Хидоятга бошла дегум
Жохил едим сизнингдайин, Аллох амрин қилмас едим, Бу дунёни бир мехмону, охиратни билмас едим. Не бўлдики яхши бир кун, Аллох номин билдирибди, Ех шайтоннинг алдовлари мени юлдан оздирибди Е вох! қани шунча умр, йиғлар еди бефойда деб, Енди қанча яшам билмам, тўлғонаман нафсимни еб, Енди кўзим кўрди дунё, қулоқларим очилдику, Қайта келгандекман гўё, мехрим хар ён сочилдику, Секин секин боқаяпман, қондошларим қайтинг йўлдан, Жохил бўлманг менингдайин, Аллох учун тутинг қўлдан, Кўр қалбларни уйготайлик, шошилайлик ибодатга, Кечирилмас бир кун келса, дўст бўлмайлик надоматга, Лек сўзларим келди малол, майли дуо қилавергум, Аллох кечир барчамизни, хидоятга бошла дегум,,,, Лек сўзларим келди малол, майли дуо қилавергум, Аллох кечир барчамизни, хидоятга бошла дегум,,,, УММУ СОЛИХА
|