Вторник, 24-05-14, 01:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 18 » Ўзбекистонликларнинг якка ҳокимлик ўрнатилган сиёсий тузумдан чарчаганлиги мутлақо ҳақиқат.
11:19
Ўзбекистонликларнинг якка ҳокимлик ўрнатилган сиёсий тузумдан чарчаганлиги мутлақо ҳақиқат.
Ўзбекистонликларнинг якка ҳокимлик ўрнатилган сиёсий
тузумдан чарчаганлиги мутлақо ҳақиқат.

Ўзини "Ўзбекистон ҳалқ ҳаракати” номи билан таништираётган бир сиёсий
гуруҳ (ёки ташкилот) бугунги кунларда мамлакат аҳолисини ҳукуматга
бўйсунмасликка чақирмоқда ва бу билан мамлакат ичкарисида халқ
норозилги тадбирларининг бошланишига ҳам эришмоқчидек кўринади.
Албатта чақириқда келтирилаётган муаммоларнинг барчаси Ўзбекистонда
мавжудлиги, ҳамда ўзбекистонликларнинг якка ҳокимлик ўрнатилган сиёсий
тузумдан чарчаганлиги мутлақо ҳақиқат. Ва айни мана шу жиҳатлар эса
ҳукуматнинг пойтахтда, қолаверса жойларда ҳушёрликни оширишга ундовчи
ҳаракатларни бошлашига сабаб бўлаяпти. "Айби борнинг оёғи қалтирайди”
дейдилар. Шундан келиб чиқиланадиган бўлса, инсон ҳақларининг
топталиниши одатий бир кўриниш касб этаётган Ўзбекистонда халқ қалқиб
қолиши эҳтимоли ҳақиқатдан унчалик  йироқда эмас. Хўш, Тунис ва Мисрда
ҳукумат тепасида бир неча ўн йилдан бери ҳукмронлик қилиб келган
президентларни истеъфога кетишга мажбур қилган бу халқ ҳаракатлардан
сўнг Ўзбекистондаги мавжуд режим вазиятни жимгина кузатиб турармикан?
Албатта йўқ ва у мамлакат ичкарисидаги сиёсий фаол фуқароларга
нисбатан қўрқитиш ҳаракатларини, ёинки уларни авахталарга жунатиш
режаларини аллақачон тузиб қўйган.
9- апрель куни Қарши шаҳридаги "Махаллот” маҳалла фуқоролар йиғини
котибаси Маҳбуба уй телефонимга (00998752250622) қўнғироқ қилиб,
эрталаб соат 10.00 дан маҳалла идорасида Халқ банк кассири мени кутиб
турганини, паспортим билан тезликда маҳалла идорасига етиб келишим
лозимлигини айтди. Телефон гўшаги орқали эса нариги томондаги хона
ичкарисида эшитилаётган "гўнғир-ғўнғир” овозлар эса банк кассирининг
эмас, балки бир гуруҳ эркакларнинг товуши эди.
Аввало, мени таъжублантирган томони, телефон ракамимни билган кассир
негадир маҳалла идораси котибасига мени топишни топшириқ тарзида
бергани эди.
Дарҳақиқат, 7- апрель кунида Наргиза исмлик халқ банки ходимаси уй
телефонимга қўнғирок қилиб, болалар нафақасини келиб олиб кетишимни,
айни пайтда мени маҳалла идорасида кутаётганини айтганди. "Маҳоллот”
махалла фуқаролар йиғинига борганимда эса Наргизани участка
профилактика инспектори хонасидан топдим.
"Ғалати хонага жойлашибсиз”, -  деганимга у шу ернинг бир хонасини
сўраб олганини таъкидлади. Ведомостга имзо чекиб пулни олганимдан сўнг
маҳалла идорасини тарк этдим. Орадан икки кун ўтгач мени тағин маҳалла
идорасига йўқлаб қўнғироқ қилишлар бошланди.
Шу сингари бир "чақирув” адашмаётган бўлсам 2009 йилнинг июнь ойида
ҳам содир бўлганди. Ўшанда ҳам мени болалар пули масаласида маҳалла
идорасига паспортим билан келишимни сўрашганди. У ерда эса мени шахар
прокурори ўринбосари Э. Жўраев интиқ бўлиб кутаётган экан. Шу вокеа
ёдимга тушди.
"Мен сизларга ишонмайман. Тағин алдаб чакираяпсизларми худди ўтган
сафаргидек?” – дейман тутоқиб.
"Келасизми?”, – саволимга савол билан жавоб қайтаради котиба, -
"Паспортингизни ҳам ўзингиз билан олиб келинг”.
Маҳаллага фуқаролар йиғинида менинг паспортим нусхаси бор бўлгани
ҳолда, несга тағин паспортим билан боришим кераклиги шубҳа уйғотмай
қолмайди. Қанақадир янги "провокация” бошланиши мумкин. У ерда мени
нима кутаётганини билмаганлигим учун ҳам бормасликка қарор қилдим.
Чунки биз яшаётган жамият шундай. Унда сени алдов билан бирор ёққа
чорлайдилар ва билмайсанки, халқ душманига айлантириб авахта
ташлайдилар.
Бундан ташкари таниш-билишларим ғалати воқеликлар ҳақида ҳам сўзлаб
қолишмоқда. Мен қўнғироқ қилган ва менга қўнғироқ қилган абонентларни
сўроққа тутиш, уларни ўрганиш ҳоллари учрамоқда. Мен қанақадир "ғалати
ишларга” аралашиб қолганим ва уларни ҳам ўзим билан тортиб кетишим
мумкинлигидан ваҳимага тушган танишларим ҳам бор албатта. Бу ҳақида
эса орган ходимлари ичлари ачигандан уларга маслаҳат беришган экан.
Ўша "ғалати иш” нима иш эканлиги ҳақида ҳаттоки бошланғич
маълумотларни ҳам бермаганлар.
Бу сингари воқеликлар нафақат мен билан, бошқалар билан содир бўлмоқда
ва уларнинг ҳам яқин дўстлари борми, қариндошларими, огоҳлантирилмай
қолинмаган. Бу ниманинг аломати? Бу шунинг аломатики, жойларда ҳам
ҳокимият мулозимлари ваҳимага тушишган ва халқ ғазабига учраб қолишдан
чўчиб, юрак ҳовучлаб яшашмоқда.

17-апрель, 2011 йил.

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1031 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz