ЗУЛМНИНГ УМРИ ҚИСҚА
Носир Зокир
Яқинда шарқ мамлакатларида бўлаётган воқеаларни кузатиб, АҚШ
президенти Борак Обама ва Давлат Котиби Хиллари Клинтоннинг бундан икки
йил бурун «XXI асрга мўлжалланган Инсон ҳуқуқлари дастури» ҳақида
сўзлаган нутқлари ёдимга тушди. Сўнг бу нутқларни электрон архивимдан
топиб қайта ўқиб чиқдим ва шунга амин бўлдимки, яқин шарқ
мамлакатларидаги ҳалқ исёнлари бежиз содир бўлаётгани йўқ.
АҚШ бундан буён қайсики диктаторлар ўз ҳалқи устидан зулм ўтказса,
унга нисбатан беаёв кураш олиб боришига ишонгим келди. Америка
рахбарларини ўша нутқларидан олинган парчаларни ўкиб, ажаб эмаски сиз
ҳам бунга амин бўлсангиз.
«Албатта одамлар золимлар зулми, қийноқлар ва камситишлардан, уларни
қамоққа тиқиб қўйиш, ёки ўққа тутиб юборадиган раҳбарлардан қурқувдан
холи бўлишлари керак. Оқ уй маъмурияти ҳам худди ёнимиздаги бошқа
кишилар каби демократияни тарғиб этади ва химоя қилади. Биз сўз ва
фикига ён бермаймиз уларни калтабин сиёсатини оқламаймиз»
(Х.Клинтон)
Фуқаролари хаёт учун зарур нарсаларга эга бўлмаган давлатлар хокимият
тепасида узоқ тура олмайдилар. Биз ўша жамиятлардаги ўзгариш йўлида тер
тўкаётган кишиларни қўллаб – қувватлаш орқали ўша давлатларни йўл
бошчиларига қатағонни тўхтатиш учун қаттиқ босим ўтказишимиз керак.
(Б.ОБАМА)
Борак Обамани куйидаги фикрлари бугун ва келажакда АҚШнинг асосий сиёсати бўлиб қолади деган умиддамиз.
«Инсон ҳуқуқлари ва қадр-қиммати олға силжиб борсин десак,
диктаторларни яккалаб қўйиш ва мажбурият юклаш, босим ўтказиш ва
рағбатлантиришни мувозанат сақлаган ҳолда амалга ошириш учун қўлимиздан
келган ҳамма нарсани қилишимиз керак.»
Б.Обаманинг диктаторларга қарши босим ўтказиш ва шу билан бирга
рағбатлантириш сиёсати айримларга ёқмаслиги мумкин. Лекин бизнингча бу
сиёсат тўғридир. Чунки, фақат босим ўтказиш сиёсати диқтаторларга биз
кутганчалик таъсир қилмаслиги мумкин. Бунга Белоруссия диктатори
Лукашенко мисол бўлла олади.
Лекин бу сиёсат ҳам бизнингча вақтинчалик сиёсат. Агар диктаторлар
босим ўтказиш ва рағбатлантириш орқали ҳам тузалмасалар АҚШ бир пайт
қўллаб –қувватлаб келган Хусни Муборак ёки бўлмаса Муаммар Қаддафи ва
бошқаларни куни бошларига тушиши мумкин. Чунки, бугун қурқувдан оёғи
қалтираётган ҳалқ давомий зулмга чида олмай эртага ботир, қўрқмас
исёнчига айланиши мумкин. Зулмнинг оқибати худди шундай тугайди. Яъни,
зулмнинг умри қисқа!
|