Вторник, 24-05-07, 15:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 11 » Демократик мухолифатнинг ёш лидери - Баҳодир Чориев
17:39
Демократик мухолифатнинг ёш лидери - Баҳодир Чориев
Демократик мухолифатнинг ёш лидери - Баҳодир Чориев

Бугунги кунда Ўзбекистон ўзининг очиқ  сиёсий йўналишига, ҳаракат дастурига эга  эмас.  Ҳамма нарса Ислом Каримовнинг шахсий  кайфиятига қараб, у ёки бу тарафга оғиши мумкин. Ана шу  хулосалардан келиб чиққан ҳолда биз мухолифатнинг машҳур етакчиларига бир неча савол билан мурожаат этишга қарор қилдик:
    Сизнингча қандай яшаш керак?
    Мамлакатни қай йўналишга бошлаш керак?

ЎЗИМ ҲАҚИМДА ҚИСҚАЧА СЎЗ:

    Сиз қачон ва қандай сабабларга кўра  Ватанни тарк этдингиз? Сиз ҳозир қаерда яшаяпсиз? Қандай ишлар билан машғулсиз? Тирикчилик нима орқали ўтяпти? Сиёсий фаолият юритишга имконингиз борми? Бор бўлса, унинг мазмун моҳияти нимадан иборат?

 Асосий сиёсий фаолиятга киришимга сабаб, 1999 йил  декабрь ойларига келиб Шаҳрисабз туманида жойлашган, 1994 йилда хусусийлашган, олдинги Калинин совхози, кейинги  "Кеш” Ҳиссадорлик Жамиятининг 60.5%  акцияларини Республика Фонд бозоридан сотиб олишим.  Бозор  нархи 3.5 миллион (Америка доллари) Долларга тенг бўлган ушбу жамиятни 60.5% атиги 8.5 минг (Америка долларига)долларга сотиб олишимдан кейин раҳбарлик курсисига ўтириб, жамиятни бир йилга етмасдан оёққа тургизишим, туман ва вилоят раҳбарларига ёқмаганлиги, улар йўриғига юрмасдан, уларга пора бермасдан ёки бошқалардан пора олмасдан ишлашим, мени  2001 йил 2 январда қамоққа олинишимга олиб келди.
Қамоқда ва ундан кейин ўз мулкимни ва ҳуқуқларимни ҳимоя қилиб чиқишим, оз муддат инсон ҳақларини ҳимоя қилишим ортидан,  мамлакатни асосий жарга олиб бораётганлар жойлардаги амалдорлардан хам кўпроқ марказий хокимият, яъни президент Ислам Каримов деган қаттиқ хулосага келдим. Шу сабаб билан 2004 йил апрел ойидан Бирдамлик Ҳаракати тузилди.  Шундан буён бизнинг асосий мақсадимиз Президент И. Каримовни тинч йўл билан, нозўравон усуллар билан ҳукуматдан кетиши учун курашишдир. Шу курашнинг бошида, 2004 йил менинг ўзимга ва оиламга қаттиқ  тажовуз бўлди.  2004 йилнинг ёз ойларида Ватанни вақтинчалик тарк этишга мажбур бўлдим.
 Ҳозирги вақтда АҚШнинг Миссури штатининг Сент Петерс  шаҳрида ўз оилам билан яшайман. Хотиним ва мен ишлайман. Ўзим узоқ масофага ҳайдовчилик қиламан.

  Ҳайдовчилик давримда деярли уйда бўлмайман. Ойида  кўпи билан 3-4 кун уйда бўламан, қолган вақтларим доим йўлда ўтади. Мана шу ҳайдовчилик давримда сиёсат билан бемалол шуғулланаман. Юк машинамнинг хонаси жуда катта, у ерда офис учун, иш учун барча қулайликлар бор.   Бу ерда туриб Бирдамлик Халқ ҳаракатини бошқараман, Ўзбекистонни ичида ва ташқарисида кўплаб Харакатнинг бўлимларини очдик, ҳар хил сиёсий ва бошқа тадбирлар ўтказиб турамиз. Энг асосийси, Ўзбекистон режимига қарши аниқ режалар  тузилган ва уларни амалда ишлатяпмиз. Сиёсий фаолиятимга тахминан  маошимни 70% кетади. Қолган 30% ва оиламнинг маоши бемалол оила тебратишга етмоқда. Бошқа республикалар, Россия, Қозоғистон, Украинада ва Европа давлатларидаги  фаоллар ўз маошлари ҳисобидан фаолият юритадилар. Ҳаракатимиз хозиргача қарийиб етти йиллик фаолиятида ҳеч бир шахс, ташкилот ва давлатдан пул ёрдами олгани йўқ. Ҳамма харажатлар ватанпарвар фаолларимизнинг ҳаракати ва жонбозлиги туфайли бўлмоқда. Ўйлайманки  келажакда сафимизга минглаб янги фаоллар қўшилади.

***

Қуйидаги масалалар юзасидан Сизнинг фикрингиз:


СИЁСИЙ    ИСЛОҲОТЛАР

   Сизнингча, Ўзбекистон учун қайси давлат тузилмалари маъқул: Президентликми? Ёки парламент  республикасими?  Сабаб?

 Барча саволларингизга жавоб берар эканман, мен ҳозирги мавжуд ҳукуматни эмас, балки ундан кейин келадиган ҳукуматни назарда тутаман.

Ҳозирги даврда ва бу ҳукумат алмашинувидан кейин камида 5-8 йил Ўзбекистонда Президент бошқаруви кўпроқ маъқул деб ўйлайман. Сабаби Ўзбекистондаги барча ҳукумат бошқаруви  президент бошқарувига мослашган, ундан ташқари ўзбек халқининг менталитетида президент бошқарувига мойиллик катта. Мамлакат ҳали бошидан катта бир ислоҳотлар ўтказмади, шундай ҳолатда, ўтиш даврида  албатта президент бошқаруви қулай келади. Кейинчалик, йиллар ўтиши билан, мамлакатда кўп ижобий ўзгаришлар ортидан Президент-Парламент бошқарувига, охирида эса фақат парламент бошқарувига ўтиш мақсадга мувофиқдир.

 Мамлакатнинг амалдаги сиёсий тартиботини қайси  йўналиш бўйича ислоҳот қилиш керак? Қай бир асосий ислоҳотлар биринчи ўринда амалга оширилиши керак? Ва уларни амалга ошириш қанча вақтни олиши мумкин? Демократия  қуриш учун юз, икки юз йил керак бўлади, деган фикрга қўшиласизми? Ёки сизнингча, демократияни бир икки йилда қуриб ташлаш ҳам мумкинми?

Демократия асосан халқнинг сиёсий тафаккурига,  мамлакат бошқарувида ўтирган команданинг ҳоҳиши ва ишига боғлиқ. Шундай ҳолатда мамлакат 3-5 йилда демократик давлатга айланиши ва демократияни доим ривожлантириб бориши мумкин, акс ҳолда 100-200 йил ҳам мамлакатда демократия шаклланишига олиб келмайди.  Ўзбекистон мисолида айтсам, Каримов ҳукумати ҳеч бир ислоҳотга ётмайди. Каримов кетиши билан ҳам мамлакатни ислоҳотларга чорлаб бўлмайди. Ўзбекистонда бир сиёсий силкиниш, кичик маштабда бўлсада инқилоб бўлсагина мамлакат янги туғилган инсондай соғлом ва ислоҳотларга мос бўлади.

Ўзбекистонда аввалам бор сиёсий ислоҳот зарур. Яъни мавжуд ҳукуматни истеъфосига эришиш ва вақтинчалик ҳукуматга ўтиш. Бу вақтинчалик хукумат 3 ой ичида мухолифат партияларни рўйхатдан ўтиши ва янги мухолифат партияларни тузилиши ва уларни ҳам рўйхатдан ўтиши учун керак бўладиган вақтдир. Кейинги 3 ой эса барча рўйхатдан ўтган партияларни президент ва парламент сайловларига тайёргарлиги учун бериладиган вақт бўлиши керак. Шундай қилинган ҳолда сиёсий ислоҳотларни кўнгилдагидек ўтказиш мумкин. Агар сайловлар очиқ ва демократик рухда ўтса, демак Ўзбекистон кейинги,барча хуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларга яхши замин билан ўта олади.
.

ИҚТИСОД

  Иқтисодда қайси ислоҳотларни  жудаям муҳим ва жуда тез ўтказиш керак, деб ҳисоблайсиз? Хусусий мулкдорликка сизнинг муносабатингиз, шу жумладан қишлоқ хўжалиги  ерларига ва  қурилиш учун ажратилаётган ерларга хусусий мулкдорлик масаласида сизнинг фикрингиз? Умуман, хусусий мулкдорлар нималарга эгалик қилиши мумкин ва  нималарга эгалик қилиши мумкин эмас?
Ўзбекистонда иқтисоднинг ривожланиши учун аввалом бор яхши шароит, иқтисодий иқлим керак. Бу иқлимни бизга Ўзбекистонда бўладиган катта сиёсий ўзгариш , сиёсий реформа беради.  Агар сиёсий реформа жуда яхши ўтса, унда иқтисодни ривожланиши учун жуда яхши замин яратилган бўлади.
1.                        Қишлоқ ҳўжалигидаги давлат буюртмасини бутунлай бекор қилиш. Ер эгалари ўз ерларидан истаганча фойдаланишлари мумкин бўлсин. Деҳқондан фақат соддалаштирилган солиқлар олиниши керак. Унинг фаолиятига бирор бир кимса ёки амалдорнинг аралашиши мумкин эмас. Деҳқон истаса ўз маҳсулотини валютага сотсин, истаса сумга. Унга ўз маҳсулотини дунёни исталган бурчагига ҳеч бир тўсиқсиз сотиш имкониятларини беришимиз керак. Шу ерда кичик бир схемани таклиф қилмоқчиман. Ери хусусий бўлган деҳқонни ўз ихтиёрига ташлаб қўйиш керак. Одатда жойлардаги деҳқонлар биринчи йиллари Ўзбекистон ичидаги бозорга қараб деҳқончилигини режалаштирадилар. Камида 2-3 йил деҳқонлар ерларидан кутилган фойдани ололмаслиги мумкин, аммо кейинги йилларда деҳқонлар ўз маҳсулотини мамлакатдан ташқарига сотишни режалайдилар. Шундай ҳолатда давлат ва ҳокимият амалдорларини аралашувисиз, ҳеч қандайрежаларсиз деҳқонлар бозор қонунларидан келиб чиқиб вилоят ва туманларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўзлари билмаган ҳолда режалаб қўядилар. Мисол учун бир туман узумчиликка, иккинчи туман ёки хўжалик полиз экинларига учунчи туман ёки хўжаликлар қуруқ мева ва ҳоказоларни, қайси бир туманлар эса ғаллачилик ёки пахтачиликни жуда яхши етиштиришга киришиб кетади. Бунга сабаб, аввалам бор, тайёрлов завод ва цехлар бозор иқтисодиётидан келиб чиқиб маълум бир хўжалик ва туманларнинг  қишлоқхўжалик маҳсулотини ёппасига сотиб олишни бошлайди. Бу албатта деҳқонларнинг манфатига жуда мос тушади.  Ёки илғор фермер ва деҳқонлар бир турдаги маҳсулотини қўшни давлатларга сотиши яхши йўлга қўяди.  Кўпроқ фойда олиш учун у ўз хўжалиги ва туманидаги фермер ва деҳқонлардан келишилган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиши ва сотиб олинган маҳсулотни қайта сотишга киришиб кетади. Қарабсизки, буни ортида  кўплаб янги ва замонавий маҳсулотни тайёрлаш ва сотиш корхоналари вужудга келади.

2.                       Ўзбекистондаги барча ерларни ҳусусийлаштириш. Ҳусусийлаштириш учун ҳар бир туман миқёсида аҳолини қайта рўйҳатга олиш ва тумандаги жами   экин ва заҳира ерларни 5-10% давлат заҳирасига қолдириб, қолган ерларни туман аҳолисига, воучер, қимматбаҳо қоғозлар орқали бўлиб бериш.  Бутун Ўзбекистондаги ерларни аҳоли бошига қараб тенг тақсимлаш.  Ер эгалари истаса ерларини кўчмас мулк биржаси орқали сотишлари, ҳадя қилишлари, истаган ҳолда ердан фойдаланишлари мумкин бўлади. Ер хусусийлашмас экан, иқтисодда ривожланиш бўлмайди ва ерларда коррупция камаймайди. Хусусийлашган ернинг ер ости ва усти бойликари ер эгасининг мулки бўлиши керак.  Шу ердақисқача, ерни ўз эгасини топиши бўйича кичик схема таклиф қилиб ўтмоқчиман. Ер туманлар бўйича аҳоли сонига қараб Воучер орқали тақсимлангач, ҳозирги кунда ўз ерига меҳр қўйган, келажакда шу ерни эгаси бўлишни истаётган фермер, деҳқонлар ўзлари деҳқончиликқилаётган ерни ўзларининг ҳисобига хусусийлашишини истайдилар. Шу инсонларни манфатлари ва истакларини ҳисобга олиб, уларга бирйил муддат беришимиз керак. Воучерлар инсонларни қўлига тегиши билан, бу ер эгалари белгиланган бир йил ичида ўзларига етарлича,одамлар қўлидаги воучерларни Қимматбахо Қоғозлар биржаларининг жойлардаги бўлимлари орқали сотиб олишлари керак ва ушбу ерни олишлари лозим. Агар улар бир йил ичида шу ерни ололмасалар, унда  бир йилдан кейин ушбу туманнинг истаган кишиси туман бўйича истаган ерларни қўлида йиққан воучерлари орқали қўлга киритиш имконияти берилади. Туман фуқаролари учун ҳам бир йил муддат бериш мақсадга мувофиқдир. Бир йил ичида туман аҳолиси барча ерларни хусусийлашишига эришмасалар, унда учунчи йил вилоят аҳолисига рухсат берилиши керак. Шунда ҳам ерлар ўз эгасини топмаса, унда тўртинчи йил Республика аҳолисига бу имкониятни бериш керак. Агар шундай ҳолатда ҳам Республика бўйича ерлар ўз эгасини тўлиқ топа олмаса, унда чет эл фуқароларини бу ишга жалб қилиш муҳимдир. 10 йил давомида ерлар ўз эгасини топмаса, унда хусусийлашмаган ерлар давлат заҳирасига қайтариб олиниши керак.
3.                        Ерларнинг хусусийлашиши ўз навбатида кичик бизнеснинг ривожланишига ва четдан инвестициянинг кириб келишига туртки бўлади.
4.                        Давлат иқтисодни ҳеч бир тармоғини ўз назоратига олмаслиги керак. Ҳатто энергия, нефть ва газ конлари, корхоналарининг барчаси келажакда хусусийлашиши керак.
5.                       Давлатнинг корхоналардаги улуши 0% ташкил қилиши керак.
Мана қарийб бир неча  юз йилдирки, Ўрта Осиё халқлари Буюк ипак йўлисиз ҳаёт кечирмоқдалар. Ўрта Осиё халқларини ташқи дунё билан савдо сотиқ ишлари ўз имкониятлари доирасида ривожлана олгани йўқ. Ўрта Осиё   бу иқтисод учун очилмаган қўриқ. Биз бу йўлнинг эски даврлардаги стратегик аҳамияти ҳақида фақат тарихдан биламиз. Хўш бу йўлларни тиклаш керакми?
Тикланса у қандай кўринишда бўлиши керак? Агар биз ватанимиз Ўзбекистоннинг географик жойлашувига қарасак, мамалакатимиз Буюк ипак йўлини марказида жойлашганлигини кўрамиз. Демак, биз Буюк ипак йўлини тиклашда ватанимиз Ўзбекистонни Буюк ипак йўлининг маркази деб ва барча йўлларни ташаббускори ва қурувчиси,
 ҳамда экспулатциясини бўйнига олувчи давлат деб қарамоғимиз керак. Ўзбекистон ҳар томонидан қўшни давлатлар билан чегарадош. Биз йўл қурилишини режаламоқчи бўлсак, барча йўлларни Ўзбекистон ичида бирлаштириш керак бўлади. Назаримда Буюк бобомиз Мир Алишер Навоийнинг номига қўйилган Навоий шаҳри биз мўлжаллаган Буюк ипак йўлларини маркази бўлиши мумкин. Навоий шаҳри географик ҳар томонлама қулай, мамлакатимиз марказида жойлашган шаҳардир. Аҳолиси кам сонли, келажакда янги иш жойларини очиш, аҳолини катта қисмини иш билан таъминлаш имкони пайдо бўлади. Менимча, Навоий шаҳри яқинидан катта айлана йўл қуриш ва уни марказида Буюк ипак йўлини тарихий музейини очиш мумкин. Бу айлана ичида ҳайдовчиларни ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар хил дам олиш масканлари, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, банклар, ресторан, юк ва бошқа турдаги машиналар тўхташ жойлари ташкил қилиш учун катта ер майдони,  мачит, бошқа диндаги ҳайдовчилар учун ҳам ўз диний амалларини бажариш мақсадида ажратилган жойлар ва бошқа кўплаб бинолар қурилишини режалаштириш керак. Марказни ер майдони 50-100 га. бўлиши мақсадга мувофиқдир.Бу Буюк ипак йўлини марказий айланасидан етти йўналишга қараб шаҳар жойларда 4-8 қаторли, қолган жойларда камида 3 қаторли йўлларни тортиш керак.
        Биринчиси ғарбий- шимолий йўналиш бўлиб, у Россиянинг Москва ва Санк Петербург шаҳарларига, Украинанинг - Киев, Беларуссиянинг – Минскшаҳарларига ва шарқий Европа орқали бутун Европа давлатларига олиб чиқади.
        Иккинчиси -шимолий йўналиш. У Ўзбекистонни Россиянинг шимолий шаҳарлари, Урал ўлкаси билан боғлайди.
        Учинчиси шарқий - шимолий йўналиш. Қозоғистоннинг катта шаҳарларига ва Россиянинг Сибир ва ўзоқ шарқ ўлкаларига боғланади.
        Тўртинчиси -шарқий йўналиш. У Қозоғистон орқали Мўғулистон, Хитой ва Корея давлатларини бирлаштиради.
        Бешинчиси - жанубий шарқий йўналиш. Тожикистон ва Қирғизистон орқали Хитой давлати билан бирлашади.
        Олтинчиси - жанубий йўналиш. Афғонистон орқали Эрон ва Покистонга, у ердан денгиз йўлига чиқиш имконини беради.
        Еттинчиси -Туркманистон орқали касбий денгизга ва бу йўл билан Озарбойжон ва бошқа давлатларга чиқиш. Буюк ипак йўлига аъзо бўлиб кирган давлатлар ўртасида ҳаммани манфаатларидан келиб чиққан шартномалар тузилиши керак. Бу шартномага қўшилган давлатлар умумий Буюк Ипак йўлини режалаштириш ва қурилиш ишларига қатнашиши кўзда тутилади. Аввалом бор, Ўрта Осиёда чегара ва виза тартиби жуда соддалаштирилиши керак ёки бутунлай олиб ташланиши шарт. Чегараларга бутунлай барҳам берилиши лозим. Ўрта Осиё  эркин савдо сотиқ зонасига айланиши, ишлаб чиқариш ва инвестиция ҳар томонлама қўлланилиши керак. Буюк Ипак йўлига тушган ҳар қандай транспорт ва карвонлар ҳеч қандай тўсиқлар - блок постларсиз бу йўлни босиб ўтишларига эришмоғимиз керак. Назоратлар фақат Буюк ипак йўли шартномасига эга бўлган давлатлар чегарасида ҳамда манзилга етиб боргач амалга оширилиши мумкин. Бу йўлдаги ҳар қандай транспорт юкхоналари Буюк ипак йўлига кирганда йўл ходимлари томонидан "пломба”  билан тамбаланмоғи шарт. Бу тамға манзилгача сақланмоғи лозим. Албатта транспорт воситалари ёки карвонлар бу йўлга тушиш олдидан техник кўрикдан ўтказилади. Транспорт воситаси ва юклар суғурта қилинади. Ҳайдовчилар эса халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига ва тиббиёт хулосаси ёзилган карточкаларга эга бўлиши шарт қилиб қўйилади. Ҳар бир транспорт юк тарозиларда тортилиб, юкхона эшиклари пухта тамғаланиши керак. Йўлларда транспортларни назорат қилиб туриш учун видео камералари, ҳар 200 км.да ёқилғи қуйиш марказлари ва ҳар 200 км орасида махсус тўхташ жойлари, дам олиш масканлари ташкил қилинади. Мисол учун Ўзбекистондан чиққан юк транспорти ҳеч қаерда тўхтамасдан Россия шаҳарларига ёки Европа давлатларига етиб бориши керак. Ҳайдовчилар йўлда фақат дам олиш, ёқилғи қуйиш, ҳайдаш навбати вақтида тўхташи мумкин. Бу ҳайдовчиларни кўп вақтини олмайди. Йўллар ўта баланд тезликка мослаштирилган бўлиши лозим. Энг юқори тезлик 120 км/соат, энг паст тезлик эса 80 км /соат бўлмоғи керак. Мисол учун ҳозирги кунда Россияни Москва шаҳрига иккита ҳайдовчи тахминан 3000 км ни 5-7 кунда босиб ўтади. Агар Буюк ипак йўли ишни бошласа бу икки ҳайдовчи шу масофани бир ярим кунда, ўзоғи билан икки кунда босиб ўтади. Фарқини ўзингиз қиёслаб кўринг. Бу йўллар ишга тузиб, минтақани иқтисодиётини кўтариши бошлангач, Туркистон ўлкаси сув йўлига эга бўлиш сиёсатини давом эттирсак бўлади.

Read more: http://zamondosh.blogspot.com/2011/06/blog-post_4552.html#ixzz1OyxjTTA6
Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1483 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz