Пресс-релиз №23, 09.05.2011 йил
КОЛОНИЯДАН ЯНА БИР МАҲКУМНИНГ ЖАСАДИ КЕЛДИ
Ўзбекистон
инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамиятининг ўтган кунги релизида Қаршидаги
64/61-колониядан қийноқлар натижасида вафот этган 29 яшар диндор
Муҳиддин Абдуллаевнинг жасади келгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун
жамиятимизга келган яна бир хабарда айтилишича, диний
радикал оқимларга мансубликда айбланиб, 1999 йилнинг 15 майида Тошкент
вилояти Чиноз тумани суди томонидан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган,
1974 туғилган Мирзаев Абдулазиз Набиевичнинг жасади келгани ҳақида
айтилади. "Эзгулик”ка бу ҳақда ёзган муаллиф унинг Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 155, 159-моддалари билан судланганини таъкидлаган.
"Абдулазиз
2011 йилнинг 7 июнида колонияда қийноқлар туфайли жон берди, бундан
колония раҳбари, полковник Раҳмонов Эркин Мустафаевичнинг шахсан хабари
бор. Унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани, унинг баданида жароҳат излари
мавжудлигига амин бўлдик. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари
уни кўмдиришга шошилтиришди, оғир жудоликдан эсини йўқотиб қўйган
яқинлари жасадни кеча, 8 июнь куни уни дафн қилишди” дейди номини
очиқламасликни сўраган муаллиф.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари
"Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош
бошқармаси тизимидаги 64/51-муассаса (Қашқадарё вилояти Косон тумани)да
содир бўлган ҳодисадан чуқур таассуф билдириб, маҳкумнинг ўлими юзасидан
Ўзбекистон Бош прокуратурасини изоҳ беришга чақиради. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти
|