Вторник, 24-05-14, 15:35

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 9 » СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ -2
11:34
СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ -2
ИККИНЧИ БЎЛИМ
"Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир...” (Фатҳ сураси 29)
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
Аллоҳ таолони Қуръон Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда айтилган олий сифатлари билан танигандан кейинги вазифамиз Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламни танишдан иборатдир. Чунки Аллоҳ таоло Ўз бандаларига ҳукмларини пайғамбарларига ваҳий орқали билдиргандир. Бунинг маъноси Аллоҳ таоло фақатгина ўзи танлаган бандаларини муҳотаб олади, яъни уларга ваҳий юборади. Ваҳий Аллоҳ таолонинг инсонларга билдирган мутлақ ҳақиқати бўлиб, у Аллоҳнинг каломидир. Ваҳий инсон ақлидан мутлақ устундир. Яъни,  инсонлар ваҳийга эргашмасдан туриб ўз ақллари билан ҳақиқатни топа олмайдилар.
Аллоҳ таоло Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламни Ўзининг охирги пайғамбари сифатида танлаган ва бу улуғ зотга сўнгги ваҳий –Қуръони Каримни нозил қилгандир.

"Муҳаммад сизлардан ҳеч бир кишининг отаси эмасдир. Фақат у Аллоҳнинг расули ва пайғамбарларнинг охиргисидир. Аллоҳ ҳамма нарсанинг ҳақиқатини билгувчидир” (Аҳзоб сураси 40)


Бу Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг инсонлар орасида улуғлигига далилдир. Бундай улуғлаш Аллоҳ таолонинг иродаси бўлиб, фақатгина Ўзи истаган бандаси бунга муяссар бўлади. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламни Аллоҳ таоло мана шундай улуғ пайғамбарлик учун инсонлар орасидан танлаб олган ва то қиёматгача инсонларга Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга туширилган илоҳий китоб-Қуръони Карим йўлидан юриш амр қилингандир. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам одамларни фақатгина бу (ана шу) йўлга давъат қилибгина қолмай,  инсонларга Сиротал Мустақиймда қандай юришни ҳам ўргатганлар.  Демак, Ислом дини аввало Аллоҳ таолонинг каломи бўлган Қуръони Каримга ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг сўзлари ва амалий йўллари ҳисобланадиган Суннатларига асосланади. Мана шунинг учун пайғамбаримизни ва у Зотнинг Суннатларини билиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Чунки Ислом динини ўз ҳаётида дастур қилишни истаган ҳар мўмин-мусулмон бунга фақатгина Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ва саҳобалар каби эътиқод ва амал қилиш орқали эришиши мумкин.
Пайғамбаримиз Маккада мелодий 571 йилда туғилганлар. У Зот саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг оилалари Қурайш қабиласига оид бўлиб, Ҳошим ўғиллари (Бани Ҳошим) исми билан танилган эди. Боболарининг исми Абдумутталиб, оталарининг исми Абдуллоҳ ва оналарининг исми Омина эдилар. Оталари пайғамбаримиз дунёга келмасдан аввал, оналари эса 6 ёшга кирганларида вафот этишган. Шундан кейин боболари Абдумутталиб тарбиясида бўлдилар. Болаликларида чўпонлик қилганлар. Вояга етганларидан кейин, яъни ўсмирлик йилларида амакиларига тижорат ишларида ёрдам берганлар. Пайғамбаримиз аввал бошданоқ инсонлар орасида Муҳаммудул Амин, дея ном қозонган эдилар. Яъни, у Зот саллоллоҳу алайҳи вассалам инсонлар билан муносабат қила бошлаган пайтларидан бошлаб ишончли ва тўғри сўзли киши бўлганлар. Бу Аллоҳ таолонинг бутун пайғамбарларида кўринган "сидқ” сифатининг намоён бўлиши эди. Инсонлар ўзларининг ҳаёт йўлларини кўздан кечирсалар, албатта озми кўпми ёлғон сўз ва амалларни топишлари мумкин. Лекин Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам, пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам фақатгина ростгўйлик ва адолатли бўлишлари билан машҳур бўлганлар.
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам 25 ёшга кирганларида Қурайш қабиласидан ҳазрати Хадичага уйландилар. Улар олти фарзандга ота-она бўлдилар: ўғилларининг исмлари Қосим ва Абдуллоҳ, қизларининг эса эса Умму Кулсум, Руқия(Руқайя), Зайнаб ва Фотима эдилар.
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам туғилиб вояга етган жамият жоҳилият жамияти эди. Бу жамиятнинг ақидаси ва амаллари ширкга асосланганди. Яъни, мушрик араблар Аллоҳнинг борлигига эътиқод қилганлари ҳолда, Унга турли бутларни шерик қилишарди. Улар Аллоҳ таолони самодаги Илоҳ, деб билишарди. Шу билан бирга ўзлари ясаб олган сонсиз-саноқсиз Илоҳларга, яъни бутларга, булар бизни Аллоҳга яқинлаштиради, дея ибодат қилишарди. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам мушрикларнинг бу эътиқод ва амалларидан узоқ турар эдилар. Айни пайтда ўзларича тўғри йўлни излар ва бу мақсадда ёлғиз қолиб, Аллоҳ таоло ҳақида тафаккур қилишни яхши кўрардилар. Бунинг учун Макка атрофидаги тоғларга, хоссатан Нур тоғига чиқиб, у ерда ёлғиз қолган вақтлари бўларди.
Ҳиро ғорида ёлғиз қолган кунларининг бирида Аллоҳ таолонинг амри билан Жибрил алайҳиссалом Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга илк ваҳийни келтирди:

"Ўқинг! Сизни яратган Парвардигорингизнинг исми билан ...” (Алақ сураси 1)


Бу оятнинг нозил бўлиши инсоният тарихида ниҳоий бурилиш нуқтаси бошланаётганига ишорат эди. Бу Одам ўғилларининг жоҳилият батқоғидан қутулиб, имон ва маърифат йўлига ўтишининг ҳам бошланиши эди. Бу қутулишнинг ибтидосида аввало инсонлардан марҳаматини аямай, уларга қайтадан ваҳий нозил қилган Аллоҳ таолонинг иродаси бор эди. Сўнгра Аллоҳ таолонинг амри билан ваҳий келтирган фаришта элчи, яъни Жибрил алайҳиссалом ва бу қутулишни инсонлар орасида таблиғ қиладиган ва амалда инсонларга бу қутулиш йўлини ўргатадиган инсон пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам бор эдилар. Одам алайҳиссалом фарзандларининг қиёматга қадар бу дунё ҳаётида ва охиратда қутулиш йўли ҳисобланадиган Ислом динининг бошланиши мана шу шаклда содир бўлганди...
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг Маккадаги даъватлари
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг вазифалари ўзларидан аввал келган пайғамбарларнинг вазифаларини камолига етказишдан иборат эди. Орадаги фарқ илоҳий вазифанинг охирги марта ва энг мукаммал шаклда берилиши эди. Чунки бу илоҳий вазифа амалга ошгандан кейин Аллоҳ таоло яна бир марта инсонларга ваҳий туширмаслигини билдирганди. Илоҳий вазифа сўнгги ва мукаммал шаклда бўлгани учун уни амалга ошириш зиммасига юкланган инсон ҳам мукаммал инсоний сифатларга эга бўлиши зарур эди. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам мана шундай мукаммал инсоний сифатларни ўз шахсларида жамлаган эдилар. Пайғамбаримиз юмшоқ кўнгилли, яхши ахлоқли, тўғри сўзли, адолатли, оиласига, қариндош –уруғларига ва атрофларидаги инсонларга меҳрибон ва уларга ёрдам беришни яхши кўрадиган инсон эдилар.
Пайғамбарлик берилгандан кейин Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг яна бир сифатлари ўртага чиқди. Бу инсонларни Исломга даъват қилишда ширк билан келишмаслик ва бу давъатда орқага қайтмасликдан иборат бўлди. Айни пайтда Макка мушриклари ҳам ўзларининг ширкларида ўжарликни одат қилган эдилар. Агар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг давъатларини қисқа таъриф қилиш зарур бўлса, буни икки ўжарликнинг қарама-қарши келиши, дея аташ мумкиндир. Бир томонда, Аллоҳ таолонинг сўнгги илоҳий вазифаси зиммасига юкланган "ўжар” пайғамбар, иккинчи томонда эса жоҳилият ва ширк батқоғидан чиқишни истамаган ўжар мушриклар...Бунинг далилини Макка мушрикларининг Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга қилган таклифларидан ҳам кўриш мумкин эди. Улар пайғамбаримизга аввал Макканинг подшоҳлигини, бутун бойликларини ва ўзи яхши кўрадиган энг насабли ва чиройли аёлларга уйланишларини таклиф қилдилар. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам мушрикларнинг бу таклифига "Ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсангизлар ҳам  даъватимдан воз кечмайман, дея жавоб бердилар. Шундан кейин мушриклар ўзларининг   сулҳ йўлидаги охирги таклифларини айтдилар: Ундай бўлса бир кун сиз айтаётгандек ягона Аллоҳга, иккинчи кун эса бизнинг бутларга ибодат қилайлик”. Мушрикларнинг бу таклифига жавобни Аллоҳ таолонинг Ўзи берди:

"Айтинг: Эй кофирлар! Мен сизнинг ибодат қиладиганларингизга ибодат қилмайман! Сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилмайсизлар! Мен ҳам  сизнинг ибодат қиладиганларингизга ибодат қилмайман! Сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилмайсизлар. Сизларнинг динингиз сизларга, менинг диним менгадир” (Кофирун сураси 1-6)


Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг давъатларининг моҳияти шундан иборат эди: Эй инсонлар! Аллоҳ таоло сизни яратган ва бу дунё ҳаётида сизларни ризқ билан таъминлаган! Охират куни Аллоҳ таоло сизларни қайтадан тирилтиради ва сизлардан бу дунё ҳаётида қилиб ўтган ишларингиз туфайли ҳисоб сўрайди. Шундай экан, Аллоҳ таолодан бошқа ибодатга лойиқ Илоҳ йўқдир. Эй инсонлар, Аллоҳ таолони қўйиб, Ундан бошқа ибодат қилаётган Илоҳларингиздан воз кечинг...
Пайғамбаримизнинг бу даъвати Макка мушрикларига, инсоннинг қалбига урилган пичоқ каби таъсир қилганди. Фақат бу жиноятчи қотилнинг эмас, хаста қалбларни амалиёт қилишни истаган "жарроҳнинг пичоғи” эди. Аммо мушрикларнинг кўпи ақидавий ва амалий хасталикларидан даволанишни истамадилар. Шунинг учун ҳам улар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг даъватларидан қўрқиб кетдилар. Уларнинг хаста қалблари талвасага тушиб қолганди. Ўзларини қаерга қўйишни билмас эдилар. Ислом даъватини эшитган пайтларида қулоқларига ишонмай, довдираб қолишарди ва "Йўқ! Бу бўлиши мумкин эмас. Бу одам ё жинни бўлган ёки айтаётган гаплари сеҳрдан иборатдир”, дея ўзларини овутишга ҳаракат қилишарди...
Мушриклар ақидаларини, сиёсатларини, иқтисодларини, бошқалар билан қиладиган муносабатларини, тубан ахлоқларини, хуллас ҳаётларининг бутун қирраларини   ўзлари ибодат қиладиган бутлар билан боғлаган эдилар. Улар бу бутларга ҳар куни ибодат қилишарди. Надва мажлисида, яъни Каъбанинг атрофидаги "парламентларида” жоҳилият ҳаётига оид қарорлар олишарди. Тижоратлари Маккага келадиган бошқа бутпарастлар билан қиладиган савдо сотиқдан иборат эди. Бой ва мансаб эгаси мушриклар бошқа инсонларга паст назар билан қарашар, инсонларнинг бир қисми уларнинг қуллари эди. Аёлларни инсон ўрнида кўришмас, қиз фарзандларини тириклай кўмишар, ароқхўрлик ва зино қилиш оддий холга айлангади. Хуллас ҳаётнинг бутун соҳаларида зулм ҳукмронди. Бу зулмнинг илдизи Қуръони Каримда шундай таъриф этилганди:
"Ўғилгинам! Аллоҳга шерик келтирманг! Шубҳасиз ширк буюк зулмдир” (Луқмон сураси 13)

Қуръони Карим ширкни буюк зулм, деб аташ билан чегараланиб қолмади. Инсонларнинг бу дунё ҳаётида ва охиратда саодатга эришишининг йўли бу зулмдан воз кечиш эканлигини ҳам аниқ-равшан баён қилиб берди:
"Имон келтирган ва бу имонларига зулм (ширк) аралаштирмаганлар, ана ўшалар тинчлик-хотиржамликда ва ҳидоятда бўлганлардир” (Анъом сураси 82)

Бу айни пайтда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам келтирган абадий давъатнинг хулосаси ҳам эди. Яъни, инсонлар Нуҳ алайҳисалом давридан бошлаб ширкка тушиш орқали Аллоҳ таолонинг тўғри йўлидан адашиб кетган эдилар. Ундан кейинги қавмлар ҳам бу хатога тушдилар ва Аллоҳ таоло уларни тавҳид динига даъват қиладиган пайғамбарлар юборди. Аммо инсонлар шайтонга эргашишдан воз кечмадилар ва такрор-такрор айни ақидавий ва амалий хатога йўл қўйдилар. Ва ниҳоят Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғамбари сифатида инсонларни тавҳид динига даъват қилди. Аллоҳнинг марҳамати билан  аввало инсонларнинг қалбларини, сўнгра улар яшаган жамиятни ширкдан тозаладилар ва жамиятда тавҳид ақидаси қандай барпо этилишини инсонларга амалий тарзда кўрсатиб бердилар...
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг Исломга даъватлари албатта Қуръони Карим асосида эди. Айтиш мумкинки, пайғамбаримизнинг ва саҳобанинг ҳаётида Қуръон ягона раҳбарди (эди). Инсонларни Исломга давъат қилишда ва илк мусулмонларнинг динларини ҳаётга тадбиқ қилишларида Қуръон ҳам ақидавий, ҳамда амалий йўл кўрсатувчи ягона манба эди. Аллоҳ таоло инсонларга Қуръони Каримда Ўзининг ҳақиқий сифатларини танитиш билан бирга, мушрикларнинг ақидавий ва амалий хатоларини ҳам фош қилиб ташлаганди. Шунинг учун ҳам Қуръон оятларининг ўқилиши Макка мушрикларини даҳшатга туширарди. Бу маънода Қуръон тоғлар орасини ёриб, инсонларга йўл очадиган мўъжизавий куч каби, жамиятда Ҳақ ва ботилни очиқ тарзда бир-биридан ажратиб берадиган илоҳий Китоб ҳисобланади.
Қуръони Карим келтирган ҳақиқатлардан бири: бутун пайғамбарларнинг айни силсиланинг халқалари эканлигини таъкидлашидир.

"Сиздан аввал ҳам пайғамбарлар юбордик ва уларга: "Мендан бошқа илоҳ йўқдир”, дея ваҳий қилдик” (Анбиё сураси 25)


"Қасамки, сиздан аввалги пайғамбарларни ҳам (инсонлар) ёлғончи, деган эдилар. Улар (инсонларнинг) ёлғончи, дейишларига сабр этдилар, ниҳоят ёрдамимиз уларга етиб келди. Аллоҳнинг каломида ўзгариш бўлмайди (яъни инсонлар Аллоҳнинг ҳукмларини ўзгартира олмайдилар). Шубҳасиз, аввал юборилган пайғамбарлардан баъзиларининг хабарлари сизга етиб келди” (Анъом сураси 6)
Яъни, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам  келтирган даъват Одам алайҳиссаломдан бошлаган ва бошқа пайғамбарлар давом эттирган тавҳид даъвати эди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:
"Биз Аллоҳнинг пайғамбарлари орасида фарқ бор демаймиз” (Бақара сураси 285)
Исломнинг Макка босқичини қисқа ҳолда қуйидаги шаклда хулосалаш мумкиндир:
-Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг пайғамбарликларини эълон қилишлари.
-Макка аҳолисидан озчиликнинг Исломга ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга имон келтириши. Аҳолининг кўпчилигининг, шу жумладан задогон ва раҳбар мақомида бўлганларнинг ширк ақидасидан ва жоҳилият ҳаётидан воз кечишни рад қилишлари.
-Мушрикларнинг Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаломни ёлғончи, шоир, коҳин, сеҳргар, дея ҳақорат қилишлари, уларнинг илк мўминларга қарши зулм ва исканжа қилишлари. Бу юқорида айтилгани каби, бутун пайғамбарларга қилинган ҳақоратларнинг такрорланиши эди. Мушриклар зулм ва ҳақоратларини орттирган сайин, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ва мўминлар сабр-матонат билан даъватларини давом эттирган эдилар.
-Қийинчилик билан бўлсада мўминларнинг сонининг ортиб бориши.
-Зулм ва исканжа туфайли мўминлардан баъзиларига Ҳабашистонга ҳижрат қилишга рухсат берилиши. Маккада қолган мўминларнинг уч йил давомида қамал қилинишлари.
-Ақоба байъатларидан кейин Исломнинг Мадинада ёйила бошлаши.
-Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаломнинг Исломни қабул қилмаган амакилари Абу Толибнинг ҳимоясида бўлишлари. Абу Толиб ва Ҳадича (ра)нинг вафотидан кейин мўминларнинг ва ниҳоят Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаломнинг Мадинага ҳижрат қилишлари.
Макка босқичнинг энг муҳим хусусиятларидан бири Қуръони Каримнинг Ислом ақидасига оид сураларининг бу шаҳарда нозил бўлганлигидир. Яъни, Аллоҳ таоло мўминлардан аввало ақида масаласида мушриклардан ажралишларини талаб қилган эди. Бу мақсад амалга ошиб, Мадинада исломий жамият ўртага чиққандан кейин, Исломнинг ибодат ва муомалат, ҳалол ва ҳаром каби масалаларига оид ҳукмлари нозил бўлганди.
Бу айтилганлар албатта Исломнинг Макка босқичига оид хулосавий нуқталардир. Амалий жиҳатдан баҳо бериладиган бўлса, Маккада ҳам, Мадинада ҳам пайғамбаримиз ўзлари яшаган жамиятда ўрнак бир инсон эдилар. Шунингдек Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари сифатида инсониятнинг қадарини белгилайдиган бир ислоҳотни амалга оширган эдилар.

Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг Мадинадаги пайғамбарликлари
Аввал саҳобаларнинг асосий қисми, сўнгра пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам Абу Бакр разиаллоҳу анҳу билан бирга Мадинага ҳижрат қилдилар.  Ислом даъватини ўз диёрида даъват қилишга имкон берилмаганлар учун ҳижрат бир йўл ҳисобланади.
"Зулмга дучор бўлганларидан кейин Аллоҳ (ризоси) учун ҳижрат қилганларни дунёда чиройли маконларга жойлаштирамиз. Агар билсалар, албатта охират мукофоти яхшироқдир” (Наҳл сураси 41)
Мўминлар Мадинада Маккада кўрган зулм ва исканжаларини бироз бўлсада унутдилар. Чунки Мадина аҳолисининг бир қисми Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ва маккалик саҳобалар ҳижрат қилишларидан аввал мусулмон бўлган эдилар. Бу ишда замонамиз мусулмонларига мукаммал даражада ўрнак бўла оладиган саҳоба- Мусаб ибн Умайр розиёллоҳу анҳунинг катта хизматлари бор эди. У  Макканинг бой ва задагон оиласининг ўғли эди. Оиласи уни қўярга жой топиша олмас, истаган ҳар нарсасини бир онда ҳозир қилишарди. У  энг яхши тоамларни ер, ҳар куни янги кийим кияр эди. Хуллас, Мусаб ибн Умайр Исломга киришдан олдин, замонамиз инсонлари каби, дунё бойликларига муккасидан кетганди. У Муҳаммад  саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг Исломга даъватлари ҳақида хабар олиб, пайғамбаримизнинг ёнларига келди. Пайғамбаримиз уни Исломга даъват қилдилар ва Мусаб ибн Умайр мусулмон бўлди. Шу кундан эътиборан у кишининг ақидаси ва дунёқараши тамоман ўзгарди. Дунё бойлиги ва неъматларидан завқланиш ўрини Ислом неъматларидан, яъни тавҳид ақидаси ва амалларидан завқланиш эгаллади. Фақат Мусабнинг оиласи ўғилларининг янги динга киришларига тиш-тирноқлари билан қарши чиқдилар. Аввало у кишининг оналари бу ишга қарши эди. Шунинг учун ҳам олдин ўғлини еру кўкга сиғдира олмаган она фарзандининг ашаддий мухолифига айланди. Аҳвол шу даражага етдики, ҳар бир онада ўз фарзандига нисбатан бўладиган фитрий муҳаббатдан асар ҳам қолмади. Ота-онаси Мусабни уй қамоғига ташладилар. Ўз яқинлари томонидан ҳибсга олинган Макканинг севимли йигити ҳақорат ва зулмга дучор бўлганди. Оиласи энди унга энг яхши таомлар бериш у ёқда турсин, уни очлик ва сувсизлик билан қийнар эдилар. Уларнинг мақсадлари ўғилларини динидан воз кечиришдан иборатди. Фақат тавҳид эътиқодининг лаззатини татиб кўрган Мусаб ўзига қилинган бутун зулм ва ҳақоратларга қарамасдан Ислом динидан воз кечмади. Бир йўлини қилиб уйдан қочди ва Ҳабашистонга ҳижрат қилган мўминлар билан бу диёрга йўл олди. Кейин яна Маккага қайтиб келди ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга Ислом даъватида ёрдамчи бўлди. Бу орада Мадинадан келиб, Ақоба байъатларига қатнашган мўминлар пайғамбаримиздан ўзларига Қуръон Каримни ўргатадиган бир устоз юборилишини истадилар. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам Мадина халқини Исломга даъват қилиш вазифасини Мусаб ибн Умайрнинг зиммасига юкладилар. Мадинада инсонларни бир йил давомида Исломга даъват этган бу саҳоба пайғамбаримизга шундай хабар юборган эди: Эй Аллоҳнинг Расули! Мадинада Ислом кирмаган уй қолмади...
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг Мадинага келишлари билан Исломнинг ижтимоий хусусиятлари ҳам ўртага чиқа бошлади. Бу хусусиятларнинг ибтидоси сифатида Масжиди набавийнинг иншо этилиши, муҳожир ва ансорлар орасида ислом биродарлигининг ўрнатилишини айтиш мумкиндир. Масжиди набавий мусулмонлар учун бутун соҳаларда  фаолият маркази эди. Саҳобалар бу ерда пайғамбаримиздан Исломни ўрганишар, ибодат қилишар, зарурий масалаларда ўзаро маслаҳатлашишар ва ҳатто баъзилари масжидда яшашарди. Мадиналик мусулмонлар, яъни ансорлар Маккадан ҳижрат қилган ўз биродарларига, яъни муҳожирларга дунёда мисли кўрилмаган биродарлик муносабатида бўлдилар. Уларга яшашлари учун уй-жой, тижоратлари учун сармоя, деҳқончилик учун хурмозорларидан ҳиссалар ажратдилар. Бундай биродарликнинг асоси аввало мусулмонларнинг барчаси учун энг олий қадрият ҳисобланадиган Аллоҳ таолога, сўнгра Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга бўлган севгилари эди.
Мадина босқичининг аввалида илк жума намози ўқилди, намоз учун азон айтиш бошланди. Рамозон рўзаси фарз бўлди. Яъни, бу босқичда Исломнинг амалий ҳукмлари йўлга қўйила бошлади.
Аммо Макка мушриклари ва уларнинг ҳамкорлари ҳисобланган мадиналик китоб аҳилларининг ва мунофиқларнинг мусулмонларга бўлган душманликлари ҳам ортиб борарди. Мусулмонлар динларини бошқаларга даъват қилиш билан бирга ўзларини ва оилаларини ҳимоя қилишга ҳам мажбур эдилар. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига ва мусулмонларга Ислом душманларига қарши жиҳод қилиш ҳаққини берди:
"Уларга (мўминларга) қарши уруш очилгани ва зулм қилингани туфайли, уларга жанг қилиш изни берилди. Албатта, Аллоҳ уларга ёрдам беришга қодирдир” (Ҳаж сураси 39)
Мусулмонлар Маккада нафақат зулм ва исканжага учраган эдилар. Улар мушрикларнинг тазйиқи туфайли бор йўғидан ажралиб қолганларди. Уйларини, бойликларини, мол мулкларини Маккада тарк қилишга мажбур бўлишганди. Шунинг учун ҳам мусулмонларнинг мушрикларнинг тижорат карвонининг йўлини тўсишга ҳақлари бор эди. Абу Суфён бошчилигидаги карвоннинг Мадина яқинларидан Маккага қараб ўтиши маълум бўлгандан кейин Муҳаммад (сав) бошчилигида муҳожирлар ва ансорлар бу карвоннинг йўлини тўсиш учун Мадинадан чиқдилар. Бунинг хабарини олган Макка мушриклари ҳамон қўшинларини ҳозирладилар ва Мадина тарафга йўлга чиқдилар. Таҳликадан хабар топган Абу Суфён йўлни ўзгартирди ва Мадинага яқинлашмасдан, карвонини бошқа йўлдан бошлаб кетди. Аммо мусулмонлар ва Маккадан Абу Жаҳл раҳбарлигида келган мушриклар Мадинадан анчагина йироқдаги Бадр, деган жойда юзма-юз келдилар. Бу тавҳид ва ширкнинг, ислом ва жоҳилиятнинг, адолат ва зулмнинг очиқ майдондаги илк тўқнашуви эди. Мусулмонларнинг сони  319, мушриклар эса 700 ( баъзи ривоятлардат 950-1000) га яқин киши эдилар. Ҳар иккала томон ҳам муросасиз ва бир-бирларини йўқ қилишга ҳозир турардилар. Тарафлар бегона миллатларни тамсил қилмас ва турли тилларда гаплашадиган кишилар эмас эди. Улар бир қавмнинг инсонлари эдилар. Ҳатто ўзлари бир оиладан бўла туриб, икки сафда жой олганлар ҳам бор эди. Масалан, пайғамбаримизнинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб ҳам Бадр жангида мушриклар тарафида эди...
Бадрда мушриклар мағлубиятга учрадилар. Бу уларнинг тавҳид тамсилчилари қаршисида умумий мағлубиятининг бошланиши эди. Чунки Одам алайҳис саломнинг фарзандлари ичидан Аллоҳ таоло Ўзининг охирги пайғамбарини танлаб олган ва инсониятга охирги марта Тўғри Йўлни танлаш имконини берганди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло марҳамат қилган имон йўлининг тўсилиб қолиши мумкин эмасди. Бадр урушининг асосий моҳияти ҳам шундан иборат эди. Маккада бошланган имон ҳаракати Мадинада илк бор ўзини ҳимоя қила олишини исботлади. Маккада мусулмонлар шахслар сифатида ҳам, жамоат сифатида, Ҳақ диннинг вакиллари сифатида ҳам мушриклар тарафидан тан олинмаганди. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламни ҳам Макка мушриклари пайғамбар сифатида эътироф қилишмас, Ислом динини эса ёлғон ва эскиларнинг ҳикояларидан иборат, деб билишарди. Бадр мағлубиятидан кейин мушриклар ўзларининг фикрларини қисман ўзгартиришга мажбур бўлдилар. Улар Исломни дин ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламни Аллоҳнинг пайғамбари сифатида тан олмасаларда, мусулмонларнинг ўзларига қарши тура оладиган жиддий рақиб эканликларини кўзлари билан кўрган эдилар
Бадр жангидан бир йил кейин тарафлар Уҳуд тоғлари этагида қайтадан қаршилашдилар. Худди Бадрда бўлгани каби Макка мушриклари яна уруш ташаббуси билан юртларидан чиқиб келдилар. Бадрда ҳам мусулмонларнинг мақсади жанг қилиш эмасди. Аммо мушрикларнинг қўшини Маккадан Мадина томонга бостириб келгани учун мусулмонларнинг орқага чекилишларининг ҳам иложи йўқ эди. Мушриклар Уҳудга уч минг кишилик яхши қуролланган аскарлари ва от устидаги суворийлари билан келишганди. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам аввал шаҳарда қолиб, Мадинани ҳимоя қилиш фикрида эдилар. Аммо Бадрда иштирок этмаган баъзи мусулмонларнинг фикри билан душманни Уҳуд тоғи этакларида қаршилашга қарор қилинди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам Мадинадан минг кишилик қўшин билан Уҳуд томонга йўлга чиқдилар. Аммо йўлда 300га яқин мунофиқ сифатли кишилар Мадинага қайтиб кетдилар. Жанг янада аёвсиз ва шиддатли бўлди. Мусулмонлар ғалабани қўлга киритиш арафасида экан, уларнинг баъзилари уруш тартибига ва энг асосийси лашкарбошилари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг таълимотларига амал қилишда заифлик кўрсатдилар. Натижада Уҳуд мусулмонлар учун имтиҳон  ва изтироб майдонига айланди. Йўл қўйган хатолари туфайли ўнларча биродарлари шаҳид бўлди. Булар орасида имон қаҳрамонларининг сардори Ҳамза ва Ислом давъатчиларининг устози Мусаб ибн Умайр разиаллоҳу анҳумалар бор эди...
Макка Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғамбари дунёга келган ва инсонларни Ҳақ динга даъват бошланган шаҳар эди. Ҳижратдан кейин Мадина Ислом ва пайғамбар шаҳрига айланди. Маккада муваҳҳидлар ва мушриклар ақида мужодаласида юзма юз келган эдилар. Мадинада бир тарафда Ҳақ, яъни тавҳид динининг, иккинчи томонда ботил вакилларининг мужодаласи бошлаганди. Ботил вакиллари орасида мушриклар, аҳли китоб ҳисобланадиган насронийлар ва яҳудийлар, ёлғонлари-сохтакорликлари билан жамиятда фитна-фасод чиқарадиган мунофиқлар бор эдилар. Мадинада мусулмонларнинг ва аҳли китоб ҳисобланадиган яҳудийлар ва насронийларнинг бир орада тўпланишларида илоҳий ҳикмат борлиги шубҳасиздир. Чунки аҳли китоблар ҳам Аллоҳ таолога ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламдан олдинги пайғамбарлар, яъни Мусо ва Ийсо алайҳиссаламларга имон келтирган эдилар. Яъни, яҳудийлар Тавротни ва насронийлар Инжилни ўзларининг илоҳий китоблари, деб билардилар. Аллоҳ таоло мана шу тарзда Ўзнинг сўнгги пайғамбари ва бу пайғамбарга имон келтирган мусулмонларни аввалги Китоблар ва пайғамбарларга имон келтирганлар билан бир шаҳарда тўплаган эди. Бундан мақсад Аллоҳнинг сўнгги Ҳақ китоби бўлган Қуръони Карим келтирган илоҳий йўлни ақида ва амал жиҳатдан таҳриф қилинган (инсонлар тарафидан бузилган (ўзгартирилган) аҳли китобларнинг йўллари билан таққослашдан иборат эди. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ҳаётда экан аҳли китобларнинг ноҳақ  йўлда эканликлари маълум бўлганди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам Мадинага келишлари билан ишни аҳли китоблар ва шаҳардаги мусулмон бўлмаган қабилалар билан шартнома имзолашдан бошладилар. Бу шартнома Исломнинг нақадар тинчликпарвар дин эканлигига бир шаҳодатдир. Мадина шартномасига кўра уни имзолаган тарафларнинг барчасига ҳақ-ҳуқуқлар бериганди. Бугунги кунда ўзларини мусулмон ҳисоблайдиган, аммо турли ғайри муслимларни ўрнак олиб, бу ғайримуслимларнинг конституцияларидан нусха кўчириб олган кишилар Мадина шартномасини бир кўздан кечирсалар фойдадан холи бўлмасди. Чунки Мадина шартномаси имзоланган пайтда ғарбликлар жаҳолат батқоғига ботган ва турли эътиқодга мансуб инсонларга ҳақ-ҳуқуқлар берадиган конституциявий тузум ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас эдилар...
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг пайғамбар сифатида юборилишлари яҳудий ва насронийларнинг илоҳий китобларида уларга билдирилганди.

"Ийсо ибн Марям : "Эй Бани Исроил! Албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқловчи ва мендан кейин Аҳмад исмли пайғамбар келишини хабар берувчи Аллоҳнинг пайғамбариман, деган эди” (Соф сураси 6)

"Аҳли китоблар (яҳудийлар ва наронийлар) уни (Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламни) ўз ўғилларини танигандек танийдилар. Ва улардан бир гуруҳ Ҳақни билганлари ҳолда уни яширадилар” (Бақара сураси 147)


Мадина шартномаси имзоланишига қарамасдан аҳли китобларнинг Исломга душманликлари тез орада маълум бўлди. Бу душманликнинг сабаби аввало ҳасад ва кибир, қолаверса аҳли китобларнинг дунёвий манфаатлари эди. Ислом дини Мадинада тарқалишидан ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам бу шаҳарга ҳижрат қилишларидан олдин аҳли китоблар бу ерда катта обрўга эга эдилар. Инсонлар уларни диний маълумоти бор кишилар сифатида ҳурмат қилишар ва ўз фарзандларини тарбия қилишлари учун аҳли китобларнинг ихтиёрига берар эдилар. Аммо Исломнинг Мадинага ёйилиши билан аҳли китобларнинг нотўғри эътиқодда эканликлари маълум бўлди. Инсонлар гуруҳ-гуруҳ ҳолда Исломга кира бошладилар. Бу эса ўз ўрнида яҳудий ва насронийларнинг Исломга ва мусулмонларга қарши ғаразини орттирди.
Мадинада мусулмонларни таажжубга солган бошқа тоифа эса мунофиқлар эди. Муҳожирлар Маккада мунофиқлар билан юзма-юз келмаган эдилар. Маккада Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам келтирган динга имон этганлар сўзларида содиқ, имонларида мустаҳкам, Ислом динини, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламни ва мусулмон биродарларини чексиз севадиган мўминлар эдилар. Аммо Мадинада бир тоифа кишилар Аллоҳ таолога ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга имон келтирдик деганлари ҳолда ёлғон сўзлашар, ибодатларини хўжакўрсинга қилишар, Исломни ва мусулмонларни ёмон кўришарди. Мунофиқларнинг шунга ўхшаш сохтакорликларидан муҳожир ва ансор мўминлар лол қолган эдилар. Аммо мунофиқлар жамоатга келиб номоз ўқиганликлари ва манфаатларига мос келганда ўзлари билан бир сафда турганликлари учун мўминлар уларга қарши бирон нарса, дея олмас эдилар. Аммо вақт ўтиши билан Қуръони Карим мунофиқларнинг башарасини очиб ташлади ва уларнинг Ислом душманлари эканликлари маълум бўлиб қолди. Шу тарзда кимнинг Ҳақ ва кимларнинг ботил тарафида эканликлари ҳам ошкор бўлди. Ҳақ тарафида турганлар Ислом йўлида бўлган Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ва мўминлар, ботил йўлини тутганлар эса Макка мушриклари, Мадинаги аҳли китоблар ва мунофиқлар эди.
Ҳақ ва ботил тарафдорларининг бир-биридан бу шаклда ажралишлари Ҳандақ урушида яққол намоён бўлганди. Бадр ва Уҳуд урушларида мусулмонларга қарши ғалабани қўлга кирита олмаган Макка мушриклари бутун кучларини тўплаб, яна бир марта Мадинага бостириб келдилар. Улар ўзларининг ҳамтовоқлари билан бирга 10000 кишилик қўшин тўплаган эдилар. Мадинадаги аҳли китоблардан баъзилари улар тарафида бўлди. Мунофиқлар зотан мўминларга душманликни тўхтатмаган эдилар. Мадинадаги мусулмонлар даҳшатли таҳлика билан юзма-юз келган эдилар. Муҳаммад  саллоллоҳу алайҳи вассалам бутун саҳобаларини тўплаб, улар билан маслаҳат ўтказдилар. Чунки бу масала мусулмонларнинг ҳаммасига оид бир масала эди. Пайғамбаримизга оятлар келиб турганига қарамай, инсоний ирода нуқтаи назаридан, умумий бир маслаҳатга ўрин бердилар. Билдирилган фикрлар орасида Солмон Форсий розиаллоҳу анҳунинг айтган гаплари ҳаммага маъқул бўлди. У киши Мадинанинг мушриклар бостириб келиши кутилган тарафида ҳандақ қазишни таклиф қилганди. Шу тарзда  яқин бир неча километрлик ҳандақ қазишига киришилди. Бу ишда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам бевосита иштирок этдилар. Бу уруш Мадинанинг изғирин совуқ кунларида содир бўлганди. Муҳожирлар ва ансорлар Аллоҳ  йўлида буюк фидокорлик кўрсатдилар. Мушриклар бутун уринишларига қарамай, ҳандақдан ўта олмадилар ва охир-оқибатда Маккага қайтиб кетишга мажбур бўлдилар...
Ҳандақ урушидан кейин Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам тушларида умра қилганликларини кўрдилар. Аллоҳнинг пайғамбарларининг тушлари ҳақиқат бўлганлиги учун пайғамбаримиз ва саҳобалар умра сафарига отландилар. Бу сафар ўта таҳликали эди. Чунки мушриклар билан бирор шартнома тузилмаган ва бунинг устига мусулмонлар қурол-яроғсиз йўлга чиқдилар. Чунки уларнинг мақсади жанг қилиш эмас, Каъбани зиёрат қилишдан иборат эди. Мадинадаги мунофиқлар бу сафарни ўта таҳликали ҳисоблаб, унда қатнашишдан бош тортдилар. Мусулмонлар Маккага яқинлашишлари билан мушрикларнинг уларни шаҳарга киритиш нияти йўқлиги маълум бўлди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам ва мусулмонлар Маккага яқин бўлган Ҳудайбия, деган жойда чодир тикдилар. Мушриклар билан музокара ўтказиш учун Усмон (ра) Маккага юборилди. Орадан бир неча кун ўтиб, Усмон (ра)нинг шаҳид бўлганлиги ҳақида хабар олинди. Шунда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ўзлари билан умра сафарига чиққан мингга яқин саҳобаларини тўплаб, юзага келган вазият ҳақида улар билан маслаҳатлашдилар. Мусулмонлар агар Усмон разиаллоҳу анҳунинг ўлдирилганлиги рост бўлса, мушриклар билан сўнгги томчи қонлари қолгунча жанг қилишга ҳозир эканликларини билдирдилар. Уларнинг барчалари бир дарахтнинг тагида тўпланишди ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг муборак қўлларининг устига қўлларини қўйишиб, пайғамбаримизга байъат қилишди. Бу байъат саҳобаларнинг Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга итоат ва садоқат маросимлари эди. Аллоҳ таоло уларнинг бу садоқатларини қабул қилганини ваҳий орқали билдирди:
"Сизга (Муҳаммад алайҳиссаломга) байъат қилаётганлар ҳеч шубҳасиз, Аллоҳга байъат қилмоқдадирлар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир” (Фатҳ сураси 10)
Орадан қисқа вақт ўтиб, Усмон (ра)нинг ўлдирилмагани маълум бўлди. Аммо мушрикларнинг Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ва мусулмонларни Маккага киритиш нияти йўқ эди. Узоқ давом этган музокаралардан кейин Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ва мушриклар ўртасида Ҳудайбия шартномаси имзоланди. Бу шартномага кўра мусулмонлар бу йил эмас, янаги йил умрага келишлари, агар мушриклардан бирор киши мусулмон бўлиб, Мадинага келадиган бўлса, у Маккага қайтариб юборилиши, аммо мусулмонлардан диндан қайтиб, Маккага келганлар эса Мадинага қайтариб юборилмаслиги ва бу шаклда мусулмонлар ва мушриклар орасида 10 йиллик сулҳ бўлиши назарда тутилганди. Шартнома имзоланар экан, мушрикларнинг вакили пайғамбаримизга ва мусулмонларга ҳурматсизлик билан муомала қилди. Шартноманинг сарлавҳасидаги "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” сўзининг фақат "Бисмиллаҳ” ва "Аллоҳнинг Расули Муҳаммад” сўзининг эса Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммад, дея ўзгартирилишини талаб қилди. Мусулмонлар мушриклар вакилининг пайғамбаримизга ва ўзларига нисбатан бундай ҳаёсиз муносабатидан жуда қаттиқ аччиқландилар. Улардан баъзилари пайғамбаримиздан бундай шартномани имзоламасликни илтимос қилдилар. Аммо саҳобаларнинг эътирозига қарамасдан Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам бу шартномани имзоладилар. Чунки бу шартнома зоҳиран мусулмонлар зарарига ўхшаб кўринсада, аслида улар учун жуда катта имкониятлар берадиган шартнома эди. Абу Бакр разиаллоҳу анҳу кейинчалик бу шартнома ҳақида "Биз мусулмонлар Ҳудайбиядаги каби катта зафарни ҳеч қачон қўлга киритмаган эдик”, деганди. Чунки бу сулҳ ва тинчликнинг ғалабаси эди. Исломнинг маъноси тинчлик бўлганлиги учун ҳам бундай шартноманинг имзоланиши ғоят табиий эди...

Ҳудайбиядан қайтиб келингандан кейин Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам  саҳобаларига Ҳайбар яҳудийларига қарши урушга ҳозирланишни буюрдилар. Чунки ҳайбарликлар мусулмонларнинг душмани эди ва мушриклар Мадинага ҳужум қилганларида Ҳайбар яҳудийлари уларни қўллаб-қувватлаганди. Ҳайбар урушида Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам мусулмонларнинг байроғини Али разиаллоҳу анҳуга бердилар ва "Эй Али! Агар сиз сабабчи бўлиб, бир киши мусулмон бўладиган бўлса, бу сиз учун қизил туя соҳиби бўлишдан ҳам савоблироқдир”, дея насиҳат қилдилар. Пайғамбаримизнинг бу сўзларининг маъноси урушда бўлса ҳам инсонларни аввал Исломга давъат қилиниши зарурлигини билдирарди...
Ҳайбар уруши мусулмонларнинг зафари билан якунланди. Бу ғалабадан кейин Умар разиаллоҳу анҳунинг шу сўзлари мусулмонлар учун абадий хотира бўлиб қолди: "Ҳайбар кунидан кейин биринчи марта қорнимиз тўйиб овқат едик”. Бу уруш Исломнинг ўн тўққизинчи йилида содир бўлганди. Бунинг маъноси Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам  Исломни келтирганларидан кейин 19 йил давомида мусулмонлар оч-наҳор, кўплари уйсиз-жойсиз, ўзлари туғилган шаҳардан узоқда яшаган эдилар. Бу айни пайтда илк мусулмонларнинг динларига тенгсиз садоқатининг ҳам далили эди. Уларнинг фикри зикри бугунги кун инсонлари каби еб-ичиш, уй-жой қилиш, мол мулк ортириш эмасди. Улар фақат бир нарсани, яъни Аллоҳ таолонинг динини ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг йўлларини ер юзида ёйиш ва ҳимоя қилиш билан машғул бўлдилар. Бу ишда уларнинг раҳбари ва ўрнаги Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам  эдилар. Пайғамбаримизнинг ҳаёт тарзлари жуда содда эди ва инсонларни ҳам мана шундай ҳаёт кечиришга даъват қилган эдилар.
"Шубҳасиз, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар ва Аллоҳни кўп зикр қиладиганлар учун Аллоҳнинг Расули энг яхши ўрнакдир” (Аҳзоб сураси 21)
Ҳудайбия шартномасининг иккинчи йилида Макка мушриклари аҳдларига вафо қилмадилар ва шартноманинг бир моддасини буздилар. Мушриклар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам билан ҳамкор бўлган қабилалардан бирига ҳужум қилиб, бу қабилага оид кишиларнинг баъзиларини ўлдирдилар. Мушрикларнинг бундай хиёнатини жавобсиз қолдириб бўлмасди. Уларнинг раҳбари Абу Суфён ўзлари қилган жиноятнинг жазосиз қолмаслигини билгани учун Мадинага сафар қилди. Аммо Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ва саҳобалар у билан кўришишни истамадилар.

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1069 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz