С.Равоний: РИЗО ОБИДГА *
Очаман, очаман мен ҳам сайт, Очаман бир нечта, хайто-хайт!
Сўқаман, сўкаман ҳар кимни, Нетаман, нетаман, бошқа, айт?
Қилурман, қилурман иғволар, Деёлмас, деёлмас ҳеч ким: ҳайт!
Мақтайман, мақтайман ахмоқни, Мақтаса ул мени ҳар бир пайт.
Бўлурман, бўлурман шоир ҳам, Битарман, битарман тузсиз байт.
Ғаразлиғ, маразлиғ ишимдан, Ишим йўқ халойиқ қилса қайт.
Номлайман, номлайман "Мамондош”, "Палакат”, "Панауз”, ҳай, олл райт?!
Бўлсам-да, бўлсам-да шармисор, Равоний, бу ишдан дема: қайт! *** *... Нидерландияда сиёсий бошпана олиб яшаётган Ризо Обид исмли блогер, ўзининг "Замондош” номли веб-сайтида менга нисбатан "Дўппифуруш Равоний нимани истайди” каби хозирда эълон қилаётган туркум публикацияларига, жавоб. *... Хақиқатан мен бу шаҳс билан бир неча ой хат ёзишганман. Р.Обиднинг мазкур публиқацияларида, шаҳсий хат алмашувидаги, аксар, мактубларимнинг мохияти ва матнларини ўзгартирилган. Лекин рост жойлари ҳам бор. Масалан, маълумотим тўғрисидаги маълумот тўғри берилган. *... Шеърнинг 7-чи байтида "Замондош”, "Ҳаракат” ва Понауз” веб-сайтлар шарж этилган. Мамон – русча утроба, ичак-чавоқ. Олл Райт? – инглизча, яҳшими? *… 200 дан ортиқ эмайлга жўнатилди.
|