|
|
|
|
Главная » 2011 » Июнь » 11 » ҚОЧҚИНЛАР ИШИ ЖАМОАТЧИЛИККА ОШКОР ҚИЛИНИШИ КЕРАК
16:37 ҚОЧҚИНЛАР ИШИ ЖАМОАТЧИЛИККА ОШКОР ҚИЛИНИШИ КЕРАК |
Пресс-релиз №24, 10.06.2011 йил
ҚОЧҚИНЛАР ИШИ ЖАМОАТЧИЛИККА ОШКОР ҚИЛИНИШИ КЕРАК
Кеча
Қозоғистондан мамлакатимизга экстрадация қилинган 29 нафар қочқин
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов изоляторига келтирилгани
ҳақида хабарлар бор. Улар тез кунда ўз манзили бўйича турли тергов
изоляторларига тарқатилади. Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси, Ички ишлар органлари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати
томонидан ўта оғир жиноятларда айбланиб, қидирувга берилган бу
шахсларнинг аксарияти мамлакат конституциявий тузумига тажовузда
айбланган. БМТ мандагига эга бўлган виждон асирларини Қозоғистон ҳуқуқни
муҳофаза қилиш идоралари Ўзбекистонга тутиб топширди. Демократия ва
инсон ҳуқуқлари борасида юксалиш иддао қилаётган Қозоғистон ҳукуматининг
сиёсий қарори маҳкама томонидан ҳам қонунлаштирилди.
Ўзбекистон
инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган қочқинларнинг
қариндош-уруғлари фарзандларининг Ўзбекистон ҳукумати қўлига
топширилганидан таассуф билдириб, уларга нисбатан эҳтимолий қийноқ ва
адолатсиз маҳкама қарорларидан хавотирларини билдиришмоқда. Ҳюман Райтс
Вотч ташкилоти фаоли Вероника Голдстон таъкидлаганидек, Қозоғистоннинг
ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга зид равишда қочқинларни бериб
юбораётгани инсоний фожиадир. Эндиликда БМТ Қочқинлар идораси каби
халқаро гуруҳлар, Халқаро Қизил Хоч ташкилоти ходимлари уларнинг ёнига
киритилишига эришиш керак. Шу боисдан ҳам бугун "Эзгулик” жамияти
Республика Бош прокуратурасига мурожаат йўллаб, ўз фаолларининг
қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши борасидаги талабларига тез орада
жавоб берилиши лозимлиги, гумондорлар иши жамоатчиликка ошокр қилиниши
зарурлигини урғулади.
Эслатиб ўтамиз, бир йиллик умрини
Қозоғистон ҳибсхоналарида ўтказган 29 нафар қочқин 2010 йилнинг июнида
ўтказилган рейдлар чоғида қозоқ полициячилари ва махфий хизматлари
томонидан ҳибсга олинганди. Шу йилнинг март ойида эса Қозоғистон
маҳкамаси қочқинларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича қарор
чиқарди. 14 апрелдаги апеллация суди эса қарорни қувватлади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти
|
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА |
Просмотров: 959 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|