Среда, 24-05-08, 18:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 17 » Журналист Улуғбек Ҳайдаров Францияда ўтажак маҳкама юзасидан мурожаат билан чиқди
00:04
Журналист Улуғбек Ҳайдаров Францияда ўтажак маҳкама юзасидан мурожаат билан чиқди

Журналист Улуғбек Ҳайдаров Францияда ўтажак маҳкама юзасидан мурожаат билан чиқди

Dushanba, 16 - May 2011 13:22

Яна уч кундан сўнг Франция пойтахти Парижда чинакам маънода тарихий жараён бўлиб ўтади. Ўзбекистон президентининг кичик қизи Лола Каримова Францияда анча машҳур бўлган RUE89 мустақил интернет нашри ва хусусан нашр журналисти Огюстен Скалберт билан судлашади. Бунга мухбирнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни диктатор деб аталгани ва Лола Каримова отаси бошқариб келаётган мамлакатнинг дунё жамоатчилиги кўз ўнгидаги аянчли нуфузини тиклаш йўлида жимжимадор тадбирлар уюштираётгани ва унда таниқли шахслар иштирокини таъминлаш учун йирик миқдордаги тўловларни амалга ошираётгани ҳақидаги далилий мақолалари сабаб бўлган.


Куни кеча Жараён Францияда мухожирликда истиқомат қилаётган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, халқаро Мартин Энналс ҳамда Франциянинг "Озодлик, Тенглик, Биродарлик” мукофоти совриндори "Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг айни маҳкама сабаб ўзбек мухолифати, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларига махсус мурожаат билан чиққани ва уларни 19 май куни ўтажак "тарихий” маҳкамани эътиборсиз қолдирмасликка чақиргани ҳақида хабар қилган эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси бўлажак маҳкама кўплаб мухолифат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари орзу қилиб кутган имкониятни яратиши ва бу имкониятдан унумли фойдаланмоқ лозимлигини айтганди.


Бугун Канадада истиқомат қилувчи таниқли журналист Улуғбек Ҳайдаров ҳам Жараён нашри орқали ўзбек ҳамкасблари, мусофирликда кун кечираётган ватандошларга мурожаат билан чиқишни лозим топди. Қуйида журналист мурожаати айнан келтирилмоқда.


***


Илтимос жим турманг!


Куни кеча Қочқинлар иши бўйича БМТ Олий комиссари офисининг остонасида сарғайиб ўтиргандингиз. Тунлари ҳам мижжа қоқмай, "ана олиб кетади, мана олиб кетади”, дея деразага тикилиб оттирган тонгларингиз ҳам беҳисоб эди. "Учинчи мамлакатга тезда чиқариб юбормасангиз, диктатор Каримов мени ва оиламни тинч қўймайди”, деган номаларни не не халқаро ташкилотларга йўллаган эдингиз. Москва, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон йўлларида неча марта алам билан йиғлагансиз, бўзлагансиз самога қараб, "Эй худо, шу УВКБсига ҳам инсоф бер, мени тезроқ бу ерлардан олиб чиқсин” дея... Кечаги кун шундай эди... Мана, ниҳоят хориждасиз. Тўқ, фаровон ва демократик АҚШда, Канадада, Австралия ва Европадасиз. Ўша давлатлар, бу дунёда Ислом Каримов деган ДИКТАТОР борлиги хақидаги арзларингизга ишонгани учун сиз ва яқинларингизга паноҳ берди. Шундай эмасми?


Ҳозир эса сизни таниб бўлмаяпти. Сиз энди аввалги бечораҳол ҳуқуқ ҳимоячиси ёки қўлидан ҳеч нарса келмай пешонасига муштлаган фермер ёки ҳоким таъқибидан ҳолдан тойган журналист эмассиз. Сиз инглизча, французча, немисча, шведча ва яна жуда кўп тилларда бемалол гаплаша оласиз. Қўлингизда имкониятлар кўп. Фарзандларингиз ҳам эркин фикрловчи инсонлар бўлиб етишяпти. Уларга қараб кўзингиз қувонади, Аллоҳга шукроналар айтасиз.


Бироқ, хотирангиз қатларида Андижоннинг Бобур майдонида ҳукумат аскарлари отган ўқлардан зир югуриб, қочганингиз хақидаги хақиқатлар хиралашяпти. Бир гуруҳ милиция ходимлари ўртасида қонга беланиб ётганингиз ҳақида энди гапиргингиз ҳам келмайди. Ерингизни зўровонлик билан тортиб олган ҳокимнинг сизга қараб, "менга Ислом отам ҳуқуқ берган”, дея тиржайганини эса бутунлай унутдингиз чоғи. "Ўқувчиларим пахтага чиқмайди!” деганингизда, прокурор сизга қараб "сен Ислом Каримов сиёсатига қаршимисан?”, деган дағдағасини эслагингиз ҳам келмай қолган ҳозир... Ёки бундай эмасми?


Унда нима учун, 19 май куни Францияда бўлиб ўтадиган, том маънода тарихий суд мажлиси олдидан бунчалик сукутга кетдингиз? Эшитмаган, ўқимаган, озод ҳаётдан мастланиб билмай қолган бўлсангиз, келинг, эслатиб ўтай: Париж шаҳрида истиқомат қилаётган, ўзбек ДИКТАТОРи Ислом Каримовнинг қизи Лола Тиллаева-Каримова RUE89 мустақил француз интернет нашри журналисти Огюстен Скалбертни судга берди. Қарангки, ўша журналист ўз мақоласида, унинг (Лола Каримованинг) отасини "диктатор” деб атаган экан. Ўша журналист ишлайдиган нашр, не не "катталар” билан судлашавериб пишиб кетганлиги хақида ёзишяпти. Бироқ бу ҳолат ўзбек қочқинлари бўлган сиз ва бизни хотиржам қилмаслиги керак. Фурсатдан фойдаланиб, суд мажлиси аҳлига Ислом Каримовнинг ҳақиқатдан ҳам ДИКТАТОР эканини айтишимиз, исботлашимиз лозим!


Бўлажак суд маҳкамаси яна шуниси билан эътиборлики, агар суд, журналист "диктатор” сўзини тўғри қўллагани ҳақида ажрим чиқарса, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ҳақиқатдан ҳам ДИКТАТОР эканлиги Франция суди томонидан эътироф этилган бўлади. Асосийси, шу пайтгача ДИКТАТОР Ислом Каримов билан қўл олишиб, оғиз бурун ўпишаётган давлатлар раҳбарлари ўз муносабатларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлади. Бўлажак суд мажлисининг кўплаб халқаро оммавий ахборот воситалари ва дунёнинг йирик нашрлари томонидан ёритилиши эса Ўзбекистондаги ДИКТАТОР Каримов яратган тузумнинг нақадар жирканчлигини яна бир бор оламга ёяди.


Куни кеча, сиз ва мен каби мухожирликда истиқомат қилаётган машхур ҳуқуқ ҳимоячиси, халқаро Мартин Энналс мукофоти ҳамда Франциянинг "Озодлик, Тенглик, Биродарлик” мукофоти совриндори "Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари Мўътабар Тожибоева ўзбек мухолифати, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларига махсус мурожаат билан чиқди ва хаммани 19 май куни бўлиб ўтадиган маҳкамани эътиборсиз қолдирмасликка чақирди. Мана энди тушунгандирсиз, олдимизда қанақа имконият пайдо бўлганини?!


Мен, Улуғбек Хайдаров, Канаданинг Ванкувер шаҳрида яшаётган сиёсий қочқин, Ислом Каримовнинг ДИКТАТОР эканлигига гувоҳлик бераман!!! Сизчи? Жим турманг! Ўзбек аслида соқов, қаерда бўлмасин қўрқувдан титраб яшайдиган, ғирт писмиқ деган хулоса пайдо бўлишига йўл қўйманг!!! Вақтни бой бермасдан француз маҳкамасига жуда бўлмаса мактуб йўлланг ва тарихий ҳақиқатни руёбга чиқариш учун хисса қўшинг!!!


Улуғбек Ҳайдаров, мустақил журналист
Категория: МУРОЖААТНОМАЛАР | Просмотров: 1271 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz