Понедельник, 24-05-13, 23:06

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 6 » Эксперт Ишчи гуруҳи: Сурхондарёда норозилик кайфиятлари ўсиб бормоқда
12:01
Эксперт Ишчи гуруҳи: Сурхондарёда норозилик кайфиятлари ўсиб бормоқда

Эксперт Ишчи гуруҳи: Сурхондарёда норозилик кайфиятлари ўсиб бормоқда

Ўзбекистондаги Эксперт Ишчи гуруҳи томонидан чиқарилган ҳисоботга кўра, Сурхондарё вилоятида мавжуд вазиятдан оммавий норозилик кайфиятлари ўсиб бормоқда.

Ҳисоботда айтилишича, август ойига режаланган "Баркамол авлод" деб номланган спорт мусобақаларига тайёргарликлар манзарасида вазият янада ёмонлашган.

Эксперт Ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, мана шу тайёргарликлар ишларига аҳолининг баъзи қатламлари мажбурий равишда жалб қилинмоқда.

"Бунга мисол сифатида ўрта мактаблар, академик лицейлар, коллежлар ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари ҳамда талабаларни келтириш мумкин. Улар 10-15 кунгача шу вилоятда жойлашган спорт объектларини оқартириш, тозалаш ва қайта таъмирлаш ишларига мажбуран жалб этиляпти. Ва уларнинг мана ишларга қатнашишларига кетадиган харажатлар ҳеч ким тарафидан қопланмаяпти".

Бундан ташқари, Суҳроб Исмоиловга кўра, ўқитувчиларнинг 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган маошлари жойлардаги ҳокимиятлар талаби билан банк тарафидан ушлаб қолиняпти ва бу ҳам мусобақаларга тайёргарлик ишлари учунлиги айтилган.

"Биз яна ҳайдовчиларнинг ҳам фикрларини олдик. Кейинги пайтларда айнан шу мусобақага рўкач қилиниб, жойлардаги давлат инспекцияси ходимлари дуч келган ҳайдовчини тўхтатиб, 5 мингдан 10 минг сўмгача бўлган миқдорда пул талаб қилишяпти. Буларни гўёки жарима сифатида расмийлаштириб, бу пул ҳам, шу ходимларнинг сўзларига қараганда, гўёки шу вилоятда кетаётган мусобақаларга тайёргарлик ишларига керак эмиш".

Эксперт Ишчи гуруҳининг айтишича, айнан мана шу ҳодисалар доирасида аҳолининг кайфиятлари ўрганилган, аммо кузатувлар бундай норозиликлар асосан жойлардаги судларнинг адолатсизлиги ва шунга ўхшаш шикоятларни ўз вақтида кўриб, одил бир қарор чиқарадиган маъмурий органларнинг самарали ишламаслиги туфайли жуда кўпдан бери йиғилиб келяпти.

"Бу қандай натижага олиб келишини биз аниқ айта олмаймиз. Лекин, умумий битта хулоса чиқарадиган бўлсак, бундай ҳолат билан тўқнаш келган аҳоли гуруҳлари бунинг ҳамммасини марказий ҳукуматнинг буйруғи, топшириғи билан бўлаётган нарса, қолаверса, Президент ёки Бош вазирнинг топшириғи билан бўлаётган нарса, деб баҳолашяпти. Одамларда мана шунақа кайфият уйғоняпти", дейди Эксперт Ишчи гуруҳидан Суҳроб Исмоилов.

Аммо, унинг айтишича, норозиликлар ортида бундан ҳам кенгроқ сабаблар бор. Бунга фермер хўжалиги ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги зиддиятларни мисол қилиб келтириш мумкин.

"Ҳар қандай бу каби ҳолатлар ортидан аҳолининг марказий ҳокимиятга бўлган ишончи сўнаяпти, десак бўлади", дейди Суҳроб Исмоилов Би-би-си билан суҳбатда.

Эксперт Ишчи гуруҳи бошқа вилоятлардаги вазиятни ҳам ўрганишга ҳаракат қилингани ва Фарғона водийсида, хусусан, Андижонда қишлоқ аҳолиси, мактаб ёшидаги болаларни "пилла етиштиришга мажбурий" жалб қилиш жараёнлари бошланиб кетган.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1220 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz