Муҳожиротдаги мазлумлар Бир пайтлар маданият
ўчоғи бўлган, ривожланиш маркази бўлган давлат фуқоролари бугун
тирикчилик ташвишларидан ўзга юрт тупроғида мардикор бўлиб ишлашга
мажбур. Ўз юртида ишлай деса на тайинли иш топа олсин, на бир тирикчилик
ғам-ташвишларидан қутула олсин. Жамият ўрта табақа вакиллари ночорликка
тушиб колаётган бир вақтда оддий халқнинг кун кечириши амри маҳол.
Қўшнисининг ёки оғайнисининг жўнатаётган пулларига ҳавас қилиб, ўзга
юртда ишлашни орзу қилаётганлар ўзларини қандай машаққат ва хорликлар
кутиб турганини билишмайди. Йўллардаги чегарачиларнинг қўпол муомаласи,
ўзга юрт фуқороларининг паст назарда қараши, ишларнинг нақадар
оғирлиги, муҳожирлар учун ишлаб чиқилган қонунларнинг кескинлигини
айтмаса ҳам бўлади. Келажагимиз эгалари мактаб парталарида эмас, бегона
ўлкаларда мардикор бўлаётганидан, қишнинг аёзли кунларида ҳам оғир
меҳнат килаётганидан кўнглинг бузилади. Дош беролмаганлари эса ватанга
оёқлари билан эмас, тобутларда қайтаётганидан хўрлигинг келади. Пул
топиш илинжида иш излаб четга чиқаётган ўзбек муҳожирлари ҳар қадамда
таҳқирланмоқда.Уларни ҳақ-ҳуқуқларини ўз давлати томонидан ҳимоя қилувчи
бирон ташкилот ишламайди.Муҳожирлар кириб келаётган давлатларда эса
мигрантлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар шунчалик
пассивки,маҳаллий бошкарув органлари ва маҳаллий халқ миллатчилиги
олдида жуда ҳам ожиздир.Бунинг оқибатида кириб келаётган меҳнат
муҳожирлари ҳар қандай қора ишга рози бўлиб ишлашга мажбурдирлар.Бунинг
устига улар учун ишлаб чиқарилаётган қонунларнинг тобора кескинлашиши
аҳволни янада оғирлаштирмоқда. Шундай оғир шароитларда ишлаб кун
кечираётган ўзбекларнинг соғлиги ҳам ачинарли ҳолда. Узоқ йиллар
давомида ўзга мамлакатларда қолиб кетаётган меҳнат муҳожирлари ватанини
қўмсаб, яқинларини соғиниб яшашга мажбурдирлар.Фарзандлар ҳам ота-она
меҳрига тўймай улғайишга маҳкум.Бу эса ўз навбатида ёш авлодга сезиларли
даражада таъсирини ўтказмоқда.Миллий анъаналар йўқолиб бормоқда. Йил
давомида далада меҳнат қилаётган деҳқонларнинг маошлари ғўзапоядан
ортмайди.Давлат ҳисобига тушаётган пахта ва ғалла экинлари оддий
халқнинг на устини бут қилади, на қорнини тўқ қилади.Давлатнинг бундай
мунофиқона системаси халқни тобора ночорлик, қашшоқлик ботқоғига ғарқ
қилмоқда. Буюк юрт фарзандларини қулга айлантирмоқда. Бу ҳолларга
албатта ўша давлатнинг конституциясига зид ва оддий халқ ҳақ-ҳуқуқларини
поймол қилувчи қонун-қоидалар айбдордир. Бундай бўлар бўлмас
қонун-қоидалар оддий халқни бошқарувда ушлаб туриш учун тоталитар давлат
устидаги раҳбарларга жуда ҳам қўл келади, албатта! Бундай давлат
системасининг оддий халқ тақдирига жуда ҳам бефарқлиги ва зулмкорлиги
меҳнаткашларнинг бўғзига тақалди. Демак,шундай экан бундай
зулмкор давлат системасини ўз ҳолига ташлаб қўймайлик! Бу системадан
азият чеккан ҳар бир ватандош, келинг, зулмга қарши бирлашайлик! Азиз
ватандошлар, ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб бундай истибдодга қарши
кечикмасдан курашайлик! Диктатурани ағдарувчи Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини
қўллаб-қувватлайлик! Oisha Bibi Akramova
|