Среда, 24-05-15, 13:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 28 » Қўрқув салтанатида ҳамма қўрқиб яшаши шарт
09:43
Қўрқув салтанатида ҳамма қўрқиб яшаши шарт

Қўрқув салтанатида ҳамма қўрқиб яшаши шарт

Ўтган йилнинг 25- ноябрь кунида Қашкадарё вилоят МХХ бошқармаси биноси олдида бир гуруҳ муслима аёллар ва уларнинг болалари стихияли тарзда бир норозилик акциясини ўтказгандилар. Айни шу кунда воқеани кузатиб турган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг (ЎИҲЖ) Қашқадарё вилоят бўлими раиси Гулшан Қораева ва ташкилотнинг яна бир аъзоси Нодир Аҳатовлар милиция томонидан ушланганликлари ҳақида илгари хабар бергандик. Милиция ва МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) органлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтган бу "кўнгилсизликдан” сўнг, унинг ташкилотчилари сифатида Гулшан Қораева ва Нодир Аҳатовларни "айблади” ҳам. Ўша кунларда беш нафар муслима аёллар уларнинг ташкилотчи эканликлари борасида кўрсатма бергандилар.

27- ноябрь кунида, шу куни расмий дам олиш куни, яъни шанба бўлишига қарамай, улар Қарши шаҳар прокуратурасига чақиртирилиб, келгусида бу сингари ишларни такрорламаслик, акс ҳолда жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги борасида огоҳлантирилишди.

Албатта прокуратуранинг бундай қарор чиқариши на Ўзбекистон Республикаси ва на халқаро қонунларга, қолаверса умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қоидаларига зид бўлсада, бироқ  бу ҳол ҳуқуқ-тартибот органларини ташвишга ҳам солгани йўқ.

"Қарши шаҳар прокуратурасида 6 кишининг бизга қарши берган кўрсатмалари билан танишгандик”, – дейди Гулшан Қораева, – булар 5 та аёл ва ҳудуд участка нозирининг кўрсатмалари эди. Кўрсатмаларни асослаб беришларини талаб қилганимида эса, улар бирор далил келтиришга ҳам қодир бўлмадилар”.

Прокуратуранинг бу ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлган Қашқадарёлик икки ҳуқуқбон 14- декабрь кунида Республика Бош прокуратурасига ва  Ўзбекистон омбудсмени Сайёра Рашидова номига шикоят аризалари юборишди. Айни ўша аризага эса шу кунларгача бирор жавоб берилган эмас. Ваҳоланки, мамлакат қонунларига кўра, улар бир ой ичида жавоб олишлари лозим эди.

2010- йилнинг 25- ноябрь кунида асли нима воқеа содир бўлганлиги энди ойдинлаша бошлади. Маълумки, ўтган йилнинг 16- октябрида Қарши шаҳрида мусулмонларга нисбатан навбатдаги оммавий қамоққа олишлар ўтказилган ва ўша аёллар ўз фарзандларига нисбатан қўлланилаётган ноинсоний муносабатларни тўхтатилишини талаб қилишганди. Яқинда, тасодифан ўша куни ҳуқуқбонларга қарши тушунтириш хатлари ёзиб берган берган аёллардан бири (маълум сабабларга кўра, унинг исми келтирилмаяпти)  Гулшан Қораева билан учрашиб қолган.

Аёлнинг таъкидлаганига кўра, МХХ ва милиция ходимлари уларга тергов қилинаётган болаларига уч йиллик жазо тайинланиши ва келаётган умумий авф қўлланилиб озод бўлиб кетишлари ҳақида ваъда беришган. Шу ёлғон усул билан ўзларига лозим бўлган тушунтириш хатларини имзолатиб олишганликларини айтган муслима аёл. Орадан ўн кунча муддат ўтиб, ўша беш нафар аёл тағин Қарши шаҳар ИИБ га чақиртирилади. Улар қайтадан кўрсатма бериб, ўзларини МХХ ходимлари қўрқитиб, тушунтириш хати ёздириб олганларини билдиришга мажбур бўлишади. Сўнгра уларни яна бир бор МХХ идорасига ҳам таклиф этишиб, бу сафар қайси терговчи шулардан тушунтириш олганлигини суриштира бошлаган.

Хуллас, ўз ишларида доимо қовун тушириб юришга одатланган зўровонлик органларини ҳуқуқбонларнинг Бош прокуратурага қилган мурожаатларидан сўнг айбни ўз бошларидан соқит қилиш ҳаракатига тушганликлари аён, аммо расмий мурожаатга юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳали-ҳамон расмий жавоб берилмаган.

27-март, 2011-йил.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1041 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz