Среда, 24-05-15, 07:46

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 24 » 'Туркманистонда ўзбек мактаблари қолмади'
08:45
'Туркманистонда ўзбек мактаблари қолмади'

'Туркманистонда ўзбек мактаблари қолмади'

Туркман инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг хабар қилишича, Туркманистондаги мактабларда ўзбек тилида таҳсил бериш бутунлай тўхтатилган.

Бунга бошқа тиллардаги мактабларнинг ҳаммаси туркман тилида сабоқ беришга ўтказилгани ва ўзбек тили ва адабиётини ўрганиб келган болаларнинг ўтган йили мактабни битирганлари сабаб бўлган, деб хабар тарқатган "Хроника Туркменистана" нашри.

Расман Туркманистонда беш миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 8-10 фоизи ўзбеклардир.

Би-би-си ўзбек тилида таълим берилиши мутлақо тўхтатилгани ҳақидаги хабарни қаердан олганликлари ҳақида Туркман инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари ва "Хроника Туркменистана" сайти бош муҳаррири Фарид Тухбатуллиндан сўради.

Фарид Тухбатуллин: Аслида Туркманистондаги бошқа ҳамма тиллардаги мактаблар, жумладан ўзбек мактаблари ҳам аллақачон, яъни 2000 йилдан туркман тилида сабоқ бериладиган мактабларга айлантирилган, фақат ўзбек тили ва адабиёти дарслари қолдирилган эди. 2005 йилдан бошлаб бу дарсларни ҳам 1-синфдан эмас, 4-синфдан ўқитиш тартибига ўтилганди. Қолган фанларни болалар туркман тилида ўрганишар эди. 2005-2006 йиллардан 4-синфни бошлаган болаларга ҳам ўзбек тили ва ўзбек адабиётини фанини ўтмай қўйдилар. Ким 2005 йилгача бу фанларни ўрганишни бошлаган бўлса, уларга сабоқ беришни давом эттирдилар ва ўтган йили ўша болалар ҳам мактабларни битириб чиқишди. Шунгача ўзбек тили ва адабиётини ўқитган ўқитувчиларнинг аксари бугунги кунга келиб ишсиз қолдилар. Бу амалда Туркманистоннинг ўзбек миллатига мансуб одамлар зич яшайдиган ҳудудлари Дашогуз ва Лебоп вилоятларида ҳам ўзбек тилидаги сабоқлар буткул тўхтатилганини англатади.

Би-би-си: Ушбу ахборотни сиз қаердан олгансиз ва бу хабарлар қанчалар ишончли?

Фарид Тухбатуллин: Бизнинг "Хроника Туркменистана" сайтимиз Туркманистоннинг ичидан ахборот етказиб турадиган одамларга эга, у ерда биз ўз мухбирларимиз тармоғини йўлга қўйганмиз. Табиийки, мухбирларимиз Туркманистонда расман фаолият юрита олмайдилар. Шу билан бирга, биз мамлакатдаги инсон ҳуқуқларига доир аҳволни кузатиб борамиз ва миллий озчиликлар ҳуқуқларининг поймол этилиши деб билган ҳолатларимиз бўйича ўзимизнинг ҳисоботларимизни эълон қилиб келамиз.

Би-би-си: Аммо ўзбек тилидаги мактаблар ёпилгани хабарини Туркманистон расмийлари инкор этишлари мумкин...

Фарид Тухбатуллин: Улар доим бундай хабарларни рад этишади. Мен 3 йил илгари Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг юқори лавозимдаги вакили Туркманистонга боришидан олдин учрашганман ва унга Дашогуздаги ўзбек мактабларининг аҳволини бориб кўриш маслаҳатини берган эдим. Аммо уни турли расмий ва норасмий тадбирлар мўлжалланганини рўкач қилиб, ўзбек тилида дарслар ўтилаётгани-ўтилмаётганини ўрганишига йўл бермаганлар. Шу боис у вазиятни ўрганолмасдан қайтган эди.

Би-би-си: Сиз охирги ўқувчилар ўтган йили мактабни битирдилар, дедингиз. Мактаблар ва улар ўқувчиларининг сони ҳақида сизда маълумот борми?

Фарид Тухбатуллин: Афсуски, бундай статистик маълумот йўқ. Аммо илгари мисол учун Дашгоуз вилоятида 40 тача, Лебап вилоятида ҳам 40 атрофида ўзбек тилида сабоқ бериладиган мактаблар бор эди. Расман Туркманистон аҳолисининг 8-10 фоизини ўзбеклар ташкил этади, шундан келиб чиқиб, ўзбек тилида охирги дарсларни ўтган болалар сони 10 минг 15-мингни ташкил этади, деб тахмин қилиш мумкин.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1324 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz