Понедельник, 24-05-13, 22:46

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 9 » Жиноят ва жазо муқаррарми?
08:58
Жиноят ва жазо муқаррарми?
Жиноят ва жазо муқаррарми?

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан бўлган Ўктам Абдуназаров бир неча йилдирки, адолат излаб топа олмаётган бир пайтда, унинг марҳум акасининг хотини Юлдуз Исомованинг ёзган  арзаларини  Чироқчи туман Ички Ишлар Бўлими ва прокуратураси қаноанлантирмай келмоқда.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) бундан илгари ҳам икки оиланинг бошига кулфат келтирган автомобил назорати ходими Нодир Холбоевнинг адолатлик жазоланишига эриша олмай келаётганлари ҳақида хабар қилган. ДАН (Давлат Автомобиль Инспекцияси) ходими Нодир Холбоевни жавобгарликка торттириш учун ҳаттоки Республика бош прокуратурасига қилинган мурожаатлар ҳам иш бермади. Демак, султон суягини хор қилмайди деганларидек, давлатнинг одамини фақат давлатнинг ўзи истасагина жавобгар қилади холос.
2008-йилнинг 9-декабрь кунида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи
туманида яшайдиган Абдуназаров Амир, Рўзиев Тоҳир, Алиқулов Далил ва
Ўктам Абдуназаровлар "Нива” автомашинасида Яккабоғ туманидан,
таьзиядан қайтишаётган вақтда ДАН ходими Нодир Холбоев расмиятчилик
учун Нивани тўхтатиб, ҳужжатларни кўздан кечиради.  Автомашинани бошқариб келаётган Амир Абдуназаровнинг ҳайдовчилик гувоҳномасинининг амал қилиш муддати бир кун аввал тугаганлигини кўрган ўз постидаги "доим ҳушёр бўлган” автоинспектор рулга ўтирадию.  У машинани жарима майдони бошқариб бораркан, автотранспорт ичида бўлган йўловчиларни ҳам туширмайди. Лекин йўлда содир этилингин фожеа оқибатида икки нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Бироқ у ўз қилмши учун жавоб берадими?
Шу кунларда адолат учун бораётган бу курашни жамиятнинг Қашқадарё вилоят бўлими кузатишда давом этаяпти.

Ўктам Абдназаровнинг мархум акаси Амир машина тузатиш бўйича моҳир уста
бўлиб, шахсий устохона очиш мақсади билан ўлимидан бир неча йиллар олдин Чироқчи туманидаги 105 сонлик автобазадан ҳудудидан жой сотиб олишган эди. Амир Абдуназаровнинг вафотидан сўнг Ўктам Абдназаров бу ерни янгаси Исомова
Юлдуз номига расмийлаштириб беради, аммо бу жойни таьмирлаб  олиш учун эса
анчагина маблағ зарур эди. Айни шу сабабдан ҳам, оиланинг хусусий корхонаси иши тухтаб қолган. Сервис учун мўлжаланган жой тайинли бўлгани, ҳамда қоровул борлиги учун ҳам улар аҳён-аҳёнда хабар олиб туришган. У ерга келтирилган қурлиш материалларини кўздан кечириб туришарди.
Шу йилнинг март ойида бўлғуси устахонага ташриф буюрган Ўктам Абдуназаров не кўз билан кўришсинки, у ерда девордан бўлак ҳеч нарса қолмаган, йирик биноларнинг қурилиши учун ишлатилинадиган темир-бетон плиталар ва тағин бошқа материаллар қанот чиқаргандек, ғойиб бўлган экан. Автобаза директори Махматқулов Шамшод эса ҳеч нарсани билмаслигини ва кўрмаганлигини таъкидлайди.
Қуруқ сафсатадан дили хуноб бўлган Ўктам Абдуназаров ва унинг янгаси Юлдз Исомовалар шу куниёқ  Чироқчи туман ИИБ га 12 март кунида ўғирлик  содир этилганлиги борасида ариза беришади. Дом-дараксиз ғойиб бўлган қурилиш материаллари нархи 3 миллион 600 минг сўм деб кўрсатилади.
Эртаси кунида Чироқчи туман  ИИБ, ҳамда участка нозири билан биргаликда автобазага борган жабрдийдалар олдида Махматқулов Шамшод айбни тан олади. Чунки бошқа чора ҳам йўқ эди. Сабаби, бир неча тонналик вазнга эга бўлган темир-бетон конструкцияларини шунчаки, чўнтакка солиб олиб чиқишнинг иложи йўқ. Уни олиб чиқиш учун махсус техникалар, кўтарма кранлар зарур ва бу ҳолатда эса автобаза директори билмай қолиши мутлоқ имконсиз.
Аммо бу содир этилган ўғирлик устидан ҳам жиноят очилмай келаяпти. Ўктам Абдуназаров 19- март кунида у билан Чироқчи туман ИИБ нинг паспорт бўлими раҳбари Норқулов Азамат учрашиб уни "келишувга” чақиради.
"Автобаза директори Норқулов Азаматнинг қайиноғаси ва шунинг учун ҳам ишни "ёпти-ёпти” қилиш тараддудига тушиб қолганлигини тушундим”, – дейди Ўктам Абдуназаров. Унинг таъкидлаётганига кўра, паспорт бўлими бошлиғи қайиноғасини бу ташвишлардан соғ-омон чиқиш учун бир ярим миллион сўм таклиф этган.
Табиий, бу қайсар Абдуназаровлар келишувга рози бўлишмайди. Бироқ жиноят учун ким жавоб беради энди? Икки нафар жонни қурбон қилган ва Ўктам Абдунаровнинг бир умрлик мажруҳга айлантирган автоинспектор 2008 йилдан бери жазога тортилмади. Тағин бу оила бошига янги ташвиш ва бу сафар ҳам тергов органларининг ўзи қонунларга чап беришга интилмоқда.
Юлдуз Исомова  15- апрел куни Чироқчи туман прокуратурасига туман ИИБ нинг устидан ариза берди. Аммо у бундан ҳам бирор натижа чиқишига ишонаётгани йўқ. Органлар ўғирланган ашёларни қонуний эгасига қайтариш ниятида эмас.

"Жиноят фош қилинмаса ва ўғирланган қурилиш материаллари жойига қўйилмаса, жиноятчилар қонун доирасида жавобгарликка тортилмаса, мен бунга норозилик тариқасида пикет ўтказиш ниятида юрибман”, – дейди Ўктам Абдуназаров.
Жиноятлар шу тарика ёпиб юбораверилса, аҳоли орасида норозилик ортгандан ортиб бориши кўрга ҳассадек аён. Бугунги кунда одамлар нафақат милиция органларига, балки прокуратура ва суд ҳокимиятига ҳам ишонмай қўйган. Жиноят учун жазо берилиши керакми, ёки жинояткор рағбатлантирилиши лозимми? Ва бу сингари аҳволдан Республика Ички Ишлар Вазирлиги хабардормикан?
30-апрель, 2011-йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 2121 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz