Среда, 24-05-15, 01:01

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 14 » Ваҳшийликнинг чегараси борми?
17:15
Ваҳшийликнинг чегараси борми?
Ваҳшийликнинг чегараси борми?

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг қамоқда сақланаётган аъзоси Ғайбулло Жалилов жазони ўташ колониясида бронхиал астма касалига ҳам чалинди. Бу ҳақида инсон ҳуқуқлари ташкилотига унинг аёли Муқаддас Темирова хабар берди.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) билан телефон орқали суҳбат қилган аёл 3 май куни Зангиотадаги КИН 64/3 Жазони ўташ колонияси сақланаётган эри билан телефон орқали суҳбатлашганини ва қисқа вақтлик суҳбат давомида Ғайбулла Жалилов бронхиал астма хасталигига чалингани ва дори дармонларга муҳтож эканлигини билдирган. Шунингдек унга оиласи "роба” (қамоқдагилар киядиган кийим) олиб келиб беришни ҳам сўраган.
Илгариги хабарларимиздан ҳам маълумки, қамоқда сақланаётган ЎИҲЖ аъзоси Ғайбулло Жалилов қийноқлар оқибатида кар бўлиб қолган ва у билан бақириб гаплашилмаса мутлоқ эшитмайди. Муқаддас тЕмирова билан суҳбат қиларканмиз, бизни даставвал айни мана шу масала қизиқтирди. Ғайбулло телефон орқали қандай гаплашди?
"Мен уни эшитиб турдим”, – дейди Муқаддас Темирова ЎИҲЖ билан бўлган суҳбатида, – "бир қулоғи бироз эшитишини, овоз қандайдир шанғиллаб келишини учрашганимизда ҳам айтганди. Балки ўша қулоғи билан эшитгандир”, – дейди у ишонқирамай.
Ғайбулло Жалилов Совет Армияси сафида ҳарбий хизматда бўлган кезларида қаттиқ шамоллаган ва бунинг натижаси ўлароқ, ўша кезларда унинг бир ўпкасининг ярми олиб ташланиб, ногирон ҳолга келиб қолганди. Айни мана шу сабаб ҳам, бугунги кунларда унинг тақдирига қаттиқ ховотир уйғотмай қолмайди.
У 2009 йил 5 сентябрь кунида Қарши шаҳарида Ўлжабоева кўчаси Қарши шаҳар Ички Ишлар Бўлими (ИИБ) ходимлари томонидан қонунга хилов тарзда ҳибс этилганди. Кейинчалик маълум бўлганига кўра, милицияга қаршилик "кўрсатгани” учун 10 суткага қамалган ва унинг ортидан терроризм, экстримизм, конституцион тузумга тажовуз қилиш каби турли бўҳтонларлар билан айбланиб судда жавобгар қилинганди. Ҳозирги кунда Ғайбулло Жалилов 11 йиллик жазо муддатини ўтамоқда.
Муқаддас Темированинг таъкидлаб ўтганига кўра, Ғайбулло билан гаплашиш учун қамоқхона маъмурияти 15 минут вақт берган, аммо суҳбат бу даражада узоқ чўзилмаган ҳам. Боиси, у ортиқча гапларни айтиб қўймасин ва яна бир сабаб барибир аёли нима деётганини эшитмайди ҳам.
"У 24 кун Сангородда (У/Я 64/18) бўлганини айтди. 1- май куни яна қамоқхонага қайтаришибти. Кераклик дорилар рўйхатини айтиб турди. Биз ёзиб олдик. Кўпроқ йўтал дориларини сўраяпти”, – дейди Муқаддас Темирова.
Ғайбулло суҳбат давомида тез-тез йўталиб турганини, қийналиб гапирганини ҳам келтириб ўтди у. Бунга ҳам асосий сабаб, қиш кунларида юпун қолгани ва совуқ камераларда сақланганги, боз устига қийноққа солиб итлар қафасида сақлангани каби ҳолатлар қаттиқ шамолланишига олиб келган. Даволанмаслик эса ўз навбатида астма касаллигининг бошланишига олиб келган.
Ўзбекистондаги авторитарь режим ўз қурбонларини мана шу тарзда ўлдириб роҳатланадиган даражага тушиб бўлганига анча йиллар ўтди. Навбатдаги қурбон эса ЎИҲЖ нинг Қарши шаҳридаги фаол аъзоси бўлган Ғайбулло Жалилов. У ҳам кўпчилик сиёсатчилар, ҳуқуқбонлар ва диндорлар каби қилмаган жиноятлари учун айбдор деб топилган ва бугунги кунларда уни қурбон қилаётган режим даволаниш учун дори*-дармонларни, ҳаттоки киядиган робасини ҳам Ғайбуллонинг уч нафар норасида фарзанди билан даромадсиз ҳолда қолган аёлидан сўраяпти. Ўндан тўққизини уриб бирига ҳам умид қилиб турадиган қамоқхона нозирлари, бошлиқлари ва қолаверса Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги, шунинг мамлакатнинг доимий Президенти Ислом Каримов яна қандай ваҳшийликларни ўйлаб топа оларкин? Уларнинг ваҳшийликларига бирор чегара борми?
ЎИҲЖ яна бир аъзосидан ажралиб қолиш арафасида турибти. Бу ҳақида илгари ҳам, шу йилнинг январь ойида Ғайбулло Жалиловнинг ўз оғзидан чиқган сўзига таяниб хабар тарқатгандик.

10-май, 2011-йил.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари  Жамияти.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1060 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz