Вторник, 24-05-07, 16:35

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 9 » Жамбилда ўзбек мардикорлари автобус багажидан туширилди
16:49
Жамбилда ўзбек мардикорлари автобус багажидан туширилди

Жамбилда ўзбек мардикорлари автобус багажидан туширилди

Маълум бўлишича, ўзбекистонликларнинг Россиягача юкхонада етиб олиш ҳоллари янгилик эмас.

Маълум бўлишича, ўзбекистонликларнинг Россиягача юкхонада етиб олиш ҳоллари янгилик эмас.

08.06.2011

Охирги пулини сарфлаб Россияга йўл олаётган ўзбек мардикорлари автобус багажида ҳам манзилга етишга рози.


Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Россияга кетаётган лиқ тўла автобуслар юкхонасида ҳам йўловчилар бўлгани аниқланди.

- Шаҳарлараро қатнайдиган икки автобус текширилганида уларнинг багажнигида 19 одам бўлган,- деди Жамбул вилояти Ички ишлар департаменти матбуот вакили Роза Холдибекова Озодлик билан суҳбатда.


Унинг айтишича, "Мерседес” ва "Сетра” русумидаги бу автобуслар салонига ҳам керагидан иккибаравар кўпроқ йўловчи чиқарилган бўлган.


- Ўриндиқларда ўтирган 54 йўловчидан ташқари яна 45 нафар ортиқча одам борлиги аниқланди,- деди Холдибекова. 


Маълум бўлишича, автобус ичидаги одамларнинг аксари Россияга иш излаб кетаётган ўзбекистонлик мардикорлар бўлган.


Россияда ишлаётган 38 яшар қашқадарёлик Акрамжон бундай ҳолатларни ўз кўзи билан кўрганини айтади:


- "Мерседес”, ”Сетра” автобусларининг багажниги катта бўлади ва одамлар у ерга бемалол сиғиши мумкин”,- дейди у.


Автобус багажида ўтириб бориш эса анчайин арзон ва охирги пулини сарфлаб, Россияга йўл олаётган ўзбек мардикорлари учун эса ўзга танлов йўқ.


- Яшаш учун кураш дейди буни. Ҳамма шу ердан, Россиядан кун кўрай деяпти-да. Ўзбекистонда қиладиган ишнинг ўзи йўқ,- дейди Акрамжон.


Жамбил полицияси йўловчиларни бошқа автобусларга ўтқизиб, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жазо қўллади. 


Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги Қозоғистон ёки Россияга ишлаш учун кетаётганда ҳаракатланиш воситаси сифатида автобусларни танлашади.


- Ҳайдовчиларга одам қанча кўп бўлса, шунча яхши, шунинг учун имкон қадар кўпроқ одам олишга ҳаракат қилади. Йўловчиларга ҳам энди уларни 120 долларга Ўзбекистондан бу ерга Москвага ҳеч ким келтирмайдику,- дейди Москвада киракашлик қилаётган хоразмлик Азамат.


Унинг айтишича, кўп холларда ҳайдовчилар пулга учиб хавфсизлик қоидаларига риоя қилмайди, бунинг оқибатида автоҳалокатлар  тез-тез рўй бериб туради.


- Бир ойча олдин Россиянинг Мардовия автоном республикаси Чкаловск районида иккита автобус авария бўлди. Иккаласи ҳам Ўзбекистонники. Ичида урилган, қирилган 150 одам чиқди,- дейди қашқадарёлик Акрамжон.


Бундан бир йил муқаддам эса Жамбил вилоятида рўй берган автаҳалокатда 20 киши ҳалок бўлган ва уларнинг аксари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1356 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz