Среда, 24-05-15, 03:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 29 » Ўзбек ҳукумати нима учун мусулмонларни таъқиб қилади?
15:54
Ўзбек ҳукумати нима учун мусулмонларни таъқиб қилади?

Ўзбек ҳукумати нима учун мусулмонларни таъқиб қилади?

Халқаро ва Ўзбекистондаги ҳуқуқ фаолларига кўра, бугун минглаб инсонлар баъзида фақат намоз ўқигани учун қамоқларга ташланадилар.

Ҳатто "Ҳизбут таҳрир" каби нозўравон усулига урғу берадиган гуруҳнинг минглаб аъзолари ҳам Ўзбекистонда узоқ йилларга ҳукм қилинмоқда.

Ўзбек ҳукуматининг айтишича, мамлакатда Исломий гуруҳлар таҳдиди реалдир. Расмий Тошкент 6 йил муқаддам юз берган Андижон ҳодисаларида ҳам исломий экстремистлар қўлини кўрган.

Аслида Ўзбекистонда Исломий жангарилик таҳдиди қанчалик ҳақиқат? Ушбу савол билан Лондондаги Шаршуқнослик институти профессори Ширин Акинерга мурожаат қилдик:

Ширин Акинер: Ўзбекистон жабҳа олдидаги мамлакат. Афғонистонга чегарадош ва ўзида ҳам радикал ҳаракатлар мавжуд. Шу боис, бу каби таҳдид борлиги ажабланарли эмас. Айни таҳдид қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам мавжуд. Хуллас, таҳдид борлиги ҳақиқат. Аммо, инсон ҳуқуқлари гуруҳлари бу борада гапирганда, маълумотларни қаердан олишлари қизиқ. Масалан, мен ўзим билганим - айрим инсон ҳақлари ташкилотлари радикал гуруҳларнинг вебсаҳифаларидаги баёнотларга суяниб гапиришади. Жангари диний экстремизм кенг тарқалган ҳолат. Ўзбекистонда эса, радикал ҳаракатлар мавжуд. Бу икки воқеълик ҳам жуда жиддий.

Би-би-си: Агар улар хавфли бўлса, нима учун АҚШ ҳукумати диний эркинликлар қўмитаси Ўзбекистон қамоқхоналаридаги диний маҳбусларни озод қилишга чақирмоқда?

Ширин Акинер: Менимча, АҚШ ҳукумати уларни озод қилишга чақираркан, бу Ўзбекистонга эмас, балки уларнинг ички сиёсатига боғлиқ нарса. Ёки АҚШ халқаро обрўсини оширишни ўйлаб қилади. Мен бу чақириқ Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни акслантирадиган воқеълик дея олмасдим. Чунки, бу сиёсий футболга ўхшаб қолган ҳозир.

Би-би-си: Сиз диний радикал гуруҳлардан келадиган таҳдидни айтдингиз. Ўзбекистонда эса, минглаб диний маҳбусларнинг аксариси ўзини нозўравонлик гуруҳ ҳисобловчи "Хизбут таҳрир" аъзоларидир. Яъни, уларда зўравонлик таҳдиди етмайди-ку?

Ширин Акинер: "Ҳизбу таҳрир" борасида қарашлар турлича. Исломий Конференция Ташкилотига аъзо мамлакатлар "Ҳизбу таҳрир"ни хатарнок гуруҳ деб билади. Ғарбдаги қатор мамлакатларда қонун нима демасин, хавфсизлик хизматлари бир нарсани қайд этишади. Яъни, "Ҳизбу таҳрир" бевосита зўравонлик гуруҳ бўлмаса-да, унга аъзолик секин-аста ўша шахсга боғлиқ ҳолда террор амалларига ўсиб бориши мумкин. Уларнинг низомида ёзилган айрим қайдларга қараб, нозўравон экан, деб хулоса қилиш қийин.

Би-би-си: Ўзбекистонда минглаб одамлар исломий ғоялар учун қамоққа ташлангани айтилади. Айрим ҳисобларга кўра, улар сони 6 мингдан кўпроқ бўлиши мумкин. Баъзи таҳлилчилар эса, шунчалик кўп одам қандайдир ягона истак билан чиқса, балки ҳукумат уларга ҳам қандайдир қулоқ солиши керак эмасмикан, деган фикрларни айтишади. Сиз нима дейсиз?

Ширин Акинер: Менимча, жамият анча бўлинган, бу жуда мураккаб. Назаримда, бошқа мусулмон мамлакатлари каби Ўзбекистон ҳам муайян ижтмоий-сиёсий йўналишни яратишга интилмоқда. Баъзида Ғарбдаги либерал демократия маҳаллий қадриятларга мос тушмаслиги мумкин. Чунки, Ғарбнинг ўз ички ва ташқи сиёсатида ҳам иккиюзламачлик тез-тез кўзга ташланади. Шу боис, бу мамлакатлар бир неча саволлар қаршисида қолишлари мумкин. Яъни, исломий қадриятларга қайтиш керакми? Ва ёки илгари қадам ташлаб, айни пайтда исломий жиҳатларни ҳам уйғунлаштириш зарурми, деган саволлар ҳамон тўлиқ жавобини топмаган. Бу фақат Ўзбекистонга тааллуқли эмас, балки бутун Ислом оламида шу каби саволлар жавобини кутиб турибди. Бу ерда бир тарафнинг овозигина эмас, дунёвий тарафнинг овози ҳам бўлиши кераклиги талаб қилиниши мумкин. Чунки, ҳар қандай қарор ва йўналиш вазиятни тўлиқ ва бутун бўёқлари билан бирга акс эттириши лозим.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1246 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz