Вторник, 24-05-14, 11:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 24 » ДИҚҚАТ, ЦЕНЗУРА!.. “ИНСОН ВА ҚОНУН” ГАЗЕТАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БОСИМИ ОСТИДА!
00:24
ДИҚҚАТ, ЦЕНЗУРА!.. “ИНСОН ВА ҚОНУН” ГАЗЕТАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БОСИМИ ОСТИДА!

Пресс-релиз №16, 23.04.2011 йил

ДИҚҚАТ, ЦЕНЗУРА!.. "ИНСОН ВА ҚОНУН” ГАЗЕТАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БОСИМИ ОСТИДА!

Дастлаб Сурхондарё вилояти Шеробод тумани "Катта ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаролар Одил Исмоилов ҳамда Баҳриддин  Номозов (тел: +998 94 466 57 42)нинг шикоят-аризаси юзасидан журналистик тадқиқотлар билан шуғулланадиган "Pegas-media-press” жамияти томонидан "Қонунга таслим бўлайлик” номли мақола тайёрланди. Сўнгра "Инсон ва қонун” газетаси таҳририятига тақдим қилинган мақолада шикоятчиларнинг Йўл патрул хизмати тизимидан ноҳақ ишдан бўшатилгани, уларга нисбатан адолатсизлик қилингани тилга олинганди. Таҳририят раҳбари Қўчқор Норқобил эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан шикоятни ўрганиш учун воқеа жойига Қурбон Эшмат имсли таниқли журналистини юборди. Журналист роса 3 кун Шерободда

шикоятчиларнинг арзини ўрганиб, уларнинг ҳақ эканига амин бўлди. Қайтиб келиб "Айблов...” номли мақола ёзди, ўша кунлари 2010 йилнинг ноябри эди.

 

Таҳририят мақолани чоп этмай туриб, мақола ҳақида унинг матни билан бирга Олий судга хат ёзди, Бош прокуратуранинг фикрини ўрганди. Қўчқор Норқобил шикоятчиларга: "Икки вазирлик, давлат ҳокимяти органлари бир-бирига қарши бўлиб қолмаслиги керак” деди, шикоятчилар эса "тартиби шундай экан-да”, дея кўнишди. Бироқ орадан ярим йил ўтишига қарамай мақола чиқмади, гўё мақола чиқса, муаммо ҳал бўладигандек, шикоятчиларнинг куни таҳририятнинг эшигини пойлаб ўтаверди. Кунларнинг бирида газета Бош муҳаррири Қўчқор Норобил (тел: +998 71 233 70 65) ўзининг бевосита раҳбари — Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Алижон Очилов(тел: +998 71 233 12 91)нинг устидан шикоят ёздириб, Исмоилов ва Номозовларга имзо чектирди. Адлия вазири Муҳиддинов номига ёзилган мазкур шикоятда бошқарма бошлиғи Алижон Очиловнинг таҳририят ишига бевосита аралашиб, мақолани газета саҳифаларидан икки марта олдириб ташлагани айтилган эди.

 

Шикоятчилар бошқармага кирди, бироқ Алижон Очилов: "...буларнинг ҳаммаси Қўчқорнинг ўйини, унинг мақолани чиқариш нияти йўқ, менинг ҳам, вазирлик раҳбариятининг ҳам қаршилигимиз йўқ” деди. Бош муҳаррир ва Бошқарма бошлиғи юзма-юз бўлгач, мақола олиб ташланган саҳифалар ўртага чиқди ва Алижон Очиловнинг ҳақиқий цензорлик фаолияти маълум бўлди. У икки марта газетанинг хомаки нусхаси (макети)дан мақолани олиб ташлаган, Бош муҳаррир таҳририят ва Адлия вазирлиги ўтрасида тузилган муассислик шартномасига зид хатти-ҳаракатлар қаршисида ожиз қолган экан. Алижон Очилов шикоятчиларга: "Қаерга борсанг боравер, мақола чиқмайди” қабилида дангал гап қилди.

 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти Ўзбекистон телерадиокомпанияси ва бошқа қатор матбуот оргналаридаги цензура, умуман сўз эркинлиги борасидаги вазиятга бевостита эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, ўтган йил ёзида жамият Марказий бошқаруви офисида ўтказилган пресс-конференция тизимдаги коррупция, матбуот ва сўз эркинлигига нисбатан боим ҳоллари оратётганини кўрсатди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасига зид ўлароқ бундай фаолиятни ўз баёнотарида қоралади. Мамлакат Конституцияси ва қонунчилиги ижроси учун масъул бўлган Адлия вазирлиги сингари мўътабар идоранинг цензорлик фаолияти эса вазиятнинг ўта ёмон эканини яна бир марта кўрсатди.

 

Жамиятимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноярдаги жамиятни демократлаштириш ва фуқаролик жамияти барпо этишга оид концепциал маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Алижон Очиловнинг ҳаракатларини мамлакат ҳукумати сиёсатига нисбатан ўзига хос саботаж деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Бош проркуратураси эътиборини мазкур қонун бузилиши ҳолатига қаратиб, таҳририят ички иши ва сўз эркинлигига нисбатан таҳдид қилаётган бу жанобнинг қилмишига қонуний баҳо беришга чақиради. Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Адлия вазири Равшан Муҳиддиновни жамоатчиликка изоҳ беришга ундайди.            

 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти



Vasila Inoyatova
Human Rights Society of Uzbekistan "Ezgulik”
Tashkent-11, Navoi st. 7/403
phone:  (+998 97) 131-48-72          
(+998 71) 241-85-88 (+998 71) 241-85-88   
skype: vasilauz
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1467 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz