Мен ҳарбий ёки давлат сирини ошкор қилиш билан шуғулланмайманку?!
Мен Гулшан Караева Тураевна Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё
вилояти бўлими раиси сифатида шуни маьлум қиламан-ки,қўшниларимнинг
хабар килишларича, баьзи бир қизиқувчи ташкилот (МХХ) менинг
хонадонимни кузатиш учун қўшниларим хонадонлари (кўп қаватли уй деразаларидан) фойдаланиб, кузатиш камерасини ўрнатиш ҳаракатига тушишганини айтишди, хатто-ки
каттагина пул ҳам ваьда қилишган экан.Режим махаллий югурдакларининг бунчалик менинг фаолиятимга эътибор беришлари жуда ҳайрон қоларли.Ўзингиз ўйлаб кўринг, мен ҳарбий ёки давлат сирини ошкор қилиш билан шуғулланмайманку?! Менинг фаолиятим давлат,хокимият вакилларининг Ўзбекистон конститутцияси ва қонунларининг оёқ ости қилаётганликлари тўғрисида бонг уришдан иборат.
Режим менинг орқамдан кузатиш қўйганига ва телефоним "прослушкада”
эканлигига қаноат қилмаган кўринади,энди видео тасмасига тушириб
олишни режалаштирибди. Бу нимадан далолат бераяпти,режим бирор иғвогарликни режалаштираябдими?
Кузатувчиларни ҳатто-ки,бир неча бор суратга ҳам тушириб олганим
сабабли кўзга кўринмас камерадан фойдаланишлари бу ғалати эмасми?
Баьзи бир орган ходимларини билмаган ҳолларида орқасидан келиб расм
тушириб олганман,баьзиларини ёнларидан. Xукумат бундан сўнг бунақа
"бемаза”холларнинг олдини олиш мақсадида шу йўлни афзал кўрган
менимча. 2010 йил қиш ойида кузатувчилардан бирини расмга тушириб
олган эдим,шуни пастда илова қилмокданман. Ҳалқаро
Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш ташкилотларини бу ҳақда огоҳлантирмоқчиман.
4-май, 2011-йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.
|