Среда, 24-05-15, 12:06

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 17 » Муслима ўзбек аёлининг, қамоқда ётган мазлум умр йўлдошига ёзган мактуби
09:41
Муслима ўзбек аёлининг, қамоқда ётган мазлум умр йўлдошига ёзган мактуби
Умму Ҳавро
Муслима ўзбек аёлининг, қамоқда ётган мазлум умр йўлдошига ёзган мактуби
 Шарт бўйича исмларини баён этолмайман. Шу шарт билан, мактубни тарқатишга рухсат олдим. 2010 йилнинг июнь ойидаги Ўш шаҳрида бўлган ўзбекларга қарши урушдан кейин, кўпчилик ўзбеклар ватанларини ташлашиб, ўзга юртларга мусофирликка кетишга мажбур бўлишди. Шу сабабли, қўлида 3 ойлик ва етаклаган 4-5 яшар боласи ҳамда умр йўлдоши билан мактуб эгаси ҳам Стамбулга равона бўлишади. Мақсад, ўша жойда ишлаб, касалванд 3 ойлик қизини ҳам даволаш бўлган. Улар 4 октябрь 2010 йили самолётда Ўшдан учиб, Бишкекка қўнишади, 6 октябрда Туркиянинг Стамбул шаҳрига учишлари учун билетлари ҳам бўлган. Бишкек аэропортидан чиқишлари билан, худди ўта ҳавфли жиноятчиларни ушлашгандек қилишиб, 10-15 одам уларга ёпирилишади ва қўлларини қайиришади. Қўрқиб кетган аёл ҳушидан кетади, касалванд бола эса, қўлидан ерга тушиб кетади. Қисқаси, аёлнинг эрини "Миллатлар аро террорлик уюшмаси” ва "Ўзбекистоннинг ислом ҳаракати” террорлик уюшмаларининг Ўш шаҳридаги "Амири” деб, сохта хужжатлар билан қамашади ва жиноий иш қўзғатишади. Ушбу иш юзасидан, 10 январь 2011 йилдан суд жараёни юрмоқда. Адвокат, ҳамда мен жамоатчилик ҳимоячи сифатида судда қатнашмоқдамиз. Суд жараёнида сохта хужжатлар фош бўлмоқда, шу сабабли судья оқлашга ёки жазолашга қийланиб, суд жараёни чўзилмоқда.
 12 март куни қамоқдаги йигитнинг аёли, мендан рухсат сўраб учрашди ва "Бишкекка борсангиз шу хатни куёвимга бериб қўйсангиз” деб илтимос қилди. Қоидаларни билганим сабабли, хатни ўқишга  рухсат олиб, аёл олдида ўқиб чиқдим. Хат росса икки ой олдин, яъни 12 январда ёзилган экан. Бечора, шунча вақт тортиниб, хатни беролмай юрган экан-да. Мен, шу хатни одамлар ўқисин, Қирғизистондаги аёллар аҳволларини билишсин деган мақсадда, тарқатишга ҳам рухсат олдим.
 Бу, Исломий муслима аёлнинг хижолатчилигини тасаввур қила олмайсиз. Лекин, "Мени ўз акангиз ёки отангиз ўрнида кўринг, хижолат бўлманг” деб, уни хижолатчиликдан чиқаришга харакат қилдим.
 Мана энди, шу аёлнинг эрига ёзган мактубини ўқиб, 2010 йилнинг июнь ойидаги ўзбекларга қарши бўлган урушдаги қирғинни бир чеккага қўйиб, урушдан кейинги ўзбекларнинг холини бир тасаввур қилинг! Бундай мисолларни, яна бундан ҳам бир қанча оғирроқ ҳолатларни қаторасига келтиришим мумкин. Лекин, ҳозирги кунда, ўзбекларнинг дод фарёдини эшитгани одам йўқ.
          Шундай бўлса ҳам, хатни ўқинг! Фикр юргизинг! Биродарларингизни дуо қилинг!


                                               Ас – Салом хат!..
  Ассалому Алайкум  Абдул – Қуддус билан Ҳавро қизнинг Дадажониси, яхши яшамаётганингиз табиий-ку, шундоқ бўлса ҳам яхшимисиз, сиҳат саломатлигингиз яхшими? – дейман. Ўзингизни эхтиёт қилинг. Ичингиздан эзилманг. Ҳудо хохласа ҳаммаси яхши бўлади. Биз ҳам яхшимиз. Худо хохласа чиққанингиздан сўнг, эҳтиётингизни қилиб, чиройли парвариш қиламиз. Оллоҳ таоло сизга улкан сабр – тоқат, чидам – бардош берсин.

 Қўлларимни очиб, Дадажониси Дуога, мен Оллоҳдан Шаҳзодам, Сизни сўрайман.
 Қайтиб берсин Оллоҳим, сизни бизларга. Туну-кун, уйқуда ҳам, шуни тилайман.
 Оллоҳдан ҳар куни, сизни сўрайман. Иймон лаззатини, Сизга тилайман.
 Баҳтимизга Шу – инсон, бор бўлсин дея. Сиз учун Оллоҳдан, соғлик тилайман.
 ---------------------------------------------------------------------------------------
 Тунлари тушимдасиз, кунлари ёдимда. Ўтган кунлар ҳаёлимдан, йироқ кетмайди.
 Боллар ҳа мен билан, Менинг ёнимда. Абдул-Қуддус туну-кун, Сизни сўрайди.
 Ўшандан бери мана, кулгу бегона. Парча кўнглимга сира, кулгу сиғмайди.
 Абдул-Қуддус билан, Ҳавро қизни Дадажониси. Бизлар каби очиқда, яшай олмайди.
 ----------------------------------------------------------------------------------------
 Уйқусиз тунларим, қалбим сизники. Ширин орзуларим, дардим сизники.
 Ҳаёлим, ҳаётим, борим сизники. Боллар ҳам, ўзим ҳам, фақат сизники.
 Ёнимизда эмас, ҳаёлда борсиз. Кўролмас кўзларимиз, қалбимизда борсиз.
 Сўз олмас тилимиз, дилимизда борсиз. Оллоҳга ҳамдлар бўлсин, Дунёда борсиз.
 ---------------------------------------------------------------------------------
 Кулиб турган юзингизни кўрсам. Мадад кирар хаста жонимга.
 Бу дунёда ҳеч бир нарсани, алмаштирмасман сизни исмингизга.
 Ҳижронингиз дарди, Оллоҳга аён. Тил ожиз, ишқимни этмоққа баён.
 Гоҳ ўз ҳолимга, Ўзимман ҳайрон. Сизни соғиниб яшаймиз, қалбимиз вайрон.
 ----------------------------------------------------------------------------------
 Бу кўнглим йиғлайди, гоҳо пинҳона. Сизни кутади эшик айланиб, бўлиб парвона.
 Ниятимизга етолмай, бўлиб армон-а!!! Энди келгунингиз-ча кўнглим ғамҳона.
 Бу синовларга, Ҳудо ҳоҳласа қиламан тоқат. Ҳудо ҳоҳласа келасиз, ишонаман албат.
 Соғиндим, соғинчим ичимга ютиб. Сўзларингиз ёдимда, сўзингиз ёдимда.
 --------------------------------------------------------------------------------
 Ўйланиб ҳаёлда, мактублар битиб. Қанийди бир зумда, ёнимизда бўлсангиз.
 Шу тоза кўнглингиз, тўлдиргим келди. Ҳомуш бўлсангиз, суюнтиргим келди.
 Менга ишонинг, болларнинг Дадажониси. Ҳар лаҳза Мен-Сизни, кўргим келди.
 Мен Сизни кунда – ҳар куни соғиндим. Ҳар нафас олганда, жуда соғиндим.
 ------------------------------------------------------------------------------------
 Ўзимга яқиним кўнглим эгаси. Мен ўзимдан ортиқ, сизни соғиндим.
 Ёзган сўзларимдан, тўлсин қалбингиз. Асло бундан ғам кўрмасин, ёруғ юзингиз.
 Лекин унутманг ушбу сўзимни. Сиз бизга кераксиз - жуда кераксиз.
 Гоҳида ниятлар армон бўларкан. Гўёки бу дунё, ёлғон бўларкан.
 ------------------------------------------------------------------------------------
 Оппоғим, СИЗО да сарғайган юзингиз. Ҳудо ҳоҳласа, икки дунё ёруғ бўлади.
 ----------------------------------------------------------------------------------

 Ҳурмат эҳтиром ила, болларингизнинг Онаси   12.01.11 йил.

 Дадажониси, Абдул-Қуддус ҳар куни кечқурун, Онажон келинг йиғлаймиз дейди. Ва уччаламиз ўтирамиз. Онажон дадамни СНБ қўлини орқага қилиб, йиғлатиб олиб кетди-а деб, росса эсида қолган нарсаларни гапиради. Уни эшитиб туриб, чидаб туролмай йиғлайман, у ҳам йиғлайди. Йиғлаб-йиғлаб ўтириб, яна мени юпатади; Онажон бўлди йиғламанг, Ҳудо ҳоҳласа дадам келади деб туриб, а дадам келади а, деб яна мендан сўрайди. Мен, Ҳудо ҳоҳласа албатта келади дейман. У яна Онажон келинг дуо қиламиз деб, қўлчаларини очиб, Оллоҳим дадамни қайтариб бер бизга, СНБ қўйворсин Оллоҳим деб тураверади, сўнг оҳири дуо қиламиз.
 Дадажониси, ота меҳрига зор бўлиб ўсганим учун, Ҳудо ҳоҳласа мени болларим ота меҳрига тўйиб катта бўлади деб ният қилардим, ҳеч қачон ажрашмайман дердим. Ҳавро қизга қарасам, у сизни анча таниб қолган бўларди, сизни меҳрингизсиз улғайябди. На чора, тақдир экан. Худди етимчаларга ўхшаб қолганмиз гўё. Дадажониси, сиз ўша ерга тушганингиздан бери, юрагим олов бўлиб ёнади. Муздак-муздак сув ичаман, ҳеч ҳам ўчмайди. Декабрь ойида судингиз қолдирилгандан сўнг, чидолмай музлатгичда турган фанта ичгим келди. Ва Онажонимга айтдим, 1 фанта олиб келиб берди. Фантани қўлимга олиб, нафсим ҳоҳлаб ичганим билан юрагимни ўти ўчармиди деб, сиз келганда Сиз билан ичамиз деб, беркитиб қўйдим. Фантани бирга ўтириб ичишимизни ўйлаб, ўзимча хурсанд бўлиб кетаман. Лекин, хозир ёнимизда йўқлигингизга қаттиқ хафа бўлиб, қайғуга тушаман. Ҳудо ҳоҳласа, бу кунларни кўрмагандек бўлишимизга ишонаман. Албатта, Оллоҳдан сўраб қоламан; Баҳтимизга умрингиз узун, файзли, баракали, тану-жонингиз соғ-саломат бўлсин!


 Бу аёлнинг хати, ҳам чиройли, ҳам тартибли экан. Шу боис, қандай бўлса, ўшандай ёздим.

 Ё Аллоҳ. Адашган бандаларингга ўзинг бас кел. Золимларни ер билан яксон қил. Аллоҳу Акбар.

 Инсон ҳуқуқлари ҳимояси "Адолатлик – ҳақийқат”маркази
 Ўш шаҳри.              Бошлиқ  Гапиров Равшан Бердишевич.
 (+996) 543 818 056.
 ravshanosh@mail.ru    ravshan1955@gmail.com   www.gapirov.ucoz.com 
13.03.2011 й.
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1573 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz