Среда, 24-05-15, 03:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 23 » Бу ташриф остида қандайдир сир борлигига албатта бирор шубҳа йўқ.!
12:01
Бу ташриф остида қандайдир сир борлигига албатта бирор шубҳа йўқ.!
Бу ташриф остида қандайдир сир борлигига албатта бирор шубҳа йўқ.!

19-март куни соат 10.00 да Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Аҳатов хонадонига қаршилик жиноят қидирув органларидан бир гуруҳ кутилмаган «тонги меҳмонлар» ташриф буюришган.
Инсон ҳақлари курашчисининг ўзи бу тонги ташрифнинг мантиқсиз эканлигидан, ҳамда ундан кўзланган мақсад нима эканлиги номаълум қолаётганидан ташвишга тушган. Ички ишлар органи ходимларидан бири ўзини Элёр деб таништираркан, Нодир Аҳатовнинг Акмал исмлик бир қўшниси борлигини ва уни ушлаб кетиш учун келганликларини билдирган. Бахтган қарши, Нодир Аҳатовнинг бунақа қўшниси умуман йўқ ва бўлган тақдирда ҳам нима учун улар ҳуқуқбоннинг уйига кириб келганликлари тушунарсиз. У на Қарши шаҳар Ички Ишлар Бўлимида ва на Қашкадарё вилоят Ички Ишлар Бошқармасида ишламайди. Ҳуқуқ-тартибот органлари қачондан бери ўз режалари ёки қилаётган ишлари юзасидан инсон ҳақлари курашчисига ҳисобот берадиган бўлиб қолишди экан?
Бу ташриф остида қандайдир сир борлигига албатта бирор шубҳа йўқ.!
Ўзбекистон ичкарисидаги бугунги ҳолат эса жума, шанба ва якшанба кунлари сиёсий фаоллар борми ёки инсон ҳақлари курашчисими ёинки ҳукуматнинг кўзига хира кўриниб қолган диндорларми, уларни қамоққа олиш кунлари саналади. Чунончи, барча халқаро ташкилотлар шанба ва якшанбада дам олса, Ўзбекистон милицияси ва бошқа тергов органлари дам олмайдигина эмас, постларида мутлоқ ҳушёр туришади. Бу «криминал» кунларда, одатда янги туҳматлар, ҳамда қамоққа олишлар авжига чиқиши мумкин.
Ички ишлар органлари ва прокуратура якшанба кунларида ҳам дам олмай «тер тўкишларини» шу йилнинг 15- январь куни исботлашганди ҳам. Дам олиш куни бўлишига қарамай, улар Қашқадарёлик ҳуқуқбонларга чақирув хатлари юборгандилар.
Қиссадан ҳисса шуки, яқин кунлар орасида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Аҳатовга нисбатан бирор туҳматона вазият яратилиниб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Албатта ўйлашимиз ҳам мумкин эди: ҳукуматимиз 21- март Наврўз байрами олдидан навбатдаги «тинчлик тадбирига» ҳозирлик кўраётгандир. Бироқ, тонг маҳалидан бировнинг уйига кириб келиб бутун оиланинг ўтакасини ўн қилиш( ёриш) тадбири байрамолди тадбирларига мутлоқ ўхшамайди.
19- март кунида эса Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг қамоқда сақланаётган аъзоси Ғайбулло Жалиловнинг рафикаси Муқаддас Темировага нисбатан ҳам 17- март кунида бошланган «тадбир» давом эттирилган. У ташкилотнинг вилоят бўлимига қўнғироқ қилиб маҳалла фуқаролар йиғинига боришга ундаётганликларини айтган.
«Маҳалла фуқаролар йиғинига боришимни айтишаяпти», – хабар қилган Муқаддас Темирова, – «қизимнинг ангинаси шишиб кетиб, айни кунларда уни олдириб ташлатишим керак бўлиб турибти. Шунга уйдаги устунликларни (ёғоч устун материали-таҳририятдан) сотиб пул қилиб юрибман. Уйдагиларни ҳам безовита қилишганга ўхшайди. Манга фарзандимнинг соғлиғи зарур. Тинчлик борми ёки йўқ?! Агар мени безовта қилишни тўхтатишмаса жонимга қасд қилишдан бошқа чорам қолмайди. Жонимдан тўйдим!» – кўз йиғлайди у.
Ғайбулло Жалилов яхши ниятда дарвоза қуриш учун харид қилган ёғоч ва устунлик материаларни сотиб қизини доволатишни ўйлаб юрган аёл ҳам режим учун хавф солаётганига бировни ишонтириб бўлмас албатта. Аммо бу аёлнинг жонидан тўйганича бор. Эри қамоққа олиниб даромадсиз қолган, боз устига аёлга нисбатан ҳукумат мулозимлари тўхтовсиз таъзйиқлар ўтказиб келмоқда. Балки инсонларни ўз жонига қасд қилишга мажбур этиш дориломон мамлакат қуришни «режалаган» ҳукуматнинг мақсадидир.

19-март, 2011-йил.
Ўзбекистон Инсон Хукуклари Жамияти.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 979 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz