Вторник, 24-05-14, 03:16

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 30 » Беш вақт намоз гуноҳларга каффоратдир
07:08
Беш вақт намоз гуноҳларга каффоратдир

Беш вақт намоз гуноҳларга каффоратдир

6- боб. Беш вақт намоз гуноҳларга каффоратдир
528. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: «Бирортангиз уйингизнинг олдидан оқиб ўтадиган дарёда (ёки сойда) ҳар куни беш маҳал ювинсангиз, баданимда кир қоладими?» дедилар. Одамлар: «Сира ҳам кир қолмайди», дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Беш вақт намоз ҳам шунга ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таоло улар туфайли гуноҳларни кечиради», деб айтдилар».
7- боб. Намоз вақтини бой бермоқ ҳақида
529. Ғайлон разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Анас разияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидагидан кўра яхшироқ нарсани билмасман, у намоз деб аталади», дедилар. Кейин: «Намозни бой бермоқ билан ундан тегадиган савобни ҳам бой бериб қўймадингизми!?» деб қўшиб қўйдилар».
530. Зуҳрий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Дамашқда Анас ибн Моликнинг ҳузурларига кирсам, йиғлаб ўтирган эканлар. «Нечун йиғлаяпсиз?» дедим. у киши: «Ўзим билган нарсалар ичида намоздан кўра яхшироқ нарсани билмасман, бу намоз эса, бой берилди», деб айтдилар».


8- боб. Намозхон раббига — Аллоҳ таолога муножот қилгай
531. Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки намоз ўқиса, раббига муножот этгай, шу боисдан ўнг томонига тупурмасин, аммо чап оёғи остига тупурса бўлади», деб айтдилар». Қатода разияллоҳу анҳу: «Намозхон рўпарасига ёки олд томонига тупурмайди, аммо чап томонига ёки икки оёғи остига тупурса бўлар», дейдилар. Шуъба разияллоҳу анҳу: «Намозхон олд томонига ҳам, ўнг томонига ҳам тупурмайди, аммо чап томонига ёки оёғи остига тупурса бўлади», дейдилар.
532. Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қоматингизни текис тутиб сажда қилингиз, билакларингизни ит каби (ерга) ташлаб олмангиз, агар тупурмак лозим эса, рўпарангизга ҳам, ўнг томонингизга ҳам тупурмангиз, чунки сиз раббингизга муножот қиласиз», деб айтдилар».
9- боб. Жазирама кунларда салқин тушмоғини кутиб пешин ўқимоқ ҳақида
533-534. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кун қаттиқ исиб кетса, намозни салқин тушганда ўқингиз, жазирама иссиқ жаҳаннам нафасидандир», дедилар».
535. Абу Зарр разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззинлари пешинга азон айтди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Салқинлатгин, салқинлатгин (ёки салқин тушмоғини кутгин, салқин тушмоғини кутгин)! Жазирама иссиқ жаҳаннам нафасидандир. Кун қаттиқ исиб кетса, тепаликлар ёнида соя пайдо бўлганини кўрмагунимизча, намоз ўқимай турингиз!» дедилар».
536. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кун қаттиқ исиб кетса, пешинни салқин тушганда ўқингиз, жазирама иссиқ жаҳаннам нафасидандир!
537. Ўт (олов) раббига шикоят қилиб: «Ё раббий, ўзимни-ўзим еб қўйдим (бир-биримни еб қўйдим)», деди. Бас, унга икки нафасга изн берилди: бири — қишда, бири — ёзда. Ҳаддан зиёд исиб кетганингизда ёздагисини, ҳаддан зиёд совқотганингизда эса, қишдагисини ҳис қиласиз», дедилар».
538. Абу Саъид разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кун қаттиқ исиб кетса, пешинни салқин тушганда ўқингиз, жазирама иссиқ жаҳаннам нафасидандир!» дедилар».
10- боб. Сафар чоғида пешинни салқин тушганда ўқимоқ ҳақида
539. Абу Зарр разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда эдик. Муаззин пешинга азон айтмоқчи бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Салқин тушмоғини кутгин!» дедилар. Кейин, яна айтмоқчи бўлувди: «Тепаликлар ёнида соя пайдо бўлганини кўрмагунимизча, кутиб тургин!» дедилар-да, «Жазирама иссиқ жаҳаннам нафасидандир, агар кун қаттиқ исиб кетса, намозни салқин тушганда ўқингиз!» деб қўшиб қўйдилар».
11- боб. Кун оғғанда пешин ўқимоқ ҳақида
Жобир разияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кун қаттиқ қизиган пайтда намоз ўқир эдилар», дейдилар.
540. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кун оққанда чиқиб, пешин ўқидилар. Сўнг минбарга чиқиб, қиёмат ҳақида ва ўша куни бўладиган буюк ишлар тўғрисида зикр қилдилар. Кейин: «Кимки бирор нарса тўғрисида сўрамоқчи эса, сўрасин, кўзим очиқлиғида илгари мен сизларга айтиб бермаганим нарсалар хусусида сўраб қолингиз!» дедилар. Шунда одамлар йиғидан ўзларини тия олмадилар, Жаноб Расулуллоҳ бўлсалар, нуқул: «Сўраб қолингиз!» дер эдилар. Иттифоқо, Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас-Суҳамий ўрнидан туриб: «Менинг отам ким?» деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Отанг Ҳузофа», дедилар, кейин: «Яна сўрангиз!» деб такрорлайвердилар. Шунда Умар тиз чўкиб туриб: «Биз Аллоҳни раббимиз деб, Исломни динимиз деб, Муҳаммадни пайғамбаримиз деб тан олдик», деди-да, жим қолди. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳозиргина менга мана шу девор томонда жаннат билан дўзах кўрсатилди, мен бунчалик яхшилик ва ёмонликни кўрмаган эдим», – дедилар».
541. Абу Барза разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдодни ҳар биримиз ёнимиздаги намозхонни танийдиган даражада ҳаво ёришганда ўқир эдилар ва олтмиштадан юзтагача оят тиловат қилар эдилар. Пешинни кун оққанда, асрни эса, бирортамиз шаҳарнинг энг чеккасига бориб қайтганимизда ҳам куннинг тафти ҳали ўлмаган пайтда ўқир эдилар». Шуъба разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Абу Барза шом ҳақида не деганини билмасман, ёдимдан чиқибди, лекин у: «Жаноб Расулуллоҳ хуфтонни туннинг учдан бир қисмини ўтказиб ўқийверар эдилар», деганди, кейин яна: «Тун ярим бўлганда», деб қўшиб ҳам қўйганди».
542. Анас ибн Молик: «Жазирама иссиқ кунлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилиб пешин ўқисак пешонамиз ер тафтидан куйиб қолмоғидан қўрқиб, кийимимизга сажда қилар эдик», дейдилар.
12-боб. Пешинни аср вақтига қадар таъхир қилиш ҳақида
543. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: (Баъзан) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада пешинни асрга ҳамда шомни хуфтонга қўшиб, етти ва саккиз ракъат қилиб ўқир эдилар.
13-боб. Аср вақти тўғрисида
Абу Усома разияллоҳу анҳу Ҳишомдан нақл ҳилиб: «Жаноб Расулуллоҳ аср ўқиганларида Оиша онамизнинг ҳужраларидан қуёш ҳали чиқиб кетмаган эди», дейдилар.
544. Оиша онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асрни қуёш ҳали ҳужрамдан чиқиб кетмай туриб, ўқир эдилар», дедилар.
545. Оиша онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш ҳали ҳужрамдан чиқиб кетмай туриб ва ҳужрамға соя тушмай туриб, аср ўқидилар», дедилар.
546. Оиша онамиз: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш ҳали ҳужрамга тушиб турганда, ҳужрамда соядан асар ҳам йўқ пайтда аср ўқир эдилар», дедилар.
547. Сайёр ибн Салома ривоят қиладилар: «Мен ва отам Абу Барзанинг ҳузурларига кирдик. Отам у кишидан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам беш вақт намозни кандоқ ўқир эдилар?» деб сўрадилар. У киши: «Сизлар увло деб атайдиган пешинни кун оққан пайтда, асрни эса бирортамиз шаҳарнинг энг чеккасига бориб қайтганимизда ҳам куннинг тафти ҳали ўлмаган пайтда ўқир эдилар (шом ҳақида айтган гапларини эсимдан чиқариб қўйибман), сизлар атама деб атайдиган хуфтонни эса кечиктириб ўқимоқни афзал кўрар эдилар ҳамда хуфтондан олдин ухламакни ва ундан кейин сўзлашиб ўлтирмакни ёмон кўрар эдилар. Бомдодни киши ёнида ўтирган намозхонни танийдиган даражада ҳаво ёришганда ўқиб бўлар эдилар ва олтмиштадан юзтагача оят тиловат қилар эдилар», дедилар».
548. Анас ибн Молик: «Биз аср ўқиётган эдик, кейин бир киши Баний Амр ибн Авф қавми олдига бориб қараса, улар ҳам аср ўқишаётган экан», дедилар.
549. Саҳл ибн Ҳунайф разияллоҳу анҳу Абу Умомадан нақл қиладилар: «Биз Умар ибн Абдулазиз билан бирга пешин ўқидик, сўнг чиқиб, Анас ибн Моликнинг ҳузурларига кирдик, у киши аср ўқиётган эканлар. Мен: «Эй амаки, ҳозир сиз қай намозни ўкидингиз? дедим. у йиши: «Аср ўқидим, Жаноб Расулуллоҳ биз билан шундоқ намоз ўқир эдилар», деб жавоб қилдилар».
550. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш баланддалигида, ҳали унинг тафти сўнмаган пайтда агр ўқир эдилар, Кейин, йўловчи (шаҳарнинг) энг чеккасига бориб, қайтса ҳам ҳануз қуёш баландда турган бўлар эди. Шаҳарнинг айрим чекка жойлари билан масжид оралиғи тўрт мил ёки шунга яқин келар эди», дедилар.
551. Ибн Шиҳоб разияллоҳу анҳу Анас ибн Моликдан нақл қилиб: «Биз аср ўқир эдик. Кейин, бирортамиз Масжид ул-Қубога бориб қайтганимизда ҳам қуёш ҳануз баландда турган бўлар эди», дейдилар.
14- боб. Асрни қазо қилиб қўйган кишининг гуноҳи ҳақида
552. Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Асрни қазо қилиб қўйган одам бола-чақасию, мол-дунёсидан ажраган киши кабидир», деб айтганлар».
15- боб. Кимки аср ўқимаса…
553. Абу Мулайҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бурайда билан бирга Зуғайм куни ғазотда бўлди, ўшанда у киши: «Асрни эртароқ ўқингиз, Жаноб Расулуллоҳ: «Аср ўқимаган киши бирор иши барбод бўлган киши кабидир, деб айтганлар», дедилар».
16-боб. Аср намозининг фазилати ҳақида
554. Жарир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Тунда Ойга (яъни, тўлин Ойга) қараб: «Кейинчалик сизлар мана шу Ойни кўриб турганингиздек раббингизни кўргайсизлар, уни кўраман десангиз, бир-бирингизни ранжитмангиз! Агар кун чиқмоғи ва кун ботмоғидан олдинги намозларни шайтонга бой бермаслик қўлингиздан келса, уларни доим ўқингиз!» дедилар-да, «Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни) покланг — намоз ўқинг!» (Қоф:39) деган оятни қироат қилдилар».
555. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларни малоикалар кечаю-кундуз кузатиб юргайлар. Бомдод ва асрда келиб тўпланишса, сўнг сизлар билан бирга бўлган малоикалар Арши Аълога чиқадилар, Аллоҳ таоло малоикалардан кўра яхшироқ билса ҳам: «Бандаларимни қандай ҳолатда ташлаб келдингиз?» деб улардан сўрайди. Малоикалар: «Келаётганимизда ҳам, борганимизда ҳам намоз ўқиётган эдилар», деб айтгайлар».
17- боб. Кун ботишидан олдин аср ўқиётган киши қолган бир ракъатини ўқиб улгурмаслигини фаҳмлаб қолса, намозини ўқиб тугатади
556. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қуёш ботмоғидан олдин аср намозининг бир саждасини ўқиб улгурмаслигини фаҳмлаб қолган одам намозини ниҳоясига етказади. Қуёш чиқмоғидан олдин бомдод намозининг бир саждасини ўқиб улгурмаслигига ақли етган одам ҳам намозини тугаллайди», деб айтдилар».
557. Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: «Дарҳақиқат, сизларнинг (ердаги) муддатингиз ўтган умматларнинг муддатига нисбатан бамисоли аср вақти билан қуёшнинг ботишига ўхшайди. (Ўз даврида) Таврот аҳлига Таврот берилди, улар унга амал қилишиб, пешин вақтида заифлашдилар, сўнг уларга бир қийрот ажр берилади. Сўнгра Инжил аҳлига Инжил берилди, улар унга амал қилишиб, асрга қадар заифлашдилар, сўнг уларга бир қийрот ажр берилади. Сўнгра бизга Қуръон берилди, биз унга қуёш ботгунига қадар амал қиламиз, бизга икки қийрот ажр берилади. Ўшанда аҳли китоб айтадилар: «Эй Роббимиз! Сен буларга икки қийрот ажр берибсан, бизларга эса бир қийрот ажр берибсан, ахир биз кўпроқ муддат амал қиган эдик-ку!» Аллоҳ азза ва жала жавобан айтади: «Мен сизларга бирон нарсада зулм қилдимми?» Улар айтадилар: «Йўқ». Шунда Аллоҳ таоло айтади: «Бу менинг фазлим, уни ҳоҳлаганимга бераман».
558. Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мусулмонлар билан яҳуду-насороларнинг мисоли гўё бир қавмни кечгача ишлаб бериш учун ёллаган кишининг мисолига ўхшайди. Биринчи қавм куннинг ярмига қадар ишлаб, сўнгра дедилар: «Ажрингга муҳтожлигимиз йўқ!» У киши бошқа қавмни ёллаб, деди: «Куннинг қолганини тугалланглар, келишилган ажр тўлиғича сизларники». Улар то аср намозининг вақтига қадар ишлаб, сўнгра дедилар: «Ишлаганимиз ўзингга бўлаверсин!» Сўнг у киши бир қавмни ёллади, улар то қуёш ботгунича ишлаб, куннинг қолганини тамомига етказдилар ва икки гуруҳнинг ҳам ажрини тўлиғича олдилар».
18-боб. Шом намози ўқиладиган вақт ҳақида
Ато разияллоҳу анҳу: «Касал одам шом билан хуфтонни қўшиб ўқийди», дейдилар.
559. Рофиъ ибн Ҳадийж: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга шомни ўтирган еримиздан ёй отсак ўқимиз теккан жойни кўра оладиган пайтда ўқир эдик», дейдилар.
560. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешинни кун қизиган пайтда, асрни қуёш тиниқ пайтда, шомни қуёш ботганда ўқир эдилар. Баъзида хуфтонни, намозхонларнинг тўпланганини кўрсалар, тезлаштирар эдилар, уларнинг кечикаётганини кўрганларида эса, кечиктирар эдилар. Бомдодни қоронғу пайтда ўқир эдилар», дейдилар.
561. Салама разияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга шомни кун юзига парда тортганда ўқир эдик», дейдилар.
562. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам еттини жамъ қилиб, ва саккизни жамъ қилиб ўқидилар.(Яъни шом Билан хуфтонни ҳамда пешин билан асрни жамъ қилиб)».
19-боб. Шомни хуфтон деб аташларини макруҳ қилган киши ҳақида
563. Абдуллоҳ ал-Музаний ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бадавийларнинг шом деб аталмиш намозингизни бошқа ном билан атамоқларига йўл қўймангиз. Бадавийлар шомни хуфтон деб атамоқдалар, деб айтдилар».
20-боб. Ишоъ ва атама баёни ҳамда иккаласини «Бемалол ишлатса бўлади» деган киши ҳақида (Атама – туннинг аввалги учдан бирида ўқиладиган намоз)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ишоъ (хуфтон) ва фажр (бомдод) намозлари мунофиқларга оғир келиб қолди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Атама (хуфтон) ва фажр (бомдод) намозларида нечук савоб борлигини билишса эди!» дедилар.
Имом Бухорий: «Ишоъ (хуфтон) деб атайдими, атама (хуфтон) деб атайдими, кишининг ўз ихтиёридадир, масалан, Аллоҳ таоло: «Кимки ишоъдан (хуфтондан) кейин…» (Нур:58) деб айтади», дейдилар.
Абу Мусо: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан навбатма-навбат ишоъга имомлик қилар эдик. Бу сафар ҳам бизнинг навбатимиз эди, иттифоқо, у киши ишоъга имомлик қиламан, деб салла ўраб чиқдилар», дейдилар.
Ибн Аббос ва Оиша онамиз: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ишоъга салла ўраб чиқдилар», дейдилар.
Баъзилар Оиша онамиздан нақл қилиб: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам атамага (хуфтонга) салла ўраб чиқдилар», дейишади.
Жобир разияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ишоъ ўқир эдилар», дейдилар.
Абу Барза: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ишоъни кечиктириб ўқир эдилар», дейдилар.
Анас: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ишоъни жуда кеч ўқидилар», дейдилар.
Ибн Умар, Абу Айюб ва Ибн Аббос: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шом ва ишоъ ўқидилар», дейишади.
564. Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Тунлардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар атама деб атайдиган ишоъ (хуфтон) намозини биз билан бирга ўқидилар. Кейин, Жаноб Расулуллоҳ бизга юзланиб: «Билиб қўйингиз, мана шу кечадан роппа-роса юз йил ўтгач, ер юзида ҳозир мавжуд бўлган одамлардан бирортаси ҳам қолмайди», дедилар».

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1983 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz