Вторник, 24-05-14, 15:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 15 » Айбдорлик туйғуси бор эди менда
11:18
Айбдорлик туйғуси бор эди менда

Айбдорлик туйғуси бор эди менда

Раҳматжон Қўлдошев

"Озодлик” радиосининг Тошкент офисига янги ишга кирган кунларим ғалати туш кўргандим. Тушимда бегона ҳарбий либос кийиб, бегона давлатнинг ҳарбий кемасига чиқиб қаёққадир жўнаб кетибман. Тушнинг мазмунини жуда яхши сезганман. "Озодлик”да ишлаш орқали бегона давлатнинг хизматини қила бошлаганимни кўнглим хазм қила олмай ўз норозилигини шунақа туш орқали намоён қилган эди. Одамнинг қалби ўз ватани билан боғлиқ бўлиши бор гап. Ростдан ҳам, радиода 7-8 йил ишлаган бўлсам мени ҳеч қачон бегона давлатнинг хизматини қиляпман деган ғашлик тарк этмаган. Ичимдаги ғашликни кетказиш, таниш-билишларнинг "Озодлик”да ишлаётганим учун тана-дашномларига жавоб тариқасида " Биз ҳақиқатни гапиряпмиз. Демократик қадриятларни тарғиб қиляпмиз” деб ўзимни оқламоқчи бўлардим. Лекин, барибир, виждоним билан юзма-юз келган пайтим куч ва билимимни бегона давлатга сарфлаётганим учун ўзимдан хафа бўлардим. Мен яхши билман: ҳар қандай давлат ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳақиқатлар тизимини яратиб олади. Ўз мамлакатига хизмат қилмайдиган ҳақиқатларни эса тўхтовсиз инкор этади. Мамлакатлар орасидаги муносабатларда умуминсоний қадриятлар эмас, асло, ҳар бирининг ўз манфаати мутлоқ ҳақиқат ҳисобланади. Бу жаҳон айвонида ҳар бир мамлакат ўз эрки-ихтиёрини сақлаб қолиш, бошқа давлатлар манфаати остида эзилиб-янчилиб кетмаслик учун нима ишларни қилмайди дейсиз. Сиёсий курашнинг ўзига хос алоҳида қадриятлари бор. Балки бу қадрият гуманизм деган тушунчага мос келмас, лекин ватан ва халқ манфаати учун қилинадиган ҳар қандай иш ўзини оқлайди.

"Озодлик”нинг пули ҳам, бошқа нарсаси ҳам менга насиб қилмади. Озгина топган пулимни Москвалик дўхтирларнинг қўлига тутқаздим. Хасталаниб, беш йилдан зиёд азобландим. Кейинчалик хорижга чиқиб кетган дўст ва ўртоқлар икки марта ёнларига чақирди, сиёсий бошпана олиб беришларини айтишди. Мен уларга раҳмат деб илтимосларини рад этдим. Хорижга кетиш мен учун улкан йўқотиш бўлиб туюларди. Қишлоғимга қайтаман дердим. Туғилган қишлоғимдан мени фақат ўлим айриши мумкин. "Римга алишмайман бедапояни” Бу – кўнгилдан чиққан рост гаплар. Кимига қанақа, билмадиму, мен туғилган қишлоғимга, қариндош-уруғларим ва қишлоқдошларига қаттиқ боғланган одамман. 25 йилдан буён Тошкентда яшайман, лекин Тошкентлик бўлиб кетишдан қўрқиб бу ерга паспортимни рўйхатдан ўтказмаганман. Яъни пропискам йўқ менинг Тошкентда.

Туғилган қишлоғим менинг Каъбам, жаннатим. Ўз вақтида жиндай сиёсатга аралашган айрим ўртоқлар хорижга кетаман дерди, мен бўлсам қишлоққа жўнайман дердим. Радиода ишлаб юрган вақтимда менга тўқнаш келадиган жуда кўп одамларнинг ичидаги нияти ҳорижга кетиш эди. Энди бир нарсани айтай-да. Катта-катта пул одамга бахт бермаслигини биламан. Радиода сал тузикроқ маош олардик, лекин ўша пайтдаги ҳаётимни ўйласам адашиш ва расвогарчилик кўп эди. Ўзига тўқроқ одамларни Тошкентда ҳам, қишлоқ жойларда ҳам кўп кўряпман. Лекин уларнинг ҳаётига умуман хавас қилмайман. Пул уларнинг ичидаги хайвоний истак-хоҳишларини юзага чиқариб, барини ажабтовур ҳайвонга айлантириб қўйган. Туман шифоҳонасида тасодифан кўриб қолдим. Бир аёл кичикроқ елим пақирда қон кўтариб келди. " Эрим қон қусяпти, кўринглар буни” деб пақирдаги қорамтир қонга ишора қилди. Кейироқ шифокор танишимдан аёл олиб келган қон тўғрисида сўрадим. " Хотинини орқасидан эри ҳам келди. Текширдик. Ошқозони эррозияга учраб қонаган. Нафси ёмон одам экан. Емиши ош, гўшт, қази. Бунақа кучли овқатлар ошқозонни емиради”. Бой бўлишдан мақсад қон қусиш эканмикан деб ўйлагандим. Бизнинг қишлоқда бир бойроқ йигит бир ўтиришда бир тоғора манти ейди. Бойлар тўқликдан ўлади. Айтаманки, агар ақлингиз етарли бўлмаса бой бўлишни хавас қила кўрманг. Ақлсиз одамни бойлик балога рўбарў қилади.
Ўзга юртда подшо бўлгандан ўз юртингда гадо бўлганинг афзал.

Бир йил бўлди, бутунлай тузалдим. Кўп вақтимни туғилган қишлоғимда ўтказяпаман. Ота касбим, деҳқончилик қиляпман. Ижодни ҳам ташлаб қўйганим йўқ. Роман ва қисса ёздим, иккита шеърий китобим нашр қилинди, адабий нашрларда адабиётга оид мақолаларим эълон қилиняпти. Лекин Тошкентдаги адабий давраларни ёқтирмайман. Негадир бугунга келиб адабиёт билан шуғилланиш бачкана ишга ўхшаб қолгандек. Адабий давралардаги гуруҳбозлик, вилоятчилик, истеъдодсизлик, маддоҳчиликни жуда ёмон кўраман. Кун кўриш деган бир иблис ёзувчиларимизни маймундек ўйнатяпти.

Биронта адабий даврага киришга уринмадим. Мен учун адабиётчи бўлишнинг биринчи шарти адабиёт вакиллари билан учрашмаслик. Тасодифан Тошкент кўчаларида биронта таниқли ижодкорни кўриб қолсам нафратланиб афтимни бураман.

Умр ўтиб кетяпти. Лекин у мазмунсиз ўтяпти. Чет эл радиосида ишлаб тайёрлаган эшиттиришларим – умримга мазмун бўлмаган, аксинча, мазмунсизликни кучайтириб юборган. Ижодим ҳам, мундоқ чуқурроқ ўйлаб кўрилса, бир тийингга қиммат. Соҳта маҳтов – мадҳия шеър ёзиб хукумат идоралари атрофида ўралашиб юришни азалдан жиним суймайди. Танлаб-танлаб амалдор ижодкорларни мақтаб мансаб пиллапояларидан юқорига ўрмалашни жиним суймайди. Ўзимдан уяламан бунақа иш қилишга. Қисқа умримни мазмунли ишга сарфлагим келади. Мен биринчи навбатда ўз виждоним олдида ҳисоб беришга одатланганман. Агар виждоним: Манов қилаётган ишинг умрингга мазмун бўлмайди деса, ўша ишдан дарҳол воз кечаман.

Худди ташна одам сув сўрагандек, умрим ҳам мазмун сўраяпти. Сочга оқ тушиб бўлган аллақачон, бел оғриқ, оёқ оғриқ деган кексаликнинг элчилари умрим қўрғонига бош суқиб улгирган.

Президентимизнинг мана бу гаплари менга маъқул келади:
" Халқимиз дардига дармон бўлингиз”. Бу гапни Америка президенти ҳеч қачон айтмаган бўларди. Ислом Каримов гапиряпти бу жумлани. Президентимиз ҳалқимизнинг ҳозирги аҳволини ҳаммадан кўра яхши билишлари сезилиб турибди бу шиордан. Дард деган сўзни ишлатяпти юртбошимиз. Ва дармон бўлингиз халқ дардига дейиляпти. Бир зиёли сифатида мен ҳам миллатимиз дардини ҳис этаман. Бу ўринда дардни ҳис этиш эмас, дардга дармон бўлишга чорланяпти. Имконияти бор, қўлидан келадиган ҳар бир одам халқимизнинг қайсидир бир дардига дармон бўлиши керак. Тошкентда узоқ йиллар ўқиб, дунё билимларини эгаллаб, оқ-қорани таниб, қўлимдан бир иш келадиган бўлган пайти ҳорижга кўчиб кетишим яхшимас деб ҳисоблайман. Алпомиш ёки Жалолиддин кучга тўган пайти душман томонга ўтиб қўшин бошлиғи бўлиши мумкин эди. Бу ўринда ватан деган қадрият ҳамма нарсадан устун туради. Тиллоларга алишиб бўлмайди ватанни. Инсонни инсон қилиб турган нарса маънавий қадриятлардир. Қадрим учун йиғлайман дейди-ку одам. Бир коса овқатга қорни тўяди одамнинг. Агар соғлигингизни ўйласангиз, ярим коса ҳам етарли. Дангасалик қилмасангиз оила боқиш ҳам осон. Пайғамбаримиз бўз кийиб яшаб ўтган дунёдан. Бирон марта ҳам қорин деган мешни овқатга тўлдирмаган. Биз пайғамбардан ортиқ бўлибмизми? Шифти ис босиб ётадиган, қуёшга терс қурилган маҳташам қасрларда фақат жин-ажиналаргина ўзини яхши ҳис қилиб яшаши мумкин, одамзот бахт тополмайди қуёшга тескари қурилган уйда.

Ўзини жиддий, бошқалардан истеъдодли ҳисоблайдиган ҳар қандай одам биринчи галда мамлакатимизни обод қилиш учун харакат қилиши лозим. Навоий бобомиз вазир эдилар. У киши 400 дан ортиқ масжид-мадраса қурдирганлар, ҳозирги тил билан айтсак жуда кўп талабаларнинг контракт пулини тўлаганлар. Мана бизга қандай яшашимиз учун ибрат. Мамлакатга фойдамиз тегиши учун вазир бўлишимиз унчалик шарт эмас. Широқ оддий ялангоёқ чўпон эди. Шу одам ватанпарварлиги учун мамлакатга бостириб келган кўпмингли қўшинни бир ўзи енгди. Ватанга муҳаббат инсонни ростдан ҳам мингта девдан ҳам қудратлироқ қилиб юборади. Умуман, мамлакат тараққиёти халқнинг ўз ватанига муҳаббатидан бошланади. Ҳозирги бозор иқтисодиёти замонида кўпчилик учун шахсий манфаат биринчи ўринга чиқиб кетяпти. Мақсад воситани оқлайди деган шиор ўртага чиқяпти. Яхшимас бу. Қандай қилиб бўлса ҳам пул топсанг, марра сеники деган шиор урф бўляпти. Айрим пайтлар харомдан хазар қилмайдиган одамлар ўлган мол ва эшакнинг гўштини ошхоналарга ўтказиб юборяпти. Маъқулми шу энди. Ертўлаларда сохта дори воситаларини ясайдиган жиноятчилар ҳақида эшитиб қоламиз. Қасддан беморга кераксиз дори тайин қиладиган шифокорлар ҳам учраб туради. Биз томонда учар одамлар бутун бошли ўрмон хўжалигининг дарахтларини кесиб сотиб юборди. Бир пайтлар турли дарахтларга бурканган худуд чўлга айланиб қолди. Дарахт кесиб сотганлардан бирининг ҳаёти билан қизиқдим. " Роса пулни қилиб учта хотин олди” деди одамлар. Нимаси яхши бунинг. Бир авлиёга: " Нега уйланмайсан?” дейишибди. " Ичимдаги битта шайтон етарли” деган экан у. Маънавиятсиз одамларнинг ҳар кори – зарар. Ўрмонларни вайрон қилиб топган пулини ҳирсини қондириш учун сарфлаяпти. Пана жойда кўзи ёвузона йилтиллаб сохта дори воситаси ясаётган "тадбиркор”нинг фожиаси шуки, унда маънавият йўқ. Маънавиятсиз одам эса кунлардан бир кун Тоштурманинг деворини ялашга мажбур. Маънавият ҳамма нарсадан устундир.

Ижодкорларимиз бир-бирини мақташ, макофот илинжида сохта мадҳиялар ёзиш ўрнига чинаккам хизматлари – халқ маънавиятини ошириш ҳақида ўйласалар бўлмасмикан.Ҳозирги шароитда ижодкорларимиз жамиятдаги ўз ўринларини топа олганлари йўқ, деб ҳисоблайман. Бозор иқтисодиёти шароитида инсонларларда маънавият билан боғлиқ катта муаммолар юзага келиши ҳақида Оврўпа ва Амеркалик файласуфлар ёзиб қолдиришган. Нафси хуруж қилган одамнинг руҳиятида таҳликали вазият юзаган келади. Худбинлашади инсон. Акам ўлиб бойлиги менга қолса деб орзу қилади. Маънавиятсизлик ҳар балони бошлайди. Маънавиятсиз одамнинг тўплаган пуллари охири унга бало келтиради. Кафканинг "Эврилиш” ҳикоясида бутун умр пулнинг кетидан қувиб юрадиган одам кунлардан бир кун хашоратга айланиб уйғоняпти. Баъзан ўзига тўқ одам бир кечада ўзини осиб қўяди. Камбағал эса бунга ҳайрон қолади: ҳамма нарсаси бор-ку, нега ўзини ўлдиради? Маънавий-руҳий қадриятларни сидрасига инкор этиб, қариндош-уруғлари, дўсту биродарларини; ҳалол ва ҳ аром ҳақидаги муқаддас тушунчаларни инкор этиб бойликнинг кетидан қувган одам ҳеч кутилмаганда ўзини осиб қўяди.

Бир нарсага эътибор беринг. Ватан тақдири ҳақида йигирма йил мушоҳада юритган Президентимиз " Юксак маънавият – енгилмас куч " деган тўхтамга келдилар. Боя айтдим-ку, Президентимиз халқимиз қалбини ҳаммамиздан яхши биладилар деб.

Мен унчлик ҳам чегарадан чиқадиган эркинлик тарафдори эмасман. Эркинлик деганлари чегарадан чиқса инсоннинг ичида беркиниб ётган иблисни ташқарига чиқиб кетишига шароит яратиб қўяди. Инсоннинг ичи тўла иллат, шунинг учун унга муттасил босим ўтказиб туриши керак. Ҳозирги кунда бутун дунёда моддий тўкинчиликни ўзларига асосий ҳаётий қадрияти деб ҳисоблагувчи инсонлар қавми пайдо бўлди. Улар учун ота-она, миллат, мамлакат деган қадриятлар бир пул, қаерда моддий тўкинчилик бўлса ўша ёққа сувдай оқишади. Мен эса бу жараёнга қаршиман. Ўзбекистонда туғилган ва шу ерда таълим олган олим одам кўп пул тўларкан деб Америкага кўчиб кетишини маъқулламайман. Мамлакат илм-фанини ривожлантириш, халқ дардига дармон бўлиш ўрнига кўзига доллар ва гўзал ҳаёт кўриниб хорижга кетишини нотўғри деб ҳисоблайман. Ватанпарвар бўлсангиз, тийиқсиз нафсингизни жиловлаган бўласиз. Умр қисқа-ку жуда, ҳам бу дунёнинг лаззатига ифлослик аралашган бўлади.
Ватандан кетиб бўладими-я. Ватанни тиллога, кумушга, тўкин ҳаётга алмашиб бўладими-я. Ўзимни онам қашшоқ, касалванд, ақли суюлиб қолган, шунинг учун узоққа кетиб бошқа она топаман деган гап ақлга сиғадими? Сиғмайди. Бошқа ота топаман дейишлик эса ўз онамга қўшмачилик қиламан деган каби хунук гап. Товба қилдим. Шунақаси ҳам бўлиб туради, шекилли. Умр ниҳолимизни хоҳлаган пайти ажал шамоли илдизи билан қўпориб ташлаши мумкин-ку. Умр жудаям оз, жиндай ғафлатда қолсангиз ҳеч нарсага улгирмай қоласиз. Умр карвони кутиб турмайди, вақтни ўтказиб умрингизга янги мазмун қидириб юрманг. Сўзсиз умрбоқий қадриятларимизга риоя қилинг, тамом. Бу қадриятнинг номи эса ватан ва миллатга хизмат қилишдир. Президентимиз айтмоқчи, "Халқ дардига дармон бўлингиз”. Яна айтаман-ки, тақдир сизни ҳорижга улоқтириб юборган бўлса ҳам, ватан учун фойдаси тегадиган иш қилишингиз мумкин. Масалан, Европада янги пайдо бўлган психоанализмга оид илмий асарлар ва мадернизм адабиёти намуналарини илк бор муҳожирда юрган ўрис зиёлилари таржима қилишни бошлаган эди. Ибн Сино ҳам, Бухорий ҳам ўз асарларини Бухорода ўтириб ёзмаганлар. Гарчи улар ўз асарларини ўзга тилда ёзган бўлсалар-да, улар келтирган шон-шуҳратнинг меросхўрлари биз бўламиз.

Қишлоқда бир одам: " Ёшлигингни Тошкентга ташлаб келдинг” деди таъна оҳангида. Ёмон таъсир қилди менга бу гап. Биз томонда шундай ёзилмаган анъана бор: одамнинг қадр -қиммати унинг қишлоғига қилган яхшилиги билан ўлчанади. Ҳар қим қўлидан келганича ўз қишлоғига яхшилик қилиши лозим. Қишлоқ аҳли ўзларини битта оиланинг аъзоларидек ҳис этишади. Бу примитивлик эмас, олий қадриятдир. Ривожланган мамлакатлар ана шу қадриятни йўқотиб қўйганликлари учун изтироб чекишяпти.

Истайсизми-йўқми Ўзбекистон бизнинг ватанимиздир ва у онамиз каби ягона ва азиздир. Бу ватанни эса ўзига яраша муаммолари бор. Муаммо ҳамма жойда бор. Муаммо фақат чўкиб кетган қитъада йўқ бўлиши мумкин. Бу ерда муаммо кўп, умрим машаққатда ўтади деб бошқа юртга кўчиб кетиш ақлга тўғри келадими. Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган асосий хусусият унинг маънавиятидир. Агар инсонда маънавият бўлмаганида пулим кетиб қолади, вақтимни олади деб бетоб отасини даволатмаган бўларди. Агар инсонда маънавият бўлмаганида чўчқа бўлиб, ўз синглисига хирс билан қараган бўларди. Ватан ва миллат ҳам маънавиятимиздаги энг қимматбаҳо қадриятдир. Қалбига маънавият ўрнига бойликка ҳирс ўрнашган одам – энг шўрпешона одам.

Хуллас, умрим мазмунсиз ўтаётганлигидан, кучга тўлган давримда бегоналарга хизмат қилганимдан доим изтироб кечиб юраман. Хато қилмасанг, тўғри йўлни топмайсан дейди донолар. Қишлоққа қайтдим. Мен яшаётган худудга сув келадиган 21 километрлик анҳор анча йиллардан буён турли сабабларга кўра беркилиб ётган экан. " Боғимизга сув келмай қолди, экинларимиз бўлмаяпти” деди онам афсус билан. Эринмай анҳорни бошдан-оёқ кўздан кечирдим. Еттита қишлоққа, кўплаб фермерларга сув келадиган анҳор ташландиқ ҳолга келибди. Фермерлар зах ва оқова, яъни канализация сувлардан фойдаланишга ўтиб олган экан. Экология ҳам бузилган. Шу анҳорни ковлашга қасд қилдим. Узоқ ўйладим, фикрладим. Айрим идораларга хат ёздим. Охири шу катта ва узун анҳорни ўзим бош бўлиб, ташкиллаштириб, бир ой ичида ковлатдим. Экскваторнинг тепасида бир ой давомида ўзим турдим, қаерни андай ковлашгача ўзим кўрсатдим. Анҳор қирғоғига аҳоли ўзбошимчалик билан молхона, хожатхона ва бошқа бинолар қуриб олган экан. Ўзим бош бўлиб ҳаммасини кўчиртирдим.

Ариқларда сув тўлиб оқишини кўрган одамларнинг хурсандчилигини айтмайсизми. Сув мунча ҳам чиройли бўлмаса дейди кексалар. Тўлиб оқаётган анҳор уларга нимани эслатди экан… Анча йиллардан буён қум босиб ётган ариқларга сув келганини кўрган болалар сув билан ўйнашни бошлаб юборди. Болаларнинг сув билан ўйнаши қизиқ: бир-бирига сув сочади, сувга нимадир оқизади, сув остидаги шилқимни ховучлаб олиб қалдирғоч уясига ўхшаган уялар ясайди. Қизалоқлар эса қўлига пиқир олиб этагиниям шалаббо қилиб ховли ва йўлларга сув сепишади. Сувни кўрган аҳоли қимирлаб қолди, қўлига кетмон олиб деҳқончиликни бошлаб юборди. Анҳорни ковлатганим учун ўзимдан сал рози бўлгандек бўлдим.

"Темур тиғи етмаган жойни Қалам билан олди Алишер” дейди-ку Абдулла Орипов. Мен ҳам қалам кучи билан ковлатдим анҳорни. Анҳорни ковлатишимда айрим давлат идоралари менга хайрихоҳ бўлишди. Бунинг учун уларга қишлоқдошларим номидан катта раҳмат айтаман. Бу гапларни мақтаниш учун ёзаётганим йўқ, албатта. Ибрат бўлсин бошқалар учун деяпман. Президентимиз айтиб қўйганлар: " Халқ дардига дармон бўлингиз” деб. Мен-ку ўқимишли, зиёли бир одам арзимаган анҳорни ковлатибман, оддий чўпон Широқ бир ўзи Доронинг армиясини енгиб бутун мамлакатни ҳалокатдан сақлаб қолган эди. Фарҳоднинг Арман юртига бориб тоғу тошни йўниб сув чиқаргани яхши, лекин шу сувни ўз ватанида чиқарганида янаям яхши бўлармиди, деб ўйлайман баъзан…
Қишлоғим – Ўзбекистоннинг бир парчаси, шу бир парчасиз ватаним мукаммал бўлолмайди. Қишлоғимга яхшилик қилганим ватанимга яхшилик қилганимдир.

Менинг яна битта режам бор. Мен яшаётган худудда анча йиллардан буён заҳ сув тортадиган зовурлар ковланмай ерлар шўрлашиб, одамларнинг уйидан заҳ сув чиқиб ётади. Йўлини топиб шу зовурларни ковлатишни режа қилиб юрибман. Бунинг учун қаламимни ўткир қилиб, журналист сифатидаги ҳамма қобилиятимни ишга соламан. Халқни бир мақсад атрофида бирлаштирсангиз жуда қудратли куч пайдо бўлади. Халқнинг кучини бир жойга тўплаб мингта зовурни ҳам осонлик билан ковлаб ташлаш мумкин.

Хуллас, қуриқ ва сохта, бир тийинлик амалий фойдаси йўқ гапларни бир четга суриб бўладиган ишни қилиш керак. Чиройли ва баландпарвоз гап билан иш битмайди, камроқ гапириб, кўпроқ харакат қилиш керак. Бир хил ижодкорларга ҳайрон қоламан, бир умрлик ижодларини йиғиб келсангиз бир қоп сомончалик қимматга эга эмас, лекин улар ўзларини миллатнинг гулларимиз деб ҳисоблайдилар. "Сен нафақат шоир ёки ёзувчи, балки ижтимоий шахссан, шундай экан шайтоний кибрдан воз кечиб, халқ дардига дармон бўлсанг бўлмайдими”.

Енгилтак аёлларнинг кетидан бир ҳайвондек искаланиб юриш инсон умрига мазмун бўлолмайди. Мукофот, амал-мансаб илинжида кимларнидир ёлғондакам мақташ – пасткашликдир. Бир умр заҳмат чекиб, милёнлаб пул сарфлаб қурган қасрнамо уйингизни эртага бетарбия ўғлингиз қиморда ютқазиб қўйиши мумкинлигини ҳам ўйлаганмисиз? Мен истеъдодлиман, шунинг учун кўп пул тўланадиган хориж юртларга кўчиб кетаман, дейишлик оқпадарликдир.

Ҳар ҳолда ватангга муҳаббат инсондаги жудаям жиддий туйғудир. Имон, эътиқодли, юрагида ватанга муҳаббат туйғулари бор инсон шариот тақозосига кўра четга чиқиб кетишга мажбур бўлса ҳам барибир ватанига фойда келтирадиган иш билан шуғилланаверади. Ўзбекистонда экология бузилиб кетди деб Канада ёки Австралияга ўшаш жойга кўчиб кетадиганларни эса паранда-дарандадан фарқи йўқ деб айтиш мумкин.
"Биздан озод ва обод ватан қолсин” дейди мамлакат раҳбари.

Бу гапнинг оддий тилдаги мазмуни шуки, юртимиз бир кун келиб қудратли(озод) ва бадавлат(обод) мамлакатга айланишии лозим. Ҳар бир ўзбек, Америка ёки Шведсияда яшайдими, Мисрда дўхтирлик қиладими, Ўрусияда стройкада ишлайдими, ҳар доим мамлакатимизнинг қудрати ва бойлигини оширишни ўзининг идеали деб билмоғи керак. Идеал деганлари одамнинг фикр-ҳислари, хатти-харакатлари, яшаш тарзини муаяйн мақсадга йўналтириб қўяди. Идеал қалб ва тафаккурга кўчиб ўтса бас, қудрат ва бойликка етиб борамиз.

Раҳматжон Қўлдошев, адбиётшунос
олим ва журналист.

 


www.yangidunyo.com

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1440 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz