Вторник, 24-05-14, 02:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 9 » СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ - 3
11:47
СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ - 3
УЧИНЧИ БЎЛИМ
(2-қисм давоми)
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам саҳобаларига яна сафарга чиқиш учун буйруқ бердилар. Саҳобалар учун пайғамбаримизнинг бир сўзи кифоя эди. Улар сафарнинг қаерга ва нима учун амалга оширилиши ҳақида ортиқча савол бериб ўтиришмасди. Шу тарзда мусулмонларнинг лашкари Мадинадан чиқиб кетди. Мужоҳидлар йўлда давом этар эканлар, бориладиган манзилнинг Макка эканлиги маълум бўлди. Мусулмонлар ўн минг кишилик лашкар ҳолда Макка яқинларига етиб келганларида мушриклар ҳам бундан хабар топдилар. Аммо уларнинг имон қўшинига қарши чиқишга на мажоллари на да имконлари бор эди. Чорасиз қолган Абу Суфён Маккага яқин бир жойда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг ҳузурларига келди. Бу ерда у калимаи шаҳодатни айтиб, мусулмон бўлди. Шундан кейин Ислом лашкарлари Маккага кириш учун йўлга чиқди. Абу Суфён пайғамбаримизнинг амакилари Аббос разиаллоҳу анҳу билан бирга атрофдаги тоғлардан бирининг чўққисида мужоҳидларнинг Маккани фатҳ қилишини тамоша қилар экан, шундай деганди:
-Эй Аббос! Ҳақиқатан ҳам жиянингиз жуда катта қирол бўлибди...
Абу Суфённинг бу сўзига Аббос разиаллоҳу анҳунинг жавоби шундан иборат бўлди:
-Афсуслар бўлсин сенга! Сен ҳали ҳам ҳақиқатни тушуна олмадинг. Муҳаммад (сав) қирол эмас, Аллоҳнинг пайғамбаридир...
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам Ислом даъватини Маккада бошлаган эдилар. Бу шаҳарда пайғамбаримиз ва мусулмонларнинг бошига келмаган мусибат ва қийинчиликлар қолмаганди. Аммо улар бу қийинчиликларни Аллоҳ таолонинг имтиҳони сифатида кўрдилар. Бу имтиҳоннинг даражаси ошган сайин мўминларнинг ҳам Аллоҳ таолога ва Унинг пайғамбарига бўлган имони ортиб борди. Ниҳоят уларга зулм ўтказиб, ҳижрат қилишга мажбурлаган Макка аҳли мусулмонларга таслим бўлганди. Аммо мусулмонлар Маккага қасос олиш мақсадида келмаган эдилар. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам Исломнинг ашаддий душмани бўлган бир неча мушрик истисно Макка аҳолисига омонлик бердилар. Чунки У Зот инсонлардан интиқом олувчи эмас, раҳмат пайғамбари эдилар. Тақдирлари нима бўлишини кутиб турган Маккаликларга қарата шундай дедилар:
-Сизларнинг ва менинг мисолим Юсуф алайҳиссалом ва биродарларининг мисоли кабидир...
Юсуф алайҳиссалом уни ўлдириш мақсадида қудуққа ташлаган биродарларини Миср ҳукмдори сифатида кутиб олган ва уларни бағри кенглик билан кечирган эди. Энди бундай олижаноблик навбати Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга келганди. Зеро пайғамбаримизнинг бир ҳадисида айтилгани каби "Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарлари ўзаро биродар эдилар”...
Макка фатҳ этилгандан кўп вақт ўтмай, Ҳунайн уруши содир бўлди. Бу жиҳодда мусулмонлар ўзларининг кўпчилик эканликалари туфайли парвосизликка йўл қўйдилар ва душман қаршисида мағлубиятга учрашларига оз қолди. Фақат Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг мислиз саботи ва душман қаршисида бир неча саҳобалари билан орқага чекинмай туришлари туфайли мусулмонлар ўзларига келдилар ва сафларини қайта тиклай олдилар...
Макка фатҳ қилингандан кейин Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ва мужоҳидлар Мадинага қайтиб келдилар. Бу вақтга келиб Макка ва Мадина атрофидаги қабилаларнинг аосий қисми Исломни қабул қилганди. Фақат Ислом душманлари узоқ жойларда ҳам мусулмонларга қарши ўзларининг адоватини тўхтатмаган эдилар. Уларнинг Табук яқинларида жуда катта қўшин тўплаганликлари ҳақидаги хабар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаламга етиб келганди. Ёзнинг жазирама иссиқ кунлари бўлишига қарамай Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам мусулмонларга яна сафарга отланиш учун буйруқ бердилар. Аммо бу марта қаерга ва нима учун сафар қилишларини олдиндан ҳаммага эълон қилдилар. Чунки сафар узоқ ва мусулмонларни таҳликали душман кутиб турарди. Бу эса сафарга қатнашишни истаганлардан жуда яхши таёргарлик кўришни талаб қиларди. Мусулмонлар учун пайғамбаримизнинг сафарга чиқишни эълон қилишлари кифоя эди. Ҳар ким бунга кўра ўзининг тайёргарлигини кўрар, биров бировни сафарга чиқишга мажбур қилмасди. Шунингдек, сафарга чиқадиганлар рўйхатга ҳам олинмас эди. Табук сафари ёзнинг иссиқ кунида, жуда узоқ жойга ва таҳликали душманга қарши бўлганлиги учун мунофиқлар турли баҳоналар билан пайғамбаримизнинг ҳузурларига келиб, ўзларининг бу сафарга қатнаша олмасликларини айтдилар. Мужоҳидлар ҳозирликларини тамомлаганларидан кейин Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам бошчилигида ўттиз минглик имон қўшини Мадинадан чиқиб кетди. Мадинада пайғамбаримиз ўзларининг вакили сифатида тайин қилган Али разиаллоҳу анҳу, аёллар, болалар, кексалар, мунофиқлар, сафарга боришга моддий имконлари бўлмаган фақир мусулмонлар қолган эдилар. Табук сафарига ҳеч бир сабабсиз бормай қолганлар ҳам бўлди. Улар орасида Каъб ибн Малик (Молик) разиаллоҳу анҳу ҳам бор эди. (У кишининг бу сафарга қатнашмай қолишлари жуда катта хато бўлганди ва бу туфайли қилган тавбалари ҳақидаги маълумотларни ҳадис китобларидан, жумладан "Риёзус солиҳин” китобининг тавба бўлимидан ўқиш мумкин.)
Ислом душманлари мусулмонлардан қўрқиб, тарқалиб кетганликлари учун бир ой давом этган Табук сафари жангсиз тугаганди. Шундан бир йил ўтиб, яъни ҳижратнинг ўнинчи йилида Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ҳаж нияти билан яна Макка сафарига чиқдилар. Пайғамбаримизнинг ҳаж сафарини эшитган мусулмонлар тўрт тарафдан У Зотнинг сафларига келиб қўшила бошладилар. Улар орасида Исломнинг илк йилида мусулмон бўлганлар ҳам ҳаж сафарига қўшилиш асносида мусулмон бўлганлар ҳам бор эди. Маккага  яқинлашилганда пайғамбаримиз билан ҳажга келганларнинг сони юз минг кишини ошган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам Маккага келишлари билан аввал умра қилдилар. Ҳаж кунларининг бошланиши арафасида Минада бир кеча тунадилар. Эртаси кун Арофот тоғига чиқиб, вақфада турдилар. Бу ерда пешин ва аср намозларини жам қилиб ўқидилар. Шом намози вақтидан кейин Муздалифа томон йўлга чиқдилар. Муздалифага келгандан кейин шом ва хуфтон намозларини жам қилиб ўқидилар ва бу ерда ҳам вақфага турдилар. Саҳар пайти Минага қараб йўл олдилар ва бу ерда тўрт кун давомида шайтонга тош отдилар. Шайтонга илк кун тош отганларидан кейин қурбонликларини сўйиб, сочларини олдирдилар. Кейин Маккага қайтиб келиб, Каъбани тавоф қилдилар. Бу кунларда Қуръони Каримнинг Наср сураси нозил бўлган эди:
"Аллоҳнинг ёрдами ва фатҳ келганда. Ва инсонлар тўда-тўда бўлиб, Аллоҳнинг динига кирганларини кўрганингизда. Парвардигорингизга тасбеҳ ва истиғфор айтинг. Шубҳасиз, У тавбаларни қабул қилгувчидир” (Наср сураси 1-3)
Бу оятлар нозил қилинганда Абу Бакр разиаллоҳу анҳунинг йиғлаганликлари ривоят қилинади. Чунки бу оятлар Аллоҳ таолонинг инсонларга туширган сўнгги ваҳий -марҳаматининг тугаб бораётганига ишорат эди. Айни пайтда бу оятлар инсоният тарихида ниҳоий бурилишнинг якун топаётганига ҳам бир нишона эди. Одам алайҳиссаломдан бошлаган тавҳид мужодаласини Аллоҳ таолонинг бутун пайғамбарлари давом эттиришган ва ниҳоят Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам сўнгги пайғамбар сифатида бу мужодалани ниҳоясига етказган эди. Одам ўғиллари қиёматга қадар Аллоҳ таолонинг Ҳақ йўлидан қандай юриш кераклиги ўрганган эдилар. Шайтон ва унга эргашиб, Аллоҳга шерик келтирганлар, улар билан бирга залолат йўлларига кириб кетган аҳли китоблар ва мунофиқлар қақшатғич мағлубиятга учраган эдилар. Инсоният тарихида янги саҳифа очилиб, одамлар бу дунё ва охират ҳаётида саодатли бўлишининг йўли қайтадан иншо этилганди...
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифа билан инсонларга юборилган эдилар. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам бутун ҳаётлари давомида шу вазифаларини таблиғ қилдилар ва бу илоҳий вазифанинг амалий ҳаётга қандай жорий қилинишини энг мукаммал шаклда инсонларга кўрсатиб бердилар. Бу илоҳий вазифа амалга ошририлар экан, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам ўзларининг Аллоҳнинг бандалари ва пайғамбарлари эканликларини доимо таъкидлаб турдилар. Буни таъкидлаш билан чегараланмай, Ўзларига имон келтирган мўминлар орасида жуда содда ва қулай умр кечирдилар. Бу Қуръон пайғамбарига ярашадиган саодатли бир ҳаёт эди...
"Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга қарши шиддатли, ўзаро эса раҳмдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларида кўрурсиз...” (Фатҳ сураси 29)
ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМНИНГ ВИДО ХУТБАЛАРИ
"Шубҳасиз ҳамд Аллоҳгадир. Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз ва Унга истиғфор айтамиз. Нафсларимизнинг гуноҳларидан ва амалларимизнинг ёмонликларидан Унга сиғинамиз. Аллоҳ кимни ҳидоятга бошлаган бўлса, ҳеч ким уни адаштира олмайди. Аллоҳ кимни адаштирган бўлса, ҳеч ким уни ҳидоятга бошлай олмайди. Шаҳодат этаманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, Унинг шериги йўқдир ва яна шаҳодат этаманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва пайғамбаридир”.
Эй Инсонлар! Балки бу йилдан кейин сизлар билан яна учрашиб, гаплаша олмасам керак. Мени яна бир марта бу ерда кўра олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун ҳам сўзларимни диққат билан эшитинг. Аллоҳнинг раҳмати сўзларимни диққат билан эшитиб, уларни тушунган кишига бўлсин. Умид қиламанки, бу ерда сўзларимни эшитган ва тушунганлар, уларни бошқаларга ҳам айтиб берадилар ва улар ҳам менинг сўзларимни тушунадилар.
Эй инсонлар бугун кунлардан қайси кундир? Ойлардан қайси ойдир? Бу макон қандай макондир? (Бу саволларнинг барчасига инсонлар "Аллоҳ ва Расули яхшироқ билгувчидир”, дея жавоб берган эдилар).
Бугун ҳаром ҳисобланадиган ва инсонлар бир-бирига зарар бермайдиган кундир. Бу ой ҳаром ойи ва инсонлар бир-бирига зарар бермайдиган ойдир. Бу макон ҳам ёмонликлар ҳаром қилинган ва инсонлар бир-бирига зарар бермайдиган макондир. Эй инсонлар! Жонларингиз ва қонларингиз ҳам Робларингиз ҳузурига чиққунингизга қадар мана шу кун, ой ва макон каби бир-бирингизга ҳаромдир. Унутмангки, бир кун сизлар муҳаққақ Робларингизнинг ҳузурига чиқасизлар ва қилган ишларингиз ҳақида ҳисоб берасизлар. Кимнинг ёнида эгасига берилиши керак бўлган омонат бўлса, уни эгасига берсин. Шуни яхши билингки, жоҳилиятнинг бутун ишлари оёқларимнинг остидадир ва бундан кейин ҳеч бирининг аҳамияти йўқдир. Жоҳилиятнинг одати бўлган қон даъволари бекор қилинди. Мен бекор қилган қон даъволарининг илки Илёс ибн Робианинг қон даъвосидир. Жоҳилият даврининг фоиз олиш ва бериш одати ҳам бекор қилингандир. Мен бекор қилган фоиз олиш ва беришнинг илки амаким Аббос ибн Абдумутталибнинг фоизидир. Фақат қарз бергандаги пулингиз сизга оид бўлиб, уни қайтариб олишингиз сизнинг ҳаққингиздир. Аммо қарз берган пулингиздан ортиқ пул талаб қилиш билан қарз берган кишига зулм қилманг ва ундан камроқ пул талаб қилиш билан ўзингиз ҳам зарарда қолмангиз!
Эй инсонлар! Бугун шайтон бу тупроқларда сизларнинг ўзига бандалик қилишларингиздан тамоман умидини узди. Лекин сиз кичик гуноҳлар қилиш орқали унга эргашсангиз, уни севинтирган бўласиз. Бундай ишлардан узоқ туринг ва шайтонни севинтирмангиз.
Эй инсонлар! Аёлларнинг ҳақлари масаласида Аллоҳдан қўрқишингизни сизга тавсия қиламан. Уларни Аллоҳнинг омонати сифатида олдингиз. Унутмангки, аёлларни Аллоҳнинг амри ва изни билан ҳалол йўлдан никоҳингизга олдингиз. Шубҳасиз, уларнинг зиммасида сизларнинг ва сизларнинг зиммангизда уларнинг ҳақлари бордир. Уларнинг зиммасидаги сизларнинг ҳақларингиз тўшакларига сиздан бошқа кимсани ётқизмасликлари, сиз истамаган кишиларни (яъни номаҳрамларни) уйларингизга киритмасликларидир. Агар аёлларнгиз итоатсизлик қиладиган бўлса, Аллоҳ сизларга уларни тўшакларида ёлғиз ташлаб қўйишга рухсат бергандир. Сизнинг зиммангиздаги ҳақлари эса уларни моддий жиҳатдан таъминлашингиздир.
Эй инсонлар! Сизга таблиғ қилган (етказган) сўзларимга итоат қилинг ва уларни асло унутманг. Мен сизга шундай нарсани мерос қилмоқдаманки, агар унга ёпишадиган бўлсангиз, асло адашмайсиз. Бу нарса Аллоҳнинг китоби Қуръондир. (Баъзи ривоятларда бу Қуръон ва Суннатдир, дейилгандир).
Эй инсонлар! Сўзларимни яхши эшитинг ва уларга амал қилинг. Унутмангки, мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Бутун мусулмонлар бир-бирларининг оға-иниларидир. Бир кишига биродари ўз мол-мулкидан рози бўлиб бермагунча, уни олиши ҳалол эмасдир.Биродарингизнинг мол мулкини зўровонлик билан олиб ўзингизга зулм қилманг. Бундан кейин жоҳилия даврида бўлгани каби бир-бирингизни ўлдирманг!
Эй инсонлар! Ҳаммангизнинг Роббингиз бирдир ва оталарингиз ҳам бир отадир. Ҳаммангиз Одам отанинг фарзандларисиз. Одам эса тупроқдан яратилгандир. Аллоҳнинг ҳузурида устунлигингиз тақво биландир. Арабнинг ажамдан, ажамнинг арабдан устунлиги йўқдир. Устунлик фақат тақво биландир.
Эй инсонлар! Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бергандир. Шунинг учун ҳам ворисларга васият қилишингизга зарурат йўқдир. Ўзини ўз отасидан бошқанинг фарзанди, дейдиганларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва инсонларнинг лаънати бўлсин!
Эй инсонлар! Менинг ҳақимда сиздан сўрайдилар. Менинг ҳаққимда қандай фикрдасиз? Мен вазифамни адо қилдимми? Сизларга динингизни таблиғ этдимми? ”
Инсонлар бир овоздан "Аллоҳнинг ҳузурида шаҳодат этамизки, Сиз вазифангизни бажардингиз. Динимизни бизга таблиғ этдингиз”, дедилар.
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам шаҳодат бармоқларини юқорига кўтариб, уч марта "Парвардигорим, шоҳид бўл”, дедилар.
(Пайғамбаримиз ҳақидаги бу қисқа мақолани ёзишда Жалолиддин Ватандошнинг "Ҳазрати Муҳаммаднинг ҳаёти ва Ислом даъвати” китобидан фойдаланилди )
Изоҳ: Ислом динига амал қилишда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг ҳадисларини ўрганиш ва суннатларига амал қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Пайғамбаримизнинг ҳадислари Қуръони Каримнинг илк тафсири ва суннатлари эса унга амал қилишнинг энг яхши ўрнакларидир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ  саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг суннатларига амал қилишни Исломнинг бутун соҳаларида, яъни намоз ўқиш, закот бериш, рўза тутиш, ҳаж каби ибодатларда ҳам, динимизнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа қоидаларига амал қилишда ҳам, мусулмонларнинг шахсий ҳаётини тартибга солишда ҳам кўришимиз мумкин.
УЧИНЧИ БЎЛИМ
ШИРКДАН, НИФОҚДАН (МУНОФИҚЛИКДАН) ВА КУФРДАН САҚЛАНИШ
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
ШИРКДАН САҚЛАНИШ
Ширк кишининг Аллоҳ таолонинг борлигига имон келтиргани ҳолда турли бутларни ақидада ва ибодатда Аллоҳга шерик қилишидир.
Ширкнинг энг кўп тарқалган шакллари қуйидагилардир:
а) Бутларга ибодат қилиш.
Макка мушриклари Лот, Манот, Узза ва шунга ўхшаш бутларга, улар бизни Аллоҳ таолога яқинлаштиради, дея ибодат қилишарди. Бутга ибодат қилишнинг бундай шакллари бугунги кунда ҳам турли миллатлар орасида мавжуддир.
"Кўрдингизми у Лотни ва Уззани? Ва уларнинг учинчиси бўлган Манотни” (Нажм сураси 19-20)
 б) Кишининг  ўз ҳавойи нафсини (қабиҳ истаклари ва амалларини) Илоҳ қилиб олиши.
Айнан шу нарса замонамизнинг энг машҳур ва энг таҳликали бутпарастлигидир. Чунки зоҳирий бутларни инсонлар кўзлари билан кўришлари мумкин. Лекин ҳавойи нафс бутини инсонлар кўра олмайдилар. Инсонларнинг тўғри йўлдан чиқиб кетишининг сабаби ҳам уларнинг ўз қабиҳ истакларига эргашиб, зулм ва ботилга юз тутишларидир. Шунинг учун ҳам Қуръони Карим мушрикларни ўз ҳавойи нафсларига эргашадиган кимсалар, дея таъриф этгандир:
"Агар сизга жавоб бера олишмаса, билингки улар фақат ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар. Аллоҳдан ҳидоят бўлмай туриб, ўз ҳавойи нафсига эргашган кимсалардан ҳам кўпроқ гумроҳ бўлганлар (адашганлар) борми? Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмайди” (Қасос сураси 50)
Демак, ширк инсонларнинг ўз ҳавойи нафсларига эргашиши, яъни ботиний бутларга бандалик қилиш билан бошланади. Кейинчалик улар очиқ-ошкор бутпарастликка мубтало бўладилар. Бу эса инсондаги тавҳид ақидасининг бузилишини билдиради. Ширк билан амалга оширилган бундай амалларнинг инсонларга ҳеч бир фойдаси йўқдир. Чунки Аллоҳ таоло ширк билан қилинган амалларни қабул қилмайди:
"Шубҳасиз, сизга ҳам, сиздан олдингиларга ҳам шундай ваҳий қилганмиз: Агар Аллоҳга шерик келтирадиган бўлсангиз, қилган амалларингиз бўшга чиқади ва зиён кўргувчилардан бўлурсиз” (Зумар сураси 65)
Ўзини мусулмон ҳисоблайдиган баъзи кишилар "қалбимиз тоза бўлса, шунинг ўзи бизга етади”, дейишади ва Ислом фарз қилган амалларни (намоз ўқиш, закот бериш ва ҳ.к) тарк қилишади, динимизнинг ҳалол ва ҳаром, дея белгилаган ҳукмларига амал қилишмайди. Бундай кишилар ҳам аслида ўз ҳавойи нафсларини бут ҳолига келтирганлардир. Шунинг учун ҳам бундай кимсаларнинг мусулмон ёки мусулмон эмаслиги уламолар орасида ихтилофга сабаб бўлган.
Тавҳид ақидасида бўлган ва Ислом фарз қилган амалларни (намоз ўқиш, закот бериш ва ҳ.к) бажарганларни ҳолда, ҳавойи нафсларига эргашадиган мусулмонлар эса гуноҳкор (фосиқ) ҳисобланадилар.
Ҳавойи нафсга эргашиш кишининг дунё молини, мақому салтанатни, эркакларнинг аёлларни ва аёлларнинг эркакларни ҳаддан ортиқ севишида намоён бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳавойи нафсини бут ҳолига келтирганлар шахсий муносабатларни ва жамиятдаги умумий қоидаларни ўзларининг манфаатларига мос равишда тартиблашга уринадилар. Натижада уларнинг нафсларига кўра амал қилинадиган қонун ва ҳукмлар пайдо бўлади. Бу эса ўз ўрнида инсонлар орасидаги муносабатларнинг бузилишига ва жамиятда фитна-фасоднинг кўпайишига олиб келади. Охир-оқибат бундай золимлардан ташкил топган жамиятлар Аллоҳ таоло тарафидан юбориладиган мусибатга учрашлари ҳам мумкин.
 "(Эй Муҳаммад), ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олган ва Аллоҳнинг Ўзи биладиган сабаб билан йўлдан оздириб, қулоғини ва қалбини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кўрдингизми? Бас, бундай кимсаларни Аллоҳдан бошқа ким ҳам ҳидоят қила олади? Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми? ” (Жосия сураси 23)

"Ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олган кишини кўрдингизми? Энди унга сиз ҳимоячи бўласизми?” (Фурқон сураси 45)


с) Аллоҳ таолони махлуқотга ва махлуқотни Аллоҳ таолога ўхшатиш.
Масалан, Аллоҳ таолонинг  фарзанди бор, дейиш. Ҳолбуки фарзандли бўлиш махлуқотнинг сифатидир. Насронийлар Ийсо алайҳиссаломни ва яҳудийлар Узайр алайҳиссаломни Аллоҳнинг ўғлидир, дедилар (Тавба сураси 30). Аллоҳ таоло ва махлуқотнинг бирлигига ишониш, яъни ҳулул (иттиҳод) эътиқоди ҳам мана шундай ақидавий хатодир. Ислом ақидасига кўра икки хил мавжудот бордир: Яратувчи, яъни Аллоҳ таоло ва яратилганлар, яъни бутун махлуқотлар. Яратувчи ва яратилганлар айни сифатларга эга эмаслар. Чунки Аллоҳ таоло ҳеч нарсага ва  ҳеч кимсага ўхшамайди ва ҳеч нарса ва ҳеч кимса Аллоҳ таолонинг тенги эмасдир.

"Ҳеч нарса Унга (Аллоҳга) ўхшамайди” (Шўро сураси 11)

"Ҳеч бир нарса Унинг тенги эмасдир.” (Ихлос сураси 4)


д) Руҳонийларга эргашиш.
Руҳонийлар Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсаларни ҳаром ва ҳаром қилган нарсаларини ҳалол, дея ҳукм берадиган кимсалардир. Инсонлар ўзлари эргашадиган руҳонийларнинг ғойбни билишларига, уларнинг муқаддас, яъни маъсум ва хатосиз инсонлар эканлигига ишонадилар ва бундай руҳонийларни Аллоҳ таоло ва ўзлари орасида воситачи, деб биладилар. Аммо Ислом олимларидан динимизни ўрганиш жоиздир. Ислом олимлари юқорида саналган манфий сифатларга эга бўлмагунларича, руҳоний ҳисобланмайдилар. Уларнинг тўғри фикрларига эргашилади. Агар бирор масалада хато фикр билдирсалар, бу фикрлари танқид қилиниб, бундай хато фикрларнинг тузатишлари улардан сўралади.
"(Яҳудийлар) ҳаҳамларини ва (насронийлар) роҳибларини ва Марям ўғли Масиҳни ўзларига Парвардигор қилиб олдилар. Ҳолбуки улар тек Илоҳга ибодат қилишга амр қилинган эдилар. Аллоҳ улар ўртоқ қўшаётган нарсалардан узоқдир” (Тавба сураси 31)
Бугунги кунда ҳам баъзи кишилар ўз устозларини руҳонийлар ўрнида кўрадилар. Уларнинг фикрича устозлари ғайбни билади, инсонларнинг қалбларидан ўтган нарсаларни ўқий олади. Шунинг учун ҳам бу устозлар Аллоҳ таоло ва бандалари орасида мутлақ шаклда воситачи ўрнида кўрилиши керак. Бу устозлар вафот этгандан кейин ҳам тирик инсонларга ёрдам бера оладилар. Инсонларни бу шаклда муқаддас ҳисоблаш тавҳид эътиқодини йўққа чиқаради. Чунки мусулмонлар фақат Аллоҳ таолога ибодат қилишлари ва фақат Ундан ёрдам сўрашлари лозимдир.
"Фақат Сенга ибодат қиламиз ва фақат Сендан ёрдам сўраймиз” (Фотиҳа сураси 5)
Қуръони Каримда фақат Аллоҳ таолонинг ғайбни билиши марҳамат қилингандир. Бунда фақат расуллар истисно қилинган аммо бундан кейин янги пайғамбарлар келмайди. Демак ғайбни ҳам Аллоҳ таолодан бошқа кимса билаолмайди.
"У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмайди” (Жин сураси 26)
г) Марҳумлардан ёрдам исташ.
Баъзи инсонлар бошларига мусибат тушганда ёки бўлмаса ҳеч бир сабабсиз, марҳумларнинг қабрига бориб, уларга дуо илтижо қиладилар. Бу Нуҳ алайҳиссалом замонидан бери маълум бўлган ширк шаклидир. Бундай ширкга тушадиганлар Аллоҳ таолога имон келтириш билан бирга марҳумлардан ёрдам сўраб, уларга назр қиладилар, улар учун қурбонлик сўядилар ва шунга ўхшаш ибодатларни қабрларда амалга оширадилар. Аммо Муҳаммад (сав) қабрларни ибодат жойи қилиб олишни тақиқлаганлар.
"Яҳудийларга ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Чунки улар пайғамбарларининг қабрларини масжид (ибодатхона) қилиб олдилар” (Бухорий)
Бу масалада Ислом рухсат берган нарса, ўлимни хотирлаш ва марҳумлар учун Аллоҳ таолодан мағфират исташ учун мусулмонларнинг қабрларини зиёрат қилишдир.
д) Тоғутларга ва уларнинг ҳукмларига эргашиш.
Тоғут Аллоҳ таолодан бошқа ибодат ва итоат қилинадиган бутун нарсалар ва кимсалардир. Ислом ҳукмларини рад қилиб, уларнинг ўрнига ўзининг ҳукмини жорий қиладиган шахслар ва тузумлар ҳам тоғут ҳисобланади. Бунга мисол сифатида коммунизм, капитализм, либерализм, турли диктаторликлар, фашизм ва ғарб демократиясини мисол келтириш мумкин. Ғарб демократияси дейилганда халқ ҳокимиятини мутлақ ирода ўрнида кўриб, Аллоҳ таолонинг иродасини инкор қиладиган тузумни назар тутмоқдамиз. Ислом эса Аллоҳ таолонинг ҳокимиятини мутлақ  ҳокимият ўрнида  кўради ва бу илоҳий ҳокимият асосида мусулмонларга ҳукумат тузиш ҳуқуқини беради. Яъни, Ислом тузуми инсон иродасини йўққа чиқарадиган авторитар (зўровон) тузум эмасдир. Ислом дини демократиядан фарқли бўлишга қарамай, фуқаролик жамиятини, раҳбариятнинг сайлов билан иш бошига келишини, фикр ва сўз эркинлигини, дин ва эътиқод ҳурриятини, инсон ҳуқуқларининг муҳофаза этилишини, бошқарувнинг танқид қилиниши ва фуқаролар назорати остида бўлишини рад қилмайди. Мусулмонлар эса ўз ҳукуматларини шўролар тузиш ва ўз раҳбарларини бу шўроларда сайлаш орқали шакллантирадилар.
"Кимки тоғутни рад этиб, Аллоҳга имон келтирса, соғлом бир халқага боғланади” (Бақара сураси 256)

"Тоғутга бандалик қилишни тарк қилиб, Аллоҳга юзланган (бандалик қиладиган) кишилар учун (жаннат) хушхабари бўлсин” (Зумар сураси 17)
"Биз бутун умматларга тоғутни тарк қилинглар ва Аллоҳга бандалик қилинглар, дея (даъват этадиган) пайғамбарлар юборганмиз” (Наҳл сураси 36)


"(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан олдинги нозил қилинган нарсаларга имон келтирдик, дейдиганларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришини кўрмадингизми? Ҳолбуки уларга тоғутларга ишонмаслик амр қилинган эди. Шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди” (Нисо сураси 60)

"Айтинг: Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида бундан ҳам пасткашроқ бўлганларнинг хабарини берайми? Улар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган, маймун ва тўнғизларга айлантириб қўйган ҳамда тоғутларга бандалик қиладиган кимсалардир. Ана ўшалар энг паст мартабада бўлган ва бутунлай Тўғри йўлдан озган кимсалардир” (Моида сураси 60)

Ширкнинг бошқа турлари:
Фолбинларга ишониш, коҳинларга ишониш, астрологияга (мунажжимларга) ишониш, кўзмунчоқ ва тумор тақиш (Қуръони карим оятлари ёзилган нарсаларни вужудга тақиш масаласида ихтилоф бордир)
Дам солиш (Қуръон сураларини ўқиш орқали(руқия) бемор кишига шифо сўраш бунга кирмайди), ип, узук ва шунга ўхшаш нарсаларни мусибатлардан қўрийди, дея тақиш. Аллоҳдан бошқанинг номига қурбонлик қилиш ва назр қилиш. Риёкорлик қилиш.
Ширк катта ва кичик ширк шаклида бўлади. Катта ширк соҳиблари ҳақиқий мушриклардир. Аллоҳ таоло бундай мушрикларни кечирмайди ва улар жаҳаннам азобида мангу қоладилар. Кичик ширк эса катта гуноҳлардан (маст қилувчи ичимликлар ичиш, зино қилиш ва ҳ.к) ҳам каттароқ гуноҳдир. Кичик ширкга йўл қўядиганлар ҳам охиратда азобга дучор бўладилар, аммо улар жаҳаннамда мангу қолмайдилар. Кичик ширкга мисол сифатида, риёкорлик, кўзмунчоқ, тумор ва шунга ўхшаш нарсаларни илоҳий ёрдам исташ ва таваккулда мақсад эмас, восита ўрнида кўриб тақиш ва шунга ўхшаш амалларни кўрсатиш мумкиндир.
НИФОҚДАН (МУНОФИҚЛИКДАН) САҚЛАНИШ
Нифоқ (мунофиқлик) сўз ва қалбдаги тасдиқнинг бир бирига тўғри келмаслигидир. Яъни, мунофиқлар биз ҳам Аллоҳ таолога ишонамиз, дейдилар-у, аслида қалбларида имон бўлмайди. Улар биз ҳам имон келтирганмиз, дея бошқаларни алдашга уринадиган кимсалардир.
"Инсонлар орасида шундай кишилар борки, Улар "биз ҳам Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик”, дейдилар. Аммо уларда иймон йўқдир. Улар Аллоҳни ва мўминларни алдамоқчи бўладилар, аммо ўзлари билмаган ҳолда ўзларини алдайдилар. Уларнинг қалбида (нифоқ) хасталиги бор. Аллоҳ уларнинг қалбидаги бу хасталикни ортирди. Улар ёлғончидирлар ва ёлғонлари туфайли уларга аламли азоб берилади” (Бақара сураси 8-10)

"(Эй Муҳаммад), мунофиқлар сизнинг ҳузурингизга келиб: "Гувоҳлик берамизки, шак-шубҳасиз, сиз Аллоҳнинг пайғамбарисиз, дерлар. Аллоҳ Сизнинг Ўзининг пайғамбари эканлигингизга гувоҳлик қилади яна Аллоҳ мунофиқларнинг ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик қилади ” (Мунофиқун сураси 1)


Муҳаммад (сав)нинг ҳадиси шарифларида шундай дейилади: "Мунофиқликнинг аломати учдир: ёлғон гапириш, аҳдини бузиш ва омонатга хиёнат қилиш” (Бухорий). Уламолар бу сифатларни кичик нифоқнинг аломатлари, дейишган. Аммо бир киши бу сифатларнинг ёнида намозни хўжакўрсинга ва дангасалик билан ўқиса, ислом дини ва мусулмонларнинг устидан масхара қилиб куладиган бўлса ва энг ёмони кофирлар билан бир сафда мусулмонларга қарши жанг қиладиган бўлса, бундай кишилар холис мунофиқ ҳисобланадилар. Бундай мунофиқлар билан мусулмонларнинг дўст бўлиши мумкин эмас. Аксинча улардан узоқ турилади, улар билан бирор бир масалада ҳамкорлик қилинмайди. Яна бундай мунофиқлар учун Аллоҳ таолодан мағфират сўраб, ҳақларида дуо қилинмайди ва улар ўлганда жаноза намози ўқилмайди ва қабрларига борилмайди.
КУФРДАН САҚЛАНИШ
Куфр сўзининг луғатдаги маъноси бирон нарсанинг устини ёпишни билдиради. Аммо ақида нуқтаи назаридан ҳам куфр бевосита "устини ёпиш”дир. Яъни, динимига кўра куфр инсоннинг ўз фитратининг устини ёпиб, имон йўлини рад қилишни билдиради. Маълумки инсонлар фитратида Аллоҳга имон келтиришнинг асоси бордир. Яъни, Аллоҳ таоло Одам отанинг бутун фарзандларига, уларнинг зурриётларини белидан олиб, Ўзини танитгандир:
"Роббингизнинг қиёмат куни биз бундан хабарсиз эдик демасликлари учун, Одам ўғилларининг белларидан, уларнинг зурриётларини олиб, ўзларини ўзларига гувоҳ қилиб: Мен сизнинг Роббингиз эмасманми?”, деганида, улар: Албатта, сен бизнинг Роббимизсан, биз бунга гувоҳмиз” деганларини эсланг” (Аъроф сураси 172) 
Мана шу ондан эътиборан, инсонларнинг қалбига Аллоҳга имон келтиришнинг асоси қўйилганди. Аммо инсонлар бу дунё ҳаётида шайтоннинг ҳийласига эргашиб, ўзларининг мана шу фитратларининг устини ёпиб қўйишга уринадилар. Аллоҳ таоло Ўз бандаларининг куфрга кетишига рози бўлмасада, бу дунё ҳаётини имтиҳон майдони сифатида яратгани туфайли, бундай бандаларининг куфрга кетишига тўсиқлик қилмайди. Куфр аввало инсонларнинг ўз яратувчисини, яъни Аллоҳ таолони борлигини ва бирлигини инкор қилиш, яъни даҳрийлик шаклида бўлади. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг фаришталарини, китобларини, пайғамбарларини, охират кунини, яхшилик ва ёмонликнинг қадарда борлигини инкор қилиш ҳам куфр ҳисобланади. Қуръони Каримнинг Аллоҳнинг китоби эканлигини ёки унинг бирор сурасини ёки оятини инкор қилиш, Муҳаммад (сав) Аллоҳнинг пайғамбари эканлигини, Ислом динини ҳақорат қилиш ҳам шубҳасиз куфрдир. Куфрнинг энг очиқ шаклларидан бири Аллоҳ таолонинг ҳукмларини инкор қилиш ва Ислом динини эскилик, яъни замонамизга мос эмас, дейишдир. Бундай инкорчилик билан бирга ширкнинг ва нифоқнинг катта шаклларига тушиш ҳам куфрдир. Шунинг учун Қуръони Каримнинг "Кофирун” сураси Аллоҳга ширк келтирганларнинг куфридан баҳс этади.
"Айтинг: Эй кофирлар! Мен сизнинг ибодат қиладиганларингизга ибодат қилмайман! Сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилмайсизлар! Мен ҳам Мен сизнинг ибодат қиладиганларингизга ибодат қилмайман! Сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилмайсизлар. Сизларнинг динингиз сизларга, менинг диним менгадир” (Кафирун сураси 1-6)
Диққат қилинадиган бўлса, бу сурада Муҳаммад алаёҳиссаломнинг мушрик- кофирларнинг бутларига ибодат қилмасликлари ва уларнинг ҳам Аллоҳ таолога ибодат қилмасликлари ҳақида сўз юритилмоқда. Яъни, инсонлар фақатгина ибодат қилиш билан мўмин мусулмон бўлиб қолмайдилар. Чунки ибодат фақатгина Аллоҳ таолога бўлгандагина ҳақиқий ибодат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолодан бошқа илоҳларга ибодат қиладиган аҳли китоблар, турли бутларга ибодат қиладиган мушриклар, оловга, қуёшга ва шунга ўхшаш нарсаларга ибодат қиладиганларнинг барчаси аҳли куфр ҳисобланади.
"Ким Аллоҳни, фаришталарини, китобларини, пайғамбарларини, охират кунини инкор қиладиган бўлса, жуда қаттиқ адашган ҳисобланади” (Нисо сураси 136) 
Куфр ҳам катта куфр ва кичик куфр, дея иккига айрилади. Катта куфрда бўлганларни Аллоҳ кечирмайди ва улар жаҳаннамда мангу қоладилар. Кичик куфрда бўлганлар эса охиратда азобга дучор бўладилар, аммо улар  жаҳаннамда мангу қолмайдилар. Кичик куфрга мисол сифатида мусулмонларнинг ўзаро жанг қилишлари, Аллоҳ таолодан бошқасининг номи билан қасам ичиш каби амалларни кўрсатиш мумкиндир

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1166 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz