Среда, 24-05-15, 02:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 23 » ХАДИСДАН
17:02
ХАДИСДАН

Мусулмон киши мусулмон биродарига қарши қилич яланғочласа, то уни қайта қинига солгунича фаришталар унга лаънат айтиб турадилар

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар бир мусулмоннинг моли, номуси ва қони бошқа мусулмон учун ҳаромдир. Мусулмон биродарини камситиши кишининг ёмонлигига кифоядир» (Муслим ривояти).

Абу Бакра ас-Сақафий  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳажжатул-вадоъ куни) одамларга хутба қилиб: «Бугун қандай кунлигини биласизларми?», дедилар. Улар: «Аллоҳ ва Расули билувчироқ», дейишди. У зот бироз жим турдилар, энди биз уни бошқача ном билан атасалар керак, деб ўйлаб турган эдик: «Қурбонлик куни эмасми?!», дедилар. Биз: «Ҳа, шундай ё Расулуллоҳ», дедик. «Бу қайси шаҳар? Баладул-ҳаром эмасми?!», дедилар. Биз: «Ҳа, шундай ё Расулуллоҳ», дедик. «Сизларнинг қонларингиз, молларингиз, обрў-номусларингиз мана шу шаҳрингиз, мана шу ойингиз, мана шу кунингизнинг ҳаромлигидек ҳаромдир. Огоҳ бўлингиз, етказдимми?!», дедилар. Биз: «Ҳа», дедик. «Парвардигоро, Ўзинг гувоҳ бўлгайсан. Шу ерда ҳозир бўлганлар ҳозир бўлмаганларга етказсинлар! Зеро, баъзи етказувчилар бўладики, ўзидан кўра яхшироқ англайдиган кишиларга етказадилар», дедилар. Яна айтдилар: «Мендан сўнг бир-бирингизнинг бўйнингизга қилич соладиган кофирларга айланиб кетманглар!». (Муттафақун алайҳ).

Абу Ҳумайд ас-Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Биродарининг розилигисиз унинг асосини (таёғини) олиши ҳам кишига ҳалол бўлмайди, бу эса Аллоҳ таоло мусулмоннинг молини мусулмонга қаттиқ ҳаром қилгани учундир» (Аҳмад, Таҳовий, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривоятлари, Албоний саҳиҳ санаган, Ирвоул-ғалил: 1459).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Ҳақиқий) мусулмон – мусулмонлар унинг қўли ва тилидан саломат бўлган кишидир, (ҳақиқий) муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсани тарк этган кишидир» (Бухорий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир, у билан жанг қилиш куфрдир» (Муттафақун алайҳ).


Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким одамлар тушадиган ўринни торайтирса ё йўлни тўсиб қўйса ё мўминга озор етказса, унинг жиҳоди жиҳод эмас»[1] (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 6378).

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Икки мусулмон бир-бирига қиличлари билан юзланса, ўлдиргани ҳам, ўлдирилгани ҳам дўзахдадир.» Мен: «Ё Росулуллоҳ, бу-ку қотил, ўлдирилганнинг ҳоли нега ундай?» деб сўрадим. «Албатта, у ҳам шеригини ўлдиришга ҳарис эди» дедилар (Бухорий ривояти).

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон киши мусулмон биродарига қарши қилич яланғочласа, то уни қайта қинига солгунича фаришталар унга лаънат айтиб турадилар» (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3973).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз биродарига тиғ билан ишора қилса, гарчи у ўзининг туғишган ака ё укаси бўлса-да, фаришталар унга лаънат айтадилар» (Аҳмад, Муслим, Термизий ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 1957).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбага боқиб, дедилар: «Марҳабо, эй Байтуллоҳ! Сен нақадар улуғсан, ҳурматинг нақадар буюк!! Бироқ мўминнинг ҳурмати Аллоҳнинг ҳузурида сенинг ҳурматингдан ҳам улуғроқ.  Аллоҳ сендан фақат битта нарсани ҳаром (ҳурматли) қилган бўлса, мўминдан учта нарсани – қонини, молини ва у ҳақда ёмон гумонда бўлишни ҳаром қилди» (Байҳақий «Шуъабул-иймон»да келтирган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3420).

Абу Умома ал-Ҳорисий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким қасами билан бир мусулмон кишининг ҳаққини тортиб олса, Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилиб, жаннатни ҳаром қилади». Шунда бир киши: «Озгина нарса бўлса ҳамми, ё Расулуллоҳ?», деб сўради. «Арок (дарахти)нинг новдаси (яъни мисвок, ИНТ) бўлса ҳам!», деб жавоб бердилар (Муслим, Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 6076).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши биродарининг совчилиги устига – то у (биродари ўша аёлга) уйланмагунича ёки уни тарк қилмагунича – совчи қўймасин» (Муттафақун алайҳ).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши биродарининг байи устига бай қилмасин, биродарининг совчилиги устига совчи қўймасин, фақат ўзи рухсат берсагина мумкин» (Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши мусулмон биродарининг савдолашиши устига савдо қилмасин» (Муслим ривояти).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, мусулмон киши биродарига айб-нуқсонли нарсани нуқсонини айтмай сотиши ҳалол бўлмайди» (Аҳмад, Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 6705).

Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз нега (ҳасад ва кўзи билан) ўз биродарини ўлдириши керак?! Агар бирортангиз биродарида ўзига ёққан нарсани кўриб қолса, унга барака тилаб дуо қилсин» (Насоий, Ибн Можа ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 4020).


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир, у билан жанг қилиш куфрдир, унинг молининг ҳурмати қонининг ҳурмати билан бир хилдир[2]» (Табароний ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 3596).

Ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мўминни сўкувчи ҳалокат ёқасида турувчи кабидир» (Саҳиҳул-жомиъ: 3586).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир киши биродарига: «Эй кофир!» деса, улардан бири ўша (кофирлик) билан қайтади. Агар у айтганидек бўлса хўп, акс ҳолда (кофирлик унинг ўзига) қайтади» (Муслим ривояти).

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким бир кишини кофир деб чақирса ё «Аллоҳнинг душмани» деса-ю у одам ундай бўлмаса, (ўша гапи) ўзига қайтади» (Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир мўмин ҳақида ноҳақ гап гапирган бўлса, то айтган гапини исботламагунича (жаҳаннам аҳлидан чиққан) қон-йиринг балчиғида сақланади» (Аҳмад, Абу Довуд, Ҳоким ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 437).

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши биродарини: «Эй кофир!» деса, гўё уни қатл қилибди. Мўминни лаънатлаш гўё уни қатл қилишдир» (Табароний ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 710).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, ғийбат нима?» деб сўралди. «Биродаринг ҳақида у ёқтирмайдиган нарсани айтишинг», дедилар. «Агар мен айтган нарса унда ҳақиқатан бўлса-чи?», дейилди. «Агар сен айтган нарса унда бўлса, сен уни ғийбат қилган бўласан, агар у нарса унда бўлмаса, сен унга бўҳтон қилган бўласан», дедилар (Термизий ва Абу Довуд ривоятлари, Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4079).

Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон кишининг обрўсини ноҳақ тўкиш риболарнинг ҳам рибосидир» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4081).

Қайсдан ривоят қилинади: Амр ибн Ос бир қанча асҳоблари билан бораётиб бир хачирнинг шишиб кетган ўлаксаси ёнидан ўтиб қолди ва: «Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз мана шу ўлаксадан қорни тўйгунича ейиши мусулмоннинг гўштини (ғийбат билан) ейишидан яхшироқ», деди. (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 565).

Мусулмоннинг гўштини ейиш уни ғийбат қилиш билан бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: «Айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи, меҳрибондир» (Ҳужурот: 12).

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳу айтади: «Агар бир киши биродарига лаънат ўқиётганини кўрсак, уни гуноҳи кабиралардан бирини қилаётган санардик» (Табароний ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 2649).

Биродарига араз қилиб, уч кундан ортиқ гаплашмай қўйган одам ҳақида

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир-бирингизга нафрат қилмангиз, бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, бир-бирингиздан юз бурмангиз, ўзаро биродар бўлинг эй Аллоҳнинг бандалари! Мусулмон киши биродари билан уч кундан ортиқ гаплашмай қўйиши дуруст эмас!» (Муттафақун алайҳ).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон мусулмонга уч кундан ортиқ гина-араз қилиши жоиз эмас, учрашганида уч марта салом берсин, ҳаммасида алик олмаса, гуноҳи унинг бўйнига бўлади» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4105).

Ҳишом ибн Омир ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон мусулмон билан уч кундан ортиқ аразлашиши дуруст эмас. Аразларида давом этишаркан, ҳақдан бурилган ҳолда қолишади. Аразидан биринчи бўлиб тушганига араздан эрта тушганлиги каффорат бўлади. Агар шу аразлашувлари билан ўлиб кетишса иккаласи ҳам асло жаннатга кира олишмайди. Агар (бири бошқасига) салом берса-ю, униси саломни қабул қилишдан бош тортса, (салом берганга) фаришта жавоб қайтаради, унисига эса шайтон жавоб қайтаради» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 311).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис борки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон киши биродарига уч кеча-кундуздан ортиқ гина қилиши ҳалол бўлмайди, кимки уч кундан ортиқ гина қилган ҳолида ўлиб кетса дўзахга киради» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4106).

Абу Хирош ас-Суламий розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганини эшитдим: «Кимки биродарини бир йил гаплашмай тарк қилса, худди унинг қонини тўккан каби бўлади» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 313, Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4105).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар икки киши Исломга киргач, бир-бири билан аразлашиб гаплашмай қўйишса, улардан бири – яъни зулм қилгани – то қайтиб гаплашмагунича Исломдан чиққан бўлади» (Баззор ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3294).

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон кишига ўз биродарини уч кечадан ортиқ гаплашмай ташлаб қўйиши, учрашсалар униси у ёққа юз ўгириб, буниси бу ёққа юз ўгириши ҳалол бўлмайди. Уларнинг энг яхшиси саломни аввал берганидир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаннат эшиклари ҳар пайшанба ва душанба кунлари очиб қўйилади ва Аллоҳга ширк келтирмаган ҳар бир кишининг гуноҳлари шу икки кунда кечирилади. Фақат биродари билан ўрталарида адоват бўлган кишини қолдирилиб: «Бу иккаласини то ярашиб олмагунларича қўйиб туринглар», дейилади» (Муслим, Термизий, Абу Довуд ривоятлари, Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4108).

Абу Довуд деди: агар алоқани узиш Аллоҳ таоло учун бўлса, бунинг зарари йўқ, Умар ибн Абдулазиз бир кишидан юзини тўсиб олган[3].

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уч киши бўлсаларингиз, то бошқа одамларга аралашиб кетмагунингизча икки киши бир кишини ажратиб қўйиб, бир-бири билан шивирлашиб гаплашмасинки, бу унинг кўнглини оғритади» (Муттафақун алайҳ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз бир биродари билан кўришганда унга салом берсин. Агар ўрталарини бирор дарахт ё девор ё харсанг тўсиб қолиб, сўнг рўпара келсалар, яна салом берсин» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4332).

Мусулмонлар зарарига айғоқчилик қиладиган[4] киши ҳақида

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаган кишилар! Мусулмонларни ғийбат қилманглар, уларнинг айбларини қидириб юрманглар! Зеро ким уларнинг айбларини текшириб юрса, Аллоҳ унинг айбини текширади. Аллоҳ кимнинг айбини текширса, уни ўз уйида турган ҳолида ҳам шармандасини чиқаради» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4083).

Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг этини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қиладиган бир фариштани юборади. Ким бир мусулмонни шарманда қилиш мақсадида уни бирон нарса билан айбласа, Аллоҳ таоло уни то айтган гапи (жазоси)дан қутулмагунича жаҳаннам кўприги устида ушлаб туради» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4086).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Гумондан сақланинглар, зеро гумон сўзларнинг энг ёлғонидир. Бировлар ортидан жосуслик қилманглар, айбларини қидирманглар, бир-бирингизга буғз-адоват қилманглар, биродар бўлинглар!» (Бухорий ривояти).

Муставрид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир мусулмоннинг (шаъни) эвазига нон топиб еса, Аллоҳ таоло унга ўшанча миқдорда жаҳаннам ўтидан едиради. Ким бир мусулмоннинг шаъни эвазига кийим кийса, Аллоҳ азза ва жалла унга жаҳаннам оловини кийдиради. Ким мусулмон кишига нисбатан риё ва сумъа ўрнида турса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни риё ва сумъа ўрнида тургизади» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 179, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 934).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида намоз ўқиб турган эдилар, бир киши келиб уйларига қаради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқдонларидан камон ўқи олиб, унинг кўзларига қараб тўғрилаган эдилар, ҳалиги одам қайтиб кетди. (Бухорий «Ал-адабул-муфрад»да, Аҳмад ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 612).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар бир одам сенинг уйингга сендан берухсат қараса, тошча билан уриб кўзини чиқариб қўйсанг сенга гуноҳ бўлмайди» (Муттафақун алайҳ).

Ҳақиқий биродарлик ва фидокорликка бир мисол:
 
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш муҳожирлари билан ансорларни биродар қилдилар, шунда Саъд ибн Рабиъни Абдураҳмон ибн Авфга биродар қилиб қўйдилар. Саъд Абдурраҳмонга: «Менинг мол-давлатим бор, уни тенг иккига бўлиб, ярмини сизга бераман. Иккита аёлим бор, кўринг, қайсиниси сизга маъқул бўлса талоқ қилай, сиз унга уйланинг», деди. Абдурраҳмон унга жавобан деди: «Аллоҳ сизга аҳли-аёлингиз ва мол-давлатингизни баракотли қилсин, мени бозорга йўллаб қўйинг...» (Бухорий ва Насоий ривояти, Саҳиҳу сунанин-Насоий: 3172).

Аллоҳ таолодан бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилишини ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қўймаслигини сўраймиз. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан.

Шунингдек, У зотдан тарқоқликларимизни бирлаштиришини, сафларимизни Китобу суннат ҳамда салафлар тушунчаси асосида бириктиришини, дилларимизни ошно қилишини, бизларни ёвлар қаршисида бир тану бир жонга айлантириб, душманларимиз ва динимиз душманлари устидан Ўзи нусрат ва ғалаба беришини сўраймиз. Зотан У Эшитувчи, Яқин ва Ижобат қилувчи Зотдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига салавот ва саломлар йўлласин.
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1316 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz