Вторник, 24-05-14, 04:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 24 » Беш дақиқада тўртта мусулмон
18:54
Беш дақиқада тўртта мусулмон
Беш дақиқада тўртта мусулмон
islom.uz
Қирол Фаҳд номидаги шифохонанинг болалар табобати бўлимининг илмий маслаҳатчиси Абдуллоҳ ас-Санийъ шундай ҳикоя қилади:
Мен АҚШда ўтказиладиган тиббий кофиренцияга таклиф қилинган эдим. Сафар олдидан дўстларимдан маслаҳат сўрадим. Улар менга уч нарсани маслаҳат беришди:
1.    Ҳар қандай ҳолатда намозни ўз вақтида адо этиш, унга бепарволик қилмаслик;
2.    Табиблик либоси остидан миллий-исломий кийимни кийиб олиш. Бу нарса мусулмон кишининг ғурбатда ўз иззатини намоён қилиши бўлади;
3.    Аллоҳ таоло тарафига чақириш.
Йиғилиш бошланишидан олдин бирорта араб табиб-докторни топиб, унинг олдига ўтирмоқчи бўлдим. У менга бироз далда бўлади, деб умид қилган эдим. Кўринишидан араб миллатидан экани билиниб турган бир табибни топиб, унинг олдига ўтирдим. Аммо, унинг менга қарата айтган кескин хитоби мени даҳшатга солди: «Бор, манави кийимларингни ўзгартириб кел. Бизларни бошқаларнинг олдида шарманда қилма!» Кўнглимдан бир сўз ўтди: «Кошки, бир америкалик табибнинг олдига ўтирганимда эди, шу гапни айтмас эди».
Кейин конференция бошланди. Намоз вақти бўлганида мен ўрнимдан туриб, азон айтдим ва намозни ўқидим. Сўнг келиб жойимга ўтирдим. Орадан бироз фурсат ўтиб, кейинги намознинг вақти кириб келди. Яна туриб, намозимни адо этдим. Намоз асносида ёнимга бир киши келиб намоз бошлаганини сездим. Салом бериб, қарасам, ҳалиги менга кийимим хусусида дашном берган табиб турибди. Намоз ўқияпти, йиғлаяпти. Намозини адо этиб бўлгач, унга салом бердим. Шунда у деди: «Аллоҳ сени мукофотласин. Менинг Америкага келганимга 40 йил бўлди. Америкалик аёлга уйланганман. Америка фуқаролигини олганман. Молиявий ҳолатим, маъийшатим жуда етарли даражада. Аммо, мен мана шу 40 йил мобайнида бирор марта ҳам Аллоҳ таолога сажда қилмадим. Боя сенинг намоз ўқиганингни кўрганим чоғи ичимда жуда катта тўлқинланиш сездим. Унутиб юборган Исломимни, мана шу юртга келганимдан буён – 40 йилдан бери унутиб юрганим Исломни эсладим. Ўз-ўзимга «Агар шу йигит яна намоз ўқиса, мен ҳам туриб бирга намоз ўқийман деб қўйган эдим....».
Кейин ўша табиб билан менинг орамда мустаҳкам боғлиқлик пайдо бўлди. Юрган-турганда у билан суҳбатлашиб, қисқа фурсат ичида Америка ҳақида талайгина маълумотларга эга бўлдим.
Мен эса, бошқаларни Аллоҳга чақириш вазифамни адо этишга – Ислом ҳақида бироз гапиришга имконият истар эдим. Аммо, фурсат сиғдирмас эди. Чунки, ҳар бир табиб ва табиба конференция билан банд, сўзга чиқаётган мутахассисларнинг баҳс ва тавсияларидан фойдаланиб қолиш билан машғул эди.
Конференциянинг охирги куни якуний йиғин бўладиган бўлди. Бу йиғин бир неча қисмлардан иборат экан. Баногоҳ мени ҳайратга солган ҳолат рўй берди: ўша қисмлардан бири мен учун ажратилди. Конференция ташкилотчиси бўлган ҳайъат доктор Абдуллоҳдан беш дақиқа вақт ичида қуйидаги икки саволга жавоб беришини талаб қилди:
1.    Кўплаб табиб ва табибалардан «Нима учун доктор Абдуллоҳ қаерга борса ҳам ўзининг миллий-арабча кийимини кийиб юрибди?» деган савол келди. Мана шу саволга жавоб берсангиз.
2.    Саудия мамлакатининг ривожланиши ҳақида сўзлаб берсангиз.
Мен туриб шундай дедим: «Либос мавзусига келсак, сизларнинг ўзингизга хос, маҳкам тутадиган одатларингиз, удумларингиз бўлганидек, бизнинг ҳам ўзимизга хос одат ва удумларимиз бор. Биз ҳам уларни маҳкам тутамиз.
Саудия мамлакати ҳақида сўз борадиган бўлса, алҳамду лиллаҳ, бу юртда тараққиёт, маданий юксалишлар ўсиб бормоқда». Уларнинг кўнгилларини хушнуд этиш учун яна: «Сизларнинг ҳам бу  ривожланишда ўз ҳиссангиз бор. Турли тиббий жиҳозлар, етакчи малаки мутахассиларни юбордингиз»,   деб илова қилиб ҳам қўйдим.
Мен Ислом ҳақида сўзлашни хоҳлар эдим. Бироқ улар вақтни чегаралаб, мавзуни белгилаб қўйишган эди. Шу пайт Аллоҳ таоло илҳом бериб, уларга бир савол ташладим: «Биз ҳозир бу ерда инсон танасининг ичида оқиб юрувчи бир модда ҳақида тиббий баҳс-мунозара мақсадида тўпланиб турибмиз. Бунинг учун фалон миллион доллар сарфлаб конференция туздик. Аммо, мана шу инсонинг, бор-буди билан олганда, дунёда мавжуд бўлишидан мақсад нима?»
Шу билан беш дақиқа вақт тугади. Мен жойимга қайтмоқчи эдим, табиб ва табибаларнинг мен ташлаган савол олдида қотиб қолганларини кўрган видео тасвирчи қўли билан яна беш дақиқа гапиришимни менга ишора қилди. Ана шунда менга Ислом дини ҳақида сўзлашга имкон туғилди. Ислом ҳақида гап бошланиши биланоқ, ғарблик бир табиба ўрнида туриб сўз ташлади: «Жаноб доктор, бир савол бор: «Нима учун сизларнинг Пайғамбарингиз 11та аёлга уйланган?»
Табиийки, мен унга: «Эй Аллоҳнинг бандаси, Аллоҳдан қўрқ, авратингни ёп», дея олмайман. Чунки, бундай сўзлар фақат иймон аҳлига таъсир қилади. Аммо, мен айнан ана шу табиба ва бошқа табиб ва табибаларга иккита савол бердим: «Шаҳват учун уйланган одам қиз оладими, жувон оладими?» Ҳаммаси бир овоздан «қиз олади» деган фикрни айтишди. Шунда мен уларга айтдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи уйланганларида Хадижа бинт Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланганлар. Ўшанда Хадижа 40 ёшли жувон эди». (У зотнинг Оиша розияллоҳу анҳодан бошқа қиз хотин олмаганлари ҳам ҳаммага маълум.)
Кейин иккинчи саволни бердим: «Эр кишида неча ёшда шаҳват авжида бўлади?» Улар: «Ўн олти-қирқ ёш орасида. Қирқ ёш эркаклик камолотга етадиган, ақл етиладиган ёшдир»,   дейишди. Мен уларга айтдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадижа онамиздан бошқа аёлларига Пайғамбарлик келганидан сўнг, эллик ёшга борганда уйланганлар. Иш ташриъ юзасидан, шаръий мақсад билан бўлган, шаҳват юзасидан эмас.
Шу пайт ҳалиги табиба: «Хўп, майли, Пайғамбарингиз хусусида сиз айтган нарсаларни қабул қилайлик. Аммо, ўзларингиз нега тўртталаб аёлга уйланасиз? Ахир, бу, аёлга нисбатан таҳқир-ку!»   деб қолди. Шунда мен унга қарата: «Тўғри, бугунги кунда Ғарб жамиятида эркак киши битта аёлга уйланади. Лекин, бир нечталаб ўйнаш, ўртоқ аёллар билан айш-ишрат қилиб юради. Ҳозирги кундаги ҳисоботлар Ғарбда аёлларнинг сони эркаклар сонидан ортиб кетганини исботламоқда ҳам»,   дедим. Табиба тош ютгандек жим бўлиб қолди.
Бир неча дақиқалар ўтиб, тўртта ғарблик табиба менга ўзларининг Исломга кирмоқчи эканларини изҳор қилдилар.
Аллоҳга ҳамдлар, Расули Акрамга салоту саломлар бўлсин.
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1301 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz