Вторник, 24-05-14, 23:33

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 6 » 'Тошҳовуз аёллар қамоқхонасида шароитлар ниҳоятда абгор'
11:59
'Тошҳовуз аёллар қамоқхонасида шароитлар ниҳоятда абгор'

'Тошҳовуз аёллар қамоқхонасида шароитлар ниҳоятда абгор'

Норвегияда жойлашган "Хелсинки қўмитаси" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Туркманистон шимолидаги Тошҳовуз шаҳрида жойлашган аёллар қамоқхонасидаги аҳвол ҳақида махсус ҳисобот чиқарди. Унда айтилишича, қамоқхонада маҳбуслар сони ўта ортиқ бўлганлиги сабабли шароитлар ниҳоятда абгор. Ухлаш учун жой етишмайди ва кўпда аёллар ерда ухлашга мажбурлар. Ошхоналарда ҳам жойлар етишмаслиги туфайли тез-тез жанжаллар келиб чиқади. Биз ҳисобот муаллифларидан бири ташкилотнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича тадқиқотчиси Ивар Далени суҳбатга чорладик:

Ивар Далени: Тошҳовуз аёллар қамоқхонасидаги вазиятни биз маҳбуслар ҳаддан ташқари кўпайиб кетган, дея баҳоладик. Ҳатто улар учун ётоқлар етишмайди. Маҳбуслар мунтазам равишда мажбурий меҳнат билан шуғулланишга маҳкумлар. Бундан ташқари қамоқхонадаги ўта қатъий интизомни бузганлик учун ёппасига жазолаш ҳоллари ҳам тез-тез рўй беради. Ҳисоботимизнинг энг муҳим томони шуки, бу Туркманистондаги алоҳида бир қамоқхонадаги вазият ҳақида шу вақтгача бўлган энг муфассал маълумотдир. Умуман, Туркманистондаги вазият ҳақида маълумот олиш ўта қийин, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мамлакатга боришларига рухсат берилмайди.

Би-би-си: Турмада маҳбуслар сони ҳаддан ортиқ эканини айтдингиз, аслида у ер қанча одамга мўлжалланган?

Ивар Далени: Аслида қамоқхона 700 нафар маҳбусга мўлжалланган. 2005 йилда у ерда 2400гача маҳбус бўлган. Лекин, уларнинг сони бир кўпайиб, бир камайиб туради. Чунки, Туркманистонда мунтазам равишда оммавий амнистиялар эълон қилиб турилади. Ҳозирги кундаги маҳбуслар сони ҳақида аниқ маълумот олиш мушкул. Ҳисоботдаги маълумотлар собиқ маҳбуслар ва собиқ қамоқхона ходимлари билан суҳбатлар асосида йиғилган. Лекин, қамоқхонага мустақил кузатувчиларнинг боришлари учун имкон йўқ.

Би-би-си: Ҳисоботингизда қамоқхонадаги шароит "ўта абгор", дея таърифланган, бунда нималарни назарда тутгансизлар?

Ивар Далени: Шахсан мени хавотирга солган жиҳатлардан бири бу аёлларнинг эски гиламларни тиклаш ишларига жалб этилганидир. Аёллар кун бўйи ўтириб эски гиламларни тўзитиб, қайта тўқиб чиқишга мажбурланадилар. Уларнинг ўпкалари чанг ва турли майда бактерия, вирусларга тўлади. Бунинг натижасида, кўплаб аёллар нафас йўллари хасталикларига чалинадилар. Шунингдек, сил касаллигига чалинганлар ҳам қамоқхонада жуда кўплиги айтилади. Булар ҳаммаси Туркманистон рамсийларининг маҳбуслар соғлиғи учун шароитларни яратиш борасида олган мажбуриятлари бузилишини англатади.

Би-би-си: Туркманистондан маълумот олиш ўта мушкул эканлигини айтдингиз, сизнинг ҳисоботингизда келтирилган маълумотлар не қадар аниқ ва ишончли дея айта оласиз?

Ивар Далени: Бу ҳисобот учун маълумот йиғишга ёрдам берган шахсларга биз тўлиқ ишонамиз. Лекин, бу ерда саволни бошқа тарафга қаратиш керак. Бугунги кунда кўплаб халқаро тижорий ташкилотлар Туркманистонга келиб фаолият юритиш учун таклифномалар олишяпти. Ғарб дипломатлари ҳам Ашхободга тез-тез сафар қилишади. Лекин, биронта халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакилига виза берилмайди ва кузатувларни олиб бориш имконига эга эмасмиз. Шунинг учун, Туркманистонга бизнес қизиқиши ортиб бораётган бир вақтда Ғарб билан ҳамкорлик бир соҳада бўлиб қолмаслигига эришиш лозим. Фуқаро жамияти соҳасида ҳам ҳамкорлик бўлмоғи лозим. Акс ҳолда, оддий туркман фуқаросида Ғарб фақатгина бир нарса - газ ва нефтга қизиқади, яшаш шароитларини яхшилаш билан умуман иши йўқ, деган тасаввур пайдо бўлади.

Би-би-си: Сиз чиқарган ҳисоботингиз ана шу йўлда бирон таъсирга эга бўлади, деб ўйлайсизми?

Ивар Далени: Бу ҳисобот ҳозирда БМТнинг қийноқлар бўйича маҳсус қўмитасининг Туркманистон борасида ҳисобот тайёрлаётган гуруҳга тақдим қилинди. БМТ ҳисоботи май ойида чиқиши кутилмоқда. Туркманистон томони ҳам ўз ҳисоботини тақдим қилган. Албатта, мустақил ҳисоботлар туркман расмийлари бераётган маълумотлардан бутунлай ўзгача манзарани чизади. Шунинг учун, бу мамлакатдаги вазиятни ошкор қилиш йўлида қўйилган яна бир қадам, деб ҳисоблаймиз.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1018 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz