Среда, 24-05-15, 19:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 20 » ЮСУФ ЖУМАНИНГ ОЗОД ҚИЛИНИШИ — СИЁСИЙ МУЛОҚОТЛАР САМАРАСИ
15:42
ЮСУФ ЖУМАНИНГ ОЗОД ҚИЛИНИШИ — СИЁСИЙ МУЛОҚОТЛАР САМАРАСИ
Пресс-релиз №20, 20.05.2011 йил

ЮСУФ ЖУМАНИНГ ОЗОД ҚИЛИНИШИ — СИЁСИЙ МУЛОҚОТЛАР САМАРАСИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-муассаса (Жаслиқ лагери, Қорақалпоғистон)да сақланаётган ҳурриятпарвар шоир, диссидент Юсуф Жуманинг Тоштурмага келтирилгани, унинг озод қилиниши ҳақидаги маълумотлар жамиятимизга 3-4 кун аввал келиб тушган ва бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан қатор демократик доираларнинг мулоқотлар олиб бораётгани ҳақида хабарлар мавжуд эди. Бироқ мазкур маълумотлар унинг озод қилиниши билан боғлиқ жараёнга муайян даражада таъсир ўтказиши эҳтимолидан маълумотлар очиқланмади ва шоир озодликка чиқарилиб, у АҚШга учиб кетгач, бу ҳақда гапиришнинг мавриди етди.

Шубҳасиз, шоирнинг озодликка чиқиши  АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон ва бошқа бир қатор демократик ҳамжамият намоёндаларининг мамлакатимизга ташрифи ҳамда улар томонидан Ўзбекистон ҳукумати билан олиб борилган сиёсий мулоқотларнинг самарасидир. Қолаверса, сиёсий маҳкумлар масаласида демократик ҳамжамият эътиборини жалб қила олган мамлакатимиздаги фуқаролик жамияти вакиллари, хусусан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамиятиинг ҳам ўзига хос улуши бор. Модомики, сиёсий қарашлари туфайли бирор фуқаролик жамияти вакили, ҳуқуқ ҳимоячиси, мухолифатчи ёки журналист қамоқхонада қоларкан, бу масала кун тартибидан тушмайди...

Хорижий мамлакатларда тузилгани эълон қилинаётган "Ўзбекистон халқ ҳаракати” номли иттифоқ ўз сафларига диндорлар ва айрим "демократик” доираларни бирлаштираётгани, уларнинг мамлакатдаги тузумни инқилобий йўл билан ағдаришга бел боғлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Мазкур сиёсий калтафаҳмлик ва ножиддий ҳаракатларнинг кўпроқ провакацион характерга эга экани, ҳаракат туфайли 2005 йилдаги Андижон воқеалари такрорланиши ва шундан сўнг мамлакат яна чуқур изоляцияда қолиши эҳтимоли реаллашмоқда. Юсуф Жума ва қамоқда қолаётган бошқа сиёсий маҳкумлар Андижон ҳодисасидан кейинги вазият қурбони эканини инобатга олсак, узоқ Европадаги ҳаракатларнинг нечоғли хавфли эканини тушуниш қийин эмас. Камида Ўзбекистоннинг демократик Ғарб ва АҚШ билан демократик интеграциясини барбод қиладиган, мамлакатдаги тоталитар бошқарувнинг узоқ йиллар ҳукмронлик қилишига имкон берадиган бу ҳаракатга жамоатчилик томонидан сиёсий баҳо берилиши лозим.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти ҳурриятпарвар шоир ва "Бирлик”чи Юсуф Жуманинг озод қилинишини олқишлайди. Айни пайтда мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, суд ҳокимиятини шоирнинг судланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни тугатиш ва бошқа сиёсий маҳкумлар ишини қайта кўришга чақиради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти

Vasila Inoyatova
Human Rights Society of Uzbekistan "Ezgulik”
Tashkent-11, Navoi st. 7/403
phone:  (+998 97) 131-48-72          
(+998 71) 241-85-88 (+998 71) 241-85-88   
skype: vasilauz
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 911 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz