Вторник, 24-05-14, 14:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]

АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди

Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари

Главная » 2011 » Апрель » 28 » “ХАРАКАТ”га БАРАКАТ
08:15
“ХАРАКАТ”га БАРАКАТ
          "ХАРАКАТ”га  БАРАКАТ
Хеч муболағасиз айтганда ўзбек халқи ўз сайлаган президенти Ислом Каримовдан кўп азоблар кўрди.  Баъзиларнинг биз ўзбеклар худонинг олдида катта гуноҳлар қилиб қўйганмиз, шунинг учун ҳам оллоҳнинг бу ердаги вакили Ислом Каримов бизларга шундай азоб устига азоблар бермоқда, дейишларига ҳайрон қоласан киши.
Бундай дейишга асло хаққимиз йўқ, ваҳоланки парчаланган советлартарнинг асосан 50 га яқин миллатлари бўлса, уларнинг орасида ўзбек миллатига хос  катта бир халқниннг фақат ҳамма ижобий сифатларинигина кўриш мумкин эди. Ҳаттоки, ўзиниг мустаҳкам эътиқодига эга бу халқ, улуғ пайғамбаримиз аждодлари бўлган арабларга қараганда ҳам ўзбеклар орасида исломни улуғлашга ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшган буюк алломаларимиз етишиб чиққанини ҳам айтиш жойиз бўлади.
Ўзбек халқининг бағри кенглиги, меҳмондўст ва айниқса унинг жафокаш меҳнатсеварлиги, диёнат ва ориятлилиги ва ўз ўрнида юксак фаросат ва ўта сабр тоқат дегандай адо бўлмас инсоний фазилатлари борлиги жихатидан ҳам, совет  халқлари орасида етакчи ўринда турган ягона миллат эдик.
Билибми билмайми, ёки дўстми-душмандан чиқдими, ёки бу тараққиёт тақозосими ҳамма халқларнинг оғзида мустақиллик деган ибора пайдо бўлиб, гўё унга эга бўлган халқнинг бахт ва фаровонлиги кафолатлангандай эди, айниқса содда ва нима эшитса ишонадиган бу халқдай мустақиллликдан хурсанд миллат ҳам йўқ эди атрофда.
Советларнинг сарқит чўтири минг амалларни қилиб сайланиб олгандан сўнг, у тантаналарни кўпайтириб қарийиб беш йилни халқнинг кўзича мустақилликни мақтаб, Каримовнингўзи эса келажакда тахтни умирбод ушлаб туриш режасини тузиш билан банд, у халқ ва республика учун ва унинг эртасини ўйлашдан жуда йироқ эди.
Буни қаранг, у ўзининг биринчи ишини Тошкентнинг бирнеча ўн минглаб одам ишлайдиган завод ва фабрикаларини тўхтатиб  пойтахтнинг ўзида уларнинг харбирида ўнлаб минг ишчиларнинг бўшаб кетишига эришди..
Қисқаси Каримовнинг жонига оро берадиган нарса ва унинг принципиал ва стратегик мақсади халққа  унинг озодлигини ва хақ-хуқуқларини бермаслик, келажакда бу миллатнинг алломаларини мақтаб, уларга давлат бюджетини атайин сусайтириш учун тарихий улкан меъморлар қурдириб, эртага фойда берадиган завод фабрикаларга қайрилиб ҳам қарамасди.
Аммо унинг тилидан ўша вақтларда унинг кўп чиқишларида: Нима учун ерга қарайсизлар, сизлар боболаринг Амур Темур ва Жалолиддин Мангубердиларнинг набираларисизлар, бошқа миллатлар ичида кўракларингни кериб, бошларингни баланд кўтариб гердайиб юринглар деб халқнинг олқишларини олгани билан, унинг мақсадлари шум ва вахший эди.
Ўтган 20 йил ичида зўр ютуқ ва ривожланишларга юз тутишига лойиқ бу бой ўлка халқи учун муносиб раҳбар сайланганида эди Ўзбекистон аҳолиси ҳаёти Марказий Осиёда Қозоғистондан анча яхшиланиб унинг 25 миллионлик аҳоли сони хозир 50 миллионга етган бўлар эди ва хеч бўлмаганда ун шакар чой ва ёғлар нархи бугунгидан юз марта арзон бўлиши аниқ эди.
 Ёз-ёвон, Мирзачўл ва Қарши чўлларидаги ўзлаштирилган 100 дан ортиқ совхозлардаги яшнаб турган боғ-роғлар бугун  шўр сувнинг юзага чиқиши натижасида  уларнинг етиштирадиган пахталари ва бошқа вилоятлардаги минглаб гектар  пахта майдонларининг мелиоратив ҳолати ўта ёмонлашиб, шўр сувга қарши қурилган дренаж тизимларининг ҳаммаси ишдан чиқиб, зовур-каналларнинг ҳаммаси ишламай лойқага тўлиб бўлди
Хозир у ерлар аҳолисининг на электр ва на газ ичимлик сувлари таъминотларидан ажраб бир азобда яшамоқдалар. Шулар жумласидан Қашқадарё вилоятидаги янги 54 қурилган совхозлари ўрнидаги ишлаётган фермерлар ҳаётлари жуда оғир бўлиб, уларнинг кўпчилиги қшда лотокда йиғилган ёмғир ёки қор сувларидан ичиб тирикчилик қиладилар.
!Ёзда пахта учун келадиган ифлос сувни тиндириб ва қайнатиб ичадилар. Бу қишлоқларда аҳоли медицина хизматидан ҳам маҳрум қолиб, йўллар тамоман ишдан чиқиб тез ёрдам ва шахсий машиналар ҳам юролмайдиган ҳолатларга келиб қолган. .
 Чуқурроқ ўйласангиз қандай обод Ўзбекистоннинг Каримов, бирон соҳасини кўнгилдагидай асраб қолаолмади, у фақат бу миллатнинг иложи борича "тухумини қуритиш”, яъни унинг кўпаймаслигини, хозир бу миллатдан бирор демократнинг чиқиб ва унга халқнинг эргашиб кетишидан қўрқаётир.
Бундай қабиҳ ва қалтис ишларда айёр Каримов халқнинг ўз фарзанларига қурол бериб, суд-прокуратура ва милиция органларига халқни қаттиқ назорат қилиб қийнашда ва талашда уларнинг адолатли қонун ва конституциядаги хуқуқларидан фойдаланинишга қўймаслик учун бу органлар ўзаро бирлашиб, халқни кўзга кўринмайдиган кишанлар орқали махкам ушлаб турибди.
Кейинги йилларда бундай органларга чекланмаган имкониятлар яратилиб ва орган ходимлари маошлари оддий ишчилардан ўртача эллик баравар кўпайтирилганига қарамай, яна бу органлар халқни хар қадамида тергаб текширишлар ўтказиб катта пораларни зўрлик билан ундириб талашда улар хеч кимдан қўрқмайдилар.
Бундай эзилиб кетган аҳолидан уларнинг шикоятларини қабул қиладиган ҳокимият ҳам, амалдорми ёки органдагиларми бир бирларини қувватлашга одатланиб қолишганлар, ўз халқига қарши Каримов бошида турган зулмни янада оширишда, давлатнинг солиқ таможня ва чегарачилари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб халқ бечорадан ноқонуний ва нақд жаримаю солиқлар тўлашга мажбур қилинмоқда.
Ёнида бир сўми қолмай йўлда таланган кишига маҳалласига келиб етмасданоқ уни маҳалланинг посбони қарши олади ва бу киши ҳам камбағални сўроқ қилабошлайди: сиз уч кундан бери қаерларда бўлдингиз, ўзи нима гап? Сўнгра қанча фойда қилдингиз фалончи ака чўтал бермайсизми, бизга деб аста қўполлашади,майли бугун дам олинг аммо эртага эрта билан учасковойнинг хонасига келинг, сиз билан ўша ерда маҳалла нозири олдида гаплашамиз дегани ортиқча.   
Хўш қаери ва қайси сўзимда янглишдим айтинг, шулар Ўзбекистонда бугун бўляпдими? Халқ бечора нима қилсин, ва қаерга ва ўзининг шикоятларини тўкиб солсин, Президентдан бошланиб келганда маҳалладаги сержантгача бу камбағал қулваччанинг арз-додини тинглайдиган амалдор ёки орган борми ўзи!?
Ахир хазрати инсонга ҳалол меҳнатига тегишли маошларини мўл-кўл ва ўз вақтида бериб уларнинг бола чақасининг олдида роҳат қилиб яшайдиган кунларни кутиш учун Каримовдан яна қанча йиллар инсоф тилаймиз? У кишида халқ учун инсофдан бир грам ҳам йўқ эканига 20 йил бадалида заррача ишонч ҳосил қилгандирсиз, хаммаси етарлича бўлди, ками қолмади.
Энди Каримовнинг халқ олдидаги унинг ёлғонларини, унинг бу халққа ўн марта етиб ортадиган газ ва светларни бермай қийнаганлари ва бошқа айбларигина эмас, унинг оғир жиноятларини ёзаверсангиз яна очилиб келаверади, улар тамом бўлмайди.
Хўш нима қилиш керак? Олдинда яна чидаш ва сабр тоқатга бир қарич ҳам ўрин қолмади. Энди таваккал эмас, аниқ ва катта ишонч билан курашиб, халқ бир харакат қилиб оёққа турса, хеч қандай куч уни тўхтатолмайди!
Шунча йиғладик басс, етар!
Кўзларимиздан оққан ёшга дарёлар тўлди, бунча сабр ва тоқатни қаердан олдинг эй халқим, сен баравар ва бирданига қўзғоладиган замон келди, хўў биродар араблардан қаеринг, ўқиган номозинг камми, эй ўз душманингни юртбоши деб бошингга кўтарган нодон миллат, қўзғол энди олдинда демократия ва озодлик! Равнақ эмасми? Ахир интилганга оллоҳ ёр-ку биродар!                          Турлибеков Ёдгор.          "ХАРАКАТ”га  БАРАКАТ

Кўзларимиздан оққан ёшга дарёлар тўлди, бунча сабр ва тоқатни қаердан олдинг эй халқим, сен баравар ва бирданига қўзғоладиган замон келди, хўў биродар араблардан қаеринг, ўқиган номозинг камми, эй ўз душманингни юртбоши деб бошингга кўтарган нодон миллат, қўзғол энди олдинда демократия ва озодлик! Равнақ эмасми? Ахир интилганга оллоҳ ёр-ку биродар!                          Турлибеков Ёдгор.
Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1269 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz