Вторник, 24-05-07, 05:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 4 » Мақсад тош асрини тарк этмоқ
23:06
Мақсад тош асрини тарк этмоқ
Мақсад тош асрини тарк этмоқ
(тузатилинган вариант)
Тўлқин Қораев, Швеция
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб номланадиган янги бир ўзбек мухолифати иттифоқининг пайдо бўлгани Ўзбекистонда ҳукумат амалдорларини ташвишлантириб қўйди. Айниқса мамлакатни 22 йилдан бери идора этиб келаётган "ҳоқон” уни қўлдан бой бериб қўйиши мумкинлигидан ташвишланмасинми ахир? Масалан Ливия диктатори Муаъммар Қаъддофи ҳокимиятни босиб олганига қирқ йилдан ошган бўлсада, ҳали-ҳамон ундан айрилгиси йўқ. Ёки Али Абдуллоҳ Солиҳни олиб қарайлик. Яман халқининг норозилиги унинг учун уч пул ва ҳокимиятни қўлга киритганига 30 йилдан ортган бўлсада, уни элнинг ихтиёрига топширишни ўйлаб ҳам кўрмаяпти. Яман халқининг ҳақли талабига қарши қирғин-барот билан жавоб бераяпти. Сурия президентлигини отасидан мерос қилиб олган Башар Асад эса мингдан ортиқ одамнинг қонини тўккан бўлсад, ҳали-ҳамон қон тўкишдан чарчагани ҳам йўқ. Аслида бу хислатлар ҳар замонда ва ҳар маконда бўлсин, барча диктаторларга хос бўлган одат ва бунга кўра, ҳукмдор ҳокимиятни ўз ўғилларидан бирига мерос сифат қолдириб, кейин тинчгина омонатини яратганга топширса бўлди. Уларнинг на миллати ва на ғурури бор, на эли ва на юрти бор. Уларни нафс етаклайди.
"Нега?” деган савол туғилади. Нима учун бу тоифа каззоблар халқнинг елкасида умрбод яшашни, мамлакатлари худди онасининг маҳрига тушган мулкдек қабул қилишни, ўз фарзандларига мерос қолдириб кетишни  орзу қилишади?  Сабаб эса оддий: биров мушугини "пишт” демайди, ўзи билганича порахўрлик ва ўзи билганича жиноятлар қилади. Ва ҳаммасидан ажабларлик томони, уларнинг ҳаромдан йиққан бойликларини Европа ва Америка банклари худди бир хазинани қўриқлаб ётган заҳарли илондек қўриқлаб ётишади. Демак, халқ ҳаққига хиёнат, халқнинг шўрига шўрва қайнатиб бўлсада яшашнинг ўзгача бир гашти бор эканда.
Агарда дунё бўйлаб коррупцияга қарши қаттиқ кураш бошланиб, коррупцион ҳукуматлар, қароқчи жамиятлар раҳбарлари ўзлари учун яратилинган бу шоҳона имкониятлардан, бойликлардан ажралиб қола бошласалар эди, ёки бунақа харомхўрлар учун турли-туман тараққий этган мамлакатлар банкларида ҳисоб рақамлари очилмаймайдиган қилинса эди, анча мунча диктаторлик жамиятлари қуларди. Чунки бундай ноинсоний жамият ташкил этишдан бирор манфаат қолмаса бундай кимсалар ҳам бўлмайди. Токи дунё банкларининг ҳам бу манфур кимсалардан манфаатдорлиги бор экан, бундай режимларнинг иштиёқмандлари бўлиши табиий албатта. Шундай экан, ҳар миллат, ҳал элат борки, ўз тақдирини ўзи белгилайди ва ўзи ҳал қилади.   
Демакки, одамларнинг хор-зор бўлиб яшашларига даставал уларнинг ўзлари айбдордирлар. Шундай ҳукуматларнинг пайдо бўлишига уларнинг ўзлари йўл очиб беришган ва баъзи ҳолларда бунақа қонхўрларнинг давру даврон суришларига бепарво бўлишган. Масалан, учинчи рейх фьюрери Адолф Гитлер ҳам ҳокимиятга демократик сайловлар ортидан келганди ва унинг томонидан содир этилган жиноятлар ҳали – ҳамон бутун немис халқини изза қилади. Гарчи, бу жиноятларда немислар айбдор бўлган демасакда, аслида улар айбдор эди. Гитлерни янчиб ташланди, лекин ундан қолган оғриқчи?
Менимча, биз мавзудан анчайин узоқлашиб кетдик. Аниқроғи, қўлимга қалам олишга мажбур этган сабабдан узоқлашдик. Сабабки, миллатимиз ўзлигини англаб етиши зарур бўлиб турган онда, тағин уни қулликка томон етаклаан сиёсатчилар отларини қамчилашмоқда. Уларнинг мақсадлари миллатни курашмоқдан қайтармоқлик ва имкони бўлса, тағинда бир неча асрга бўлсин, уни жаҳолат ботқоғига ботириш. Бу сингари, таъбир жоиз бўлса қийшиқ мухолифатчиларимизнинг отини аслида  режимбошининг ўзи қамчиламоқда.    
Ўзини "Бирлик халқ ҳаракати партияси” сиёсий ташкилотининг раиси деб ҳисоблайдиган Абдураҳим Пўлатовнинг номи ўзбек мухолиф гуруҳлари орасида жуда "машҳур”. У ўз башоратлари билан, Ислом Каримов режимини қўллаб қувватлаши ҳам эмас, балки қўлтиқлаши билан ҳам эл оғзига тушиб бўлганлиги рост. У бошқараётган harakat.net сайти эса МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) малайларининг ўзига хос минбари бўлиб қолганлиги ҳам рост. Айни мана шу "Бирлик” сайти ва яна бир "Замондош” номи билан аталадиган сайтлар шу кунларда ўзбек сиёсий мухолифати орасида имкони борича кўпроқ фисқу фасад, бўҳтон ва иғво  тарқатиш билан машғул бўлиб қолди.   
1 июнь кунида "Бирлик” саҳифасида ўзини мухолифатдаги "Эрк” демократик партияси раиси деб биладиган Самад Муроднинг "жонкуярлик” билан битган бир мақроласи эълон қилинибти: http://www.harakat.net/el_news.php?id=8479.   Негадир бу даҳо Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сингари бир сиёсий бирлашманинг пайдо бўлганини терроризм билан қиёслайди ва худди президентимиз Ислом Каримов сингари "оқил ва доно” фикр юритади. "Терроризмнинг ҳар қандай кўринишини у ким ва қандай ният билан амалга оширганидан каътий назар кечириб бўлмайди” деган жумлалар билан бошланган мақолада бирор жумла бўлсин террористик ҳаракатлар ҳақида мулоҳаза келтирилмасада, кутилаётган халқ норозилигини террор ҳаракатларига уйғунлашга интилинади.  
Самад Мурод келтираётган жумлалардан баъзиларини иқтибос тарзида келтирайлик: "Шу ўринда у ёки бу томондан туриб қуролли муҳорабага жазм қилаётган кишиларга яна бир мутлақ ҳақиқатни эслатишни жоиз, деб ҳисоблаймиз: фуқаролараро кечган ҳеч бир урушда уни ким бошлагани ва ким ютиб чиққанидан қатъий назар, халқ ҳамиша мағлуб бўлиб қолаверади”. 
Ўзини сиёсий даҳо ҳисоблайдиган бу зотнинг МХХ хизматида эканлиги бировга сир эмас албатта. У ўз фаолияти давомида ўзбек мухолифати ичига кириб олиб, унинг томирига мағзава тўкиб келарди ва бундан икки йилча илгари батмом фош бўлгач, анчайин тинчиб ҳам қолди. Бироқ  тағин бўй кўрсатишга ўтиб олгани, тағин ҳам эски касалини қайтараётгани ажабланарлик ҳол. Унингн бу "дурдона” мақоласи кишида шундай гумон уйғотмай қолмайди:  "демак режим шу кунларда жуда талвасага тушган ва у ҳозиргача бирор бир янги даҳо "кашф”  эта олмабти. Акс ҳолда, аллақачонлар фош бўлиб бўлган Самад Мурод хизматидан тағин фойдаланишга унда эҳтиёж қолмаган бўларди”.
Халқимиз инқилобий ўзгариш қилишга уринса мағлуб бўлишини башорат қилаётган Самад Мурод фикрига таянадиган бўлсак, шу кунларда Тунис ҳамда Миср халқлари мана шу каби мағлубиятни бошларидан кечиришмоқда. Ва айни мана шу мағлубиятнинг таъмини татиб кўриш илинжида Ливияда, Яман ва Сурияда ҳам халқ ўз жонини қурбон қилаяпти. Балки улар Самад Мурод ва Абдураҳим Пўлатов каби манглай кенг, ақли расо бўлганларида асло озодлик учун курашга чиқмасдан, қулликка рози бўлиб ўтиришган бўлишарди. Камина Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига қарши Самад Мурод томонидан айтилган бу сингари фикрлардан шундай хулосага келдимки, ўзбеклар тишларини кирини сўриб бўлсада, жимгина ўтирганлари маъқул экан!      

 "Турмада ўтирган маҳбус ҳам, уни қўриқлаётган соқчи ҳам, оддий фуқаролар, миршаблару аскарлардан тортиб, то ҳукумат бошлиқлари қадар шу жафокаш ўзбек халқи фарзандларидир”, - дейди "Эрк” партияси "раиси” Самад Мурод. Жаноб сиёсатчининг фикри бироз чалага ўхшайди ва уни давом эттиришга уриниб кўрайликчи. Масалан, мана бу тарзда: ”пул топаман деб бошқа мамлакатларда қуллик қилишгача рози бўлганлар ҳам, уларнинг нонини туя қилаётган божхоначилар ҳам, фоҳиша қизларимиз ва уларни фаҳш ишларига сотаётганлар ҳам, мол-мулки таланаётганлару, талаётганлар ҳам, пора бераётганлар ва олаётганлар ҳам, қолаверса юлғичлик қилиб бойлик ортираётганлар ҳам, адолат кўчаси қайда эканлигини унутган судялару, адолат излаб топа олмаётган ўзбеклар ҳам, одамларни қийноқларга солиб, керак бўлса қозонларда қайнатиб ўлдираётганлар ҳам, ўлаётганлар ҳам мана шу жафокаш халқимиз фарзандлари”. Қизиқ, бир томон мағлуб ва бошқа томон ғолиб бўлгани ҳолда, унинг ҳаммаси, ёппасига жафокаш(?).  
Агар бу кўринишдаги ҳисобни давом эттираверсак, унинг адоғига ета олмаймиз ҳам. Аслида Самад Мурод юмшоқ бир кўринишда чақриқ эълон қилмоқда. Бу чақириқ мазмуни эса шундай: "Мана шу қисматинга рози бўлиб яшайвергин, халқим. Худо хоҳлаган кунда Ислом Карим юртбошига инсоф битар ва унинг ўзи адолатни қарор топтирар”.     

"Тилга олинган муаммоларни ечишнинг фуқаролар урушидан кўра минг карра самаралироқ, минг карра озорсизроқ йўллари мавжудлигини унутиш мумкинми? Энг йирик, энг фожеали муаммо бу урушдир”, - дейди ўзбекнинг бу "даҳоси”. 
Ўзбекистон Халқ  Ҳаракати турли сиёсий ҳаракатлар ва партияларнинг бир сиёсий платформага келиши ва унинг асосий мақсади эса, мамлакатни 22 йилдан бери идора этиб келаётган диктаторни тахтидан кеткизиш эканлиги, ҳамда бу мақсад тинч йўллар билан, қуролсиз, халқ иродасини намоён этиш билан ўзбек халқининг режим зулмидан халос этилиши қайд этилганлигшикўрга ҳассадек аён. Албатта бундай ҳаракат бошланиб қолгудай бўлса, Ислом Абдуғаниевичнинг ўзига хос хислатидан келиб чиқиб шуни таъкидлаш эслаб ўтиш жоизки, фуқаролар уруши ҳам бошланиб қолади. Халқ қилмайди бу урушни. Уни режимнинг ўзи ташкил этади ва бу бу ҳам бўлса, режимни сақлаб қолиш мақсади билан амалга ошириладиган бир амалиёт бўлади. Муғамбирликда бизнинг Президентимизга етадиган ҳеч зот йўқ бу оламда!
Энди Самад Мурод фикридан келиб чиқиб фаолият юрғизадиган бўлсак, биз худди Оллоҳга сиғингандек Ислом Каримовга сиғиниб, ундан ҳокимиятдан кетишни сўраймиз ва ниҳоят инсонфга келган диктатор ҳокимиятни ўз ихтиёри билан тарк этади. Бу эса утопия!
Шу йилнинг 24-25 май кунларида Берлинда йиғилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати биринчи қурултойида турли сиёсий фикрдаги жамоалар иштирок этишди. Улар жумласида исломий илм соҳиблари бўлган мусулмонлар ҳам мавжуд эди. Улар ҳам сиёсай кураш майдонини танлашди. Мана шу қурултой қатнашчиларидан бири, ҳозирда Швеция Қироллигида қочқин мақоми билан яшаётган ўзбекистонлик диссидент  Муҳаммадсолиҳ Абутов қурултой иштирокчилари билан бўлган суҳбатда шундай дейди: "Мен Ўзбекистонда яшаган кезларимда на бир сиёсий ва на бир экстримистик ҳаракат олиб бормадим,  лекин суд менга 10 йиллик жазони тайинлади. Мен эса уни ўтадим ва энди эса бу режимга қарши ҳар қандай усул билан бўлсин,  курашишга чиқаман”.
Ҳурматлик Самад Мурод ўз хўжайинларидан оҳиста сўраб кўрсалар бўлади: бунақа емаган сомсасига пўл тўлаб қамоқларда азоб тортиб ётган ўзбекларимиз қанча экан? Балки уларнинг ҳам режимга қарши курашишга ҳақлари бордир?  
Мазкур йиғинда иштирок этган диндор мусулмонлар Ўзбекистон Халқ Ҳаракати низомида демократик жамият қуриш мақсади кўрсатилинсин деган талабни ҳам илгари сурганлари, уларнинг қандайдир бир экстримист ёки сепаратчи эмаслигини, балки аксинча бугунги давр талабидан келиб чиқиб сиёсат майдонида янги давр талаблари билан жавлон ураётганликларини кўрсатмоқда. Бироқ "экстримистларнинг” сўзлари демократлар овози остида сўниб ҳам кетди ва низомда демократик жамият қуриш мақсади ўрнига, фуқаровий жамият қуриш мақсади киритилди. 
Ўзбекистонда авторитарь режимни қулатиш осон кечадиган жараён эмас албатта. Стратегик муҳим аҳамиятга эга бу мамлакатнинг хўжайини ўз навбатида ўз шахсий хўжайинига ҳам эга. Гоҳида АҚШ, гоҳида Россия ва баъзида Хитой. Ислом Абдуғаниевмич мамлакатнинг геосиёсий вазиятидан келиб чиқиб, ҳеч орланмай навбатма навбат хўжайинларини алмашлаб туради. Улар навбатлашиб, бири қўйса бири олиб унинг қаттол режимни қўллашади. Ўзлигидан айрилиб бўлган Ўзбекистон халқи мана шу сингари буюк давлатларнинг қурбонига ҳам айланиб бўлган.   
"Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб аталаётган ташкилот баёнотларидан кейин, гарчи, бу орзуманд бир шахснинг ўз шахсига жамоатчилик диққатини тортиш мақсадида амалга оширган навбатдаги авантюраси бўлсада руҳан, соғлом кишилар хаёлида қатор саволлар туғилади. Диний истибдод афзалми ёки авторитар истибдод? Инсон ҳуқуқлари қай бирида кўпроқ ёки камроқ озор кўради? Умуман, ўзбек халқи тараққиётда беш олти юз йил ортга қайтишга рози бўлиши мумкинми?” – деб ёзади сиёсий "даҳо”.
Бу Самад Мурод деганлари неча юз йиллар давомида уйқуда бўлиб, энди кўзини очган инсонга ўхшайди. Акс ҳолда инсоният тараққиёти аллақачонлар илгарилаб кетгани ва Ўзбекистон тараққий этган мамлакатлардан бир неча юз йил ортда қолгани, балки тош асрига қараб кетаётганини тўлиқ идорок эта олган бўларди. Худди ўша тош асрида зўравонлар бошқаларни талаш билан яшаган. Худди ўша тош асрида бир инсон бошқа бир инсонни хўрлаб ўлдирган ва бунинг учун жавобгарлик ҳам мавжуд бўлмаган.
Ўзбекистон ҳозир худди тош ўша асрида тургандек ҳам гўё. Фақат фарқлик томони шундаки, бу бироз замонавийлашган тош асри. Яъни баъзи техника намуналарига эга бўлинган тош асри бу. Ҳуқуқсизлик, сиёсий қолоқлик, лоқайдлик ва коррупция каби жирканч иллатлар  мамлакатимизни шу кунга солган асосий сабаб бўлди ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати эса Ватанни мана шу ўзига хос, ўзига мос тош асридан олиб чиқишни олдига мақсад қилиб қўйган. Бу мақсад кимларгадир ёқмас албатта, лекини начора, биз сизга ёқиб тушишни мақсад қилмаганмиз ахир.
Режимга бел боғлаб хизмат қилётган Абдураҳим Пўлатов ва Самад Мурод каби "мухолифатчиларга” нега ўзбек мухолифатининг янги иттифоқи ёқмай қолди? Сабаб бу ҳаракат ичида уларнинг бўлмаганлиги ва мухолифат аъзолари ўзини "Бирлик” лидери деб биладиган Абдураҳим Пўлатов ортидан кетмаганлиги уларни жазавага солмоқда деб ўйласак – бу янглиш фикр бўлади. Агар бу иттифоқда раис этиб Муҳаммад Солиҳ сайланганлиги важидан десак, тағин муболаға бўлади. Балки юқоридан мухолифатнинг бу янги ҳаракатига қарши махсус буйруқ бўлган бўлсачи? Буниси ҳақиқатга яқин эмасмикан?       

"Яхши от кейин чопади” дейди халқимиз ўз ҳикматларининг бирида. Ҳали Самад Муроднинг ҳам, Абдураҳим Пўлатнинг ҳам даври келмаган. Ислом Карим ҳазратлари ҳокимиятдан кетсин, ана ундан сўнг улар чопишади. Фақат қаергача чопишаркин, сомнхонагаячами, ёинки бошқа бирор маррагами, буни вақт кўрсатади. Ҳозирча диктатор отдан тушгани йўқ ва бизнинг бу сингари фикрларимиз ўлмаган айиқнинг терисини талашаётган овчилар баҳсига ҳам ўхшаб кетади. Қулликни танлаган миллат фақат қулликни топгани каби, ҳурликни истаган миллат ҳурликни топади. 
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1009 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz