Среда, 24-05-15, 19:06

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 25 » ТАРИХДАН САБОК ЧИКАРИШ КИМНИНГ ВАЗИФАСИ?
09:23
ТАРИХДАН САБОК ЧИКАРИШ КИМНИНГ ВАЗИФАСИ?

ТАРИХДАН САБОК ЧИКАРИШ КИМНИНГ ВАЗИФАСИ?

Ботир Норбой, Филология фанлари доктори

Мухолифат вакилларидан айримлари, хамма муваффакиятсизлигимизнинг сабабларини узларидан, бугунги кунимиздан эмас, тарихдан ахтаришга интилишади. Абдурахим Пулат якинда чоп этилган бир маколасида: «Бугунги аҳволимизнинг сабабчиси, мутлақо хато шиор остида иш олиб бораётган, 20 асрнинг охири ва 21 асрга мос демократик ғояларга эмас, ўрта асрларнинг диктаторлик усуларига таянмоқчи бўлаётган, замонавий давлатчилик асосларини ҳам тушунмайдиган ҳозирги президент Ислом Карим эмас, у Лубянка тарафидан бошимизга ўтқазилган навбатдаги раҳбар, холос», дейди. Бу гапдан Узбекистоннинг, шу жумладан мухолифатнинг хам шу ахволга тушишида президентнинг роли йук, деган хулоса чикади…
А. Пулатов шу гапларидан кейин, узбекнинг хозирги ахволга тушиб колиш сабабини ахтариб узок тарихимизга назар ташлайди: Амир Темур ва Боязид уртасидаги келишмовчиликлар, биринчисининг турлу худудларни уз якинларига булиб бергани, тахт талашишлар бошлангани ва бу туфайли Русия хамда Европа фойда курганини сузлайди. Майли, А. Пулатнинг бу гаплари уринли, деб хам хисоблайлик. Аммо бу ерда гап битта Темурда эмас, Боязидда хам эди. У компромис вариант топиш урнига Темурни жигига тегиш йулидан борди. Колаверса, бу ерда тахт-тож, худуд, бойликка эришиш масаласи хам бор эди…
Сунг А. Пулат ХХ асрнинг 20- йилларида диний уломалардан баъзилари, халккка: «шу хаётга куник», деб таълим берганини ва халк уларга кулок солганини айтади.20-йилларда балки, айрим исломийлар «унг юзингга урса, чап юзингни тут», позициясида тургандир. Аммо 18-20-йилларда бутун Фаргонада миллий озодлик харакати тарфдорлари (шуролар таъбири билан айтганда - босмачилар) Ислом байроги остида кураш олиб боришганку!
Ва нихоят А. Пулат утган асрнинг 90 йилларида М. Солих бошлик гурухнинг хиёнати туфайли «Бирлик» булиниб, халкимиз диктатура панжаси остида колганини ургулайди. Утган асрнинг 90-йилларида Бирлик халк харакати булинишида А. Пулат исм-фамилияларини келтирган кишилардан айримларининг айби купрок, баъзилариники камрок. Аммо у буни хисобга олмасдан купларни бир варакайига айблайверади. Масалан, Дилором Исхокова «Озодлик»даги чикишларида бирликни булинишида куплар катори узининг айби борлигини тан олган эди. Бу иш хато булганини очик айтган ва хозирда хам мухолифат сафларида туриб, кулилан келганча курашаётган бир аёлни булинишда хал килувчи рол уйнаган Зохир Аълам, Ахмад Аъзамлар каторига куйиш инсофдан эмас. Тугри, вактида М.Солих (балки алданиб, балки ростдан хам А.Пулатов халкни митингга бошлаб, кон тукмокчи, деб лакка ишониб) хато килгандир. Хатоларини узи хам тан олиб, китобларида интервьюларида эътироф этдику! Мухолифат сафларида туриб, хам адиб, хам ношир сифатида кулидан келгунча иш киляптику?! Худди шу холнинг узи хам тарих олдидаги хизматларидан бири сифатида эътироф этилиши керак. Хозирги ахволдан хаммадан кура Мухаммад Солихнинг оиласи, укалари жабр кургани ростку?!
Узок утмишдаги Амир Темур ва Боязидлар калбида туркийлик туйгуси тула шаклланмагани учун узаро тил топишаолмаганлар. Туркийликнику куя турайлик, узбекликни, миллатни уйлаб, бугунги лидерлар - Мухаммад Солих, Абдурахим Пулат ва Баходир Чориев бир ёкадан бош чикараолмаяптику!? Холбуки, уртада тахт хам, бойликлар хам, талашадиган худудлар хам йук. Узбекистон келажаги бор, халос! Шу келажак учун бирлашиш мукиндир?! Хозир икки томон хам Темур ва Боязид компрамис килмади, миллий озодлик курашчилари (босмачилар) бирлашмади, деб дий-диё килади! Хуш, узларичи? Узлари уларнинг хатоларини такрорлабгина колмасдан, давом хам эттираяптиларку!?
Ха деб узидан бошкаларни пуф сассикка чикаравериш инсофданмикан? Бир шоир: «Бирлашади туркийлар, (узбеклар, деб укиса хам булади) аммо, бирлашмайди амалдорлари», деб ёзган. Марказий Осиёнинг баъзи лидерлари хар замон-хар замонда: «Туркистон умумий уйимиз», «Урта осиё мамлакатлари бирлашиши керак», деган популистик шиорни уртага ташлаб куйишадию, бу шиорга амал килиш керак булганда, бошка томонга караш кочишади. Уларнику, амали бор, агар бирлашсак, лидерлик кулимиздан кетади, деб уйлашади. Мухолифат лидерларинингчи? Улар хам амалдор булиб колишганми?! Ёки йук амални талашишяптими? Дуппини ерга куйиб, уйлаб куринглар, бир масалда ёзилгандек, бирларинг мухолифатни гоз булиб осмонга, бирларинг кискичбакадай пастга, бошкаларинг тошбака булиб учинчи томонга торткиламаяпсизларми?! Ёки яна бир массалдагидек, бир куприкчадан утаётган икки эчкидек, «йулни бушат,олдин мен утаман», деб оёк тираб турмаяпсизларми? Йул (максад) - куприк биттаку?! Бу харакатларингиздан, «юкори»дагиларгина эмас, бутун жамоатчилик: «Узбекистон хукуматигина эмас, мухолифати хам чакага киммат экан», деб устимиздан кулишаётганини, нахотки, сезмаётган булсаларинг! Хали хам кеч эмас, эс борида этакни ёпинглар, жаноблар!

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1429 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz