Mўътабар Сулаймонова акасига чиқарилган ҳукмнома нусхасини Ўзбекистондан келтиришга муваффақ бўлганини айтади
Ўтган йил 30 октябрда
Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган тожикистонлик бошпана
изловчи Умарали Абдураҳмонов шу йил бошида 10 йилга озодликдан маҳрум
этилган.
Бу ҳақда Би-би-сига Умарали Абдураҳмоновнинг синглиси Мўътабар Сулаймонова маълум қилган.
36 ёшли Умарали Абдураҳмонов ўтган йил май ойида
Қозоғистон хавфсизлик ходимлари томонидан Тараз шаҳрида Ўзбекистон
талаби билан ҳибсга олинган ва беш ой сўнгра Ўзбекистонга бу ерга босинг
экстрадиция қилинган эди.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тизимлари уни 2004 йил бу ерга босинг
Тошкент шаҳри ва атрофида бўлган портлашларга алоқадорликда айблаган.
Ўтган йил 21 апрелидан бошлаб Қозоғистонда
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ҳимоясида бўлиб келган
бошпана изловчиларнинг ҳамма ҳуқуқлари бекор қилиниб, уларга қочқинлик
мақомини бериш Қозоғистон расмийлари ихтиёрига ўтди.
Ушбу тартиб Қозоғистон ҳукумати ва БМТ Қочқинлар Агентлиги ўртасидаги имзоланган битимга мувофиқ жорий этилди.
Муҳожирлар шундан сўнг ўзларини ҳимоясиз қолгандек ҳис қила бошлашганини айтишади.
Ўтган йил июнида Олма ота шаҳрида полиция
Ўзбекистон прокуратураси томонидан турли оғир жиноятларни содир этишда
гумон қилиниб халқаро қидирувга берилган 29 бошпана изловчини ҳибсга
олди.
Ўзбекистонлик бошпана изловчилар ҳамон Олма ота қамоқхонасида сақланмоқда.
Бундан ташқари ҳозирга қадар Умарали Абдураҳмонов дохил камида тўрт бошпана изловчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
Мўътабар Сулаймонова акаси тақдири ҳақида у экстрадиция этилганидан уч ярим ой ўтиб хабардор бўлганини айтади.