Среда, 24-05-08, 01:47

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 4 » Йўқолган кўнгил тинчлиги
23:09
Йўқолган кўнгил тинчлиги
Йўқолган кўнгил тинчлиги
Ушбу кунда жуда кўп инсонлар ўз тинчларини йўқотишган. Гап нафақат ишсизлик, ҳақсизлик ва ҳар бир амалдорнинг зўравонликлари сабабли ўз тинчини йўқотган миллионлаб оддий бечоралар балки бою бадавлат ёки катта амалдор бўлишига қарамасдан ҳам ўз кўнгил тинчликларини йўқотган айрим инсонлар ҳақида...

      Дунёдаги учта энг бой инсонлардан бири бўлган ҳамюртимиз Алишер Усмонов(бойлиги 20 млрд $) ёки бутун бошли бир давлатни ўзининг шахсий концерни(кўп корхоналарни ўзида бирлаштирган улкан фирма) деб ўйлайдиган ва ўзини ҳокими мутлақ деб ҳисоблайдиган Ислом Каримовдек(тахминий бойлиги 10 млрд.$) одамларнинг ҳам ўз кўнгил тинчларини йўқотадиган масалалар ҳақида.


Сиз:"Э, қўйсангизчи,20млрд бакси бўлган одам ҳам ўз тинчини йўқотар эканми?" дейишингиз мумкин.Э,йўқотганда-чи! Шак шўбҳасиз!.Чунки одамларнинг ўз тинчларини топишлари учун бойликни ўзи кифоя эмас.Банкда ёки мадрасни тагида катта бойлиги бўлгани билан инсоннинг ўзи қилаётган ишлардан кўнгли тўлмаса ёки уни яқинларига қандайдир бир хавф хатар булут солсаю, бу хавф олдида у ожиз бўлса, у ҳолда нима ҳам қила олади у бой одам? Агар у:"Ҳей одамлар!Менга кўнглимдаги дардни аниқлашга ёрдам беринглар!Истаган нархингизни тўлайман!"деса сиз уни дардини топа олармидингиз?

 

       Катта бойлиги ёки олий мансаби бўла туриб ҳам одамларнинг ўз тинчларини йўқотишларига сабабчи бўлиши мумкин бўлган мисоллар: Масалан, ўша бой одамнинг севимли фарзанди тузатиб бўлмас оғир касалликка чалиниши мумкин. Ёки у бир катта ишни тоза йўллар билан қилмасдан кейин виждони қийналиши мумкин. Ёки улкан ноҳақликларни кўриб ўзининг бу ноҳақликлар олдида чорасиз сезиши ва шундан азоб чекиши мумкин...Мисоллар жуда кўп...Аммо ечимлар ҳам бор албатта. Фақат бир нарсанинг иложи йўқ бу дунёда. Қолган барча нарсаларга ечим топса бўлади. Бу учун инсондан талаб қилинадиган нарсалар жуда оддий: юракдан чиққан истак ва уни амалга оширишга бўлган буюк интилиш, холос.

 

     Келинг, узоққа бориб юрмасдан мисол тариқасида Ислом Каримовни олайлик. Ёши етмишни қоралаб қолди, 2 фарзанд, 2 невара, вафодор хотин ён атрофида гирду капалак. Улкан бир давлат унинг ҳукмдорлиги остида. У Ўзбекистон ичида кўнгли тусаган нарсани қила олади. Хоҳласа уни жаҳлини чиқарган ҳар қандай одамни, ҳох вазиру уламо, хоҳ оддий бир фуқаро бўлсин, бир неча соатдаёқ йўқ қилиб юбора олади. Хоҳласа оддий бир амалдорни вазир этиб тайинлайди, вазирни эса зиндонга ташлайди, кўнглига ёққан бинони қурдиради, ёқмаганини буздиради. Хулласи калом, истаган эркалик ёки жинниликни қилишга ҳадди сиғади уни. Аммо хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бир буюк давлатнинг яккаю ягона ҳокими бўлган бу банданинг ҳам кўнглида тинчлик йўқ.

    
     Хўш, нима сабабдан ўзини ҳокими-мутлақ сезадиган бир бандаи ожизнинг кўнглида ҳам тинчлик бўлмаслиги мумкин?
Аслида жавоб ана шу саволни ичида, уни сезган одам учун.
Жавобни сал очиқлаштирадиган бўлсак, Каримовга кўп нарсалар тинчлик бермайди. Масалан "Мен к
етгандан сўнг мана бу ширин шакар невараларимга нима бўларкин" деб ўйлайди у бечора. Ҳар бир бобо каби у ҳам невараларини севади албатта. Ва биладики ундан кейин давлатда ағдар тўнтар бошланади.

У на Рустам Иноятовнинг(МХХ), на Баҳодир Матлюбовнинг (ИИВ), на Шавкат Мирзиёвнинг(Бош вазир) уни оиласини давлат томонидан кучли ҳимояга олишлари ҳақидаги маърузаларига ишонади. Биладики бу одамлар у кетиши билан тахт талашиб, бир бирларини ғажишга тушиб кетишади. У пайтда ҳокимиятдан кетган ва ортиқча қўрқадиган жойи қолмаган одамнинг болалари ва невалари ҳақида ўйлашга бу корчалонларни вақти бўлар эканми?
Албатта йўқ.

 

И.Каримовни ташвишга солаётган ва кўнглига тинчлик бермаётган иккинчи нарса, бу қизи Лоланинг ўйлаб топган даҳмазаси туфайли уни шахсий масаласи Париж Судида кўрилаётганидир. Бу ишнинг қандай тугаши борган сари аён бўлаётгани туфайли унинг уйқусида ҳаловат кўпроқ йўқола бошлади. Давлат ишлари ҳам бир чеккада қолиб кетди шу кунлари...Баъзур олдиндан режалаб қўйилган Ҳиндистон сафарига бориб келди. У ердаги дабдабали кутиб олишлару базму жамшидлар ҳам кўнглидаги оғир булутларни ҳайдаб юбора олмадилар....


Устига устак Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деган мухолифатнинг янги бирлашмаси дард устига чипқон бўлди..."Энди нима қилсам экан?” деб бу даҳмазалардан боши қотди ҳоқоннинг бугун. Ва у илк бора ўзининг ҳокими мутлақ эканига шўбҳа билан қарай бошлади... Шунга ҳам шукур, "Ҳечдан кўра кеч”.

 

 

Ҳазратқул Худойберди

2011 йил 2-июн
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 924 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz