Тошкентда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдулло Тожибой ўғли ҳибсга олинган
Абдулло Тожибой ўғли 2007 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сурганди
Абдулло Тожибой ўғли "Қуйлуқ" бозори яқинидаги мардикорлар билан учрашаётган маҳал қўлга олинган.
Би-би-сига гапирган инсон ҳуқуқлари фаоли ўзини махсус машинада Ҳамза туман ички ишлар бўлимига олиб боришганини айтган.
Абдулло Тожибой ўғлининг айтишича, у "Қуйлуқ"
бозори яқинидаги мардикорлар билан уларнинг шикоятлари асосида учрашган
ва улар билан конституциявий ҳақ-ҳуқуқлари борасида суҳбат ўтказаётган
бўлган.
Ҳуқуқ фаолига кўра, мардикорлар, асосан, доимий паспорт назоратидан шикоят қилишган.
"Уларнинг манга қилаётган мурожаати - айнан ўша
паспорт режими. Милиция ходимлари, назоратчилари уларга дўқ-пўписа
қилишиб, паспортларини олиб қўйган ҳолда жарималар солиб, уларнинг
конституцион ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётганини билдим... Ман
Ўзбекистонда, айниқса, тошкент шаҳрида паспорт режими бекор қилишни
сўраб, ҳокимиятга шикоят аризаси билан мурожаат қилишни таклиф қилдим,
булар рози бўлди", дейди у.
Аммо, ўша пайтда Абдулло Тожибой ўғли
мардикорларни бир кунлик иш билан таъминловчи биржа раҳбарияти хонасига
чақирилган ва уни мардикорларни "қўзғолонга даъват этган"ликда
айблашган.
Инсон ҳуқуқлари фаолига кўра, кейин у ерга шаҳар ички ишлар бўлимининг терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари етиб келишган.
Ҳамза туман ички ишлар бўлимига олиб кетилишидан олдин Абдулло Тожибой ўғли
|