинг Роббингиз мана шу Аллоҳдир. Ундан бошқа Илоҳ йўқдир. У ҳамма нарсанинг яратувчисидир. Шунинг учун ҳам фақат Унга бандалик (ибодат) қилинг. У ҳамма нарсага вакилдир” (Анъом сураси 102)

 9. Аллоҳ  ибодат ва итоат килинишга лойиқ бўлган ягона Робдир (Парвадигордир). Роб луғатда тарбия қилувчи, демакдир. Шу билан бирга Роб яратган, ризқ берадиган, ҳукм қўядиган, ҳаёт ва ўлим берадиган, охиратда қайта тирилтирадиган Зот ҳам демакдир. Қуръони Каримда Аллоҳ таолонинг ягона Роблиги қўйидагича таъриф этилади:

"Дарҳақиқат сизнинг Роббингиз  Аллоҳдирки, У осмонларни ва ерни олти кунда яратди, сўнгра аршга истива этди (юксалди). У  кундузни, уни тинмай қувайлайдиган, кеча билан қоплайди. У қуёшни, ойни ва юлдузларни Ўзига итоат қиладиган ҳолда яратгандир. Огоҳ бўлингизким, яратиш ва ҳукм қўйиш фақат Аллоҳга оиддир.

Одамларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳ буюкдир” (Аъроф сураси 54)

"(Иброҳим алайҳисслом мушрикларга шундай деди): Улар (бутларингиз) менинг душманимдир, аммо оламларнинг Парвардигори бундан мустаснодир. У Парвардигор ки, мени яратди ва менга тўғри йўлни кўрсатди. У мени едиради ва ичиради. Касал бўлсам менга шифо беради. Мени ўлдиради ва кейин қайтадан тирилтиради. Ва умид қиламан, ҳисоб куни У гуноҳларимни кечиради” (Шуаро сураси 77-82)
 
9. Аллоҳ таоло  бандаликка (сиғинишга) лойиқ (ҳақли) бўлган ягона Илоҳдир. Илоҳ ибодат қилинадиган зот ёки нарса демакдир. Инсон бирон нарсани ёки зотни муқаддас ҳисоблаш, энг кўп (қаттиқ, шиддатли) севиш ва қўрқиш, дуо ва таваккул, ибодат ва итоат қилиш қилиш орқали ўзига Илоҳ танлайди. Қуръони Каримда илоҳ калимаси билан Аллоҳ таоло таъриф этилгани каби мушрикларнинг бутлари ҳам таъриф этилгандир. Демак, илоҳ икки хилдир: биринчиси, ибодатга лойиқ бўлган ягона ва ҳақиқий Илоҳки, бу оламларнинг яратувчиси Аллоҳ таолодир. Иккинчиси, мушрикларнинг ўзлари ясаб оладиган илоҳларидир. Мушрикларнинг илоҳларига санамлар, яъни бутлар ҳам дейилади. Инсоният тарихида йўл қўйилган энг катта ақидавий хато инсонларнинг Аллоҳ таолодан бошқа илоҳларларга ибодат қилишлари, яъни ширкка йўл қўйганликларидир. Аллоҳ таолонинг пайғамбарлар юборишининг сабаби ҳам ширкни бартараф қилиб, инсонларни ибодат ва итоатга лойиқ бўлган ягона Илоҳга бандалик-ибодат қилишга даъват қилиш учундир. "Ла илаҳа иллоллоҳ” ақидаси мана шу буюк маънони ўз ичига олгандир. Ўз ўрнида пайғамбарлар инсонларни фақатгина  "Ла илаҳа иллоллоҳ” ақидасига даъват билан чегараланмай, уларга бу ақида асосида яшашнинг қонун-қоидаларини, Аллоҳ таоло марҳамат қилган шаклда, ўргатганлар.

"У самодаги ва ердаги Илоҳдир” (Зухруф сураси 84).

"Агар уларда (ерда ва осмонда) Аллоҳдан бошқа (ибодатга лойиқ) илоҳлар бўлганда эди, улар (нинг тартиблари) шубҳасиз бузилиб кетган бўлурди. Демак ки, аршнинг Робби бўлган Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг Аллоҳга бераётган хато) сифатларидан покдир” (Анбиё сураси 22 )

10.  Аллоҳ таолонинг фақатгина Ўзига хос чиройли исмлари ва сифатлари бордир. Саҳиҳ ҳадисда Аллоҳ таолонинг 99 чиройли исми борлиги айтилади. Аллоҳ таолонинг бу чиройли исм ва сифатлари махлуқотнинг исм ва сифатларига асло ўхшамайди.

"Унинг чиройли  исмлари бордир ва Унга бу исмлари билан дуо-илтижо қилинг” (Аъроф сураси 180)

"У (Аллоҳ) осмонларни ва ерни олти кунда яратди, сўнгра аршга истива этди (кўтарилди, юксалди)” (Ҳадид сураси 4)


Аллоҳнинг арши ва курсийси бордир, Уларнинг хусусиятини (қандай эканлигини) фақатгина Аллоҳ билур. Аллоҳ таоло аршига истива этгандир, яъни юксалгандир. Бунинг кайфиятини (қандайлигини) ҳам Аллоҳ таоло билади. Қуйида келтираладиган оят ва ҳадислардаги юз, қўл, Аллоҳ таолонинг дунё самосига тушиши каби сифатлар ҳақида ҳам худди шундай эътиқодга эргашиш зарур бўлади. Яъни, Аллоҳ таолонинг Ўзи ва Муҳаммад (сав) Роббимизни шундай сифатлар билан сифатлаганлар. Биз мусулмонлар бу илоҳий сифатларга, уларни махлуқотнинг сифатларига ўхшатмасдан ва уларни таъвил қилмасдан, улар Қуръони Каримда ёки саҳиҳ ҳадисларда таъриф этилгани каби, эътиқод қиламиз.

"Шарқ ҳам ғарб ҳам Аллоҳга оиддир. Қайси тарафга бурилманг, Аллоҳнинг юзи бор. Шубҳасиз, Аллоҳ кенг қамровчи ва билувчидир” (Бақара сураси 115)

"Сизга (Муҳаммад алайҳиссаломга) байъат қилаётганлар ҳеч шубҳасиз, Аллоҳга байъат қилмоқдадирлар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир” (Фатҳ сураси 10)


Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам шундай деганлар:
"Роббимиз ҳар кеча, кечанинг учдан бирининг сўнгида дунё осмонига тушади ва шундай марҳамат қилади: "Менга дуо қиладиганларнинг дуосини қабул қилай, Мендан бирон нарса истаганларга берай, Мендан гуноҳларини кечиришимни сўраганларнинг гуноҳларини кечирай”. Бу ҳол фажр бошлангунга (тонг отгунга) қадар давом этади” (Имом Бухорий ва  имом Муслим ривоятлари)
Аллоҳ таолога Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда таъриф этилгани каби имон келтириш зарурийдир. Аллоҳнинг каломи Қуръони Карим бошдан охиригача оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ таолони таъриф этмоқдадир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари ҳақида инсонларнинг ўз билганларича, яъни оят ва саҳиҳ ҳадисларга асосланмай, фикр юритишлари тўғри эмас. Қуйида Қуръони Каримнинг Аллоҳ таолони таъриф этган оятларидан баъзи намуналар келтирамиз:

"Ҳайй ва Қаюм бўлган Аллоҳдан бошқа (ибодатга лойиқ) Илоҳ йўқдир. Уни уйқу ҳам, мудроқ ҳам босмайди. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир.Унинг ҳузурида Ўзининг рухсати бўлмасдан кимса шафоат қила олмайди. У уларнинг олдидаги ва орқасидаги нарсаларни (яъни қилган ва қиладиган ишларининг) барчасини билади. Улар (инсонлар) фақат унинг Ўзи истаган даражада Унинг илмидан баҳраманд бўла оладилар.Унинг курсийси осмонлару ерни қамраган ва уларни муҳофаза қилиш Унга оғир келмайди. У Олий ва Азийм Зотдир” (Бақара сураси 255. Бу оятга "Оятул курсий” ҳам дейилади)


"У Аллоҳ ки, Ундан бошқа илоҳ йўқдир. У ғойбни (кўринмайдиганни) ва шоҳидларни (кўринадиганларни) билади. У Раҳмон ва Раҳиймдир. У Аллоҳ ки, Ундан бошқа илоҳ йўқдир. У Малик (подшоҳ), Қуддус (муқаддас зот), Салом (саломатга чиқарадиган), Мўмин (хавфсизлик берадиган), Муҳаймин (кўриб-қўриб турадиган), Азиз (устун бўлган), Жаббор (истаган нарсасини амалга оширадиган), Мутакаббир (олий даражада буюк) Зотдир. У Холиқ (яратган), Борий (йўқдан бор қиладиган), Мусаввир (махлуқотига шакл берган) Зотдир. Унинг чиройли исмлари бордир. Осмонлар ва ердагилар Унга тасбеҳ айтадилар (Унинг Зотининг поклигини ва шаънининг буюклигини айтиб, эътироф қиладилар). У Азиз ва Ҳакийм бўлган Зотдир” (Хашр сураси 23-24)

"Оламларнинг Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин! У Раҳмон ва Раҳиймдир. У қиёмат кунининг Подшоҳидир. Фақат Сенга ибодат қиламиз ва фақат Сендан ёрдам сўраймиз. Бизни Сиротал мустақимга (тўғри йўлга) бошлагин. Бу Ўзинг неъмат берган зотларнинг йўлидир. Ғазабга дучор бўлганларнинг ва адашиб кетганларнинг йўли эмасдир” (Фотиҳа сураси 1-7)

Ислом дини Аллоҳ таолога пок ҳолда имон келтириш динидир. Бу Аллоҳ таолони махлуқотга ўхшатмасдан, фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи ва охирги пайғамбари Муҳаммад (сав) сифатлаган сифатлар билан имон келтиришни билдиради. Бундай соф имонга тавҳид эътиқоди ҳам дейилади. Тавҳид эса Аллоҳ таолони бир, деб эътиқод қилишни билдиради. Тавҳид эътиқодининг зидди эса Аллоҳ таолога махлуқотнинг сифатларини бериш орқали уларни Аллоҳ таолога, Аллоҳ таолони эса махлуқотига ўхшатишдир. Бундай эътиқод ва амалларга ширк, яъни Аллоҳ таолога шерик келтириш, дейилади. Бунинг мисоли, масалан насронийларнинг Ийсо Аллоҳнинг ўғлидир, баъзи яҳудийларнинг Узайр  Аллоҳнинг ўғлидир, дейишларидир. Ширкнинг энг ёмон шакли эса инсонларнинг ўзларига турли бутлар-санамлар ясаб, уларни илоҳлар ўрнида кўришларидир. Бу ҳақда иншоллоҳ, Ширк бўлимида кенгроқ тўхмаламиз.
Аллоҳ таолонинг розилигига Унга тавҳид ақидаси асосида эътиқод қилиш ва бу ақидага кўра амал қилиш билан эришиш мумкиндир. Мана шундай соф эътиқодга эга бўлиб, Қуръони Карим ҳукмларига ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалломнинг суннатларига кўра   солиҳ амаллар қилиб ўтадиганларга Аллоҳ таоло тарафидан жаннат ваъда қилингандир. Бунинг зиддини, яъни ширк эътиқоди ва амалларини қилиб ўтадиганларга эса жаҳаннам ваъда қилингандир.

"Шубҳасиз, ким Аллоҳга шерик келтирса, Аллоҳ муҳаққақ ки унга жаннатни ҳаром қилгандир. Бундай кишининг борадиган жойи жаҳаннамдир ва золимларга ҳаргиз ёрдам бергувчи бўлмас” (Моида сураси 72)

"Шубҳасиз, Аллоҳ Ўзига шерик келтиришини кечирмайди. Бундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи истаганлар учун кечиради. Кимки Аллоҳга шерик келтирса, буюк бир гуноҳ билан бўҳтон қилган бўлади” (Нисо сураси 48)


"Аллоҳга бирон нарсани шерик келтирмасадан ўладиганлар жаннатга кирадилар. Аллоҳга бирон нарсани шерик келтирган ҳолда ўладиганлар эса жаҳаннамга кирадилар ” (Ҳадис, "Риёзус-солиҳин” китобидан)
11.  Аллоҳ таолонинг Фаришталари бор. Улар нурдан яратилгандирлар ва улардан ҳар бири Аллоҳ таоло ўзларига марҳамат қилган вазифалар билан шуғулланадилар. Баъзи фаришталарнинг исмлари Қуръони Каримда зикр қилингандир:
"Кимки Аллоҳга, фаришталарига, пайғамбарларига, Жибрилга, Микаилга душманлик қиладиган бўлса, шубҳасиз Аллоҳ бундай кофирларнинг душманидир” (Бақара сураси 98)
12.  Аллоҳ таоло Ўзининг илоҳий китобларини пайғамбарларидан баъзиларига нозил қилгандир. Мусо алайҳиссаломга Таврот, Довуд алайҳиссаломга Забур, Ийсо алайҳиссаломга Инжил ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳиссаломга Қуръони Карим ваҳий йўли билан Аллоҳ таоло тарафидан берилгандир. Қуръони Каримдан аввал нозил бўлган китоблар вақт ўтиши билан инсонлар тарафидан ўзгартирилиб, уларнинг асл ҳоллари бузилгандир. Шунинг учун Қуръони Карим нозил бўлгандан кейин уларнинг ҳукмларига амал қилинмайди. Қуръони Каримни асл ҳолида сақлашни Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олгандир.

"Шубҳасиз бу зикрни (Қуръонни) биз туширдик ва яна шубҳасиз Биз уни сақлаймиз” (Ҳижр сураси 9)


13.  Аллоҳ таоло инсониятни Ўзининг Тўғри Йўли-Сиротал Мустақиймга давъат қилиши учун пайғамбарлар юборгандир. Бу пайғамбарларнинг барчаси инсонларни "Ла илаҳа иллаллоҳ” ақидасига даъват қилганлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг бутун пайғамбарлари келтирган дин тавҳид дини ҳисобланади.

"Сиздан аввал ҳам пайғамбарлар юбордик ва уларга: "Мендан бошқа илоҳ йўқдир”, дея ваҳий қилдик” (Анбиё сураси 25)

"Ҳар умматнинг бир пайғамбари бордир: Уларга пайғамбарлар келганида, улар орасида адолат билан ҳукм қилинур ва асло уларга зулм қилинмас” (Юнус 47)


14.  Аллоҳ таолога имон келтирганларнинг Охират кунига ҳам имон келтириши (вожиб-шарт) керак бўлади. Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини инсонлар учун имтиҳон ери қилиб яратгандир. Яна Аллоҳнинг иродаси билан ва фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина  биладиган кунда қиёмат бўлиб, бу дунё ҳаёти барҳам топади. Қиёмат кун сурга икки марта чалиниш билан бошлайди. Биринчи чалинишда бутун махлуқотлар ўлади, иккинчисида эса қайтадан тирилади. Инсонлар бу дунё ҳаётида қилиб ўтган амаллари учун ҳисоб берадилар. Уларнинг амаллари илоҳий мезонда (тарозуда) тортилади. Инсонлар сирот кўпригидан ўтадилар. Ҳақиқий имон (аҳли тавҳидлар) эгаси бўлиб, солиҳ амаллар қилиб ўтган мўминлар жаннат билан мукофотлантирилади. Кофир, мушрик ва мунофиқ кимсалар эса жаҳаннамга ташланади. Қуръони Каримда ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида қиёматнинг яқинлашишининг катта ва кичик аломатлари билдирилгандир.

"Роббимиз бизга бу дунё ҳаётида ҳам, охират ҳаётида ҳам яхшиликлар ато қил ва бизларни жаҳаннам азобидан сақлагин” (Бақара сураси 201)

"Аллоҳ сизга берган неъматларни охират учун ишлатинг. Бу дунёдаги насибингизни унутманг” (Қасос сураси 77)


"Бу дунё ҳаёти бир ўйин ва овунишдан иборатдир. Охират ҳаёти эса ҳақиқий бир ҳаётдир. Кошки инсонлар билганларида эди? ” (Анкабут сураси 64)

Ислом дини бу дунё ва охират қадриятларига ўрин беришда ўрта ва мўътадил йўлни танлагандир. Яъни, динимизга кўра бу дунё қадриятлари инкор қилинмайди, мусулмонлардан тарки дунё қилиш исталмайди. Айни пайтда мусулмонлар охират ҳаётининг абадий ҳаёт эканлигига имон келтириб, соф имон ва солиҳ амаллар қилиш билан унга ҳозирланадилар.
15. Аллоҳга имон келтирганлар яхшилик ва ёмонликнинг қадарда эканлигига ҳам имон келтириши керак бўлади. Қадар сўзи луғатда ўлчаш, тайин қилиш маъноларини билдиради. Қадар Аллоҳ таолонинг ер юзида ва коинотда бўладиган бутун воқеаларни Ўзининг мутлақ иродаси ва илми билан аввалдан билиши ва тақдир қилишидир. Фақат инсон иродаси нисбийдир (чегараланган) ва бирор воқеа содир бўлгандан кейин унинг моҳиятини қисман, яъни инсон идроки ва ақли даражасида билаолади. Келажакда бўладиган ҳодисалар ва воқеалар Ислом ақидасига кўра ғойб ҳисбланади ва инсонлар улар ҳақида фақат тахмин қилиш билангина чегараланадилар. Қадарга имон масаласини уламолар турли шаклларда ва турли изоҳлар билан туширтирганлар. Ҳатто бу масалада улар анчагина ихтилоф ҳам қилганлар. Биз бу масалада таъкидламоқчи бўлган хусус, инсон ўз иродасининг нисбийлигини тан олиши ва бу орқали Аллоҳ таолонинг мутлақ иродасига таслим бўлишидир. Яъни, инсонлар шу иродалари билан Аллоҳга имон келтирадилар, Аллоҳ таолонинг ҳукмларига итоат қилган ҳолда солиҳ амаллар қиладилар ва шундан кейин Аллоҳга таолога таваккул қиладилар. Бошларига ўзлари сабабчи бўлмаган мусибатлар келганда эса Аллоҳнинг тақдирига рози бўладилар. Саҳифамизда уламолардан Носир ибн Абдулкаримнинг "Аҳли сунна вал жамоанинг ақидасига тегишли умумий асослар” номли рисоласи ўрин олган.
Бу ерда муаллифнинг қадарга имон масаласидаги изоҳини келтиришни лозим топдик.
Тақдир
Яхшию ёмон тақдир Аллоҳ таъолодандир, деб иймон келтириш иймон рукнларидандир. Бу рукн тақдир ҳақидаги барча ҳужжатлар ва мартабаларга (илм, лавҳул-маҳфузга ёзиш, хоҳиш ва яратишга) ҳамда У Зотнинг қарорини бекор қилувчи, ҳукмини текширувчи – шарҳловчи йўқ эканига иймон келтиришни ўз ичига олади.
Китоб ва суннатда келган ирода ва амру фармон икки турлидир:
а) Кавний – тақдирий ирода (хоҳиш маъносида) ва кавний – тақдирий амру фармон;
б) Шаръий ирода (муҳаббатни тақозо қилади) ва шаръий амру фармон.
Бандаларни ҳидоят қилиш ва адаштириш Аллоҳ таъолонинг қўлидадир. Айрим бандаларни Аллоҳ таъоло Ўз фазлу марҳамати билан ҳидоят қилган, айримларига эса У Зотнинг адолати билан залолат – йўлдан озишлик ҳақ бўлган.
Бандалар ва уларнинг ишлари Ундан ўзга Яратувчи бўлмаган Аллоҳ таъолонинг махлуқотларидандир. Аллоҳ таъоло бандалар ишларининг (амалларининг)  Яратувчисидир. Улар эса, шу ишларни ҳақиқатга кўра (мажозан эмас) қилувчидирлар.
Аллоҳ таъоло ишларидаги ҳикматни тасдиқлаш ва сабабларнинг Аллоҳ таъоло хоҳиши билан таъсир этишини тасдиқлаш.
Инсонлар яратилишларидан олдин уларнинг ажаллари ёзилган, ризқлари тақсимланган ва бахтли – бадбахт эканлари битилгандир.
Мусибатлар ва касалликларга тақдирни ҳужжат (сабаб) қилиб келтирса бўлади, бироқ айблар ва гуноҳларга ҳужжат қилиш мумкин эмас. Балки, бу ишлардан тавба қилиш вожиб бўлади. Уларни қилган кишилар эса маломат қилинади.
Сабабларга маҳкам ёпишиб олиш тавҳид борасидаги ширкдир. Бутунлай сабабларни қилмаслик эса шариатда қораланган. Сабабларниниг таъсирини рад этиш шариат ва ақлга зиддир. Таваккал қилиш сабабларни қилишга зид келмайди.

"Ер юзига ва ўзингизга келадиган мусибатларни, Биз улар содир бўлишидан аввал китоб (Лавҳул маҳфуз)га ёзганмиз. Шубҳасиз, бу Аллоҳ учун осондир. Шунинг учун ҳам қўлдан бой берган нарсаларингизга хафа ҳам бўлманг ва сизга берилган имконларга севиниб, эркаланиб ҳам кетманг. Чунки Аллоҳ ўзини катта кўриб, кибрланадиганларни яхши кўрмайди” (Ҳадид сураси 22-23)

"Осмонлардаги ва ердагилар Унинг мулкидир. Унинг фарзанди бўлмаган ва ҳокимиятида Унинг шериги йўқдир. У ҳамма нарсани яратгандир, уларга қадарни (ўлчов ва тайинни) тақдир қилгандир” (Фурқон сураси 2)


Аллоҳ таолога (Унинг ризосига) яқин бўлиш ҳақида
Аллоҳ таолога имон келтиришнинг асосий шартларидан бири мўминларнинг бутун ишларини Аллоҳнинг ризоси учун амалга оширишларидир. Бу маънода Аллоҳ таолонинг ҳукмларига мос равишда Унинг ризосини кўзлаб қилинган бутун амаллар ибодат ҳисобланади. Бу ерда амалларнинг катта кичиклигининг, умумий ёки хусусий эканлигининг (яъни кишининг ёлгиз ўзи ёки бошқалар билан бирга амал қилишининг) аҳамияти йўқдир. Амалларини фақатгина Аллоҳ таоло ризоси учун қилишга эса ихлос, дейилади. Имонда ихлос даражасига эришишнинг шартлари эса аввало қалбда яхши ниятнинг ўрин олиши ва қилинадиган амалларнинг Қуръони Карим ва Муҳаммад (сав)нинг суннатлирига мос бўлишидир. Яъни, ёмон ният ва ислом дини қоидаларига мос бўлмаган амалларни бажарадиган кишилар  Аллоҳ таолонинг розилигига эриша олмайдилар. Ихлос риёнинг зидди бўлиб, қилинган амалларнинг Аллоҳ таоло тарафидан қабул қилинишининг асосий шартидир. Чунки бунинг зидди бўлган риёнинг амалларга аралашиши билан бундай амаллар ҳабота бўлади. (яъни йўққа чиқади). Чунки риё кичик ширкдир ва ширк амалларининг эса Аллоҳ таолонинг ҳузурида бирон қиймати йўқдир.

"Айтинг: Менинг намозим, бошқа ибодатларим, ҳаётим ва ўлимим Аллоҳ (ризоси) учундир. Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. Мен шунга (шундай ибодат ва итоатга) буюрилганман ва мен мусулмонларнинг аввалиман” (Анъом сураси 162)

Демак, Аллоҳ таолонинг ризосига эришишнинг авалги шарти ишларни ихлос билан амалга оширишдан иборатдир. Ҳар ишида ихлосни асос олган мўминлар имонларида тараққий қилган сайин қалбларининг юмшаб, Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат ва итоатларининг ортиб бораётганини сезиб турадилар.

" Шубҳасиз Аллоҳ зикр қилинганда мўминларнинг қалблари титрайди... ”  (Анфол сураси 2)

"Улар (мўминлар) имон келтирган ва Аллоҳни зикр этиш билан қалблари ором оладиган кишилардир. Огоҳ бўлингизким, қалблар фақат Аллоҳни зикр этиш билан ором олур” (Раъд сураси 28)
Аллоҳ таоло зикр қилинганда қалбларининг титраши ва ором олиши имон эгаларининг Парвардигорлари розилигига яқин бўлганликларининг далилидир. Соф имон ва  солиҳ амалда мана шу даражага эришганларнинг фикри-зикри доимо Аллоҳ таоло билан машғул бўлади.

"Ибодатларингизни тугатгандан кейин Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки унданда кучлироқ эсланг...” (Бақара сураси 200)

Инсоний нуқтаи назардан одамларнинг доимо унутмай ва ҳурмат эҳтиромини жойига қўйиб юрадиган кишилари табиийки уларнинг ота-оналаридир. Аммо имон эгалари Аллоҳ таолони бутун башарий бўлганлардан устун тутади ва ўзларининг доимо Аллоҳ таоло ҳузурида эканлигини билиб турадилар. Яъни, мўминлар ўзларини ҳеч бир ҳолатда ёлғиз ҳолда ҳис этмайдилар. Улар бутун ҳолларида Аллоҳ таолонинг ҳузуридалар, Аллоҳ таоло улар билан биргадир, Аллоҳ таоло уларни унутмаганини ҳис қилиб турадилар ва ўзлари ҳам Аллоҳ таолони унутмайдилар...Мана шу имоннинг чўққисидир ва мўмин киши шу ҳолида Аллоҳ таолога (яъни Унинг розилигига) яқиндир...

"На молу дунёнгиз на да бола-чақангиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмайди. Магар ким имон келтирган ва солиҳ амаллари қилган бўлса, ана ўшаларга қилган амаллари туфайли қат-қат мукофотлар бордир. Улар (жаннат) диёрида ҳузур ичида бўладилар” (Сабаъ сураси 37)

Изоҳ: Аллоҳ талога имон масаласи, айниқса Аллоҳ таолонинг сифатлари масаласи мусулмонлар орасида баъзи ихтилофларнинг келиб чиқишига сабаб ҳам бўлган. Ҳатто бу масала устида бош қотириш кейинчалик калом номли илмнинг ўртага чиқишга олиб келган. Биз бу ерда бу ихтилофли масалаларга тўхталмадик. Чунки илк мусулмонларнинг Аллоҳ таолонинг борлигига ва бирлигига бўлган имони содда ва соф имон эди. Саҳобалар Аллоҳ таолога Қуръони Карим ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг тушунтиришларига кўра имон келтиришган ва бу ҳақда турли фикрлар ва ихтилофларга ўрин бермаганлар.

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1241 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz