Вторник, 24-05-14, 19:08

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 12 » Францияда бурқада юришни тақиқловчи қонундан норози икки аёл ҳибсга олинди
07:12
Францияда бурқада юришни тақиқловчи қонундан норози икки аёл ҳибсга олинди

Францияда бурқада юришни тақиқловчи қонундан норози икки аёл ҳибсга олинди

Франция полицияси муслималарнинг жамоат жойларида бурқада юришларини тақиқловчи қонунга норозилик билдириб уюштирилган кичиккина намойиш чоғида икки аёлни ҳибсга олган.

Намойиш Париждаги Нотердам ибодатхонаси ташқарисида кечаётган бўлган.

Полицияга кўра, икковлон ноқонуний намойишларда иштирок этаётган бўлишган. Аммо улардан бирининг бурқада бўлгани ҳам айтилади.

Францияда бугун кучга кирган янги қонунга мувофиқ, муслималарнинг жамоат жойларида бурқада юришлари бундан кейин жиноят саналади.

Қонунни бузган муслима хотин-қизлар 150 евро миқдорида(217 АҚШ доллари) жаримага тортилишади ва махсус фуқаролик курсларидан ўтишлари лозим кўрилади.

Уларни ниқоб ёки бурқа кийишга мажбур қилганларга эса, бундан ҳам каттароқ миқдорда жарима солинади ва икки йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилишади.

Франция муслималарга фарз деб кўрилган исломий бурқани расман тақиқлаган Оврўподаги биринчи давлатдир.

Бугун кучга кирган янги қонунга мувофиқ, франциялик бўладими ёки хорижлик, хотин-қизларнинг жамоат жойларида ниқоб ва ё бурқада юрганликлари аниқланса, полиция уларни тўхтатиб, жарима солишга ҳақли бўлади.

Жарима миқдори оз бўлса-да, у жиддий ўзгаришлардан далолат қилади.

Франция ҳукуматининг айтишича, юзни деярли буткул ёпиб турувчи бурқа баҳамжиҳат жамиятда яшаш учун лозим бўлган энг оддий меъёрларга мос келмайди ва мамлакатда амалда бўлган тенгҳуқуқлилик тамойилларига мувофиқ келмайди.

Янги қонун, ўз ўрнида, Франциядаги мусулмонларнинг ўзлари томонидан ҳам бир хилда қарши олинмаган.

Исломчилар ва эркинлик тарафдори бўлган фаоллар томонидан ўтказилган саноқли намойишлар эса, амалда ҳеч қандай таъсирга эга бўлмаган кўринади.

Аммо ўртага чиқаётган энг оддий савол - Францияда ҳижоб ёки бурқада юрувчи хотин-қизларнинг сони бор-йўғи 2.000 тача бўлган пайтда, бу каби қонунга қанчалик жиддий эҳтиёж борлиги ҳақидадир.

Франция Президенти Николя Саркози танқидчиларига кўра, аҳоли орасида обрўси тўкилиб бораётгани учун мусулмонлар мавзусини кўтариши унга осонлик билан сайловчиларни ўз томонига оғдириб олишда қўл келиши мумкин.

Қатор инсон ҳуқуқлари фаоллари эса, бугун кучга кирган янги қонун - инсон ҳуқуқларининг топталиши эканини айтишади.

Уларнинг урғулашларича, Франция эркинлик ва инсон ҳуқуқлари давлатидир. Ҳамда янги қонуни билан француз ҳукумати ушбу тамойилни ҳурмат қилмаслигини намоён этган.

Фаоллар, ўз ўрнида, бунинг Оврўпо қонунларига ҳам зид амал эканини алоҳида таъкидлашади.

Сиз Франция ҳукуматининг ушбу қарорига қандай қарайсиз? Қандай либосда юриш инсоннинг қонунан ҳимоя қилинган ҳуқуқи бўлган бир шароитда Францияда қабул қилинган бу каби қонунларга нега эҳтиёж бор деб ўйлайсиз?

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1085 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz