Среда, 24-05-15, 07:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 13 » Президент Конституцияни бузган
08:23
Президент Конституцияни бузган
Президент Конституцияни бузган

Бугун, яъни 12-март куни эрталаб соат 8-00да Қарши шаҳар Ёрқўрғон бозорига ўз маҳсулотларини сотгани келган кишиларни бозор маъмурияти савдо қилишга қўймаган. Маъмурият ходимларидан бири-«солиқ инспекцияси келиб сизларни солиққа тортгандан кейин савдога рухсат» -деган.
Кейин маълум бўлишича бундан бир ҳафта олдин бозор маъмурияти савдогарларга 2011-йил 1-февралда 26\3-889сонли огоҳлантириш хати таркатиб кетган. Огоҳлантириш- Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат килиш бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўлими дан,вақтинчалик бўлим бошлиғи И.Жўраев имзо чеккан бу хатда «-Ўзбекистон республикаси президентининг 2010-йил, 26-апрелдаги ПК-1326-сонли «деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари
фаолиятни ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари»-тўғрисидаги қарорининг 3-бандида бозор маъмурияти томонидан бозорларда жисмоний шахсларга савдо ўринларини фақат уларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари мавжуд бўлганлиги тақдирда берилиши (истеъмолда бўлган товарларни сотиш ва ўзи етиштирган маҳсулотлар бундан мустасно) белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2011-йил, 7-январдаги 6-сонли қарорида хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкмл этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари таркибига деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чакана сотиш фаолият ҳам киритилган.
Юқоридагиларга асосан деҳкон бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиб қайта сотиш фаолияти билан шуғулланаётган бўлсангиз тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишингиз,агарда томорқангизда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини деҳкон бозорида сотмоқчи бўлсангиз махалла маъмуриятидан тегишли маълумотномага эга бўлишингиз лозим.
Ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси,бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг Қашқадарё вилоят бўлими сизни фаолият кўрсатишда юқорида кўрсатиб ўтилган қарорлар талабларига риоя қилишингизни, акс ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишингиз мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиради.»-дейилган.
Бундан ташқари ҳар бир кишига икки нусхадан тилхат бланкасининг варақлари тарқатилиб чиқилган.У қуйидагидан иборат:
Қашқадарё вилоят бозорлар ва савдо
Комплекслари фаолиятини назорат қилиш
Бўлимии бошлиғи И.Жўраевга
Қарши «Ёрқўрғон» озиқ овқат бозорида фаолият юритаётган
_________________дан
Тилхат
Мен Ўзбекистон республикаси президентининг 2010-йил, 26-апрелдаги ПК-1326 сонли …қарори талаблари,айниқса 3,5,6 ва7 бандида белгиланган меъёрлар тўлиқ тушунтирилди.
Шунингдек қарор талабларидан келиб чиқиб белгиланган меъёрлар асосида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартиблари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлди.
Ўзбекистон республикаси президентининг 2010-йил, 26-апрелдаги ПК-1326сонли …кқарорининг талабларига риоя қилмасдан фаолият кўрсатилган тақдирда ,қонун ҳужжатларига асосан кўриладиган жавобгарлик чоралари ҳақида огоҳлантирилдим.
Менинг фаолиятимда қарор талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланганда назорат қилувчи органларга нисбатан эътирозим бўлмаслигини маълум қиламан.
Имзо ФИО.сана
Шундай қилиб гўёки ҳаммаси қонунийдек , гўё, аммо битта аммоси бор-ва энг асосийси-«…Давлат,унинг органлар,МАНСАБДОР ШАХСЛАР, фуқаролар,Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.»(Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси) 15-модда.Ўзб.Р.Конституциясининг 16-м оддасида-«Бирорта ҳам қонун ёки норматив ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас»-дейилган.Айтмоқчиманки, Конституциянинг ХХV-боб 123-моддасида «…Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли»-деб ёзиб қўйилган.
Яъни, ҳеч қандай президент ҳам ,Вазирлар махкамаси ҳам агар Олий мажлис қонун қабул қилган бўлмаса- ҳеч кимни солиққа тортишга хаққи йўқ-бу ҳақда конституцияда ҳеч нарса дейилмаган-демак Президент Конституциянинг юқорида келтирилган бир эмас 3 та моддасини қўпол равишда бузган. Унинг қарори ҳеч қандай қонунга асосланмаган-ҳавода осилиб ётибди.
Шу ўринда савол туғилади, мана 20йилдирки Президент фуқаролардан солиқ талаб қилади,лекин бирор марта ,ўзи декларация топширмайди, Европа мамлакатларининг банкларида ҳар бир фарзандининг номига очилган х-рақамлардаги –энг камида 650миллион доллар пуллар қаердан келиб қолди ва нима учун ўзининг фарзандарини солиққа тортишга қарор чиқармайдида, яна қора ҳалқнинг охирги нонига човут солади.
Умуман бу Президент ниқобидаги Қароқчининг ҳалқумини тортиб қўядиган одам борми?!
Нодир Ахатов
12-март, 2011-йил.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қарши шаҳри бўлими раиси.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1104 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz