Вторник, 24-05-14, 04:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 30 » Ўзбекистон осмонида озодлик юлдузи хира нур сочаяпти
07:14
Ўзбекистон осмонида озодлик юлдузи хира нур сочаяпти

Ўзбекистон осмонида озодлик юлдузи хира нур сочаяпти

Тўлқин Қораев,

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси 

Швеция

Хабарингиз бор шу кунларда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номи остида пайдо бўлган ва ошкора даъват билан чиққан уюшма чақириғи энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуга айланди. Нашримизда изоҳ қолдирган ўқувчиларимиздан бирига кўра, айрим муносабатларда ЎХҲ чақириғи айни замонда Ўзбекистон халқи учун навбатдаги қатағонлар ва ташвишларни келтириб чиқарувчи баҳона ўлароқ талқин қилинган бир пайтда чақириқни мужда ўлароқ қабул қилганлар ҳам учрамоқда. Турфа фикрлар, муносабатлар билан танишиш ва сиз азиз ўқувчини ҳам таништириш мақсадида Жараён алоҳида саволлар эълон қилиб, улар бўйича жавоб билдириш истагида бўлганларга минбар таклиф қилди. Бугун ЎХҲ ва унинг чақириғи юзасидан нашримизга келиб тушган  муносабатни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз

Сиз, ўзларини "Ўзбекистон халқ ҳаракати” дея таништирган уюшма аъзоларининг чақириғига қандай қарайсиз, унга муносабатингиз қандай?

 

Ўзини "Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” деб таништираётган гуруҳ, ростдан ҳам ўзи таъкидлаётганидек халқ ҳаракати бўлса, уни қўлламайдиган ўзбек на хорижда ва на Ўзбекистонда топилмаса керак. Минглаб йиллар давомида аллақандайдир ҳукмдорларгагина бўйин эгиб яшаб келган халқ бу қулликдан қутилишни орзу қилиб қолибдими, демак бундай хоҳишни фақат муборакбод этиш лозим. Лекин озодлик, ҳурлик – фақатгина хоҳишнинг ўзи билан амалга ошади деб ўйлаш, катта янгилиш бўлган бўларди. Бунинг оломон эмас, балки оқ-қора ажратиб олишни ўрганган халқнинг, бир бутун миллатнинг буюк иродаси зарур.

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларининг ёшлари ўша кезлардаги воқеаларни теран эслайдилар. Бугун ўзини Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси деб кўрсатаётган Ислом Каримов Совет даврининг сўнги кунларида халқга "айрилганни айиқ ер, бўлинганни бўри ер” деган мақолни эслатиб, халқни мустақиллик ғоясидан воз кечишга чақирарди. Совет давлатидан ажралган Ўзбекистон халқи бошига офат ёғилиб айиқлару, бўриларга ем бўлди, аммо бу офат Ислом Каримовнинг ўзидан етди. Аслида, 1991 йилнинг 19-21 август кунларида Совет Иипериясида содир бўлган давлат тўнтаришига уриниш, яъни ГКЧП мамлакатимиз мустақиллигини тезлатиб юборганди. Ўшанда янаевчилар гуруҳини қўллаб чиқган президентимиз жавобгар бўлиб қолишдан чўчиб Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилганди. Демак, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчилари сафига янаевчилар гуруҳини қўшсак ҳам, менимча кўп хато қилмаган бўламиз.

Ислом Каримов ўз ҳукмронлигининг бошиданоқ халқга қарши репрессиялар ўтказишни, уни хонавайрон қилиш сиёсатини ўзининг теран йўли деб билди ва бу ниятидан ҳали ҳам қайтгани йўқ. 1991 йилнинг 31 августида у "Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” дея ҳайқиргани ҳали ҳам қулоқларимиз остида жаранглайди. Аммо қани ўша буюк келажак? Йигирмай йилда келмадими, тағин неча йигирма йиллик режа зарур. Умуман олганда эса, бу ҳайқириқни диктаторнинг ўзи ҳам эсалашни истамай қолгандир. Чунки бу унинг хомчўти эди, ёлғони эди. Бироқ Ислом Абдуғаниевич бирор марта бўлсин ваъдасига вафо қилдими, ёки рост сўзладими? Тағин жавоб шу – йўқ!

Йигирма йилдан ортиқ миллат бошида қонлик қамчисини ўйнатиб, унинг ғурурини, қадри қимматию иймонини топтаб келмоқдаки, албатта ўзбек халқи бундай золимдан қутилишга уриниши – бу шарт ва у бунга нафақт ҳақлик, балки бурчлик ҳамдир. Акс ҳолда миллат тағин қул бўлиб қолаверади. Шу заминда ўзбекларнинг минг йиллик авлодлари яшаб келган экан, келгусида ҳам минг йиллар давомида яшаб қолишимиз учун узбеклар ўз ерида кўкрак кериб яшаши лозим. Бу эзгу мақсадга етиш эса бугунги ўзбекнинг қўлида. Агар ўзбек бири бирини куч ишлатар органларга сотиш билан яшаб қолишини ўйласа, у қаттиқ янгилишади. Бугун бутун миллат бир муштга тугилиб, бир ҳовучгина миллат хоинлари эгаллаб олган ватанларини ўз қўлларига қайтиб олиш учун курашмоғи зарур. Кимларнидир қурбон берилар, аммо бу мақсад жон беришга ҳам арзийдиган мақсад бўлади. Шу ўринда миллатни қулликда тутиб туришга масъул бўлган милиция, ёки Миллий Хавсизлик Хизмати ходимлари, қуролли кучларми, барчаси, барчаси халқ томонига ўтиши зарур. Бугун биз дунёда шарманда бўлган элмиз! Демак бу эл бошини кўтариши учун ҳам у оломон эмас, балки халқ бўлиб бирлашиши зарур! Бу заминда келгуси авлодларимизнинг озод ҳаётлари тамал тошни бугун биз қўйишимиз зарур. Бу йўлда эса ҳамма бирга бўлмоғи лозим ва шундай бўлишига умид қиламан!

Сизнингча бу чақириқ Ўзбекистонда қандай қабул қилинди, яъни оддий халқ бунга қандай карапятию ҳукумат вакиллари қандай?

Бу чақириқ Ўзбекистонда "Урра” деб қабул қилинишига ишонаман, аммо мана шу "урра”нинг олдида кимлар туриши ва халқ уларга эргашишига ишончим мутлоқ комил эмас. Ўзбекларимиз оддийгина ваъдаларга ҳам ишониб кураш майдонини ташлаб кетаверишлари мумкин. Бизга кимдир бирон ёқдан келиб душманни қувиб берса, кейин ортдан югириб қолишимиз аниқ, лекин кўриб турибмизки, бу ишни биров қилиб бермас экан. Халқимиз ўз ҳаққини сўраб эмас, талаб қилиб олишга эришиши керак. Бу йўлда ҳукмдорнинг кўзига ёмон кўриниб қолишдан эса чўчимаслик керак ва минг йиллар давомида дол бўлган қаддимиз кўтарилиб қолса ҳам ажаб эмас.

Мен Ўзбекистонни тарк этганимга олти йил бўлиб қолди ва шу муддат ичида халқнинг онги инқилобий кайфият томонга оғган эканки, бугун ўзини "Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” деб таништираётган гуруҳлар чақириқ тарқатаяпти. Демак, ҳамма нарса йўқотилинмаган ва олдинда ҳаёт бор! Яхши кунлар умиди батамом сўнмаган. Халқ бири биридан қўрқиб эмас, бири бирига суяниб ҳаракатга келса уни тўхтатадиган куч бўлмайди.

Сиз ўзингиз бу чақириққа қандай жавоб бермоқчисиз, қўллайсизми ёки?..

Мен бу ҳаракатни қўллайман. Ўзбекистоннинг таланган бойликлари, ноҳақ қийноққа тутилган, ўлдирилган фарзандлари ҳаққи ҳурмати, оналаримиз ва ёш, гўзал жувонларимиз кўз ёшлари ҳаққи, мен бу ҳаракатни қўллайман. Мумкин, ўзбекларимиз минг йиллаб орзу қилган озодлик куни яқин келиб қолгандир. Диктатордан қутилиш эса миллатимизни ёруғлик сари элтадиган ягона йўл экан, уни албатта қўллайман. Йигирма йилдан ортиқ, Ислом Каримовни юлдуз билиб, ундан умид қилганларнинг умидлари бугун сўниб бўлган. Энди эса Ўзбекистон осмонида янги бир юлдуз хира нур соча бошлади. Бу эса озодлик юлдузидир. Уни ҳам батамом сўндириб ташлаш, ёки офтобга айлантириш эса ўзбекларимизнинг қўлида. Улар озодликни исташмаса, демак режим яшайверади, миллат хор бўлиб қолаверади. Ўйлайманки, ўзбеклар бунга йўл бермайдилар!

www.Jarayon.com

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1579 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz