Исёнкор шоир Юсуф Жума озод этилиб АҚШ сари йўл олди
Ўзбекистондаги русийзабон "Узметроном” Интернет нашри томонидан тарқатилган маълумотга кўра бухоролик таниқли шоир Юсуф Жума қамоқдан озод қилинган. Нашрга кўра, шоир Ўзбекистон президенти номига ёзган аризаси ва унда ўз айбига иқрор бўлиб, тавба қилгани ҳамда мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан авф этилган. "Узметроном” ёзишича, шоир Юсуф Жумага Ўзбекистонни ҳеч қандай тақиқсиз тарк этиш ва АҚШда яшаётган оиласи билан қўшилиш имконига эга.
Ўзбекистонлик
ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳтиёр Ҳамраевга кўра, мазкур маълумотни тасдиқлатиш,
текшириб кўриш бирмунча қийин кечмоқда. Шоирнинг Ўзбекистонда қолган
яқинлари билан телефон алоқа ўрнатиш мутлақо имконсиз, Юсуф Жуманинг қизи
Феруза Жумаеванинг телефонлари негадир жавоб бермаяпти. Аммо шунга
қарамай, Б.Ҳамраевга кўра, бу хабарда жон борга ўхшайди, зеро унинг
манбаларига кўра, Жаслиқ жазони ижро этиш муассасасида шоир йўқ. "Мен
шундай бўлиши мумкин деган гумондаман, чунки шунга яқинроқ ишоралар бор,
аммо шоир кечирим сўраб, айбига иқрор бўлганига ишонмайман”, деди
Б.Ҳамроев.
Айни
дамда Туронзамин нашри томонидан тарқатилган маълумотга кўра, "шу
дақиқаларда ўзбекнинг буюк шоири Юсуф ЖУМА ўрин олган самолёт АҚШ
томонга йўл олди. У билан бирга қизи Феруза ва невараси Санжар ҳам келмоқда”. Нашрнинг яна маъдлум қилишича, Тошкент аэропортида эканлигида Юсуф Жума АҚШда яшаётган умр йўлдоши Гулнора Олтиева билан телефон орқали гаплашган. "Миллий шоиримизнинг умр йўлдоши, фарзандлари ва дўстлари шодлик билан уни кутмоқлар. Шоирнинг озодликка чиқиши АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон, Халқаро Республикачилар Институти президенти Лорен Кранер ва бошқа масъул кишиларнинг бевосита аралашуви, саъйи-ҳаракатлари билан амалга ошди”, деб ёзади Туронзамин нашри.
Шоир Юсуф Жума 2008 йили Жиноят кодексининг 3 та моддасида 104- (қасддан тан жароҳати етказиш), 140- (ҳақорат қилиш) ва 219- (ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) моддалари бўйича айбдор деб топилиб 5 йилга озодликдан маҳрум этилган
жазо муддатини манзил колониясида ўтказиши керак эди. Аммо номаълум
сабабларга кўра, жазо муддатини ўташ жойи ўзгартирилиб, у Жаслиқ жазони
ижро этиш муассасасига ўтказилган эди.
http://jarayon.com/index.php?option=com_content&view=article&id=1387:2011-05-19-22-54-46&catid=54:habarlar&Itemid=70
|