Вторник, 24-05-14, 14:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 9 » СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ - 5 (давоми)
12:53
СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ - 5 (давоми)
БЕШИНЧИ БЎЛИМ (давоми)
Исломдан қўрқишнинг (Исломофобиянинг) сабаблари
Исломдан қўрқадиганларни  ҳам икки тоифага ажратиш мумкиндир: Исломнинг моҳиятини билганлари ҳолда ундан қўрқадиганлар ва Ислом билан таниш бўлмаган ҳолда ундан қўрқадиганлар. Исломдан нафрат этадиган ва бошқаларни ҳам ундан нафрат этишга чорлайдиганлар унинг моҳиятини яхши биладиган мухолифларидир. Чунки Ислом бу мухолифларининг дунёвий манфаатларини ва энг муҳими дунёдаги ҳокимиятларининг заминини бўшга чиқаришини бу мухолифлар яхши биладилар. Масалан, замонамиздаги дунё низоми фоизчиликга асосланган банкаларнинг фаолият тизими устига қурилгандир. Бундай дунё низоми эгалари Исломда фоизчиликнинг ҳаром ҳисоблашини яхши биладилар. Исломнинг дунё ҳокимиятини ўз қўлига олиши билан фоизчиликга асосланган дунё низомининг йўққа чиқиши шубҳасиздир.
Исломнинг моҳиятини билмаган ҳолда ундан қўрқадиганлар аслида аждодлари мусулмон бўлган, аммо турли сабаблар билан ўз динларини унутган сохта мусулмонлардир. Улар ўз ҳаётларида динларининг талабларига амал қилмаганликлари учун Исломдан узоқ туришни истайдилар. Чунки уларнинг зеҳнида дин тараққиёт тўсиғидир. Шунинг учун ҳам улар жамиятда Исломнинг устун бўлишини истамайдилар...
Исломнинг тамсилчиси ким?
Ислом халифалиги тугатилгандан кейин мусулмонлар турли давлат фуқароларига айландилар. Аммо бу давлатлардан ҳеч бири Исломнинг ягона тамсилчиси эканлигини иддоа қила олмайди. Шунингдек мусулмонлар орасидаги юзларча фирқалар, ҳаракатлар ва мазҳаблар ўзбошимча Исломнинг ягона тамсилчилари ҳисоблана олмайдилар. Фақат бу ердаги муаммо Ислом тамсиларининг танқислиги эмасдир. Асосий муаммо инсонларнинг Исломни тамсил қилиш масаласида йўл қўйган хатоларидир. Бу хатонинг моҳияти Исломни тамсил қилишни иддоа қиладиган инсонларга ёки ҳаракатларга қараб, Исломга баҳо беришдан иборатдир. Ҳақиқат эса инсонлар ва уларнинг фаолиятига қараб Исломга баҳо беришда эмас, Исломни асос олиб, инсонларга баҳо беришдадир. Шунинг учун фақат номигина исломий бўлган давлат ва ҳаракатлар асло исломнинг ягона тамсилчиси сифатида кўрилмаслиги керак. Ислом дунёсида мавжуд бўлган ирқчилик (фашизм), ғарб демократияси (халқ иродасини ҳокимиятнинг ҳамда ҳукуматнинг эгаси сифатида эътироф қилиш) ва Исломнинг тавҳид ақидасига зид бўлган иттиҳод (Яратган ва яратилганларнинг бирлиги) эътиқоди Қуръони Карим келтирган саҳиҳ ақидага зиддир ва бундай ботил эътиқодларда бўлганлар асло ислом тамсилчилари ҳисоблана олмайдилар. Исломнинг зоҳирий тамсилчиси Ислом умматининг бирлигидир. Бундай тамсиличилик ҳануз ўртага чиқмагани учун баъзиларнинг назарида Исломнинг мавжудлиги мавҳум кўринишга эгадир. Аслида эса Ислом ўзининг ҳақиқий тамсилчисига эгадир. Бу тамсилчи қиёматгача ўзгармайдиган Қуръони Карим ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг саҳиҳ Суннатларидир...
Исломда ўрни бўлмаган икки тоифа
Ислом жамиятни шакллантиришда тавҳид эътиқодини ва солиҳ амалларни асос олиши маълумдир. Айни пайтда Ислом жамият бошқарувида икки тоифага ўрин бермаган. Бу диктаторлар (тоғутлар) ва руҳонийлар тоифасидир. Диктаторлар (тоғутлар) халқни ўз бошимча бошқарадиган золим раҳбарлардир. Қуръони Каримда бундай раҳбарларнинг тимсоли сифатида Фиръавн мисол келтирилади. Фиръавн яккаҳокимлигини ўзининг Роб ва Илоҳ эканлиги билан асосламоқчи бўлади. Бу орқали у оламларнинг Робби ва ягона илоҳи Аллоҳ таолога қарши чиқади ва Аллоҳнинг пайғамбарига қарши уруш эълон қилади. Бу бутун Фиръавнларнинг ўзгармас сифатидир. Бу сифатга эга кишилар ўзларида инсонлар учун қонун қўйиш ҳаққи борлигига ишонадилар. Шунинг учун ўзларидан бошқа қонун қўювчиларни, хоҳ Аллоҳ бўлсин, ҳоҳ бандалари бўлсин эътироф қилмайдилар. Қуръони Каримда инсонлар орасида бундай тоифаларнинг ўрин олмаслигининг ниҳоий чораси марҳамат қилинади. Бу илоҳий чора умуман инсонларга, яъни шахсларга ҳам, уларнинг гуруҳларига ҳам қонун чиқариш ва инсонлар устундан ҳукмронлик қилиш ҳуқуқининг берилмаганлигидир. Бу Аллоҳ таолога имон келтирган кишиларнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётларида оламларнинг Роббига бевосита итоат қилишларини билдиради.
Ислом жамиятда ўрин бермаган иккинчи тоифа руҳонийлар гуруҳидир. Руҳонийлар инсонлар тарафидан муқаддаслаштирилган кишилардир. Бу уларнинг масъум кишилар эканлигини билдирадиган ва уларга сўзсиз итоат қилишни талаб қиладиган сифатдир. Руҳонийлик мавжуд бўлган жамиятларда бу муқаддас зотлар динни тамсил қиладилар ва диний қоидалар руҳонийларнинг оғзиларидан чиқадиган сўзлардангина иборат бўлиб қолади. Шунинг учун бундай жамиятларда кишилар Аллоҳ билан бирга руҳонийларга ҳам дуо илтижо қиладилар, улардан ҳоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин, ёрдам сўраб ёлворадилар. Ислом дини нафақат руҳонийларни, ҳатто пайғамбарларнинг ҳам илоҳлаштирилишини тақиқлагандир. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда пайғамбарларнинг инсонлар тоифасидан эканлиги ва уларнинг асосий вазифаси халқни Аллоҳ таолога тоат-ибодатга даъват қилиш ва динни амалий ҳаётга жорий қилишни ўргатиш эканлиги алоҳида таъкидлангандир.
Исломга даъват, жиҳод ва террорчилик
Пайғамбарлар халқни Аллоҳ таолонинг динига даъват қилар эканлар инсонлар ўртага қўядиган бирор расмиятчилик йўлини тутмаганлар, ўз замонларида мавжуд бўлган сиёсий ва ҳуқуқий қоидаларга эътибор бермаганлар . Шунингдек улар бундай даъватни амалга ошириш учун алоҳида марказ ёки ўз фирқаларини ташкил қилмаганлар. Шунинг учун ҳам исломий даъват  бутун маконларда, яъни уйлар, иш жойлари, бозорлар ва ҳ.к ерларда амалга оширилади. Даъват ва унга эргашганларга таълим-тарбия бериш иши одатда уйларда амалга оширилади.  Тўғри сўзли ва адолатли бўлиш, Ислом динининг асосларини яхши билиш ва илми билан амал қилиш каби сифатлар Ислом даъватчисидан талаб қилинадиган хусусиятлардир. Инсонлар аввал Ислом ақидасига (мафкурасига) даъват қилинадилар. Бу Аллоҳ таолога ягона Илоҳ ва Роб сифатида имон келтириб, Исломнинг тоат-ибодат қоидаларига ижобат қилишни билдиради. Бунинг шарти эса инсонларнинг ўзлари ясаб олган сохта илоҳлари-бутларига ибодат қилишдан (ширк ақидаси ва амалларидан) воз кечишларидир. Мана шундай воз кечиш орқали инсонлар тавҳид ақидасига эргашадилар ва шундан кейин Исломнинг ибодатларини (намоз ўқиш, закот бериш ва ҳк) ва муомалат қонунларини (сиёсий, ҳуқуқий, оилавий ва ҳк) шахсий ва ижтимоий ҳаётларига жорий қиладилар. Ислом даъвати даъват қилувчилар ва уларга эргашганлар учун жиддий бир синов ва даъват амалга  ошириладиган ҳудуд аҳолисини ларзага соладиган бир жараён ҳисобланади. Чунки Ислом даъвати инсонларни аждодларидан қолган жоҳилият ақидаси, ибодат шакллари ва урф-одатларидан воз кечишга чақиради. Натижада кишилар, оилалар, қабилалар ва жамиятни бошқариб турган тоифалар орасида қарама қаршиликлар ўртага чиқади. Ислом йўлини қабул қилишни истамаган унга эргашганларга турли тазйиқ ва зулм ўтказадилар. Фақат Ислом Аллоҳнинг ягона дини бўлганлиги учун ҳам охир-оқибатда халқ Ислом даъватчиларининг йўлига ўтади...
Жиҳод Исломни ёйиш эмас, ҳимоя қилиш воситасидир. Чунки инсонларни қилич кучи билан мажбурлаб динга киритиш исломий усул эмасдир.  Қуръони Каримда зулм кўрганликлари ва ўз юртларидан ҳижрат қилишга мажбур бўлганликлари учун мусулмонларга жиҳод қилиш ҳаққи берилди, дея марҳамат қилинади. Мусулмонларнинг бирор ҳудудда ҳокимиятни қўлга олишлари, жиҳод учун моддий имконларга эга бўлишлари ва фақат душманнинг ҳарбий кучларига қарши урушишлари жиҳоднинг баъзи қоидаларидандир. Жиҳодда урушда иштирок этмайдиган тинч аҳолини, яъни аёлларни, болаларни, кекса кишиларни қатл қилишга рухсат берилмайди. Шунингдек, уруш содир бўлаётган жойда табиатни имкони борича муҳофаза қилиш ҳам жиҳоднинг шартларидандир.
Инсоннинг ўзини ўзи қатл қилиши (интиҳор) Ислом рухсат бермаган амаллардандир. Уруш майдонида душман ҳарбийларига қарши интиҳор йўли билан ҳужум қилиш масаласида Ислом олимлари ихтилоф қилганлар. Фақат душман устун бўлган ҳудудда тинч аҳолини қирғин қилиш учун интиҳор йўлини танлаш исломий жиҳод усули эмасдир. Фақат шуни унутмаслик керак ки, бундай интиҳор воқеалари ислом душманларининг  мусулмонларни қоралаш учун тузган тузоғлари бўлиши ҳам мумкиндир...
Исломий фуқаролик ва дунёвийлик жамиятининг асослари
Ислом таркидунёчилик ва таркиохиратчилик ўртасидаги васот, мувозанатли бир тузумдир. Яъни, Ислом инсонларнинг бу дунё ҳаётидаги эҳтиёжларига эришишларига монелик қилмайди ва айни пайтда уларни охиратдаги абадий ҳаётга имон келтиришга даъват қилади. Исломнинг дунёвийлиги унинг инсонларни таркидунё қилмасликга даъват қилишидадир. Яъни, Ислом ўз қонунлари асосида  инсонларни ейиш ичишга, меҳнат қилишга, эркак в аёл орасидаги жинсий муносабатга,  ва шунга ўхшаш бошқа дунёвий эҳтиёжларга эришишга тарғиб қилади. Шунингдек Ислом ўз қонунлари чегарасида инсонларни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ташаббус эгаси бўлишга чорлайди. Масалан, Ислом ҳокимиятнинг Аллоҳ таолога оид бўлишини қонунлаштириш билан бирга ҳукуматни шакллантиришни мусулмонларнинг ўз вазифаси, деб билади.Озиқ-овқатнинг ҳалол ва ҳаромга ажратилиши, меҳнатнинг ва унинг самарасининг адолатли тақсимоти, жинсий ҳаётнинг ахлоқий йўллар билан амалга оширилиши Исломнинг инсон фитратига нақадар мос эканлигини тасдиқлайдиган далиллардир.  
Ислом ақидаси (идеологияси) Аллоҳнинг ягона Роб ва Илоҳ эканлигига асосланади. Мусулмонлар бу шаклда фақатгина Аллоҳ таолога ибодат қиладилар ва Унинг ҳукмлари доирасида ҳаёт кечирадилар. Шунинг учун ҳам Исломга кўра инсонлар Аллоҳдан бошқа қонун қўйувчиларга итоат қила олмайдилар ва Аллоҳдан бошқа Илоҳларга (бутларга) ибодат қила олмайдилар. Бу орқали ширкнинг ва жоҳилиятнинг бутун тоат ва ибодат шакллари йўққа чиқарилади.
Ислом сиёсати Аллоҳ таолонинг ҳокимият, мусулмонларнинг эса ҳукумат эгаси бўлиши қоидасига асосланади. Бунга кўра мусулмонлар сиёсий жиҳатдан фаол бўладилар. Уларга сайлаш ва сайланиш, фикр ва сўз эркинлиги, бошқариш ва бошқарувни танқид қилиш эркинлиги берилади. Ислом ишни Аллоҳ таолога тоат-ибодат қиладиган шахсларни тарбия қилиш билан бошлайди. Оила ва маҳаллалар шахсларни тарбия қилиш марказлари сифатида кўрилади. Маҳаллар умумий очиқ сайловлар ўтказиш орқали ўз Шўросини ва раҳбариятини сайлайдилар. Маҳалла Шўроларида сайланган вакиллар туман шўросини, унда сайланган вакиллар эса вилоят шўросини ташкил қиладилар. Давлат Шўроси вилоят Шўроларида сайланган вакиллардан иборат бўлади ва давлат бошқарувининг асосий органи ҳисобланади. Давлат раиси, вазирлар, давлат махкамасининг аъзолари давлат шўросида сайланади. Давлат раҳбарларининг диктаторлик мақомига эришиши ёки бу мақомнинг ота фарзандга мерос қоладиган қироллик шаклида бўлишининг исломнинг ҳеч бир манбасида ўрни йўқдир.
Ислом ҳуқуқ тизими инсонларнинг жонини, динини, ақлини, моли-мулкини ва наслини Ислом қонунларига кўра қўришга асосланади. Бундай қўришнинг шартлари алоҳида қонунлар билан белгиланади.
Ислом иқтисодий тизими хусусий мулкчилик, эркин тижорат ва тадбиркорликга рухсат бериш билан бирга фоиз ва порахўрликнинг тақиқланишига асосланади. Пул ва товар алмашуви бозорларда бўлгани каби исломнинг молиявий ташкилотларида ҳам эркин ҳолда амалга оширилади.
Исломнинг оилавий ва мерос тизими ҳам Қуръони Карим ва саҳиҳ суннатга асосланади. Ислом эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлигини эътироф қилиш билан бирга уларнинг оила ичида ва жамиятда вазифаларининг фарқли эканлигига ҳам эътибор қаратгандир.
Исломнинг ижтимоий адолат тизими инсонларнинг  миллати, жинси ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар қонун олдида тенг ҳуқуқли эканликларига асосланади. Инсонлар оилалари ва ўз яқинларининг ижтимоий баркамоллиги (ризқ таъминоти, тарбияси ва бошқа ижтимоий соҳалардаги ўрни) учун масъулдирлар. Шунингдек давлат ва ҳукумат ижтимоий жиҳатдан заиф ҳисобланадиган (кексалар, хасталар, етимлар ва ҳк) тоифаларга ёрдам бериш учун масъул ҳисобланади.
Баъзи хулосалар
Аллоҳ таоло инсонларнинг ва бутун махлуқотларнинг яратувчисидир. Шунинг учун инсоннинг моҳиятини, эҳтиёжларини, яшаш шартларини ва қонун-қоидаларини  энг яхши биладиган Зот уларнинг Яратувчисидир. Аллоҳ таолонинг инсонларни яратиш билан бирга улар учун ҳаёт низомини тайин этгандир. Бу илоҳий низом инсонларнинг фитратига мос бўлгани каби, уларнинг бу дунё ҳаёти ва охиратдаги ҳаётининг моҳиятини ҳам белгилаб бергандир. Бошқа томондан инсонларнинг ўзбошимчалик билан ўйлаб топган бутун ҳаёт низомлари яна инсонларнинг ўзлари тарафидан рад қилингандир. Яратувчнинг инсонлардан истаги Унинг илоҳий қонунларига итоат қилган ҳолда ўз ҳаётларига шакл беришларидир. Демак, инсон Яратувчига итоат қилиш билан муте ва ташаббуссиз борлиққа айланмайди. Яратганга итоат қилиш билан инсон тоза денгиздаги балиқнинг, тоза табиатадаги бошқа мавжудотларнинг фитрий ҳаёт шартларига ўхшаш ўз фитратига мос келадиган ҳаёт тарзига қовушади. Масалан, исломий ҳаёт кечирган киши Аллоҳдан бошқа илоҳларга (бутларга) ибодат қилмайди, Аллоҳда бошқа қонун чиқарувчиларнинг қонунларига итоат қилмайди, ёлғонга асосланган ишларга қўл урмайди, адолатли ва ахлоқли бўлади. Шунингдек, Исломга эргашган кишилар бу дунё ҳаётининг барча неъматларидан энг яхши шаклда фойдаланиш ҳаққини қўлга киритадилар.
Ислом дин сифатида бир ҳаёт низомидир. Исломга эргашишнинг шарти бу илоҳий низомнинг бутун соҳаларига амал қилишни билдиради. Яъни, Ислом ақидасига имон келтирганлар унинг сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа қонун ва қоидаларига ҳам амал қилишлари керак бўлади. Акс ҳолда киши Исломга кирган ҳисобланмайди.
Ушбу даъват инсонларга Исломнинг фуқаролик ва дунёвилик тузуми эканлигини яна бир марта хотирлатиш учун қаламга олинди. Ҳеч шубҳасиз, тавфиқ Аллоҳ таолодандир.   
Муаллиф ҳақида: Намоз Нормўмин ўғли Абдурраҳмон Муҳаммад (Намоз Нормўминович Маматқулов), 1957 йилда туғилди. Тиббиёт институтини тугатгандан кейин жарроҳ бўлиб ишлади. 1990-95 йилларда ЭРК партиясининг вилоят котиби эди. Ҳорижга чиққандан кейин мустақил ҳолда Исломнинг асосларини ўрганди ва бу соҳадаги китобларнинг ўзбек тилига таржимасида қатнашди. Ўзбек мухолифати ичида Исломга оид масалаларда қатор мақолаларнинг ва  www.islomshuro.com саҳифасининг муаллифидир.

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1158 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz