Вторник, 24-05-14, 13:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 19 » Париждаги де Шайо Миллий театрида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазият тилга олинди
15:51
Париждаги де Шайо Миллий театрида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазият тилга олинди
Париждаги де Шайо Миллий театрида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазият тилга олинди
Chorshanba, 13 - Aprel 2011  by mutabar
Франция пойтахти Парижнинг марказий кўчаларидан бирида жойлашган машхур де Шайо Париж Миллий театрида Марказий Осиёдаги инсонлар ҳаёти ва ички кечинмаларини ишоралар орқали намойиш қилинувчи саҳна асари кўрсатилди. Саҳна асарини яккахон актриса, узоқ йиллар давомида Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистонда рақс сабоқларидан таълим бериб келган хореограф Лорен Левассё (Laurence Levasseur) ижро этди. Саҳна асарининг иккинчи кунги премьерасида Халқаро амнистия ташкилотининг Европа бўлими бошлиғи Тамар Буран ва "Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари Мўътабар Тожибоева қатнашиб, томошабинларга Ўзбекистондаги вазият ҳақида гапириб бердилар.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг театрга ташриф буюриши ва унда томошабин учун чиқиш қилишига саҳна асари премьерасининг биринчи кунида актриса Лорен Левассё Марказий Осиё мамлакатларида 10 йилдан ортиқ ишлаши ва у мамлакатлардаги вазиятлар матбуотларда айтилаётганидек оғир эмаслиги ҳақидаги таъкиди сабаб бўлган. Хусусан, актрисанинг бу фикрлари Халқаро Амнистия таўкилотининг Франциядаги офиси вакилларини таажжубга солган, улар актриса фикрлари бир тарафлама эканлигини эътироф этган ва спектаклнинг иккинчи кунги премьерасида иштирок этиш ва Марказий Осиё давлатлардаги вазият ҳақида ўз маълумотларини томошабинга етказиш ниятини билдирган. Шундан сўнг, театр раҳбарияти Халқаро Амнистия ташкилотининг Европа бўлими бошлиғи Тамар Буран ва "Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари Мўътабар Тожибоевани иккинчи кунги премьерага таклиф қилди.

"Спектакл айнан сўз эркинлигига, аёл ҳуқуқига бағишланган бўлиб асар қаҳрамони кўринмас шарпалар билан мулоқотда бўлади. Гоҳ ўз фикрини очиқ айтгани учун тортаётган азобидан қўрқмаслигини айтса, гоҳ бу ҳолатдан саросимага тушиб ўз фарзандини йўқотган онадек бўзлайди. Баъзан ёруғликдан кўнгли шод бўлса, баъзан эса мислсиз азоблар гирдобида қолиб титрайди. Қоронғулик қаъридан унинг охи нолалари эшитилиб туради. Мана шундай ҳаракатлар, ишоралар ва қиёфадаги аломатлар орқали, яккахон актриса маълум ҳудуддаги кайфиятни, изтиробни тасвирлашга, уни Европа томошабинига етказишга уринган. Бир қарашда ана шу ижронинг ўзидаёқ ҳаммаси яққол тасвирлаб берилгандай, аммо спектаклдан сўнгги таъкид бизни бироз таажжублантирди”, дейди Мўътабар Тожибоева.


Спектаклдан сўнг томошабин, актриса ва махсус меҳмонлар иштирокидаги мулоқот пайтида Амнистия Интернационал ташкилотининг Европа булими бошлиги Тамар Буран собиқ СССР давлатларидаги вазият ниҳоятда оғирлиги, айниқса Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистондаги ўта аянчли вазият ҳақида, геополитик манфаатлар сабаб Ғарб давлатлари ва Европа Иттифоқи бу давлатлардаги инсон ҳуқуқлари принципларининг паймол этилишига панжа орасидан қараётгани ҳақида гапирди. Хусусан, Тамар Буран Ўзбекистон ва бу мамлакатдаги вазият ҳақида тўхталиб, 2005 йил 13 май кунги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий адолатсизликка қарши кўтарилган халқ ҳарбийлар томонидан ўққа тутилгани, қурбон бўлганлар орасидан ёш болалар ва аёллар бўлгани, мамлакатда фаолият юритиб келаётган халқаро ташкилотлар ҳатто БМТнинг қочқинлар муаммолари билан ишлайдиган ваколатхонаси ҳам мамлакатдан чиқариб юборилганини ҳикоя қилиб берди.


Айнан Андижон фожеасидан кейин мамлакатдаги фуқаролик жамияти фаолларига қарши ҳам кескин босимлар бошлангани, улардан кўпчилиги ҳибсга олиниб, қийноққа солингани, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм килингани, бу каби қақшатқич чоралардан омон қолганлари эса мамлакатни тарк этишга мажбур бўлгани ҳам Тамар Буран томонидан эслаб ўтилди. Шунингдек АИ вакиласи Ўзбекистондаги адолатсиз судловлар, қийноқлар, сиёсий қараши ва диний эътиқоди учун таъқибга олинаётган инсонлар сони ҳам борган сари кўпайиб бораётгани, ҳукумат қўшни давлатларга ҳам ўз таъсирини ўтказаолаётгани сабаб, кўплаб ўзбек қочқинлари ҳибсга олиниб экстрадиция қилиб юборилаётгани ҳолатига ҳам тўхталди.


Маълум бўлишича, айнан мана шу хикоя пайти томошабинлар билан уюштирилган мулоқотга келиб қўшилган актриса Лорен Левассё сўз олиб Марказий Осиё давлатларида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан ҳам кўз юммаслик кераклигини, унинг артистик фаолияти давомида жуда кўп инсонлар билан учрашгани, танишгани ва фаолияти давомида турли ҳил тақдирлар ҳақида эшитганлигини гапириб, Марказий Осиё давлатларидаги артистлар билан ҳамкорликда фаолият юритаётгани, унинг ҳамкорларига нисбатан ҳам бирор таъқиб бўлаётганини сезмаганини, аксинча улар эмин эркин фаолият юритаётганини гапирди. Бунга мисол қилиб Афғонистондаги ҳамкорларининг фаолиятлари ҳақида гапириб берди.


Тамар Буран Афғонистондаги ижобий ўзгаришлар ҳақида бирор фикр билдиришга ожизлигини, чунки Афғонистондаги вазият ўта чигал ва мавхумлигини айтиб, бугун Марказий Осиё давлатларидан бири, Ўзбекистондаги вазият ҳақида тўлиқроқ маълумот бериши мумкин бўлган шахс, "Ўтюраклар” Клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева учрашувда иштирок этаётганини маълум қилди. Театр томошабинини ҳуқуқ ҳимоячиси билан таништирар экан, Тамар Буран унинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти сабабли таъқибга учрагани, Андижон фожеалари бўйича халқаро текширув ўтказиш талаби билан чиққани учун ҳибсга олиниб қийноқларга солингани ва натижада соғлигини йўқотгани ва ҳозирда Парижда даволаниш билан бирга ўз фаолиятини давом эттираётгани ҳақида айтиб берди.


"Мен Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинликларига қарши содир этилаётган босим ва таъкиблар, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва ўзгача фикрловчи инсонларга қилинаётган таъқиблар сабабли Ўзбекистон яшаш, фаолият юритиш учун хавфли мамлакатга айланиб қолгани, Ғарб ва Европа Иттифоқи давлатлари Ўзбекистонни стратегик ҳамкор кўриши натижасида мамлакатда сўз эркинлиги ва адолат учун курашувчилар вазияти янада ёмонлашгани, менинг ўзим Андижон воқеалари гувоҳларидан бири эканлигим боис ҳисбга олиниб, мамлакат президентидан кечирим сўрашга рози бўлмаганим, "Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятини экстремистик ташкилот деб тан олмаганим сабабли Жиноят Кодексининг бирданига 18та моддаси билан айбланиб, 8 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинганим ва энг ваҳший қийноқларга дучор қилинганимни гапирдим”, дейди М.Тожибоева.


Шу билан бирга, М.Тожибоева, француз томошабинларига актриса ҳозиргина ижро этган саҳна асари унга совуқ ва қоронғуликда тортган азоблари, ўзи билан ўзи ва унга қийноқ қўлловчилар билан баъзан юзма-юз, баъзан ҳаёлан қилган суҳбатлари, тортишувларини эслатгани ва томоша давомида ўша кунларини қайта бошидан ўтказгандек бўлганини кўзда ёш билан гапирган. "Лорен Марказий Осиё давлатларида ижобий ўзгаришлар ҳам бор деб айтган бўлишига қарамасдан, мен агар Лорен маша шу саҳна асарини Ўзбекистонда ёки қўшни давлатлардан бирида намойиш қилишни хоҳласа бунга йўл қўймасликларини, агар журьат топиб қўйгудек бўлса бу "жиноят”и учун қамалиши табиий”, эканини айтди.


Шундан сўнг меҳмонлар АИ ташкилоти вакиласи ва М.Тожибоева томошабинлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди. Асосий саволлар ҳозирги вазиятда мамлакатда қолган "Ўтюраклар” Клубининг фаоллари ва бошқа фуқаролик жамияти фаолларининг тақдирига оид бўлди. Шу билан бирга, томошабин, М.Тожибоева шу кунларда қоралаётгани "Қийноқлар ороли асираси” номли китоби нима ҳақда баён қилиши ва бу китобни Ўзбекистонда чоп эттириш имкони бўлаиш бўлмаслиги, агар китоб чоп этилса у Ўзбекистонгаа ҳам етказиладими ва унинг ўзбек ўқувчиларига етиб бориши муаммо туғдириши мумкинми, деган саволлар берилди.


"Мен ташкилотимиз фаоллари эркин фаолият юритиш имкониятига эга эмасликларини, чунки агар мен билан ҳамкорликни давом эттираётганликлари маълум бўлса ҳукумат уларга нисбатан босимни кучайтириши, ҳаттоки уларни узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиши мумкинлигини шу боис улар яширин фаолият олиб боришини айтдим. Ўзбекистонда фаолиятини давом эттираётган ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил журналистлар ҳар бир дақиқада, ҳар сонияда хавф хатарни кутиб яшайдилар, шунга қарамасдан фаолиятини давом эттиради ва мен уларни қаҳрамон деб биламан, дедим. Китобим камокхонадаги ҳаётим, қўлланилган қийноқлар, мен билан қисматдош бўлган маҳкума аёллар ҳақидалиги, афсуски ҳозирча китобимни ўзбек тилида, бўлиб ҳам Ўзбекистонда чоп эттириш имконияти йўқлигини айтдим. Бошқа мамлакатда ўзбек тилида чоп этилган вариантини ҳам Ўзбекистонга жўната олмаслигимни, чунки китоб бирор инсондан топилгудек бўлса унинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлигини гапирдим. Учрашув якунида бир кекса аёл мени юзимдан ўпиб, "сен узбек Жанна д`Арки экансан”, деб бағрига босди”, дейди М.Тожибоева.
www.Jarayon.com
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1216 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz