ҚИРҒИЗ ФАШИЗМИГА БАРҲАМ БЕРИЛИШИ КЕРАК!
Қирғизистон
жанубида ўзбекларга қарши содир этилган геноцид юзасидан мамлакат
Парламентидаги эшитув, Халқаро Мустақил Комиссия хулосаси ва унга
муносабат хунрезликларнинг содир этилиши сабабларини бир қадар
ойдинлаштирди. Яъни, м
иллатчилик
кайфиятидаги доиралар вақтли ҳукумат томонидан бевосита, билвосита
қўллаб-қувватланмоқда. Мамлакатда илдиз отаётган этнонационализм ва
фашизм кайфияти энди ҳукумат даражасига кўтарилди. Шу боис ҳам
ўзбекларга нисбатан фашизм руҳидаги муносабатни олқишлаган айрим
депутатлар, ҳукумат амалдорлари ва ҳали ҳам эсини йиғиб ололмаган бир
ҳовуч қирғиз миллатчилари ўзбеклар қони тўкилишида ҳамон ўзларини ҳақ
деб ҳисоблашади.
Муаммони бартараф этиш уни тан олишдан бошланаркан,
Қирғизистон жанубидаги фашизм ва инсониятга қарши жиноятлар илдизи ҳали
бери қирқилмайди. Модомики, миллатчилик руҳидаги қирғиз вақтли ҳукумати
Халқаро Мустақил Комиссия хулосасини нафақат тан олмаслик, балки
комиссия раҳбари Киммо Кильюнен (Kimmo Kiljunen)нинг мамлакатга киришини
таъқиқлаш, воқеа шоҳидларига нисбатан қатағонларни кучайтириш йўлидан
бораркан, хунрезликлар такрорланиши эҳтимоли кучаймоқда.
Давлат
ҳокимиятини босқинчилик йўли билан эгаллаган қирғиз вақтли ҳукумати
хунрезликларни этник можаро сифатида урғулаётган айни пайтда
қурбонларнинг 74 фоизи, жиноий жавобгарликка тортилганларнинг эса 80
фоизи ўзбеклар экани Отунбоева ҳукуматининг асл қиёфасини намоён
этмоқда. Июнь ҳодисалари даврида Ўзбекистон ҳукумати қочқинлар учун ўз
чегараларини очмаганида қурбонлар бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин эди.
Шунга қарамай водийни қонга ғарқ қилган бу ҳодисалар қирғиз вақтли
ҳукумати ва унинг бевосита таъсири билан тузилган қўғирчоқ Парламентнинг
замонавий идора услубларига қодир эмаслигини кўрсатди. Бу ҳукумат
ҳодисалардан сабоқ чиқармоқчи эмас. Шундай экан, қирғизларнинг ўзи
миллат сифатида геноцидни тан олиши ва уни қоралаши зарур.
Ўзбекистон
инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти қирғиз биродарларни этнонационализм
кайфиятидаги миллатдошларини ўз вақтида тўхтатиш, миллат зиёлиларини
жаҳон ҳамжамияти шафъелигида бу унсурни қоралашга чақиради. Аксинча,
қирғиз миллатчилари иккинчи Жаҳон уруши давридаги Германия фазишми каби
халқаро коалиция кучлари томонидан йўқ қилинади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти